Namangan davlat universiteti 🇺🇿
12.3K subscribers
26.7K photos
2.82K videos
327 files
9.76K links
Veb-sayt: www.namdu.uz
Facebook: www.fb.com/namdu309uz
Instagram: www.instagram.com/namdu309uz
Youtube: www.youtube.com/namdu309uz
Email: [email protected]
Murojaatlar uchun: t.iss.one/Namdu309bot

© Namangan davlat universiteti matbuot xizmati
Download Telegram
Forwarded from Edu.uz
#танлов

ОТМлар учун математика фанидан “Энг яхши дарслик” танловига қўлёзмалар қабул қилинмоқда

Олий таълим тизимида муҳандис-техника, табиий ҳамда гуманитар фанлар соҳасидаги бакалавриат таълим йўналишлари учун математика фанидан алоҳида универсал дарслик яратиш бўйича республика танлови эълон қилингани ҳақида хабар берган эдик.

Ҳозирда “Энг яхши дарслик” танловига ҳужжатлар қабул қилинмоқда. Қўлёзмалар шу йилнинг 14 ноябрь кунига қадар [email protected] электрон почта манзили орқали қабул қилинади.

Танлов 2020 йил 15 декабрь куни ўтказилиши режалаштирилган.

❗️Танловда қатнашиш истагини билдирган муаллифлар (муаллифлар жамоаси) ўқув адабиётлари қўлёзмаларини замонавий АКТ асосидаги анимациялар, график материаллар, такомилаштирилган янги фан дастурлари асосида қўйилган талаблар бўйича тайёрлашлари лозим.

‼️ Танлов ғолибларига вазирликнинг “Энг яхши дарслик” махсус дипломи берилади ва ғолиб бўлган дарслик вазирликнинг марказлаштирилган давлат бюджети маблағлари ҳисобидан нашр этилиб, Республика ОТМларига тарқатилади.

Асос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 майдаги ПҚ-4708-сонли қарори.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#ТАНЛОВ

«Учинчи ренессанс – ёшлар нигоҳида»

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан Инновацион ривожланиш вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, «Ипотека-банк» АТИБ, ЎзМТРК Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги билан ҳамкорликда «Учинчи ренессанс – ёшлар нигоҳида» номли республика танлови ташкил қилинмоқда.

Танловда 40 ёшгача бўлган Ўзбекистон Республикасидаги барча олий таълим муассасаларининг талабалари, магистратура ва докторантура тадқиқотчилари қуйидаги йўналишларда иштирок этишлари мумкин:

👉аждодлар меросини ўрганиш ва тарғиб қилишда инновацион ёндашув;
👉олий таълимда сифатли билим олишдан талабаларнинг манфаатдорлигини ошириш учун ўқув жараёни ва методикасини ўзгартириш йўллари;
👉ёшларни илм-фан ва инновацияларга қизиқтиришнинг ноанъанавий усуллари.


Танлов йилига икки маротаба, январь-март ва сентябрь-ноябрь ойлари давомида тўрт босқичда ўтказилади:

1️⃣ - босқич – факультет босқичи (20 январь ва 20 сентябрга қадар);
2️⃣ - босқич – ОТМ босқичи (20 февраль ва 20-октабрга қадар);
3️⃣ - босқич – ҳудудий босқич (5 март ва 5 ноябрга қадар);
4️⃣ - босқич – республика якуний босқичи (20 март ва 20 ноябрга қадар) ўтказилади.

📹Танлов иштирокчилари тайёрлаган мақола, видеоролик кўринишидаги ижодий ишларини онлайн платформа орқали тақдим этадилар.

❗️Ижодий ишлар @vuz24bot манзилига, иштирокчининг исм-фамилияси ва ўқиш жойи ёзилган ҳолда юборилади. Барча қабул қилинган ижодий ишлар @talaba_vuz саҳифасига жойланиб борилади.

Танлов иштирокчиларининг тақдим этган лойиҳалари ҳар бир йўналиш бўйича мутахассислардан тузилган Ҳакамлар ҳайъати томонидан 100 баллик тизимда баҳоланади.

Танлов ғолиблари диплом ҳамда пул мукофоти билан тақдирланадилар.

🏛 Наманган давлат университетининг расмий телеграм канали⤵️
➡️@NAMDU309
Forwarded from Edu.uz
​​#Танлов

⚠️ Танлов якунланишига 9 кун қолди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг логотипини яратиш бўйича танлов эълон қилингани ҳақида хабар берган эдик.

Ўтган давр мобайнида талаба-ёшлардан 500 га яқин лойиҳа келиб тушди. Танлов ўз ниҳоясига етишига 9 кун вақт қолди.

Азиз ёшлар!

Сизда креатив ва ўзига хос ғоя борми? Марҳамат, танловда иштирок этинг ҳамда Apple iPhone 12 Pro Max смартфонини қўлга киритинг.

👉 Танловда техникум, академик лицейлар ўқувчилари ва талабалар ҳамда 30 ёшгача бўлган тадқиқотчиларимиз иштирок этишлари мумкин.

🕛 Танловга лойиҳалар жорий йил 25 февраль соат 23:59гача [email protected] электрон почта манзилида қабул қилинади.

Ғолиб 2021 йил 2 мартда эълон қилинади.

Танлов шартлари билан танишиш:
👉https://t.iss.one/eduuz/4147
Forwarded from Edu.uz
​​​​#Танлов

“Илҳом” мукофоти танловига ҳужжат қабул қилиш бошланди

Шоир ва ёзувчилар ҳаёти ва ижоди ҳақида билим ва имкониятларингизга ишонасизми?Танловда иштирок этиб, ўзингизни синаб кўринг!

“Илҳом” мукофоти шоир ва ёзувчилар ҳаёти ҳамда ижодини ўрганиш, уларнинг асарларини таржима қилиш, шу асосда тадқиқотлар ўтказиш, кино ва саҳна асарлари яратиш каби маънавий-маърифий, илмий-ижодий жараёнларда энг юқори натижаларга эришган олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ҳамда фаолият юритаётган ёшларга берилади.

❇️ Танлов ғолиблари қуйидагича тақдирланади:

1️⃣-ўрин“Spark” автомобили;
2️⃣-ўрин30 млн. сўм пул мукофоти;
3️⃣-ўрин15 млн. сўм пул мукофоти.

⚠️ Ғолиблар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тақдирланади.

Танлов 2 босқичда ўтказилади:

👉 1-босқич – ҳар йили 20 мартга қадар олий таълим муассасаси миқёсида саралаш босқичи;

👉 2-босқич – ҳар йили 10 майга қадар асосий танлов босқичи ҳисобланади.

❗️“Илҳом” мукофоти билан тақдирлаш ҳар йили Адиблар хиёбони очилган кун – 20 майда “Катта адабиёт байрами” ҳафталиги доирасида амалга оширилади.

Шошилинг, 15 мартга қадар ОТМнинг ёшлар масалалари, маънавий-маърифий ишлар бўйича масъулларига ариза билан мурожаат қилинг!

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
Forwarded from Edu.uz
​​​​#Танлов

“Илҳом” мукофоти танловига ҳужжат қабул қилиш бошланди

Шоир ва ёзувчилар ҳаёти ва ижоди ҳақида билим ва имкониятларингизга ишонасизми?Танловда иштирок этиб, ўзингизни синаб кўринг!

“Илҳом” мукофоти шоир ва ёзувчилар ҳаёти ҳамда ижодини ўрганиш, уларнинг асарларини таржима қилиш, шу асосда тадқиқотлар ўтказиш, кино ва саҳна асарлари яратиш каби маънавий-маърифий, илмий-ижодий жараёнларда энг юқори натижаларга эришган олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ҳамда фаолият юритаётган ёшларга берилади.

❇️ Танлов ғолиблари қуйидагича тақдирланади:

1️⃣-ўрин“Spark” автомобили;
2️⃣-ўрин30 млн. сўм пул мукофоти;
3️⃣-ўрин15 млн. сўм пул мукофоти.

⚠️ Ғолиблар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тақдирланади.

Танлов 2 босқичда ўтказилади:

👉 1-босқич – ҳар йили 20 мартга қадар олий таълим муассасаси миқёсида саралаш босқичи;

👉 2-босқич – ҳар йили 10 майга қадар асосий танлов босқичи ҳисобланади.

❗️“Илҳом” мукофоти билан тақдирлаш ҳар йили Адиблар хиёбони очилган кун – 20 майда “Катта адабиёт байрами” ҳафталиги доирасида амалга оширилади.

Шошилинг, 15 мартга қадар ОТМнинг ёшлар масалалари, маънавий-маърифий ишлар бўйича масъулларига ариза билан мурожаат қилинг!

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
Forwarded from Edu.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Танлов

⚡️Францияда таълим олиб, ўз орзуингизни рўёбга чиқаришни хоҳлайсизми? Унда бу сиз учун!

🇫🇷🇺🇿Франция элчихонаси, Сampus France ва «Эл-юрт умиди» жамғармаси ўртасидаги қўшма грантларни молиялаштириш учун 50 ўринга мўлжалланган очиқ стипендия танловларини эълон қилади!

5️⃣0️⃣Сиз 2022-2023 ўқув йили учун энг нуфузли хорижий давлатларда:

👩🏻‍🎓бакалавриат таълим дастури учун – 10 нафар,

🧑🏻‍🎓магистратура таълим дастури учун – 30 нафар,

👨🏻‍🎓докторантура таълим дастури учун – 10 нафар стипендиялар соҳиби бўлиб, Францияда таълим олишни қўлга киритишингиз мумкин.

📬Танловда иштирок этиш учун аризалар “Эл-юрт умиди” жамғармасининг онлайн платформаси орқали электрон шаклда топширилади.

Ҳужжатлар қабули 15 мартдан – 15 майга қадар давом этади.

☝️Номзодлар учун барча зарур маълумотлар бу ерда 👉 https://admissionfrance.eyuf.uz

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
Forwarded from Edu.uz
#Танлов

Талабалар ва жамоатчилик вакиллари ўртасида “Ҳуқуқий саводхонлик” онлайн танлови эълон қилинди.

🗓 Танлов жорий йилнинг 9 апрелидан 9 майгача 3 босқичда онлайн тарзда ўтказилади.

🏆Ғолиблар қуйидагича тақдирланади:

1️⃣ ўрин – Ноутбук ва I-даражали диплом;
2️⃣ ўрин – Планшет ва II-даражали диплом;
3️⃣ ўрин – Смартфон ва III-даражали диплом.


❗️Ҳуқуқий саводхонлигингизни оширинг ва ғолиб бўлинг!


🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
Forwarded from Edu.uz
#танлов

Республика эсселар танловининг якуний финал босқичига старт берилди

📄 Дастурга мувофиқ, финал босқичи иштирокчилари, дастлаб, Олий Мажлис Қонунчилик палатасида бўлдилар. Иштирокчилар Ўзбекистон Миллий Академик teaтрида эса Қўчқор Норқобил асари асосида саҳналаштирилган “Заминдан олис кетма” спектаклини томоша қилиш имконига эга бўлишди.

🥳 Эслатиб ўтамиз, ҳудудий босқич ғолиблари ва уларнинг устозлари замонавий ноутбуклар билан тақдирланади. Республика босқичида фахрли ўринларни эгаллаган иштирокчилар эса мос равишда 30 миллион, 20 миллион ва 10 миллион сўм пул мукофотлари билан тақдирланиши режалаштирилган.

👉 Танлов жараёнлари билан батафсил қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
Forwarded from Edu.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#танлов
#театр

🎭 “Йилнинг энг фаол талабалар тeaтр студияси — 2022
” кўрик-танлови республика финал босқичи давом этмоқда

➡️ Наманган давлат университети “Ниҳол” талабалар тeaтр студияси жамоаси иштирокида “Усмон Носир” спектаклидан парча.

✔️ Маълумот ўрнида, танлов финал босқичида 10 та жамоа ўз саҳна кўринишлари билан қатнашмоқда.

👉 @manaviyateduuz

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
Forwarded from Edu.uz
#танлов
#театр

Олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Тошқулов Наманган давлат университети талабаси Осиё чемпиони бўлганлиги билан университет жамоасини алоҳида табриклади.

Шунингдек, университетимиз профессор-ўқитувчилари томонидан янги нашр этилган китоблар тақдим этилди.

✍️НамДУ Ахборот хизмати

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube