Forwarded from Farhod Mamadaliyev
Наманганда давлат активлари ва ер майдонларини сотиш бўйича “Roadshow” ўтказилди
Бугун Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан Наманган вилоятида хусусийлаштирилиши белгиланган давлат активлари жумладан, корхоналардаги давлат улушлари, бўш турган давлат мулки объектлари ва сотилиши белгиланган ер майдонлари тўғрисида тадбиркорлар ва инвесторлар учун “Roadshow” (тақдимот) ўтказилди.
Шаҳар, туман ҳокимликлари, вилоятдаги йирик корхоналар вакиллари ҳамда тадбиркорлар ва инвесторлар қатнашган тадбирда Давактив агентлиги мутасаддилари томонидан ишбилармонларга “E-auksion” электрон савдо платформасидан фойдаланиш бўйича “мастер-класс” ўтказилди ва платформада шахсий кабинет очиш, онлайн электрон имзо олиш ва савдоларда қатнашиш учун аризалар бериш тартиблари тушунтирилди.
Тадбиркорларга ўзларига аввалдан доимий фойдаланиш ёки умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаларини хусусийлаштириш тартиби бўйича кўникмалар берилди.
“Roadshow” иштирокчиларига хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ, оммавий савдоларда сотилиши белгиланган ҳамда савдо жараёнидаги давлат активлари шу жумладан, вилоятдаги йирик активлар, дам олиш масканлари, маъмурий, ишлаб чиқариш бинолари каби объектлар ва ер участкалари яқиндан таништирилди.
Бу каби тақдимотлар ва учрашувлар вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида ўтказилиши режалаштирилган.

Forwarded from DAVLAT KADASTRLARI PALATASI
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
▫️Texnogen xavfi yuqori bo'lgan obyektlar▫️
🌋 Davlat kadastrlari palatasi Milliy geoaxborot tizimidagi vakolatli organlarning davlat kadastrlariga oid maʼlumotlarini toʼliq shakllantirishi boʼyicha turkum maʼlumotlar!
🏜 Mazkur maʼlumotda siz, Texnogen xavfi yuqori bo'lgan obyektlar joriy yil yanvar-may holati boʼyicha maqsadli koʼrsatkichlari bilan tanishishingiz mumkin.
#DavKadastrPalata #info #davlat_kadastrlari
Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
Telegram | Facebook| Instagram |YouTube

Kadastr agentligi organlari tomonidan maʼmuriy amaliyot sohasida amalga oshirilgan ishlar to‘g‘risida MAʼLUMOT
🔰Kadastr agentligining Namangan viloyati organlari tomonidan joriy yilning o'tgan 5 oyi mobaynida yer va kadastr nazorati sohasida aniqlangan huquqbuzarliklar bo‘yicha jami 1174 nafar shaxsga nisbatan maʼmuriy jarimalar qo‘llanilgan.
📌Xususan:
💠ko‘chmas mulkka bo‘lgan huquqlarni davlat ro‘yxatidan o‘tkazmaganlik uchun 781 nafar shaxs;
💠yer uchastkalarini o‘zboshimchalik bilan egallab olganlik uchun 74 nafar shaxs;
💠o‘zboshimchalik bilan egallab olingan yer uchastkasida qurilish ishlarini amalga oshirganlik uchun 49 nafar shaxs;
💠tegishli ruxsati bo‘lmay, shuningdek tegishli organlar bilan kelishmasdan turib obyektlar qurganlik uchun 251 nafar shaxs;
💠 sug'oriladigan yerlarni o'zboshimchalik bilan egallab olgan 2 nafar shaxs;
💠 chegara belgilari, geodezik punktlar va cheklov belgilarini yo'q qilgan yoki shikastlantirgan 17 nafar shaxslar maʼmuriy jazoga tortilgan.
Matbuot xizmati.

Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Президент раислигида хизматлар соҳасида амалга оширилаётган ишлар, йил якунига қадар режалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бошланди.
2022 йилда хизматлар соҳасида 120 мингдан ортиқ янги лойиҳани ишга тушириш, хизматлар ҳажмини 435 триллион сўмга етказиш (ўтган йили 283 триллион сўм бўлган) ҳамда соҳада 1,5 миллион иш ўрни яратиш режа қилингани таъкидланди.
“Лекин айрим туман ва шаҳар ҳокимлари, уларнинг биринчи ўринбосарлари мавжуд имкониятлардан фойдаланиб, ишларни тўғри ташкил эта олмаяпти.
Мисол учун, хизматлар соҳасида январь-май ойларида 756 минг иш ўрни яратилди. Лекин, иш ўринларининг атиги 232 мингтаси ёки 31 фоизи янги объектларда яратилган.
Қолган 510 мингта иш ўрни ўзини ўзи банд қилганлар ҳиссасига тўғри келмоқда”, деди Президент.
Янги савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида иш ўринлари яратиш бўйича Тошкент шаҳри, Самарқанд, Фарғона, Андижон вилоятлари натижа кўрсатгани, Жиззах, Навоий, Хоразм, Қашқадарёдаги ишлар аҳволи эса қониқарсиз экани таъкидланди.

Йиғилишда тадбиркорлар хизматлар соҳасида асосан 3 та масала – ер, бино ва инфратузилма билан боғлиқ муаммоларга дуч келаётгани кўрсатиб ўтилди.
Сўнгги икки ойда 23 мингдан зиёд ер майдонлари савдога чиқарилди, шундан 12 мингтаси ёки 60 фоизи хизмат кўрсатиш жойларини ташкил этиш учун қўйилган.
Бунда, 63 та туман ва шаҳарда аукционга қўйилган ер участкаларининг сони 100 тадан кўп бўлса, 27 та туманда 10 тага ҳам етмайди.
Мисол учун, Навоий, Шаҳрисабз, Қўқон, Хива, Урганч шаҳарлари, Тошкент, Бўстонлиқ, Бекобод, Китоб, Узун туманларида савдога қўйилган ерлар сони 10 тадан ошмайди.
Шу боис, фаолиятида сусткашликка йўл қўйгани учун Навоий, Шаҳрисабз, Қўқон шаҳарлари, Тошкент, Бўстонлиқ, Бекобод, Китоб, Узун туманлари ҳокимларига нисбатан охирги маротаба ҳайфсан бериш, ушбу туман ва шаҳар ҳокимларининг қурилиш бўйича ўринбосарларини лавозимидан озод этишга кўрсатма берилди.

Йиғилишда ой якуни билан 25 мингта ер участкаларини сервис ва савдо объектлари учун аукционга чиқариш шартлиги кўрсатиб ўтилди.
Масалан, Олтиариқ тумани сўнгги икки ойда 1,6 мингта ер участкасини аукционга чиқарди.
Бунинг учун туман ишчи гуруҳи тадбиркорлар билан учрашиб, улар учун мақбул бўш ер участкаларини ажратиб олган, хусусий лойиҳа ташкилотларини жалб қилиб, топографик хариталарни ишлаб чиққан, аукционга чиқариш учун 15 та идора билан 7-10 кунда келишилган.
Президент бу тажрибани барча туман ва шаҳарларда жорий қилиш кераклигини таъкидлади.
Эндиликда:
- ерларни аукционга чиқариш жараёнлари ижарада – 48 кундан 15 кунга, мулк ҳуқуқида – 74 кундан 20 кунга қисқартирилади;
- ер майдонларини баҳолаш экспертизадан ўтказилмайди, ҳақиқий баҳоси аукционда аниқланади;
- 2023 йил 1 январдан бошлаб ерларни аукционга чиқаришда кадастр идораларида бор маълумотларни бошқа идоралар билан келишиш тартиби бекор қилинади.
Бунда, жавобгарлик кадастрга маълумот тақдим этмаган идора раҳбарига юкланади.

Йиғилишда Кадастр агентлигига йил якунигача 20 та вазирликнинг кадастр маълумотларини Миллий геоахборот тизимига тўлиқ киритиш топширилди.
1 сентябрга қадар 205 та туман ва шаҳарда 253 та махсус савдо ва хизмат кўрсатиш кўчаларини ташкил этиш режа қилинган.
Ушбу мақсадлар учун ўтган йили республика бюджетидан
1,4 триллион сўм, жорий йилда эса 900 миллиард сўм ажратилди.
Масалан, Жиззах шаҳри “Жиззахлик” маҳалласидаги боши берк кўча Шароф Рашидов марказий кўчасига боғланиб, 1,4 километр автомобиль йўли, пиёдалар ва велосипед йўлакчалари барпо этилган. Савдо ва сервис объектларига туну-кун ишлашга рухсат берилган.
Натижада, илгари ушбу ҳудуддаги 1 квадрат метр жой
2-3 млн сўмга ҳам сотилмаган бўлса, ҳозир нархи
8-9 млн сўмга етган. Энг муҳими, савдодан тушган маблағларни бошқа кўчаларнинг инфратузилмасини яхшилашга йўналтириш ишлари бошланган.
Вилоят ҳокимларига Жиззах тажрибаси асосида 1 тадан кўчани танлаб, уларни серқатнов кўчаларга улаш орқали сервисни ривожлантириш лойиҳасини бошлаш топширилди.

Ҳамжиҳатликда – коррупцияни енгамиз.
🇺🇿 Наманган вилояти кадастр тизимидан бошланган “Мақсадимиз – ҳалол ишлаш”- тадбирлари бугун вилоятимизнинг чекка чегара ҳудудларидан бири Янгиқўрғон туманида бўлиб ўтди.
🔵 Кадастр агентлиги раҳбарияти томонидан жорий йилнинг 14-май куни ZOOM платформаси орқали ўтказилган йиғилишда берилган топшириқ ва кўрсатмалар ижросини таъминлаш мақсадида, бугун 7-июнь куни Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатасининг Наманган вилояти бошқармалари Янгиқўрғон тумани бўлими ва филиали ходимлари билан коррупцияни олдини олишга қаратилган кенгайтирилган профилактик тадбир бўлиб ўтди.
🔵 Унда бошқармалар комплаенс-назорат хизмати ходимлари M.Нурматов ҳамда А.Обидовлар иштирок этдилар.
🔵 Йиғилишга раислик қилувчи М.Нурматов тадбир иштирокчиларининг диққат эътиборини, коррупцияни келиб чиқарувчи омиллар, уни жамият ривожига ўта салбий таъсири, Давлат раҳбаримиз томонидан мамлакатимизда бу иллатга қарши бошланган аёвсиз курашдан кўзланган асосий мақсад ҳақида ва ижтимоий адолатни қарор топтириш учун олиб борилаётган давлат сиёсатини мазмун моҳиятини ҳаётий мисоллар билан тушунтирди. Коррупция иллатининг жамият ривожи учун оғир оқибатларини фактлар билан ёритиб берди.
🔵 Нотиқ коррупцияга қарши курашишда, кадастр тизими ходимларидан ҳам ўз хизмат вазифаларини виждонан, ҳалол бажариб, унинг ҳар қандай кўринишига қатъият билан қарши туришлари, жисмоний ва юридик шахслар билан мулоқот жараёнида тамагирлик, порахўрлик, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш каби коррупцион ҳолатларга йўл қўймаслик, ўта муҳимлигини алоҳида таъкидлади.
🔵 Тадбирда лавозимга янги тайинланган Давлат кадастрлари палатасининг Наманган вилояти бошқармаси комплаенс-назорат хизмати бош мутахассиси А.Обидов ходимларга таништирилди ва унга сўз берилди.
🔵 У ўз сўзида, ўзига юкланган вазифаларни жамоа билан биргаликда ва ҳамкорликда бажариш ниятида эканлигини ва асосий вазифаси ходимларни ҳар хил ёмон ниятли кимсалардан ҳимоя қилишга қаратишини таъкидлади. Шу билан биргаликда соҳада қабул қилинаётган янги меъёрий ҳужжатлар билан мунтазам танишиб бориш, фойдаланувда бўлган компьютерларида хизмат билан боғлиқ бўлмаган маълумотларни сақламаслик, ахборот хавфсизлигига риоя этиш, шахсий ва хизмат автомобиллардан фойдаланишда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш, соғлом турмуш тарзида ҳаёт кечириш юзасидан тегишли тавсиялар берди.
🔵 Йиғилиш раиси ходимларга, айниқса ёш ходимларга ҳаётий ва молиявий қийинчиликлар туғилган тақдирда бошқармалар томонидан ўқиш учун, даволаниш учун, моддий ёрдам бериш тартибини тушунтирди. Йиғилиш иштирокчилари ўзларини қизиқтирган барча саволларга тўлақонли жавоб олдилар.
🔵 Коррупцияни олдини олишга қаратилган “Мақсадимиз – ҳалол ишлаш”- тадбирлари вилоятнинг барча шаҳар, туманларда бўлиб ўтди.
🔵 Янгича “туманбай” усулида ташкил қилинган бу тадбир ўзининг ижобий натижасини беришни бошлади. Ходимлар ўзларини қийнаётган масалалар билан раҳбариятга ва комплаенс-назорат хизматига мурожаат қилмоқдалар. Бу эса жамоада ишонч руҳи кундан кунга яхшиланаётганидан дарак беради.
Матбуот хизмати.

