Namangan viloyati bojxona boshqarmasi
670 subscribers
10.3K photos
1.04K videos
15 files
1.74K links
Download Telegram
📉 Наманган вилояти божхона бошқармасининг инвестиция лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш бўйича сайёр учрашуви

➡️ Инвестиция лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида, Наманган вилояти божхона бошқармаси бошлиғи У.Кодиров бошчилигидаги ишчи гуруҳнинг навбатдаги сайёр учрашуви Наманган вилоятидаги “CCI Limited Namangan” ва "IFODA Agro Kimyo Himoya" МЧЖларида бўлиб ўтди.

ℹ️ "CCI Limited Namangan" МЧЖнинг қиймати 70 миллион АҚШ долларлик ичимлик сувни ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси доирасида 300 нафар фуқароларни иш билан таъминлаш режалаштирилган.

ℹ️ Хорижий инвестиция асосида "IFODA Agro Kimyo Himoya" МЧЖнинг қиймати 27 миллион АҚШ долларлик гранула ҳолидаги органоминерал ўғитлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси доирасида 90 нафар фуқароларни иш билан таъминлаш режалаштирилган.

💬 Учрашувда корхонанинг муаммо ва таклифлари ўрганилиб, уларни ҳал этиш юзасидан амалга ошириладиган асосий йўналишлар белгилаб олинди.


📱 Telegram | 📱 Facebook | 📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 22 ноябрдаги “Театрларнинг жамият маданий ҳаётидаги аҳамиятини ошириш ва улар фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-399-сонли қарори билан Маданият вазирлиги ҳамда Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича хориждан олиб келинадиган, театрларнинг фаолияти учун зарур бўлган мусиқа асбоб-ускуналари, техник жиҳозлар, декорациялар, чироқлар, грим маҳсулотлари ва бошқа ашёлар 2030 йил 1 январга қадар божхона божидан озод этилади.
Божхоначилар очиқ дарсларда иштирок этишди.

✔️ Наманган вилояти божхона бошқармасига бириктирилган Наманган шаҳридаги 12-сонли умумий ўрта таълим мактабида бошланғич синфларида бир қатор очиқ дарс машғулотлари ўтказилди.

✔️ Очиқ дарсларга вилоят божхона ходимлари таклиф этилди.

✔️ Ўқитувчилар очиқ дарс мавзуларини замонавий усулда мониторлар ва кўргазмали қуроллардан фойдаланиб, маҳорат билан тушунтиришган бўлса, ўқувчилар ўз билимларини берилган вазифаларни аъло даражада бажариб келганликлари ҳамда янги мавзуни ўзлаштиришда фаол иштироклари билан намоён этишди.


📱 Telegram | 📱 Facebook | 📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM