“HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI” AJ NAMANGAN HUDUDIY FILIALI | RASMIY KANAL
15.8K subscribers
21.7K photos
3.88K videos
10 files
6.19K links
Download Telegram
Агар шамол турбинасини чақмоқ урса нима бўлади?

Техасда (АҚШ) шамол турбинасини чақмоқ урди. Шамол турбиналари чақмоқларга нисбатан заиф жойлашган, чунки улар ландшафтдан баланд қилиб қурилади. Бунинг оқибатлари шамол турбинаси учун ҳалокатли бўлиши мумкин.

Чақмоқ уриши тахминан 30 000 ºС ҳароратда бўлиб бу одатда ёнғин содир бўлишига сабаб бўлади. Бундай кучнинг электр разряди шамол генераторининг электроникасини куйдиради. Аммо турбиналар кўпинча чақмоқлардан ҳимоя қилиш тизимлари билан жиҳозланган бўлади. Аниқланишича, парраклар хизмат муддати давомида ўртача 20 марта чақмоқ уришига бардош бериши мумкин.

#шамолэнергияси #буқизиқ
👍3
Ҳиндистонлик байкерларга ҳавони тозаловчи фильтрли шлем кийишни таклиф қилишди

Ҳиндистонда ҳаракат вақтида ҳавони тозалаш имконига эга бўлган фильтрли ва вентиляторли мотоцикл шлеми тарғиб қилинмоқда. Бу ташаббус, айниқса, совуқ бошланиши билан костик тутун туфайли нафас олиш қийинлашадиган Нью-Деҳлига боғлиқ.

Бу каби ҳавони тозалаш мосламаси, алмаштириладиган фильтр мембранаси мавжуд шлемларни ишлаю чиқаришни ҳукумат ўзи молиялаштирмоқда. Бундай қурилмалардан бири тахминан 1,5 кг оғирликда бўлиб, оддий шлем нархидан тўрт баравар қимматроқ сотилади.

Шлемларга бўлган талаб йилига 30 миллион донани ташкил этади.

#буқизиқ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
💥 10 Вт қувватга эга лампочкани қувватлантириш учун қанча майдон кераклигини ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?

Ядро энергияси учун - иккита кафтнинг катталигидек майдон, қуёш ва шамол энергияси учун ўлчамлар бутунлай бошқача.

🎥Янги видеомизда электр энергияси ишлаб чиқариш учун қанча ер майдони кераклиги ҳақида тўхталамиз.

#буқизиқ
АҚШда биткоин ишлаб чикаришда углерод изи қолмоқда

АҚШда биткоин ишлаб чиқариш ҳавони ифлослантирмоқда. У етказаётган зарар йилига 6 миллион автомобилнинг зарарли чиқиндиси билан тенг.

«Earthjustice» и «Sierra Club» ҳисоботига кўра, энг машҳур рақамли валютанинг инфратузилмадаги углерод изи 2021 йилнинг ўрталаридан 2022 йилгача СО2 эквивалентида 27,4 миллион тоннани ташкил этган. Бу кўрсаткичлар АҚШдаги энг йирик кўмир электр станциясидан уч баравар юқоридир.

Аммо саноат вакилларининг маълумотларига кўра, саноат АҚШ умумий электр энергиясининг 0,09 фоизидан 1,7 фоизигача истеъмол қилади, бу бошқа оғир саноатга қараганда камроқ. Шунингдек, ушбу қувватнинг бир қисми қайта тикланадиган манбалардан олинади. АҚШда 2020 йил дунёдаги биткоин қазиб олишнинг 3,5 фоизи бўлган бўлса, бугунги кунда бу кўрсаткич 38 фоизга яқинлашмоқда.

#буқизиқ
👍1
Пандемия даврида дунё бўйлаб электр энергия ишлаб чиқариш 0,3 %га камайди, сўнгра 2021 йилда бу кўрсатгич 5,5 %га ошди.

💥Хўш, дунё электроэнергетика саноати билан нималар содир бўлмоқда ва қандай омилларни ҳисобга олиш мумкин?

Батафсил маълумот бизнинг янги инфографикамизда берилган ⬆️

#буқизиқ
Қувайтда пиёдалар учун махсус экологик тоза мегаполис қурилади

Қувайтда 100 минг кишилик экологик тоза мегаполис қурилиши режалаштирилмоқда. Шаҳарда маҳаллий аҳоли велосипед, электр багги ва пиёда саёҳат қилишлари мумкин бўлади.

«XZERO» лойиҳаси атроф-муҳитга энг кам зарар етказувчи ва энг юқори турмуш стандартларига жавоб берувчи лойиҳа бўлиши кутилмоқда. Шунингдек, экошаҳардаги сувни интеллектуал сув таъминоти тизими ёрдамида тозалаш режалаштирилган.

Шаҳар ҳудудининг катта қисми очиқ ҳудудлар ва майдонларга яъни қишлоқ хўжалиги томорқалари, ҳовлилар, спорт майдончалари ва узун пиёдалар йўлаклари учун ажратилиши режалаштирилган. Шаҳарда пиёда юриш йўлагининг узунлиги тахминан 35 км бўлиши кутилмоқда.

#буқизиқ
👍2
Барселона метроси тормоз энергияси ёрдамида электр самокатларни қувватлантиради

Эндиликда Барселона метросидаги «Ciutadella – Vila Olímpica» бекатларида шахсий ҳаракатланиш қурилмалари: электр самокатлар ва гироскутерларни қувватлантириш мумкин. Энергия рекуператив тормозлаш вақтида поэздлар томонидан ишлаб чиқарилади.

Станцияда тўққизта модулли қувватлаш бўлмалари ўрнатилган бўлиб, синов лойиҳа «Metrolinera» деб аталади. Қизиғи шундаки, қувватлаш станциялари тушунчаси «Келажак бекати» танлови доирасида метрополитен ходимларининг ўзлари томонидан ихтиро қилинди.

Аввалроқ, рекуперация янги авлодга айланиши мумкинлиги ҳақида айтиб ўтган эдик.

#буқизиқ
Электр энергиясини ишлаб чиқаришда қайта тикланадиган манбаларнинг улуши қай тарзда ўзгарган?

💥Биз 2000-2021 йиллардаги ҳолатларни кўриб чиқамиз.

📎 Аввалроқ биз пандемия даврида дунёда электр энергиясини ишлаб чиқариш қай тарзда камайганини кўрсатган эдик.

#буқизиқ
👍1
Индонезиялик балиқчиларга денгиздан пластик чиқиндиларни йиғиш учун пул тўланади

Индонезия ҳукумати маҳаллий балиқчиларга денгиздан пластик чиқиндиларни йиғиш учун пул тўлашга қарор қилди. Ушбу дастур тўрт ҳафтага мўлжалланган бўлиб, бу давр мобайнида балиқчилар чиқинди йиғиш орқали ўз балиқларини сотишдан топадиган даромадларидан бироз кўпроқ даромад олишлари мумкин. Ҳар бир балиқчи кунига тўрт килограммгача пластик чиқиндиларни йиғиши кутилмоқда.

Индонезия 2050 йилгача пластик чиқиндиларни 70 %га камайтириш учун 1 миллиард доллар сарфлашга тайёр.

 #буқизиқ
👍3
2022 йилда глобал СО2 эмиссияси 1% дан камроқ ортади

Reuters агентлигининг хабар беришича, Халқаро энергетика агентлиги (ХЭА) ҳисоботига кўра, қайта тикланадиган энергия туфайли бу йил глобал СО2 эмиссияси 1 %дан камроқ ортади.

Глобал углерод чиқиндиларининг ўсишига энергия ишлаб чиқариш ва авиация соҳаси сабаб бўлмоқда, чунки пандемиядан сўнг ҳаво қатнови тикланишда давом этмоқда.

Йил охирида атмосферага чиқадиган карбонат ангидрид чиқиндилари деярли 300 миллион тоннага ортади ва 33,8 миллиард тоннани ташкил қилади. Ҳисоботда қайта тикланадиган энергия манбалари ва электр транспорт воситаларининг жорий этилиши иссиқхона чиқиндиларини қисқартиргани қайд этилган. Қуёш ва шамол энергияси глобал қайта тикланадиган электр энергия ишлаб чиқаришни 700 тераватт-соатдан (ТВт•с) кўпроққа оширди.

#буқизиқ
👍4
THE PARKS: Жанубий Африканинг шарқий қисмидаги ақлли шаҳар

Африканинг шарқида барқарор «THE PARKS» шаҳри бунёд этилади. 150 000 аҳолига мўлжалланган шаҳар дунёдаги барқарор ҳаётнинг энг юқори стандартлари билан таъминланади. Яшил технологиялар соҳасида ҳам 40 мингга яқин янги иш ўрни яратилади. Шаҳарда автомобиллар бўлмайди, бу эса карбонат ангидрид чиқиндиларини йўқ қилади.

«THE PARKS» 12 та турар-жой майдони, очиқ фитнес марказлари, югуриш жойлари ва велосипед йўлларини ўз ичига олади. Шаҳарнинг барча автоматлаштирилган хизматлари ягона интеллектуал тизим орқали бошқарилади.

Шу тариқа, уй-жой, тиббиёт ва савдо марказлари, таълим, туризм ва кўнгилочар хизматларни ўз ичига олган ноль даражадаги турмуш тарзи тарғиб қилинади.

#буқизиқ
👍8
Будапештдаги Янги йил дарахтлари велосипедлар билан ёритилди

Будапештда қизиқарли тизимни жорий этиш орқали Янги йил ёритгичлари учун харажатларни камайтиришга қарор қилишди ва электр энергиясини ишлаб чиқариш учун велосипедлардан фойдаланишди. Бу харажатларни 25 баравар камайтиришга ёрдам беради.

Илгари Янги йил ёритгичларини ёқиш харажатлари 62 минг долларга тушган бўлса, ҳозир 2,5 минг долларни ташкил этмоқда. Тежалган пуллар муҳтожларга ёрдам бериш учун сарфланади. Шундай қилиб, маҳаллий ҳокимият органлари ҳам пулни тежайди, ҳам болаларга янги билим олишга ёрдам беради ва байрамона муҳит яратади.

#буқизиқ
👍6
Қайси шаҳарлар экологик тоза Янги йил арчалар тенденциясини қўллаб-қувватлади?

Янги йил байрами арафасида дунёнинг баъзи шаҳарлари байрам маконларини ташкил қилишда яшил технологияларни жорий этиш орқали эко-ташаббусни қўллаб-қувватладилар.

Шундай қилиб, эко-арчалар Рим ва Байрутнинг асосий майдонларида ҳамда Қозондаги қирғоққа ўрнатилди.

Италияда электр гулчамбарлар Янги йил арчаси ёнида жойлашган қуёш панеллари орқали қувватланади. Ливанда эса бутун мамлакат аҳолиси томонидан тўпланган 80 000 пластик идишлардан ясалган пластик Янги йил арчаси ўрнатилди.

Қозонда Янги йил арчаси қайта ишланган материаллардан ясалди: 460 килограмм саноат чиқиндиларидан тайёрланган гранулалар ва аҳоли томонидан қайта ишлашга топширилган байрам зарларидан.

#буқизиқ
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎄 Келинг энг сеҳрли байрам арафасида Янги йил байрамига тайёргарлик кўриш учун фойдаланилган муқобил энергия манбаларининг ноодатий усуллари ҳақида гаплашамиз!

#буқизиқ
2👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🚘Электромобилларнинг яратилиш тарихи: 1842 йилдан то ҳозирги кунгача

Видеони томоша қилинг⬆️

#буқизиқ
#буқизиқ

​​Электр энергиясини ва пулларни тежаш осон. Синаб кўрамизми?
👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌊Дунёдаги энг катта батарея иккита кўлми?

Ҳа!

🎥 Янги видеомизда бу ҳақида маълумот берамиз:

💥Бу қандай бўлиши мумкин
💥Батареянинг ишлаш тамойили
💥Кўл қувват манбаи ҳисобланади
💥Осмонўпар бино батареяси
💥Қоғозли биоаккумуляторлар

#буқизиқ
👍1
Kimyoviy reaksiyalar natijasida radiatsiya paydo boʻlishi mumkin emas

Radiatsiya yoki ionlashtiruvchi nurlanish — zarralar va gamma kvantlar boʻlib, ularning energiyasi moddaga ta'sir qilganda turli xil belgilar ionlarini hosil qilish uchun yetarli hisoblanadi.

Bizning videomizda radiatsiya haqida koʻproq ma’lumot oling.

#тўғринотўғри
1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Радиация» сўзи кўпинча салбий фикрларни келтириб чиқаради — қуроллар, чиқиндилар ва хавф.

Аммо бу ҳақиқатан ҳам шунчалик хавфлими?
Келинг, янги видеомизда бу ҳақида билиб оламиз!

💥 радиация нима?
💥 банан радиоактивми?
💥 одам қанча радиация олади?

#буқизиқ

👉