▫️Auksion savdolarida mulkga ega bo'ling▫️
⚜️ Respublika bo'yicha tadbirkorlik uchun mulk va ijara huquqi bilan savdoga chiqarilgan yer uchastkalari bilan tanishing!
Ular bugungi kunga qadar 20 994 tani tashkil etmoqda:
🔘 Qoraqalpog'iston Respublikasidan 1207 ta (ko'rish)
🔘 Andijon viloyatidan 1377 ta (ko'rish)
🔘 Buxoro viloyatidan 1045 ta (ko'rish)
🔘 Jizzax viloyatidan 3445 ta (ko'rish)
🔘 Qashqadaryo viloyatidan 1426 ta (ko'rish)
🔘 Navoiy viloyatidan 433 ta (ko'rish)
🔘 Namangan viloyatidan 870 ta (ko'rish)
🔘 Samarqand viloyatidan 2379 ta (ko'rish)
🔘 Surxondaryo viloyatidan 1109 ta (ko'rish)
🔘 Sirdaryo viloyatidan 1173 ta (ko'rish)
🔘 Toshkent shahridan 82 ta (ko'rish)
🔘 Toshkent viloyatidan 526 ta (ko'rish)
🔘 Xorazm viloyatidan 2143 ta (ko'rish)
🔘 Farg'ona viloyatidan 3779 ta (ko'rish)
#DavKadastrPalata #auksion
Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
Telegram |Facebook|Instagram|YouTube

▫️Auksion savdolariga taqdim etilgan yer uchastkalarining haftalik hisoboti▫️
🔷 Respublikamizning barcha hududlari bo‘yicha 31- may - 07 iyun kunlari auksion savdolariga taqdim etilgan yer uchastkalarining statistik ma’lumotlari bilan tanishing.
🔷 Davlat kadastrlari palatasi taqdim etgan ma'limotlar asosida e-auksion.uz da qatnashing va shaffof, ochiq yo'l bilan yer uchastkalarini sotib oling!
#DavKadastrPalata #auksion #info
Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
Telegram | Facebook| Instagram |YouTube
🔷 Respublikamizning barcha hududlari bo‘yicha 31- may - 07 iyun kunlari auksion savdolariga taqdim etilgan yer uchastkalarining statistik ma’lumotlari bilan tanishing.
🔷 Davlat kadastrlari palatasi taqdim etgan ma'limotlar asosida e-auksion.uz da qatnashing va shaffof, ochiq yo'l bilan yer uchastkalarini sotib oling!
#DavKadastrPalata #auksion #info
Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
Telegram | Facebook| Instagram |YouTube
Forwarded from DAVLAT KADASTRLARI PALATASI
🔹Yakkabog‘da kadastrning yangi binosi🔹
⚡️Ayni dam Kadastr agentligi Davlat kadastrlari palatasining Qashqadaryo viloyati boshqarmasi Yakkabog‘ tumanida filialning yangi binosi foydalanishga topshirildi.
💠 Davlat kadastrlari palatasi Yakkabog' tumani filiali uchun ikki qavatli zamonaviy bino bunyod etildi. Tantanali ochilish marosimida Davlat kadastrlari palatasi raisi, timan hokimligi vakillari va tizim mutasaddilari ishtirok etib, binoda yaratilgan shart-sharoitlar bilan tanishishdi.
💠 Zamonaviy bino imkoniyatlari haqida videoreportaj orqali batafsil yana ma’lumot beriladi.
#DavKadastrPalata #Yakkabog_da_yangi_bino