NAMANGAN KADASTR
1.45K subscribers
10.6K photos
954 videos
9 files
4.44K links
KADASTR AGENTLIGI VA DAVLAT KADASTRLARI PALATASI NAMANGAN VILOYAT BOSHQARMALARI

📍 Manzil: 160100, Namangan shahar, Xiva ko’chasi, 3-uy.

☎️ Tel. +99869 233-27-64
🖨 Tel./Faks: +99869 233-08-13

🌎 Web-sayt: namkadastr.uz
✉️ E-mail: [email protected]
Download Telegram
Forwarded from Namangan | Kun.uz
Ҳудудларда амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишиш мақсадида Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига жўнаб кетди

Сафар давомида Наманган тажрибаси дея эътироф этилаётган кичик саноат зоналари, аҳолига, айниқса, ёшлар ва аёлларга касб-ҳунар ўргатиш, уларни иш билан таъминлашда муҳим бўғим сифатида хизмат қилувчи марказлар, илмий-маърифий масканлар фаолияти билан танишиши, шунингдек, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши сессиясида Шавкатжон Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими вазифасига тайинланиши кутилмоқда.

Ҳозирда вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида бош вазир ўринбосарлари, вазирлар, масъул идоралар раҳбарларидан иборат Республика ишчи гуруҳи иш олиб бормоқда.

👉 Наманган хабарлари
Forwarded from Namangan | Kun.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Президент Наманган вилоятига ташрифини Янгиқўрғон туманидан бошлади

Давлат раҳбари бу ерда “Ҳадикент” МФЙда жойлашган “Сура Женерел инвестмент” қўшма корхонаси томонидан ташкил этилган 108 гектар майдондаги интенсив боғ билан танишади.

👉 Наманган хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Эксклюзив

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Наманганга ташрифини Янгиқўрғон туманидан бошлади

Айни дамда у тумандаги «SURA General Investment» компанияси фаолияти билан танишмоқда.

@Militsiya_Uzb👈🏽
Forwarded from Kadastr - Live
"Ёшлар йўлини тасаввур қилолса, куч пайдо бўлади. Қийинчиликлардан, синовлардан хафа бўлмаслик керак. Ҳаёт мактабини ўтаган инсон дунёга бошқача қарайди. Ёшларнинг яхшисиям, ёмониям бизнинг фарзандларимиз. Сизларга ўхшаган интилувчан, эртанги кунига бефарқ бўлмаган, касб-ҳунарли ёшлар бошқа тенгдошларига ўрнак бўлиши керак".

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президенти
Мирзиёев Шавкат Миромонович.
Forwarded from Namangan Bozori |🇺🇿 (𝐀𝐃𝐌𝐈𝐍𝐈𝐒𝐓𝐑𝐀𝐓𝐎𝐑🇺🇿)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президенти Шавкат Мирзиёев айни фурсатларда Чуст туманида бўлиб турибди.

Давлатимиз раҳбари “Наманган” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида жойлашган “Чуст текстиль” хусусий корхонаси фаолияти билан танишмоқда.

(NAMANGANBOZORI👇)
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEGN0I9Ovj03Ex64Jg
Forwarded from Namangan | Kun.uz
«Керак бўлса, 10 минг доллар маош олсин». Президент – экспортни намунали йўлга қўйган мутасаддилар ҳақида

Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятида бўлиб турибди. Агросаноат комплекси билан танишув чоғида давлат раҳбари соҳа мутасаддиларига ҳосилдорлик ва экспортни ошириш бўйича кўрсатмалар берди.

➡️ Батафсил ўқинг

«Мана, ёшларга имконият яратиб беряпмиз, ерлар ажратяпмиз. Бундан мақсад нима? Иш жойи, даромади бўлган, қорни тўқ, усти бут ёшларнинг кўнгли ҳам хотиржам бўлади.

Ёшлар масаласида шунча йил қарсакбозлик қилдик, баландпарвоз гаплар гапирдик. Лекин уларга тўғри йўл кўрсатмадик, иш ўринлари яратмадик.

👉 Наманган хабарлари
Forwarded from Namangan | Kun.uz
#Тайинлов

Наманган шаҳар ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Хайрулло Муҳиддинов Наманган шаҳар ҳокими Олимжон Исаевнинг 2021 йил 10 февралдаги қарори билан шаҳар ҳокимининг ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланди.

Хайрулло Муҳиддинов 1980 йили Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 2003 йили Наманган муҳандислик педагогика институтининг «Касбий педагогик тайёргарлик, кимё технология» факультетини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2003 йилда Наманган шаҳар агротадбиркорлик коллежида ўқитувчи сифатида бошлаган.

Ҳозирга қадар, Наманган вилояти, Наманган шаҳар «Зарбдор» маҳалла фуқаролар йиғини раиси сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

👉 Наманган хабарлари
Forwarded from Namangan | Kun.uz
⚡️Президент: Картошкани ҳалигача катта ҳажмда импорт қиляпмиз, ер ажратилган, аммо ҳосилдорлик паст

Бош вазир ўринбосари Шуҳрат Ғаниев, қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлари ҳамда бошқа мутасаддилар Наманганда бўлиб турган президентга агросаноат лойиҳаларини тақдим қилди.

➡️ Батафсил ўқинг

«Картошкани ҳалигача жуда катта ҳажмда импорт қиляпмиз. 1,8 млн тоннага эҳтиёжимиз бор, шунга яраша ер ҳам ажратилган, аммо ҳосилдорлик паст».

👉 Наманган хабарлари
Forwarded from Kadastr - Live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Коррупция - тараққиёт душмани!

Кадастр агентлигидан коррупцияга қўл урмаслик чақириғи.
Кўринг ва тафаккур қилинг!

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
​​🏢 КАДАСТР АГЕНТЛИГИНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ
(Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 февралдаги 66-сон қарори)

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишда:

🔷 Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни ташкил этади ва назорат қилади;

🔷 Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг юзага келиши, ўзгариши, бошқа шахсга ўтиши, чекланиши ва бекор бўлишини назарда тутувчи қарорлар, аукцион ва танлов баённомалари, нотариал тасдиқланган битимлар, ҳамда бошқа ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Миллий географик ахборот тизимида давлат рўйхатидан ўтказишни ташкил этади;

🔷 Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

🔷 Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг юзага келиши, бошқа шахсларга ўтиши, чекланиши, бекор бўлиши ва кўчмас мулкка доир битимлар тўғрисидаги ягона электрон маълумотлар базасини ташкил қилади;

🔷 Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш орқали кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишнинг шаффоф ва оммага очиқ тизимини ишлашини ташкил қилади;

🔷 Кадастр ва кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказиш интеграцион ахборот тизими ривожлантирилишини ташкил этади;

🔷 Кадастр муҳандислари фаолиятини методик қўллаб-қувватлайди;

🔷 Кўчмас мулк объектлари манзиллари ягона реестри шакллантирилиши ва юритилишини ташкил этади;

🔷 Бино ва иншоотларнинг кадастр қийматини белгилаш ишларини ташкил этади ва методик кўллаб қувватлайди.


Telegram Instagram YouTube Facebook
«Наманганликлар тартиб-интизомни яхши кўради» — Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятини ва унинг аҳолисини нега бошқа ҳудудларга намуна сифатида кўрсатиши ҳақида гапирди.

«Наманганликларда тадбиркорлик, бирлашиш, натижага ишлаш деган одат бор. Иш услуби маданияти жуда юқори», — деди у.

Давлат раҳбари пандемия даврида вилоятнинг ялпи ишлаб чиқиши 5 фоиздан ошганини қайд этиб, «ҳеч қайси вилоятда бундай натижа бўлмаганини» айтди.

Ўзбекистон Президенти Наманган шаҳридаги «Ишга марҳамат» мономарказида журналистлар саволига жавоб берди. У Наманган вилоятини бошқа ҳудудларга намуна сифатида кўрсатишининг сабабларига тўхталди.

Президент доим Наманган вилояти ҳамда унинг халқи ҳақида ўзгача меҳр билан гапириши ва бошқа ҳудудларга намуна қилиб кўрсатишининг сабаблари ҳақидаги саволга қуйидагича савол берди.

«Ҳақиқатан кўп учрашувларда, ҳар бир селектор йиғилишида Наманганни бошқа вилоятларга ибрат қилиб кўрасатаман. Бу вилоят билан Фарғонани таққослаб, таҳлил қилиб кўрайлик. Фарғонада нефтни қайта ишлаш заводи, „Фарғонаазот“ каби катта-катта корхоналар бор. Наманганда-чи? Умуман йирик корхоналар йўқ. Афсуски, 30 йил ичида бу вилоятда мақташга арзигулик катта корхоналар қурмадик», — деди
Президент.

Президент Наманган аҳолисини нега мақташига ҳам тўхталди.

«Наманганликлар тартиб-интизомни яхши кўради, уларда тадбиркорлик, бирлашиш, натижага ишлаш деган одат бор. Иш услуби маданияти жуда юқори. Охирги йилларда вилоят раҳбарлари тадбиркорларга давлат берган имкониятларни етказишда замон талабига муносиб ишлаяпти, тадбиркорлар ишонган», — деди Шавкат Мирзиёев.

Давлат раҳбари бошқа вилоятларда солиқнинг асосий қисмини йирик корхоналар бажаришини, Наманганда эса ўрта ва кичик бизнес бу вазифани бажаришини таъкидлади.

«Ўтган йили пандемия пайтида вилоятнинг ялпи ишлаб чиқариши 5 фоиздан ошди, саноат улуши 16 фоиз бўлди. Ҳеч қайси вилоятда бундай натижа бўлгани йўқ».

«Мен албатта, Наманган халқининг меҳнати, ҳаракатлари ва натижасига қараб, уларни мақтайман, муносиб рағбатлантираман ва ҳар доим ибрат сифатида кўрсатаман», — деди Президент.
Forwarded from Kadastr - Live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
2020 йилда геодезия ва картография соҳасида қандай ишлар амалга оширилди?

Бу ҳақда Кадастр агентлигининг Ерни масофадан туриб зондлаш, геодезия va картография бошқармаси бошлиғи Эргешов Ихтияр Маккамбаевич сўзлаб берди.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
Геодезия ва картография соҳасида амалга оширилган ишлар.

🛰 Аэро ва космик суратлардан фойдаланиш бўйича
:

2018-2019 йилларда 🇰🇷 Корея давлатининг KOMPSAT-3 ва KOMPSAT-3A сунъий йўлдошлари ёрдамида 🇺🇿 Республика худудини тўлиқ қопловчи космик суратлар олинди ва суғориладиган ерлар ва аҳоли пунктлари учун 1:10 000 масштабдаги 5 712 та (100%) ва Республиканинг қолган (тоғ, тоғолди ва чўл) худудлари учун 1:25 000 масштабдаги 3 608 та (100%), жами 9 320 та ортофотопланлар яратилди.

🏢🏠 Кўчмас мулкни ҳисобга олиш, суғориладиган ерларни хатлов қилиш мақсадида Қашқадарё, Тошкент, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳри ҳудудларида аэрофотосъемка ишлари бажарилди.

🌏 Аэросуратлардан фойдаланиб 6 724 та 1:2 000 масштабдаги ва 387 та 1:10 000 масштабдаги ортофотопланлар яратилди.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
"Ҳаёт шундайки, мен ҳар бир вилоятга раҳбар бўла оладиган одамни тўрт-беш йил олдин тайёрлашга мажбурман. Шавкат Абдуразоқов Наманган тумани, Наманган шаҳрида ҳоким бўлган, Вазирлар Маҳкамасида департамент мудири, вазир бўлиб ишлаган. Наманганнинг шароитини, халқнинг дардини, Тошкентдаги кабинетлар эшигини қандай очишни, масалани қандай ҳал қилишни билади"

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев.
Forwarded from Kadastr - Live
"Ёшларнинг кўзида эртанги кунга ишонч кўрсам, очиғи, ҳамма чарчоқларим чиқиб кетади! Мана шундай билимли, жонкуяр, изланувчан ёшлар ҳамма соҳаларда ўзгариш қилади. Биз уларга кенг йўл очиб, ҳар томонлама ёрдам беришимиз керак"

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев.
Forwarded from Namangan | Kun.uz
Шавкатжон Абдураззақов Наманган вилоят ҳокими этиб тасдиқланди

Президент Шавкат Мирзиёев халқ депутатлари Наманган вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкатжон Абдураззоқов номзодини вилоят ҳокимлигига тавсия қилди.

— Бир жойга раҳбар қўйишдан олдин уни турли лавозимларда синаб кўрамиз. Наманганга ташқаридан ёки Тошкентдан бирор раҳбарни олиб келиш мумкин эди. Аммо Наманганни тушунган, унинг муаммоларини биладиган одам бўлиши керак. Абдураззоқов Наманган тумани, Наманган шаҳрида, Тошкентда масъул идораларда ишлаган. У Наманган учун янги одам эмас. Ичларингдаги, Наманган муаммоларини биладиган одам, — деди Шавкат Мирзиёев.

Сессияда номзод юзасидан депутатлар ва фаолларнинг фикрлари тингланди ва бир овоздан Шавкатжон Абдураззоқов номзоди тасдиқланди.

👉 Наманган хабарлари
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Президентнинг Наманган вилоятига ташрифи давом этмоқда
#19feb #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
Forwarded from Namangan | Kun.uz
⚡️ Учқўрғонда 1000 гектар янги ер ўзлаштирилади. Туман ҳокими инфратузилма учун президентдан 40 млрд сўм маблағ сўради

Халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессияси давомида Учқўрғон туман ҳокими Азимжон Ваҳобов қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилиши кўзда тутилган лойиҳаларни давлат раҳбарига таништирди.

Туман ҳокимининг таъкидлашича, Учқўрғон туманида минг гектар янги ерлар ўзлаштирилади. Тумандаги 21.5 минг хонадонга 10 тупдан лимон экилади.

Шунингдек, Норин дарёси атрофида жойлашган 3200та хонадон фарел балиғи етиштиришга ихтисослаштирилади.

Давлат раҳбари йил якунига қадар 30 минг тонна фарел балиғи етиштириш бўйича топшириқ берди.

Азимжон Ваҳобов туман инфратузилмаси учун 90 млрд сўм атрофида маблағ талаб этадиган муаммолар борлигини айтиб ўтди. Ушбу маблағнинг 50 млрд сўмини маҳаллий бюджет ҳисобидан қоплашини, қолган қисмини республика бюджетидан ажратишда давлат раҳбаридан ёрдам сўради. Ушбу маблағлар эвазига тоза ичимлик суви, йўл ва электр энегияси тармоқлари масаласи — ижтимоий муаммоларни ечишга қаратилишини айтди.

«Пул топилади, муаммони мукаммал бартараф этилса, йил якунига қадар, ўзим орден бераман сенга», — деди давлат раҳбари.

👉 Наманган хабарлари