NAMANGAN KADASTR
1.45K subscribers
10.6K photos
954 videos
9 files
4.43K links
KADASTR AGENTLIGI VA DAVLAT KADASTRLARI PALATASI NAMANGAN VILOYAT BOSHQARMALARI

📍 Manzil: 160100, Namangan shahar, Xiva ko’chasi, 3-uy.

☎️ Tel. +99869 233-27-64
🖨 Tel./Faks: +99869 233-08-13

🌎 Web-sayt: namkadastr.uz
✉️ E-mail: [email protected]
Download Telegram
#Тезкор

Ўзбекистонда карантин яна кўчаймоқда.


📌 жорий йилнинг 28 июнидан
12 июлига қадар Тошкент шаҳрига қўшни вилоятлардан автотранспорт (автобус, автомобиль) воситалари орқали ўта зарурат бўлмаган ҳолларда кириш бўйича чекловлар ўрнатилди;

📌хавф ости гуруҳига мансуб аҳоли қатламлари билан биргаликда Тошкент шаҳри аҳолисининг 18 ёшдан катта бўлган барча қатламини ўзлари бириктирилган оилавий поликлиникаларда коронавирус инфекциясига қарши Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан иҳтиёрий тарзда оммавий эмланиши белгиланди;

📌 жорий йилнинг 28 июнидан бошлаб республика бўйлаб кўнгилочар объектлар – ресторан, тунги клублар, дискотека, караоке, бильярд заллари ва компьютер ўйинлари марказлари ҳамда умумий овқатланиш объектлари – кафе, ошхона, чойхоналарни ишлашига соат 8:00 дан 20:00 гача рухсат берилади;

📌 кўнгилочар ва умумий овқатланиш объектларида ташриф буюрувчиларга ушбу муассасаларнинг умумий сиғимининг 50 фоизидан қатъий оширмаган ҳолда хизмат кўрсатиш белгиланди.

@Militsiya_Uzb👈🏽
#Тезкор
Тошкентга кимлар киритилади?


Жорий йилнинг 28 июнидан 12 июлига қадар Тошкент шаҳрига қўшни вилоятлардан автотранспорт (автобус, автомобиль) воситалари орқали ўта зарурат бўлмаган ҳолларда кириш бўйича чекловлар ўрнатилди. Ушбу чеклов қуйидаги ҳолатларга татбиқ этилмаслиги белгиланди.
▪️Тошкент шаҳрида доимий яшовчи (рўйхатдан ўтган) шахсларга;
▪️Тошкент шаҳрида доимий яшовчи (рўйхатдан ўтган) чет эл фуқароларига;
▪️Даволаниш учун ташриф буюраётган шахсларга;
▪️Тошкент шаҳрида доимий фаолият кўрсатувчи ҳудудлардан келувчи шахсларга (иш жойи тўғрисида тасдиқловчи ҳужжат бўлган тақдирда);
▪️Тошкент халқаро аэропорти орқали хорижий мамлакатга учиб кетувчи шахсларга (авиачипта бўлган тақдирда);
▪️Ўзбекистон Республикасига турист бўлиб келган чет эл фуқароларига ва уларни олиб келаётган автотранспорт воситасининг ҳайдовчиси ҳамда агар гуруҳли жамоа бўлса, таржимон ёки туристик фирма вакилига;
▪️Барча турдаги юк ташиш, шунингдек, қурилиш материаллари (қум, шағал ва бошқалар) билан боғлиқ ҳолларга, етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ҳар қандай автотранспорт воситаларида ҳамда “Ўзбекистон почтаси” АЖнинг почта жўнатмаларини ташиш билан боғлиқ ҳолларга;
▪️Соғлиқни сақлаш тизими ва санитария-эпидемиология хизмати ходимларига.
“Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда коронавирус пандемиясининг кейинги тўлқини юзага келишини олдини олиш мақсадида аҳолидан белгиланган санитария-эпидемиологик талабларга риоя этишлари ва вакцинация тадбирларида фаол қатнашишларини сўраб қолади”, – дейилади хабарда.

@Militsiya_Uzb👈🏽
#Тезкор
Ўзбекистонда 28 июндан кўнгилочар ва овқатланиш объектлари фаолиятига чекловлар ўрнатилади

Республика махсус комиссиясининг тегишли қарори билан Ўзбекистондаги кўнгилочар ва овқатланиш объектлари фаолиятига баъзи чекловлар ўрнатилади.

▪️Республика бўйлаб кўнгилочар объектлар – ресторан, тунги клублар, дискотека, караоке, билярд заллари ва компьютер ўйинлари марказлари ҳамда умумий овқатланиш объектлари – кафе, ошхона, чойхоналарни ишлашига соат 8:00 дан 20:00 гача рухсат берилади;
▪️кўнгилочар ва умумий овқатланиш объектларида ташриф буюрувчиларга ушбу муассасаларнинг умумий сиғимининг 50 фоизидан қатъий оширмаган ҳолда хизмат кўрсатиш белгиланди

@Militsiya_Uzb👈🏽
#Тезкор

⚡️Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига ўтиш тезлашмоқда.

Бош вазир Абдулла Арипов томонидан барча вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар, шунингдек маҳаллий ҳокимликларга йўлланган топшириқда 1 августга қадар қуйидагилар лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида бўлиши таъминланиши кераклиги таъкидланган:

барча жой ва кўча номлари;
атамалар;
ташкилотларнинг номлари;
пешлавҳалар;
оммавий тарғибот воситалари;
реклама ва эълонлар;
иш қоғозлари ва турли бланклар.

@Militsiya_Uzb👈🏽
#Тезкор_хабар
❗️Жамоат жойида ҳижобда юришга қўйилган тақиқ олиб ташланди

Шавкат Мирзиёев “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонунга имзо қўйди.

Энг муҳим хабарлар👇🏻
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFaczicxgPYOv3dkZg
#Тезкор

ССВ: ЮРТИМИЗДА БАРЧА ТУРДАГИ ОММАВИЙ ТАДБИРЛАР ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛДИ

Мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ эпидемиологик барқарорликни таъминлаш мақсадида масъул ташкилотларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда, Республика махсус комиссияси томонидан очиқ майдонлар ёки ёпиқ мажмуаларда бўлишидан қатъий назар, юртимизда барча турдаги оммавий байрам тадбирлари, спорт мусобақалари, шунингдек, концерт, фестиваль, театр ва кино дастурлари вақтинча тўхтатилиши белгиланди.

📌Спорт турлари бўйича мусобақаларни мухлисларсиз ўтказишга рухсат берилди.

❗️Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг 1 майидан концерт-томоша дастурларини ёпиқ маданият саройларида ўтказилиши вақтинчалик тўҳтатилган эди.

@Militsiya_Uzb👈🏽
#Тезкор #Диққат
ССВ: 1 АВГУСТДАН БОШЛАБ ТЎЙ ВА МАРОСИМЛАРНИ 50 КИШИДАН КЎП БЎЛМАГАН ҲОЛДА ЎТКАЗИШ БЕЛГИЛАНДИ


Республика махсус комиссияси томонидан масъул ташкилотларнинг тегишли таклифлари инобатга олиниб, жорий йилнинг 1 августидан бошлаб тўйхоналарда оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказиш 50 кишидан кўп бўлмаган (яқин қариндошлар ва ушбу туман ҳудудида истиқомат қилувчи бошқа қариндошлар) ҳамда санитария ва гигиена талабларига қатьий риоя этган ҳолда ўтказишга рухсат берилди.

❗️Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 1 апрелидан тўйхоналарда оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказиш 100 кишидан кўп бўлмаган ҳамда санитария ва гигиена талабларига қатьий риоя этган ҳолда ўтказилиши белгиланган эди.

@Militsiya_Uzb👈🏽
#Диққат #Тезкор

Кафе ва ошхона, чойхона, дискотекалар 08:00 дан 20:00 гача ишлашда давом этади. Ҳозирча чекловлар бекор қилингани йўқ.


❗️Махсус комиссиянинг 74 сонли баёнида чекловларнинг бекор бўлган қисми 12 июльдан фақат Тошкент шаҳрига автомашинада кириб чиқиш бўйича бекор бўлмоқда, қолган барча чекловлар ўз кучида қолмоқда.

Бу хабарни тарқатиб юборинглар, тушунмовчиликлар бўлмасин?

Энг муҳим хабарлар👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFaczicxgPYOv3dkZg
#Тезкор #Расман
⚡️Афғонистон ва Покистон етакчилари Ўзбекистонга келади

Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов томонидан ўтказилаётган брифингда маълум қилинди.

15-16 июль кунлари Афғонистон Ислом Республикаси президенти Ашраф Ғани ва Покистон Ислом Республикаси бош вазири Имрон Хон ташриф билан Ўзбекистонда бўладилар. Покистон етакчиси расмий ташриф билан, Афғонистон раҳбари эса Тошкент шаҳрида ўтказиладиган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги халқаро конференция доирасида амалий ташриф билан келмоқда.

Хабарга кўра, БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш иштирокчиларга видеомурожаат йўллайди.

Шунингдек, шу ҳафта қатор ҳудудларда насос станцияларини модернизация қилиш юзасидан йиғилиш ўтказилади.

@Militsiya_Uzb👈🏽
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор

❗️Қурбон ҳайит намозини бу йил масжидларда ўқилишга рухсат берилди.

Ҳозирда масжидларда 20-июл куни ўқиладиган Қурбон Ҳайит намозига тайёрларлик олиб борилмоқда экан

Бу ҳушхабарни барча дўстларингизга етказинг

(TOSHKENTLIKLAR👇)
https://t.iss.one/joinchat/O3ux1Te7e4kwYTky