Namangan viloyati bojxona boshqarmasi
686 subscribers
10.9K photos
1.11K videos
17 files
1.88K links
Download Telegram
“Халқаро ногиронлар куни” муносиб нишонланди

Наманган вилояти Поп туманида жойлашган «Мурувват уйи»да айни пайтда 300 нафардан зиёд руҳий хаста ногирон эркаклар истиқомат қилади. Уларнинг яшаши ва дам олиши учун барча шарт-шароитлар мавжуд. Ақлий жиҳатдан имконияти чекланган фуқаролар мавсумга мослаб тўлиқ кийим-бош, иссиқ овқат билан таъминланмоқда.

🗓 Бугун ушбу масканда “3-декабрь - Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан катта байрам дастури ташкил этилди. Тадбирда божхоначилар ҳам фаол иштирок этишди.

Тадбирда Наманган вилояти божхона бошқармаси бошлиғи У.Кодиров сўз олиб, бугунги кунда мамлакатимизда инсон қадри, унинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш давлат сиёсатининг устувор йўналиши этиб белгиланганлигини таъкидлаб, интернат уйида истиқомат қилиб келаётган васийликка олинган ногиронларни сана муносабати билан самимий муборакбод этди.

Байрам тадбири 07648-сон Ҳарбий қисм оркестрининг тантанали чиқишлари ҳамда санъаткорлар томонидан ижро этилган куй қўшиқлар билан давом этиб, муассасада яшовчиларга олам-олам завқ улашди.


📱 Telegram | 📱 Facebook | 📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🗓 Бугун “3-декабрь - Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан Поп туманида жойлашган «Мурувват уйи»да катта байрам дастури ташкил этилди


📱 Telegram | 📱 Facebook | 📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#hamkasblarimiz_ijodidN

Ҳамкасбларимиз ижодидан

ОРЗУЛАР САРИ

Менинг дунёйимми бу дунё?
О, бегона дунё!
Келмадимми ахир ўзим истаб?
Йиғлаб қаршиламадимми сиқтаб?
Мана, ол не керак бўлса,
Ол!
Ахир эмасдирми йўлингга муштоқ
сенинг орзуларинг.
Ҳа, орзуларинг!
Мукаммал туйғуларинг.
Яна не сўроқ?
Ҳа-аа,
йироқ, сен кутган орзулар уммони,
ушалмасми они?!
Қайда эрур тайёр бозори.
Аммо, келадир барчаси бир кунмас бир кун.
Ўша кун!
Эҳ, орзулар, орзулар,
зоҳирон сирлар,
Қисмат, тақдирлар!
Шошма, ўзинг жиловла,
Ҳаёлларга тизгин бер.
Зинҳор ошиқма,
Қўрқма, қаддингни кер!
Ишончга қалбинг боғла.
Мана, сен суйган ўша Ер!
Шу она тупроқ
шу Ватан,
шу замин
қайноқ
кучингга муштоқ.
Ташла эрклик лангарин,
Ёрил, ваҳм-ла қани,
Портла вулқон сингари!
Қани, бўл!
Шижоатга тўл!
Бу борлиқ,
бу Ватан,
бу замин,
отанг, онанг,
ёр-у дўстларинг
сен ила бари
Олға орзулар сари...

Рамазон Боймирзаев (Рамазоний),
Миллий кинология маркази ходими
📍 Наманган вилоятида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалар ўрганиш ишлари давом этмоқда

⤴️ Инвестиция лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида, Наманган вилояти божхона бошқармаси бошлиғи У.Кодиров бошчилигидаги ишчи гуруҳнинг навбатдаги сайёр учрашуви Наманган вилоятидаги “MEGATON” ва “Chust o`ktamjon servis” МЧЖларида бўлиб ўтди.

⤴️ Хорижий инвестиция асосида "MEGATON" МЧЖнинг қиймати 25 миллион АҚШ долларлик газаблок ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси доирасида 140 нафар фуқароларни иш билан таъминлаш режалаштирилган.

⤴️ "Chust О`ktamjon servis" МЧЖнинг қиймати 5 миллион АҚШ долларлик трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси доирасида 150 нафар фуқароларни иш билан таъминлаш режалаштирилган.

💭 Учрашувда корхонанинг муаммо ва таклифлари ўрганилиб, уларни ҳал этиш юзасидан амалга ошириладиган асосий йўналишлар белгилаб олинди.


📱 Telegram | 📱 Facebook | 📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Diyor yangiliklari | Muruvvat uyida xalqaro nogironlar kuniga bag'ishlangan tadbir bo'lib o'tdi . 4.12.2024

TELEGRAM | YOUTUBE | REKLAMA | LIVE
📉 Наманган вилояти божхона бошқармасининг инвестиция лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш бўйича сайёр учрашуви

➡️ Инвестиция лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида, Наманган вилояти божхона бошқармаси бошлиғи У.Кодиров бошчилигидаги ишчи гуруҳнинг навбатдаги сайёр учрашуви Наманган вилоятидаги “CCI Limited Namangan” ва "IFODA Agro Kimyo Himoya" МЧЖларида бўлиб ўтди.

ℹ️ "CCI Limited Namangan" МЧЖнинг қиймати 70 миллион АҚШ долларлик ичимлик сувни ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси доирасида 300 нафар фуқароларни иш билан таъминлаш режалаштирилган.

ℹ️ Хорижий инвестиция асосида "IFODA Agro Kimyo Himoya" МЧЖнинг қиймати 27 миллион АҚШ долларлик гранула ҳолидаги органоминерал ўғитлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси доирасида 90 нафар фуқароларни иш билан таъминлаш режалаштирилган.

💬 Учрашувда корхонанинг муаммо ва таклифлари ўрганилиб, уларни ҳал этиш юзасидан амалга ошириладиган асосий йўналишлар белгилаб олинди.


📱 Telegram | 📱 Facebook | 📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM