NAMANGAN KADASTR
1.45K subscribers
10.6K photos
954 videos
9 files
4.43K links
KADASTR AGENTLIGI VA DAVLAT KADASTRLARI PALATASI NAMANGAN VILOYAT BOSHQARMALARI

📍 Manzil: 160100, Namangan shahar, Xiva ko’chasi, 3-uy.

☎️ Tel. +99869 233-27-64
🖨 Tel./Faks: +99869 233-08-13

🌎 Web-sayt: namkadastr.uz
✉️ E-mail: [email protected]
Download Telegram
Шавкат Мирзиёев Наманган шаҳри марказидан 18 км масофадаги Бунёдкор маҳалласига келди. Президент фуқаролар йиғини биноси ва маҳалла инфратузилмасининг аҳволи билан танишди, аҳоли билан мулоқот қилди.

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Forwarded from Kadastr - Live
Наманган шаҳар Бунёдкор маҳалласида фуқароларнинг мулк ҳуқуқини кафолатлаш бўйича уй-жойлар ва биноларни инвентаризация қилиш ишлари бошлаб юборилди.

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президенти Наманган вилоятига ташрифи давомида Бунёдкор маҳалласи аҳолиси билан мулоқот қилиб ва мавжуд муаммолар юзасидан барча тегишли давлат идораларига топшириқлар берганидан хабарингиз бор.

🏢 Кадастр агентлиги ва палата томонидан Наманганда махсус ишчи гуруҳ шакллантирилиб Бунёдкор маҳалласида “Маҳаллабай” режимида ишлар бошлаб юборилди.

Унга кўра кадастр ходимлари хонадонма-хонадон юриб аҳолининг муаммоларини ўрганишади ҳамда уй-жойлар ва биноларни 📝 инвентаризациядан ўтказишади.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президентнинг Наманганга ташрифи: халқ ичида, халқ билан бирга, халқ учун

Визит Президента в Наманган: вместе с народом и ради народа

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Kadastr - Live
ҲУРМАТЛИ ФУҚАРОЛАР ҲАМДА ТАДБИРКОРЛАР!

Кадастр агентлигининг қуйидаги хизматларидан давлат идорасига келмасдан масофадан туриб интернет тармоғи орқали фойдаланишингиз мумкин:
(Ягона интерактив давлат хизматлари портали www.my.gov.uz орқали)

1. Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга ариза юбориш;

2. Кадастр паспортини шакллантириш;

3. Фуқароларнинг номида шахсий уй-жойи борлиги ёки йўқлиги тўғрисидаги маълумотнома олиш;

4. Турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга қарорни олиш;

5. Бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш;

6. Кўчмас мулкни ҳадя этиш ёки айирбошлаш ҳамда олди-сотди бўйича мурожаат йўллаш;

7. Турар жойнинг майдони бўйича маълумотнома олиш;

8. Бино ва иншоотларни ижара шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш;

9. Ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) тўғрисидаги келишувни давлат рўйҳатидан ўтказиш;

10. Қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш (якка тартибдаги уй-жой қуриш объекти учун);

11. Қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш (Якка тартибда уй-жой қуриш объекти бўлмаган объект учун);

Шунингдек “Электрон лицензиялаш портали” орқали юридик шахслар

Геодезия ва картография фаолиятини юритишга лицензия олиш учун ариза беришлари мумкин.
Президент Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 46-сессиясида нутқ сўзлайди.

Нутқни бугун соат 13:00 да қуйидаги телеканаллар ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларда томоша қилинг:

"O'zbekiston", "O'zbekiston 24", "Zo'r TV", "Sevimli TV", “MY 5” (ўзбек тилида)
"Yoshlar", "Toshkent" (рус тилида)
"Uzreport TV", “Dunyo bo’ylab” (инглиз тилида)

Президент Матбуот хизматининг Facebook ва YouTube'даги саҳифалари

Президент Шавкат Мирзиёев выступит на 46-й сессии Совета по правам человека ООН.

Смотрите выступление сегодня, в 13:00 часов на следующих телеканалах и страницах в соцсетях:

"O'zbekiston", "O'zbekiston 24", "Zo'r TV", "Sevimli TV", “MY 5” (на узбекском языке)
"Yoshlar", "Toshkent" (на русском языке)
"Uzreport TV", “Dunyo bo’ylab” (на английском языке)

Страницы Пресс-службы Президента в Facebook и Youtube

#Mirziyoyev #nutq #BMT #insonhuquqlari

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Kadastr - Live
🏢 КАДАСТР АГЕНТЛИГИНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ
(Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 февралдаги 66-сон қарори)

Давлат ер кадастри, бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритишда:

🔷 давлат ер кадастри, бинолар ва иншоотлар давлат кадастри юритилишини ташкил этади;

🔷 ер участкаларининг кадастр рақамларини идентификациялаш ва ҳисобга олинишини таъминлаш мақсадида давлат ер кадастрининг электрон маълумотлар базасини шакллантиради;

🔷 ерларнинг табиий, хўжалик ва ҳуқуқий режими, тоифалари, ер участкаларининг ўрни ва ўлчамлари, уларнинг ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ижарачилар ва мулкдорлар ўртасидаги тақсимоти тўғрисидаги электрон маълумотларни шакллантиради;

🔷 ер фонди тоифаларининг ер турлари бўйича Миллий ҳисобот Миллий геоахборот тизимида юритилишини ташкил этади ва амалга оширади;

🔷 маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларининг низоли участкаларига аниқлик киритиш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади;

🔷 маъмурий-ҳудудий бирликларнинг чегараларини белгилаш лойиҳаларини ишлаб чиқади;

🔷 ер фонди ҳолатидаги ўзгаришларни ўз вақтида аниқлаш устидан кузатишлар тизимини ташкил этади ва амалга оширади;

🔷 ер фондидаги салбий жараёнларни прогнозлаштириш ҳамда уларнинг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади;

🔷 ер ҳисоботини, туман (шаҳар) ер кадастри дафтарини фақат Миллий геоахборот тизимида юритади;

🔷 ҳар бир ер эгаси, ердан фойдаланувчи, ижарачи ва ер участкаси мулкдори бўйича ер кадастри электрон маълумотлар базасини шакллантиради;

🔷 давлат ер кадастри, бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

🔷 ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда жисмоний ва юридик шахсларга тезкор ва сифатли давлат хизматлари кўрсатишни ташкил этади;

🔷 фойдаланувчиларни белгиланган тартибда кадастр ахборотлари билан таъминлашни ташкил этади.
Наманган вилоятида ерларни ўзбошимчалик билан ўзлаштириб олиш ҳисоботи инфографика кўринишида.

‼️ Эслатиб ўтамиз:

Қонунчиликда ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш учун маъмурий жазо белгиланган бўлиб, қонунбузарлик турига кўра БҲМнинг 10 бараваридан 50 бараваригача миқдорида жарима ёки 15 суткалик қамоқ жазоси ёки 2-3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазолари қўлланилади.

БИЗНИ ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА КУЗАТИБ БОРИНГ!!!

Давлат кадастрлар палатаси Наманган вилояти матбуот хизмати
Forwarded from Namangan | Kun.uz
Наманган шаҳрига янги ҳоким тайинланди

Халқ депутатлари Наманган шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилди.

Ғофир Жамалов Наманган шаҳар ҳокими этиб тайинланди.

Ғофир Жамалов шу пайтга қадар Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари - уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаётган эди.

Ғофир Жамалов 1974 йилда Наманган шаҳрида туғилган. 1997 йилда Наманган саноат-технология институтини, 2006 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.

1997-2009 йиллар давомида Наманган шаҳар ва Наманган вилояти ҳокимликларида турли масъул лавозимларда меҳнат қилган.

2009-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Демография ва меҳнат бозори бўлими бош мутахассиси, бўлим бошлиғи, Ўзбекистон Республикаси уй-жой, коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари бўлиб ишлаган.

👉 Наманган хабарлари
Forwarded from Namangan | Kun.uz
Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Шуҳратжон Мирсодиқович Мусаев Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари – вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

У мазкур лавозимда ишлаган Мусохон Пўлатович Апақовнинг ўрнида иш бошлади.

Шуҳратжон Мусаев ҳозирга қадар Наманган вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

👉 Наманган хабарлари
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида йўл-транспорт тизимини яхшилаш ва янги йўллар қуришга оид лойиҳалар тақдимоти билан танишди.
Тақдимотда давлатимиз раҳбари Транспорт вазирилиги, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлигига тирбандликлар юзага келаётган ўндан ортиқ кўчада қисқа муддатларда қўшимча ҳаракат йўналишларини очиш бўйича топшириқ берди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией проектов по совершенствованию дорожно-транспортной системы и строительству новых дорог в Ташкенте.
В ходе презентации Президент поручил министерствам транспорта и внутренних дел, а также хокимияту Ташкента в короткие сроки организовать дополнительные проезды на более чем 10 улицах города.

#Mirziyoyev #taqdimot #yul #transport

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Kadastr - Live
🏢 Аввал хабар берганимиздек Наманган шаҳар Бунёдкор маҳалласида фуқароларнинг мулк ҳуқуқини кафолатлаш бўйича уй-жойлар ва биноларни инвентаризация қилиш ишлари бошлаб юборилган эди.

Кадастр агентлиги ва палата томонидан Наманганда тузилган махсус ишчи гуруҳ Бунёдкор маҳалласида “Маҳаллабай” режимида ишларни якунлади.

🏠 Мавжуд 2116 та хонадонларга бирма-бир кириб инвентаризация ишлари олиб борилди.

‼️ Наманган шаҳрида ишлар давом эттирилиб кадастр ходимлари 104 та МФЙларда хонадонма-хонадон юриб аҳолининг муаммоларини ўрганишади ҳамда уй-жойлар ва биноларни инвентаризациядан ўтказишади.

📝 Ҳозирда Ишонч, Мустақиллик 5 йиллиги, Шаршара, Янги қурилиш маҳалларида хатлов ишлари олиб борилмоқда.

Telegram Instagram YouTube Facebook