Forwarded from KADASTR AGENTLIGI - RASMIY
#Kadastr #Yer_nazorati #Matbuot_anjuman
Ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш ҳолатлари бор, ер участкаларидан мақсадсиз фойдаланиш ҳолатлари бор. Бу иккала тушунчани бир-биридан фарқлаб олиш керак.
Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаси — қонунчиликда белгиланган тартибда ажратилмаган (реализация қилинмаган), шу жумладан, берилган (реализация қилинган) ер участкасининг чегаралари ваколатли органлар томонидан натурада (жойнинг ўзида) белгиланмаган, ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқлайдиган ҳужжатлар берилмаган ҳолда фойдаланилган ер участкаси.
Ер участкаларидан мақсадсиз фойдаланиш – ер участкаларини ажратиб бериш ҳужжатларида белгилангандан бошқа мақсадда фойдаланиш ёки белгиланган муддатларда фойдаланмаслик дегани.
Кадастр агентлиги директорининг биринчи ўринбосари
Атабек Аллаберганов.
Telegram Instagram YouTube Facebook Web-sayt

Ер ва кадастр назоратини автоматлаштириш, коррупция ҳолатларини олдини олиш мақсадида ерга оид ҳуқуқбузарликларни аниқлашдан бартараф этилгунга қадар мониторингини юритувчи “E-YER NAZORAT” автоматлаштирилган ахборот тизими амалиётга жорий этилди.
Кадастр агентлиги бошқарма бошлиғи
Мурод Файзуллаев

Аниқланган конунбузилиш ҳолатларини ихтиёрий бартараф этишга эътибор қаратамиз. Биз жарима қилишдан кўра, қонунда белгиланган санкцияларни тушунтирган ҳолда унинг оқибатларини бартараф этишга кўпроқ аҳамият беряпмиз.
Биргина жорий йилнинг ўтган 5 ойида ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаш (МЖТК 60-модда 2-қисми) билан боғлиқ 4 652 та ҳолатлар аниқланиб, ҳуқуқбузарларга берилган ёзма кўрсатмалар асосида 3 241 та ҳолат белгиланган муддатда ихтиёрий бартараф этилганлиги сабабли, ҳуқуқбузарлар жами
22 млрд сўмдан ортиқ маъмурий жаримадан озод этилди.

#matbuot_anjuman
2022 йил 1 январ ҳолатига Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-худудий чегарасидаги жами ерлари 44 млн 892 минг гектарни ташкил этади. Ушбу майдонлар (ер фонди) фойдаланиш мақсадига қараб 8 та тоифага бўлинади.
Булардан қишлоқ хўжалиги ерлари 22 млн. 116 минг гектарни ташкил этиб, шундан суғориладиган ерлар 3 млн 200 минг гектардан ортиқ.
Хатлов ишлари ананавий тарзда рулеткаларда, қўлда саржинда, қоғозга ёзиб эмас, юқори аниқликдаги замонавий ўлчов асбобларидан фойдаланган ҳолда бажарилмоқда. Бундан кўзланган мақсад кластерлар, фермер хўжаликлари ва бошқа ердан фойдаланувчиларнинг ўзларига тегишли ер майдонлари ва чегараларини аниқ, шаффоф ҳолда ер ҳисобини юритиш.
Бу йўналишда Швецариянинг Leica компанияси билан олдиндан ҳамкорлик қилиб келинмоқда. Ҳозирги кунда Республика аэрогеодезия марказимида Leica компаниясининг TS 02, TS 11, GS 10 ва GS 18 маркали юқори аниқликка эга бўлган электрон тахеометр ва GPS қурилмалари мавжуд.
Республика аэрогеодезия маркази директори Акмал Омонов

Кўчмас мулклар тўғрисдаги маълумотлар бугунги Давреестр АТ, Кўчмас мулк АТ каби ахборот тизимларида жамланиб келинмоқда. Мазкур маълумотлар ўз навбатида географик кўринишлар билан бирга умумлаштирилиб, геоахборот тизимларида шартли белгилар орқали расмийлаштирилиб, омма учун бўлган геопорталга жойланади.
Агентлик томонидан ушбу маълумотларни бир жойда жамлаш ҳамда омма учун очиқ тарзда фойдаланиш имконини берадиган платформа яъни https://map.geoportal.uz/ геопортали ишлаб келмоқда.
Мазкур геопорталда кўчмас мулк объектлари ер чегараси, кадастр раками, объект тури, манзили, ер майдони каби маълумотлар мавжуд.
Кадастр агентлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари Шерзод Закиров.

Республиканинг жами 44,9 млн гектар ер майдонидан 41,1 млн гектари (қишлоқ хўжалиги 23,6 млн гектар, ўрмон фонди 11,9 млн гектар) ёки 91,5 фоизи ЖАХОН БАНКНИНГ ЛОЙИХАСИГА АСОСАН “Кадастр ва рўйхатдан ўтказишнинг интегрaциялашган ахборот тизими”да “Uzkad” дастурида электрон харитаси яратилиб, кадастр ахборот тизимига киритилди.
Шундан:
– 36,4 млн гектар 505,3 мингта (қишлоқ хўжалиги 22,3 млн гектар, ўрмон фонди 11,7 млн гектар) ердан фойдаланувчилар кесимида кадастр йиғма жилдлари шакллантирилган ҳолда давлат рўйхатидан ўтказилди.
Давлат кадастрлари палатаси Раиси ўринбосари Нозимжон Инамов.

🔴 Айни дамда “Мулк ҳуқуқининг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш, мулкий муносабатларга асоссиз аралашувга йўл қўймаслик, хусусий мулкнинг капиталлашув даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони мазмун-моҳиятига бағишланган матбуот анжумани бошланди.
Унда Олий Суд, Адлия вазирлиги масъуллари ҳамда Кадастр агентлиги директор ўринбосари Мирсаид Мирмаксудов иштирок этмоқда.
Матбуот анжуманни Узрепорт ҳамда Ўзбекистон24 телеканали орқали жонли эфирда томоша қилишингиз мумкин.

Фармон билан 2023 йил 1 январдан бошлаб Кадастр ва кўчмас мулкларни рўйхатдан ўтказиш интеграцион ахборот тизими (UZKAD тизими) кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестри ҳамда кўчмас мулк объектлари ҳақидаги маълумотлар юритиладиган, маълумотларининг ҳақиқийлигини ва ишончлилиги давлат томонидан кафолатланадиган ягона ахборот тизими этиб белгиланди.
Кадастр агентлиги директори ўринбосари
Мирсаид Мирмаксудов.

✅ UZKAD тизимига Гаров реестри, "Нотариус" ААТ, Кўчмас мулк объектлари манзиллари ягона реестри, Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестри, Ўзбекистон Республикаси солиқ тўловчиларининг ягона реестри, "Давлат мулки" ахборот тизими, Нодавлат нотижорат ташкилотлар ва уларнинг бўлинмалари реестри, лицензиялар, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар ва хабарномалар реестрлари ва кўчмас мулк объектларига оид маълумотлар юритилаётган бошқа барча давлат ахборот тизимлари интеграция қилинади ҳамда реал вақт режимида онлайн маълумот алмашинуви йўлга қўйилади;
✅ онлайн маълумот алмашинуви пайтида кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ қоғоз шаклида ёки бошқа ахборот тизимида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги, шу сабабли UZKAD тизимида бўлмаганлиги аниқланган тақдирда, уч кун ичида ушбу ҳуқуқ UZKAD тизимида ҳақ ундирмасдан ва ариза талаб қилмасдан давлат рўйхатидан ўтказилади ва маълумот тақдим этилади;
✅ кўчмас мулк билан боғлик, битимларни расмийлаштириш ва давлат рўйхатидан ўтказиш UZKAD тизимидаги маълумотлар асосида амалга оширилади, кўчмас мулк ҳақида ушбу тизимда бўлмаган бошқа маълумотларни талаб қилишга йўл қуйилмайди, маълумотларнинг ҳаққонийлиги давлат томонидан кафолатланади;
✅ жисмоний ва юридик шахсларга солиқларни ҳисоблаш, нотариал ҳаракатларни расмийлаштириш, давлат хизматлари, банк, коммунал, суғурта ва бошқа оммавий хизматларни кўрсатишда кўчмас мулкка оид барча маълумотлар тегишли давлат органлари ҳамда хизмат кўрсатувчи шахслар томонидан UZKAD тизимидан олинади;
✅ Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестрига киритилган ёзувлар ва кўчмас мулк объектлари бўйича "мулк тарихи"га оид маълумотлар жисмоний ва юридик шахслар учун очиқ бўлади ва улардан ҳақ эвазига Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали фойдаланилади.

#kadastr #matbuot_anjuman
🟥 🟥 🟥 🟥 🟥 🟥
⚡️ 24-fevral KUNI O‘zbekiston Milliy matbuot markazida 🌟 Kadastr agentligining matbuot anjumani bo‘lib o‘tadi
⏰ Soat: 15:00 da,
🟢 Mavzu: “Geografik obyektlar nomlari hamda kartografiya sohasida 2022 yilda amalga oshirilgan ishlar va 2023 yil rejalari”.
📲 Matbuot anjumani translyatsiyasini UzReport TV telekanali va telekanalning YouTube va Facebookdagi sahifalari orqali JONLI tomosha qiling.
⭕️ Ushbu matbuot anjumaniga jurnalistlarni, mustaqil jurnalist va blogerlarni taklif qilamiz.
🌐 Telegram 🌐 Instagram 🌐 YouTube 🌐 Facebook 🌐 Web-sayt
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from KADASTR AGENTLIGI - RASMIY
#matbuot_anjuman
21-iyul kuni soat 12:00 da O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Adminstratsiyasi huzuridagi Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligida matbuot anjumani bo‘lib o‘tadi.
📝 Mavzu: Kadastr agentligi tizimida 2023-yilning o'tgan 6 oyi davomida amalga oshirilgan ishlar to'g'risida.
Ishtirok etadi:🌟 Kadastr agentligi va 💫 Davlat kadastrlari palatasi rahbariyati.
📢 Matbuot anjumanga ommaviy axborot vositalarini, mustaqil jurnalist va blogerlarni taklif qilamiz.
🌐 Telegram | 🌐 Instagram | 🌐 YouTube | 🌐 Facebook | 🌐 Web-sayt
21-iyul kuni soat 12:00 da O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Adminstratsiyasi huzuridagi Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligida matbuot anjumani bo‘lib o‘tadi.
Ishtirok etadi:
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from KADASTR AGENTLIGI - RASMIY
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Kadastr #matbuot_anjuman #press_reliz
Matbuot anjumani: Qonunchilikdagi yangiliklar, faktlar va raqamlar
✅ Mavzu: “O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Kadastr sohasini yanada rivojlantirish, aholi va tadbirkorlar uchun ko‘rsatilayotgan kadastr xizmatini yanada takomillashtirish uchun joriy yilning o‘tgan davrida qabul qilingan qarorlarning mazmun-mohiyatini Ommaviy axborot vositalari orqali keng jamoatchilikni xabardor qilish haqida".
✅ O'tkazilgan sana: 23-sentabr 2023-yil.
✅ BATAFSIL: PRESS-RELIZ va FOTO
Kadastr agentligi va Davlat kadastrlari palatasining Namangan viloyati boshqarmalari Matbuot xizmati.
Telegram | Instagram | Facebook