MY5 TV
71.2K subscribers
7.96K photos
20K videos
78 files
14.8K links
"MENING YURTIM" TELEKANALINING RASMIY SAHIFASI

☎️ +99855 500-05-95
🌐 www.my5.media
📱 instagram.com/my5tv
💻 facebook.com/my5tv
🎬 youtube.com/@MeningYurtim
💬 https://t.iss.one/my5fans
🤖 https://t.iss.one/my5_bot
Download Telegram
Forwarded from Times.uz
⚡️⚡️РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

❗️2020 йил 10 июлдан 2020 йил 1 августга қадар республика миқёсида:

а) қуйидаги карантин чекловлари жорий этилди:

🚗 автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланди;

💼 давлат органлари ва ташкилотларининг асосий иш фаолиятига таъсир этмаган ҳолда қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат таътилига чиқарилиши, қолган қисмининг меҳнат фаолиятини максимал даражада масофадан туриб (онлайн ёки дистанцион тарзда) ташкил этилиши белгиланди;

🗣 давлат органлари, ташкилотлар ва корхоналарда йиғилишлар ўтказиш тақиқланди, зарур ҳолларда йиғилишларни видеоконференцалоқа режимида ўтказиш белгиланди;

🚫 ҳудудлар ўртасида автотранспорт воситалари қатнови тақиқланди (қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи ташкилотларга тегишли хизмат ва шахсий автотранспорт воситаларининг ҳаракати бундан мустасно);

🎼 томоша, маданий-кўнгилочар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказиш тақиқланди;

💃🏻 тўй ҳамда бошқа оилавий маросимларни ўтказиш тақиқланди;

65 ёшдан ошган шахсларнинг жамоат жойларида, шунингдек, аҳолининг кўчаларда ва майдонларда уч кишидан ортиқ бўлиб ҳаракатланиши чекланди.

〰️〰️〰️〰️

б) қуйидаги объектлар фаолияти тўхтатилди:

🎢 парклар ва истироҳат боғларидаги аттракционлар;

🛍 буюм бозорлари ва буюмлар савдоси билан шуғулланувчи йирик дўконлар;

⚽️ спорт заллари, фитнес клуб, тренажер ва бассейнлар;

🎓 ташкилий-ҳуқуқий ва мулкчилик шаклидан қатъи назар мактабгача таълим ташкилотлари, ўқув курслари ва ҳар қандай тўгараклар;

🍽 умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона) (етказиб бериш (кейтеринг) хизмати бундан мустасно);

🛏 санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, пляжлар ва бошқа дам олиш масканлари;

〰️〰️〰️〰️

в) халқаро авиақатновлар ва юк ташувлар билан боғлиқ қуйидаги янги тартиблар белгиланди:

✈️ халқаро авиақатновлар хорижий давлатлардаги эпидемиологик вазиятни таҳлил қилган ҳолда икки бараварга қисқартирилади;

🚛 халқаро юк ташувларни амалга оширадиган автотранспорт воситалари хайдовчилари мажбурий тартибда коронавирус инфекциясини аниқлаш бўйича тест топширади.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Yaqinlaringiz hayoti sizning qo‘lingizda.

‼️Tez yordam xodimlari mehnatini hurmat qiling!!!

Yoshlar ishlari agentligi
Axborot xizmati

#ниқобтақинг
#масофасақланг

- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -

❗️Жизнь ваших родных в ваших руках.

‼️Уважайте работу сотрудников скорой помощи!!!

Пресс-служба
Агенства по делам молодежи

#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
⚡️Тошкент вилояти Зангиота тумани “Ихтисослаштирилган кўп тармоқли юқумли касалликлар шифохонаси”га қуйидаги мутахассисликлар бўйича ишга таклиф этади:

👨‍⚕️ Шифокорлар:

▫️ Анестезиолог-реаниматолог
▫️Инфекционист
▫️ Эпидемиолог
▫️ Врач-лаборант
▫️ Врач-рентгенолог ва бошқа барча мутахассисликлар бўйича шифокорлар

👩‍⚕️ Ҳамширалар:

▫️ Реанимация ҳамшираси
▫️ Палата ҳамшираси ва бошқа барча йўналишлар бўйича ўрта тиббиёт ходимлари
▫️ Кичик тиббиёт ходимлари

❗️14 кунлик иш фаолияти учун иш ҳақи жойида берилади
ва қуйидаги тартибда амалга оширилади:

💵 Шифокорлар – 25 млн сўм,
💵 Ҳамширалар – 15 млн сўм,
💵 Кичик тиббиёт ходимлари – 10 млн сўм.

Кўнгилли тиббиёт ходимларини ишга қабул қилиш уларнинг яшаш жойидан қатъи назар республикамизнинг барча ҳудудларидан амалга оширилади. Ҳудудлардан ишга қабул қилинганлар бепул ётоқ жойи билан таъминланади.

Тиббиёт ходимлари ётоқ-жой, 3 маҳал бепул овқат ва тўлиқ шахсий химоя воситалари билан ҳам таъминланадилар.

📞 Мурожаат учун телефонлар: 1109
71/241-12-02, 71/241-18-70, 71/241-54-54

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
«Темир дафтар» — ўзи нима у?

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева муҳим саволларга жавоб қайтарди:

〰️〰️〰️〰️〰️

📕 «Темир дафтар» карантин шароитида ишсиз, даромадсиз қолган эҳтиёжманд, ёрдамга муҳтож оилаларнинг маҳаллада шакллантирилган шаффоф рўйхати;

💼 «Темир дафтар» ўз навбатида фуқаролар йиғинлари раисининг сектор ва ҳудуд раҳбари билан ҳамкорликдаги фаолиятини мустаҳкамлайди;

«Темир дафтар»ни юритишда эҳтиёжманд оилаларнинг 7 тоифаси, жумладан:

кам таъминланган;

ногиронлиги бўлган;

ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар;

якка-ёлғиз кексалар;

доимий ишсиз фуқаролар;

карантин туфайли ишсиз қолган фуқаролар;

оғир эпидемиологик ҳудудлардан қайриб келинган фуқароларни камбағалликдан чиқариш чоралари кўрилади.

🗝 Масъул ходимлар ўзининг кунлик амалга оширган ишлари юзасидан «Темир дафтар»идаги маълумотларни saxovat.argos.uz сайтига рақамли имзо калити орқали электрон шаклда киритиб боради;

🌀 «Темир дафтар»га тушган оиланинг ҳеч бўлмаганда битта аъзосини жорий йилда иш билан таъминланиб, шу орқали уларни муҳтожликдан чиқариш чоралари кўрилади.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Халқаро пресс-клуб раҳбари Шерзодхон Қудратхўжаев:

АОКА жуда катта ишлар қилди. AntiFakeUz телеграм каналини очди. Шунингдек, Расмий хабарлар, Hudud inform телеграм каналлари вазирликлар, ҳокимликлар фаолияти йўналишида бирор фейк, ёлғон хабар чиқса, ўрганиб-текшириб, ҳақиқий ҳолат ҳақида маълумот беряпти. Яъни, биз ўргандик бу амалиётга.

〰️〰️〰️〰️〰️
Телеграмдан фойдаланган одам маълумотни ўз миясида филтрлашни, таҳлил қилишни ҳам билиши керак. АНТИФЕЙК ЎЗИ НИМА?

Саволга медиа мутахассис, блогер Азиза Қурбонова жавоб берди.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фейк хабарлар, ёлғон маълумотлар коронавирус билан касалланган беморлар соғлигига қандай таъсир кўрсатмоқда?

Халқаро пресс-клуб минбарида Адлия вазири маслаҳатчиси, блогер Шаҳноза Соатова.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг