NAMANGAN KADASTR
1.42K subscribers
10.9K photos
969 videos
9 files
4.52K links
KADASTR AGENTLIGI VA DAVLAT KADASTRLARI PALATASI NAMANGAN VILOYAT BOSHQARMALARI

📍 Manzil: 160100, Namangan shahar, Xiva ko’chasi, 3-uy.

☎️ Tel. +99869 233-27-64
🖨 Tel./Faks: +99869 233-08-13

🌎 Web-sayt: namkadastr.uz
✉️ E-mail: [email protected]
Download Telegram
🔷Мақсадимиз-коррупциядан холи тизим яратиш.🔷

🔵 Хабарларингиз бор кадастр соҳасида коррупцияни олдини олишга қаратилган ишлар Президентимиз ташаббуслари билан тизимли равишда олиб борилмоқда.
🔵 Кадастр агентлиги Директори лавозимига янги тайинланган Фаррух Жаҳонгирович Пўлатов ҳам биринчи йиғилишда коррупцияга йўл қўймаслик учун ҳамма раҳбарлар шахсан жавобгар эканлигини алоҳида такидлади.
🔵 Юқоридаги вазифалардан келиб чиқиб Давлат кадастрлари палатасининг Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи Нозимжон Инамов ва Кадастр агентлигининг Наманган вилоят бошқармаси комплаенс-назорат хизмати бош мутахассиси Mаҳкамжон Нурматов билан ҳамкорликда барча 12 туман шаҳар филиаллари ходимлари билан учрашиш, масалаларини жойига чиқиб ўрганиш ва ҳал қилиш учун кунлик иш режа тузилди ва унга асосан иш бошлади.
🔵 Ҳозиргача Поп, Чуст, Тўрақўрғон, Норин ва Учқўрғон туман филиалларининг жами 155 нафар ходимлар билан тезкор йиғилиш ўтказиб Кадастр агентлиги томонидан қўйилган коррупцияга йўл қўймаслик ва уни олдини олиш қаратилган вазифалар, ҳамда ишлаб чиқариш бўйича УзКАД дастурига объектларини киритилиши, балиқчилик ва боғдорчилик ерларини хатлови каби бир қатор масалалар жойида кўрилмоқда.
Учрашувларда ходимларни ижтимоий ҳимояси, ойлик маошларни ўз вақтида берилиши, уларнинг оилавий муаммолар ёки саломатликларида муаммо бор йўқлиги сўраб суриштирилмоқда. Ҳар бир ходимнинг бошига иш тушса Бошқарма томонидан моддий ва маънавий ёрдам берилиши алоҳида тушунтирилмоқда.
Шунингдек бошқарма бошлиғи Н.Инамов кадастр соҳасида узоқ йиллар ҳалол ишлаб келаётган фахрийлардан, соҳада янги иш бошлаган ёшларимизни оталиққа олиб, уларга насиҳат қилиб, порахўрлик иллатини оқибатларини тушунтириш кераклигини алоҳида такидлади.
🔵Энг асосийси Давлат кадастрлари палатасининг Наманган вилояти бошқармаси тизимини “Коррупциядан холи” тизимга айлантиришдир.
🔵 Маълумот ўрнида, ҳозирда вилоят кадастр тизимида 425 нафар ходимлар ишламоқдалар. Иш ҳақидан қарздорлик мавжуд эмас. Йил бошидан бери коррупция билан боғлиқ салбий ҳолатларга йўл қўйилмади.
🔵 Вилоят бошқармаси раҳбарининг туман филиаллари ходимлар билан учирашувлари давом этади. Мақсад инсон манфаатини тизимда юқори ўринларга олиб чиқиш ва ишлаш учун замонавий шароитлар яратишдир.

Матбуот хизмати.
▫️Arxiv ma’lumotlarini onlayn oling!▫️

🔷 Arxiv ma’lumotlari (Mavzuli so‘rovlarni ijro etish) xizmatini my.gov.uz va uning mobil ilovasi orqali onlayn olish mumkin.

🌐 My.gov.uzda ushbu xizmat (https://my.gov.uz/uz/service/517) orqali yer va uy-joy ajratish, xususiylashtirish, aholi va tadbirkorlik masalalari bo‘yicha hokimlik qarorlari, turarjoy, meros, vorislik, 1941-1945 yillarda O‘zbekistonga evakuatsiya qilingan shaxslar haqida ma’lumotlar olish va boshqalar qamrab olingan.

🔷 Xizmatlar narxi turiga qarab quyidagicha:

▪️Turarjoylar bo‘yicha ma’lumotnomalar tayyorlash – 135000 so‘m;

▪️Mulk huquqini aniqlash (tasdiqlash) bo‘yicha so‘rovlarga arxiv hujjatidan nusxa berish – 135000 so‘m;

▪️Evakuatsiyani aniqlash (tasdiqlash) bo‘yicha so‘rovlarning arxiv ma’lumotnomasini berish – 270000 so‘m.


Xizmatdan foydalanishda hech qanday hujjat talab etilmaydi. Barchasi oddiy va oson.

#DavKadastrPalata #onlayn_ma_lumot

Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
Telegram | Facebook| Instagram |YouTube
#Namangan #Kadastr #siyosiy_marifat_soati


🔹Ayni damda, Kadastr agentligi hamda Davlat kadastrlari palatasining Namangan viloyat boshqarmalari xodimlari bugungi "Siyosiy-maʼrifat soati"dagi muhim mavzular yuzasidan taqdimotlar bilan tanishmoqdalar.


Matbuot xizmati
Telegram Instagram Facebook
Ички йўлларни яхшилаш, кўчатлар экиш, давлат хизматларини кўрсатишни соддалаштириш масалалари ижроси бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Жами 2 минг 300 километр цемент-бетон қопламали ички йўллар барпо этиш вазифаси қўйилди.
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчатлар экиш, янги суғориш тизими ва қудуқ қазиш ишлари сифати кўриб чиқилди.
Келгуси йил якунига қадар давлат хизматлари сони 300 тага етказилиши белгиланди.

Состоялось видеоселекторное совещание по улучшению внутренних дорог, озеленению, упрощению оказания государственных услуг.
Поставлена задача построить внутренние дороги с цементобетонным покрытием общей протяженностью 2,3 тысячи километров.
Рассмотрен ход высадки саженцев, прокладки сетей орошения и бурения скважин в рамках общенационального проекта «Яшил макон».
Определено, что до конца следующего года количество госуслуг достигнет 300.

#Mirziyoyev #videoselektor #infratuzilma #davlatxizmatlari

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Uzbekistanofficial | Расмий канал Тезкор Xабарлар ва Янгиликлар
Шавкат Мирзиёев:

2022 йил 1 июлдан бошлаб:


38 турдаги давлат хизматлари учун электрон имзо билан тасдиқлаш талаби бекор қилиниб, мобил телефон орқали амалга оширилади (бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш, боғчага қабул қилиш ва ҳоказо);

6 турдаги лицензия олиш учун талаблар бекор қилинади;

аҳоли ва тадбиркорлар учун 8 дан ортиқ давлат хизмати бўйича электрон хабардор қилиш тизими жорий этилади;

аҳоли ва тадбиркорлардан коммунал ташкилотларнинг 32 турдаги ҳужжат ва маълумотномаларини талаб қилиш бекор қилинади;

эҳтиёжманд оилалар фарзандлари олийгоҳларга киришда тест синовларида иштирок этиш тўловларидан озод этилади (135 минг сўм).👇

https://telegram.me/joinchat/AAAAAEGbbyh7-jOGYrnA1w
TAYINLOV

Inamov Nozimjon Ravshanovich –Davlat soliq qo'mitasi huzuridagi Kadastr agentligi Davlat kadastrlari palatasi raisining birinchi o'rinbosari lavozimiga tayinlandi.

Nozimjon Ravshanovich 1983 yil Namangan viloyati, Namangan shahrida tug‘ilgan. 2005 yil Toshkent irrigatsiya va melioratsiya institutini tugatgan.

2021 yildan shu vaqtga qadar O‘zbekiston Respublikasi Davlat soliq qo‘mitasi huzuridagi Kadastr agentligi Davlat kadastrlari palatasining Namangan viloyati boshqarma boshlig‘i lavozimida faoliyat yuritgan.

#DavKadastrPalata #tashkiliy_masalalar #tayinlov

Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
Telegram | Facebook| Instagram |YouTube
🇺🇿 Tashkiliy masalalar bo‘yicha yig‘ilish

◻️ Bugun, Davlat Soliq qo‘mitasi huzuridagi Kadastr agentligi Davlat kadastrlari palatasi Markaziy apparatida tashkiliy masalalar bo‘yicha yig‘ilish o‘tkazildi.

◻️ Unda, Kadastr agentligi direktorining birinchi o‘rinbosari A.Allaberganov qatnashdi. Tashkiliy masalalardan boshqaruv tizimida bir necha tayinlovlar amalga oshirildi.

◻️ Yangi tayinlangan lavozim egalarini mas’uliyatli vazifalari bilan tabriklab, kelajakdagi ishlariga zafarlar tilab qolamiz.

#DavKadastrPalata #tashkiliy_masalalar

Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
Telegram | Facebook| Instagram |YouTube