Наманган хабарлари
1.14K subscribers
19.4K photos
3.71K videos
8 files
1.97K links
Download Telegram
Наманган вилоятида туризм мавсуми бошланди!

Жорий йил 23 март куни Туркия давлатидан ташриф буюрган 15 нафар сайёҳлар тантанали тарзда кутиб олинди.

Меҳмонларни вилоят ҳокимининг ўринбосари Б.Нуритдинов кутиб олиб, уларга Наманганнинг бой тарихи ва маданий мероси ҳақида қисқача маълумот берди.

Сайёҳлар вилоятнинг энг диққатга сазовор жойларига ташриф буюришди.
Улар орасида:
Ўн бир Аҳмад зиёратгоҳ – тарихий аҳамиятга эга муқаддас маскан;
Афсоналар водийси парки – Наманганнинг замонавий ва сермазмун дам олиш ҳудуди;
Ахсикент археология парки – қадимий шаҳар вайроналари, Наманганнинг тарихий илдизларини акс эттирадиган муҳим объектлардан бири;
Гул бозори – Наманганни “Гуллар шаҳри” сифатида дунёга танитган энг машҳур жойлардан бири;
Драма театри – маданий-маърифий ҳаётни бойитишга хизмат қилувчи санъат маскани.
Сайёҳлар Наманганнинг табиати, тарихи ва меҳмондўст халқидан катта таассурот олганликларини таъкидлашди.

Айниқса, шаҳарнинг мусаффо ҳавоси, бетакрор гуллари ва миллий таомлари меҳмонлар қалбида ўчмас из қолдирди.

Шунингдек, сайёҳлар 64 Халқаро гуллар фестивалида яна Наманганга ташриф буюриш ниятида эканликларини билдиришди. Бу фестиваль нафақат Ўзбекистон, балки бутун дунё гулсеварлари учун муҳим тадбирлардан бири ҳисобланади.

Наманган вилоятида туризмни ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар ва сайёҳлар оқимининг тобора ортиши ҳудуднинг иқтисодий салоҳиятини ошириш билан бирга, уни халқаро майдондаги нуфузини ҳам мустаҳкамлаб бормоқда.

Наманган вилояти Туризм бошқармаси.
Наманганни ривожи албатта олимлар, тадқиқотчилар ва Наманганни зўр тадбиркорларию, фаол кишиларига, меҳнаткаш халқи туфайлидир!

Барака топсин хоким ўринбосари Ботирхон Қодирхонович Нуриддинов, бизни ҳар куни сўраб, нима ёрдам деб турибди.

Кеча Ботирхон япон, инглиз, рус, турк тилларида бемалол Туркияликлар билан телефон орқали гаплашиб кетди.

Наманган вилояти хокими Шавкатжон Шокиржонович Абдураззоқов ёнига кўплаб иқтидорли йигитларни ёнига ишга олибди.

Барака топсин!

-Ҳамма буюклар Намангандан эканку, бир пайтлар ҳайдаб юборган экансизларку?-дея Ботирхонга ҳазиллашдим…😁

Чустий, Намангоний,Марғилоний, каби тахаллуслар ёзилган қабртошлар роса кўп экан Истамбулда…

Ахсикентни Худо ҳохласа энг зўр туристик маконга айлантирамиз!

Бу борада хизмат қилаётганларга ташаккурлар бўлсин.

Дилдора Ҳасанова, журналист, манбашунос

https://www.facebook.com/share/p/17zQW3zRqz/?mibextid=WC7FNe
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахсикент - дунё тамаддуни ўчоғи, буюкларга бешик бўлган кўҳна юрт | Oʼzbekiston tarixi телеканалининг Manbalar so‘zlaganda кўрсатувида шу ҳақда сўз боради

#24mart #uzbtarixi #axsikent #axsi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚽️ Футбольный финт ⚽️

#cr7#realmadrid#mancity#manunited#bavaria#astana#tottenham#liverpool#atletikomadrid#chelsea#dortmund#everton#arsenal#
Наманган делегацияси Туркияда қатор учрашувлар ўтказди

Машҳур адиб, 20 ортиқ китоблар муаллифи Наманганнинг Туркиядаги фахрий элчиси Собир Сайхон билан учрашувда келгуси тарғибот тадбирлари белгилаб олинди.

«Гуллар байрамида кўп қатнашганман. Бу гўзал фестивални тарғиб этиб келаман. Бу асарларимда ҳам ўз ифодасини топмоқда», - дейди 95 ёшли адиб.

Туркиянинг жаҳонга машҳур Liv Hospital компанияси кузатув кенгаши бош маслаҳатчиси, жамоат ва давлат арбоби Моник Ипекел хоним билан учрашувда ижтимоий-тиббий ҳамкорлик муҳокама марказида бўлди.

«Ўзбекистон қадим буюк ўлка, гўзал Наманган ҳам ривожланишда. Гуллар шаҳрида ҳам бир ижтимоий объект очишни режалаштирамиз», - деди Ипекел хоним.

Туркиялик санъат арбоби Ахмет Чоктан билан учрашувда Абрў санъатини Наманганда ривожлантириш орқали ҳудуд жозибардорлигини орттириш масалалари муҳокома этилди.

«Абрўнинг келиб чиқиши Ўзбекистондандир. Мен эса Намангандан келган атласчи-ипакчилар авлодиданман. Наманган учун буюк бир иш қилиш бурчимдир», - деди Ахмет Чоктан
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Темурийлар даври ренессанси. Умаршайх Мирзо пойтахт қилган, Маҳдуми Аъзам илм-фан марказига айлантирган Ахси | Oʼzbekiston tarixi телеканалининг Manbalar so‘zlaganda кўрсатувида шу ҳақда сўз боради

#25mart #uzbtarixi #axsikent #axsi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🏆 ЖЧ-2026 саралаши. 8-тур
🟢 Эрон — Ўзбекистон 0:1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌍 JCh-2026 saralash, 3-bosqich | 8-tur

🇮🇷 Eron 1:2 O'zbekiston 🇺🇿
2 ойда қанча турист келган, энг кўп ташриф қайси давлатлардан?

🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-февраль ойларида жами 1,3 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 361,2 минг нафарга ёки 37,1 % га ошган.

Жорий йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган чет эл фуқаролари мамлакатлар бўйича қуйидагича:

Қирғиз Республикаси - 422 591 нафар

Тожикистон - 401 377 нафар

Қозоғистон - 199 048 нафар

Россия - 90 611 нафар

Афғонистон - 81 797 нафар

Туркманистон - 48 871 нафар

Туркия - 22 520 нафар

Хитой - 14 062 нафар

Ҳиндистон - 10 326 нафар

Корея Республикаси - 5 292 нафар

Бошқа давлатлар - 38 810 нафар


🇺🇿 Лотинда
🇷🇺 Читать на русском