Наманган хабарлари
1.14K subscribers
19.3K photos
3.7K videos
8 files
1.97K links
Download Telegram
#MOZIYGA_NAZAR
#NAMANGAN_TARIXI
АХСИ - ОЛИС ЎТМИШДАН СЎЗЛОВЧИ ҚАДИМИЙ АЗИЗ ОШЁН (видео)

📹🕌 Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани Ахси қишлоғида жойлашган "Янги Ахси мажмуаси" таркибидан ўн мингга яқин нодир экспонатлар,  артефактлар мавжуд.

Ахси осори-атиқалар музейи;  уч мингдан ортиқ ноёб қўлёзма ва минга яқин тошбосма китоблар сақланаётган Қўлёзмалар маркази, Ахси саййидлари зиёратгоҳи,  мукаммал меъморий ечимга эга жомеъ масжиди ўрин олган.

Янги Ахси мажмуаси ва унга ёндош ҳудудлардаги қазишмалар бу ерда XIV-XVII асрларда катта шаҳар бўлганини узил-кесил исботлади.

🌐 namangan24.uz @namanganim24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Ахсикент ҳақида Жануби-Шарқий Осиё мамлакатларида яхшигина хабардорлик бор. Ҳозирда бу тарихий манзилда ҳукумат даражасида улкан ишлар олиб борилаётганидан бошимиз осмонга етди», - Сингапур, Малайзия, Хитой ва мўғилистонлик тадбиркор, олим ва муҳандислардан иборат гуруҳ Ахсикент археология паркига ташриф буюрди

#18sept #axsikent #fanlarakademiyasi #axsi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Эълон

Сизга ажойиб янгилигимиз бор! Наманганда янги
‼️"Синергия" Рақамли Касблар Техникуми очилди! Бу рақамли технологиялар ва IT соҳасида Сиз учун юқори сифатли таълим олиш учун ўзига хос имкониятдир.

🎓 Бизда ўқиб, Сиз бирданига иккита дипломга эга бўласиз:

🖍 Ўзбекистон Республикаси давлат стандартидаги дипломи, Тўрақўрғон агротехник техникумининг Наманган филиали томонидан берилади.

🖍 Россия Федерацияси давлат стандартидаги дипломи, "Синергия" университети (Москва) томонидан берилади.

📚 Таълим йўналишлари:

🖍Тизим администратори - Компьютер тизимлари (серверлар) ва тармоқларни созлаш ва қўллаб-қувватлаш кўникмаларини эгалланг.
🖍 Веб-дастурлаш - Замонавий ва функционал веб-платформалар яратишни ўрганинг.
🖍Ахборот хавфсизлиги - Маълумотларни ҳимоя қилиш ва киберхавфсизлик бўйича мутахассисга айланинг.

🖍 Халқаро дипломга эга бўлиб, юқори малакали мутахассисга айланиш имкониятини қўлдан бой берманг! Биз билан бирга рақамли технологиялар оламида янги имкониятларни очинг.

🖍 Шу билан бирга, Сиз Россия Федерациясининг "Синергия" университетида ёки Ўзбекистон Республикасидаги олий ўқув юртларида иккинчи курсдан ўқишни давом эттириш имкониятига эга бўласиз.

Ўқиш муддати – 2 йил (кундузги)


🖍 Қабул комиссияси: Наманган шаҳри, Амир Темур кўчаси-3 (IT-Park Наманган биносида)

🖍 Техникум: Наманган шаҳри, Амир Темур кўчаси-101 (IT-School, 4-қават)

🖍 Боғланиш учун телефонлар: +998-20-002-30-10

Батафсил маълумотни бизнинг веб-сайтимизда ва ижтимоий тармоқда топишингиз мумкин.
Сизни кутамиз!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Объявление

Рады сообщить об открытии нового
‼️ Техникума Цифровых Профессий «Синергия» в Намангане! Это уникальная возможность получить качественное образование в сфере цифровых технологий и IT.

🎓 Обучаясь у нас, вы получаете сразу два диплома:
🖍 Диплом государственного образца Республики Узбекистан, выдаваемый Наманганским филиалом Туракурганского агротехнического техникума.
🖍 Диплом образца Российской Федерации, выдаваемый университетом «Синергия» (Москва).

А также возможность воспользоваться государственной программой образовательного кредитования.

📚 Направления обучения:

🖍Системное администрирование - Освойте навыки настройки и поддержки компьютерных систем (серверов) и сетей.
🖍 Веб-разработка - Научитесь создавать современные и функциональные веб-платформы с использованием актуальных технологий.
🖍Информационная безопасность - Станьте экспертом по защите данных и кибербезопасности.

🖍 Не упустите шанс стать высококвалифицированным специалистом с международным образованием! Открывайте для себя новые возможности в мире цифровых технологий вместе с нами.

🖍 Помимо этого, вы получаете возможность продолжать обучение со второго курса в высших учебных заведениях Республики Узбекистан или Университете «Синергия» Российской Федерации.

Обучение – 2 года (очно
)

🖍 Приёмная комиссия: г.Наманган, ул. Амира Темура, 3 (в здании IT-PARK Наманган)

🖍 Техникум: г.Наманган, ул. Амира Темура, 101 (ориентир IT-SCHOOL, 4-этаж)

🖍 Контакты: +998-20-002-30-10

Подробности на нашем сайте и в социальных сетях.
Ждем вас!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Наманган сўнгги уч юз йилда Фарғона водийсининг илм-маърифат маркази бўлган. Қўқон хонларининг барча устозлари, хонликнинг барча шайхулисломлари Намангандан бўлишган. Бунинг илдизи эса Ахсига, Ахсикентга бориб тақалади», - Қирғизистонлик адиб, манбашунос олим Махмуд Казакбаев ҳамда Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, Ижтимоий фанлар кафедраси тадқиқотчиси Набижон Ҳаққуловлар Ахсикент археология парки таркибидаги Янги Ахси мажмуасида бўлдилар
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахсикент - буюк тарихимиз кўзгуси | Айни пайтда ўзбек давлатчилигининг 3000 йиллик тарихидан сўзловчи қадим масканда Давлатимиз раҳбари ташаббуслари билан кенг кўламли бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда.

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов қурилиш жараёнларида мунтазам иштирок этиб, ўзларининг муҳим тавсияларини бериб келмоқдалар. Шундай кенгашувларнинг бирида вилоят раҳбари Ахсикент ёдгорлигининг кириш қисмида қадимий шахристоннинг кириш қисмини қайта жонлантириш ва бу жойда Ахсикент кулолчилиги ва темирчилигини тарихий кўринишда тиклаш лозимлигини таъкидлагандилар.

Шундан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон бадиий академияси аъзолари - ҳайкалтарош, рангтасвир, рассом, бўртма сурат ва график усталари - Ҳамидулло Йўлдошев, Набижон Орзимов, Тўравой Ашуровлар лойиҳа тайёрладилар. Ушбу санъат асарини ҳаётга тадбиқ этишнинг дастлабки ишлари бошланди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#сана 27 сентябрь - Халқаро Туризм куни | Ушбу сана муносабати билан Тошкентда тантанали тадбир ташкил этилди

Унда туризм соҳасида узоқ йиллардан бери самарали фаолият кўрсатиб келаётган Наманган вилояти вакили, SilkGranat туризм ва миллий ҳунармандчилик маркази раҳбари Марина Жаббарова «Туризм фидойиси» кўкрак нишони билан тақдирланди. 

- Бу мукофот бутун вилоятимиз туризм соҳаси вакилларига берилган баҳодир. Тадбирда фаолиятимни янада кенгайтириш бўйича мутасаддилар билан фикр алмашдим. Вазир Азиз Абдуҳакимов Наманган шаҳридаги Мулла Қирғиз мадрасасидаги режамиздан хабардор эканлигини, Ахсикентни рақамлаштириш бўйича Ахсикент археология парки ва Туркиянинг Yediyildiz компаниялари томонидан амалга оширилаётган лойиҳа ва Туризм марказимиз лойиҳаси учун маблағ ажратиб беришини таъкидлади, - дейди Марина Жаббарова.

Унда Экология ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов,  вазирлик ҳузуридаги Туризм қўмитаси раҳбари Умид Шодиев ва соҳа вакиллари иштирок этдилар.

Медиа Департамент
«Ахсикент цивилизацияси дунё тарихида алоҳида бўлим сифатида ўрганилади. Ҳозиргача Хитой ватани эканлиги айтиладиган кўк чинни пайдо бўлган маскан - Ахсикент. Хитойни лол қолдирган ва унинг учун уриштирган самовий отлар ватани- Ахсикент. Салб юришларида Европа рицарлари қалқонини икки бўлган Дамашқ қиличлари ишлаб чиқариладиган юрт - Ахсикент», - Германия халқаро ҳамкорлик ташкилоти лойиҳаси асосида водий туризм салоҳияти тўғрисида фильм суратга олаётган Buta Media ижодий жамоаси Ахсикент археология паркида бўлди.

Нигора Умарова, Павел Степанов, Худоёр Мамажановлар қадимий шаҳар ва унда ҳозирда олиб борилаётган ишлар билан батафсил танишдилар.

- Бу ер тилсимларга бой маскан экан. Инсонда ўзгача хис пайдо бўлди. Бошқача энергия бор бу ерда. Амалга оширилаётган ишлар кўлами бизни ҳайратга солди, - дейди Нигора Умарова.

Қарийб 100 гектарлик ёдгорлик қуш парвози баландлигидан суратга ва видео тасвирга олинди.  Фильм Европада намойиш этилади.

Медиа Департамент
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Ахсикент биринчи ва иккинчи ренессанс даврида буюк кашфиётлар мезбони, мислсиз бунёдкорлик оғушида бўлди. Учинчи ренессансда эса у Давлатимиз раҳбари ташаббуслари билан минтақанинг энг гавжум сайёҳлик, илм-маърифат марказига айланмоқда», - Тўрақўрғон тумани ҳокими Шерали Қосимов, Ўзбекистон бадиий академияси аъзолари - Ҳамидулло Йўлдошев ва Тўравой Ашуровлар Ахсикент археология паркида бўлдилар.