MY5 TV
88.6K subscribers
7.69K photos
18.9K videos
78 files
13.6K links
"MENING YURTIM" TELEKANALINING RASMIY SAHIFASI

☎️ +99855 500-05-95
🌐 www.my5.media
📱 instagram.com/my5tv
💻 facebook.com/my5tv
🎬 youtube.com/@MeningYurtim
💬 https://t.iss.one/my5fans
🤖 https://t.iss.one/my5_bot
Download Telegram
Forwarded from Times.uz
UZ: Мактабгача таълим вазирлиги Миллий телерадиокомпания ёрдамида ота-оналарга мактабгача ёшдаги болаларга тизимли, фойдали ва ривожлантирувчи таълим беришда услубий ёрдам сифатида «Онлайн болалар боғчаси» дастурини ишлаб чиқди.

Дастур ўз ичига қуйидаги таълим лойиҳаларини қамраб олади:

✔️ «Илк қадам» — 3-5 ёшдаги болалар учун;
✔️ — «Aқлвой» — 6 ёшдаги болаларни мактабгача тайёрлаш учун.

«Илк қадам» - бу:

👉 қувноқ қаҳрамонлар иштирокидаги эрталабки бадантарбия;

👉 интерфаол ўйин шаклидаги инглиз тили машғулоти;

👉 ментал арифметика ва математик ҳисоб асослари;

👉 ёш сайёҳ (митти дўстларимиз учун Ўзбекистоннинг қадимги шаҳарлари ҳақида кўрсатувлар тўплами);

👉 митти ёрдамчи (ошхона таомлари тайёрлаш бўйича маҳорат дарслари);

👉 логопед билан машғулот.

«Aқлвой» — бу:

👉 МТТ педагоглари ва миллий қаҳрамонлар (Aмир Темур, Зулфия, Ибн Сино, Мирзо Улуғбек, Тамарахоним) иштирокидаги болалар таълим кўрсатувлари;

👉 маҳорат синфлари;

👉 уй шароитларида амалий тажрибалар.

🎞Машғулотларни «Болажон» телеканалида душанбадан жумагача соат 8:30дан 16:00гача томоша қилиш мумкин.

🌐 Онлайн-машғулотлар қуйидаги интернет-ресурсларда жойлаштирилади:

Telegram: https://t.iss.one/onlinebogcha
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCpJpXE2yAWALMA6Yym2-bPA

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
🌎 Дунё миқёсида коронавирусдан зарарланганларнинг умумий сони 1.601.984 нафарни ташкил этди, 355.066 нафар бемор соғайган, 95.731нафари вафот этган - Johns Hopkins University

🇪🇸Испанияда карантин майга қадар узайтирилди, мамлакатда вафот этганлар сони камаймоқда - Reuters

🇧🇪Бельгия мамлакатда карантинни бекор қилиш стратегияси доирасида оммавий тест текширувини ўтказиш суръатини оширмоқда - Politico

🇷🇺Россияда коронавирусга 1 миллиондан ортиқ тест текшируви ўтказилди, ҳозирда 171 минг киши COVID-19га гумон қилиниб тиббий назорат остида. Коронавирус пандемияси туфайли аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига жорий этилган чекловлар 9 апрелдан 56 вилоятда енгиллаштирилди - TASS, Gazeta.ru

🇮🇹Италияда қабул қилинган чекловчи чоралар ижобий таъсир кўрсатди, касалликнинг янги ҳолатлари сони нолга яқинлашмоқда - Politico

🇳🇿Янги Зеляндияда 25 мартдан эътиборан жорий қилинган қатъий чоралар туфайли коронавирус тарқалиши тўхтатиб қолинди, бироқ карантин яна 2 ҳафтага узайтирилади - The Hill

🇸🇬Бир кунда Сингапурда COVID-19 юқтирган 287 нафар бемор қайд этилди. Мамлакатда 1910 та коронавирусдан зарарланган ҳолат аниқланган, шундан 6 нафари вафот этган- Ministry of Health

🇺🇸 АҚШ пандемия оқибатларидан зарар кўрган кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш учун 2,3 трлн доллар миқдорида кредит ажратади. Мамлакатда ишсизлар сони 17 миллионга яқинлашди - The Federal Reserve System

🇩🇪Германияда ҳукумат инқироз вақтида атроф-муҳитни ҳимоя қилиш бўйича ортиқча тадбирларни енгиллатишга чақирмоқда, чунки пандемия оқибатида атмосфера ифлосланиш даражаси сезиларли камайган - Spiegel

🇫🇷Франция инқирозга қарши харажатларни 100 млрд еврога оширди - Reuters

📲 ZOOM платформасида маълумотлар тарқалиши билан боғлиқ янгиликларга Google шу заҳоти муносабат билдирди ва Google Meet видеоконференцияси учун платформасида фойдаланувчиларнинг маълумотларини ҳимоя қилиш тизимини кучайтирди.

🇨🇳Таниқли бизнесмен Жек Ма хорижий мамлакатларга хайрия ишларини амалга ошириш, хусусан, тиббий шахсий ҳимоя воситасини етказиб беришни таъминлаш орқали мамлакат мавқеини яхшилашга ёрдам бермоқда - Bloomberg

⚡️Агар давлатлар пандемия зарбаларини юмшатиш бўйича профилактик чораларни кўрмаса, коронавируснинг иқтисодий оқибатлари бутун дунёда ярим миллиарддан ортиқ кишини қашшоқлашишига олиб келиш хавфи мавжуд - Bloomberg

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
«Марказий банкнинг аҳолига ўз тавсияси мавжуд бўлиб, у Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияларига асосланган. Унга кўра, тўловларни амалга оширишда нақд пуллардан фойдаланиш — вирус тарқалишига олиб келувчи омиллардан бири бўлиши мумкин.

Шундан келиб чиққан ҳолда, Марказий банкнинг ҳудудий бош бошқармаларидаги ва тижорат банкларидаги нақд пуллар саналадиган пул омборхоналари ва қайта санаш кассаларида санитария-эпидемиологик ташкилотлар томонидан вақти-вақти билан, ҳафтада 1-2 марта дезинфекция ишлари қилинмоқда.

Бироқ банкдан чиққан пулларнинг муайян давр мобайнида аҳоли ва тадбиркорлар қўлида муомалада юриши, айрим ҳолларда битта банкнотнинг қўлдан-қўлга ўтиши оқибатида банкларга келиб тушиши узоқ муддат чўзилиб кетиши эҳтимоли юқори ҳисобланади.

Ҳозирда айрим дўконлардан товарларни онлайн харид қилиш, тўловларни нақд пулсиз шаклда амалга ошириш, мобил иловалар орқали коммунал ва айрим бир марталик тўловларни тўлаш имкониятлари яратилган. Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, карантин даврида аҳолимиздан ва тадбиркорларимиздан ушбу имкониятлардан фойдаланишларини сўраб қоламиз», — Улуғбек Маҳмудов, Марказий банк Департамент директори.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Saida Mirziyoyeva
Бугунги таҳликали кунларда ўн минглаб одам бир-бирига ёрдам қўлини чўзмоқда, қалбининг бир парчасини бериб, бир-бирини қўллаб-қувватламоқда. Оғир аҳволда қолганларга далда бўлаётган ҳамма-ҳаммадан беҳад миннатдормиз. Фондимиз ҳам бу ишларда фаол иштирок этмоқда.

Аммо пандемия муҳтож инсонларга кўмак бериш масаласига бошқача кўз билан қарашга бизни мажбур қилди. Ёрдам бериш жараёнида салбий оқибатлар келтириб чиқармаслик, яъни имкон қадар “бевосита мулоқот қилмаслик” қоидасига риоя қилиш зарур эди. Шу тариқа “Xavfsiz Yordam” лойиҳаси пайдо бўлди.

Биз карантин туфайли моддий аҳволи оғирлашган аёллар учун мингта Uzсard картасини тайёрлатдик ва Жамоат фонди ҳисобидан бир миллиард сўм ўтказдик. Бутун республика бўйлаб ижтимоий ҳимояга муҳтож, фарзандларини ёлғиз тарбия қилаётган, ишсиз қолган минг нафар аёл танлаб олинди. Уларнинг рўйхатини тузишда бир қатор ташкилот ва кўнгиллилар жамоалари, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси, Тошкент шаҳар ИИББ Ҳуқуқбузарлик ва профилактика бўлими, Маҳалла ва оилани қуллаб-қувватлаш вазирлиги Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази яқиндан ёрдам берди. Зеро, ким биринчи навбатда кўмакка муҳтож эканлиги айнан уларга маълум.

Мингта карта дегани – денгиздан томчи холос, аммо биз ушбу ташаббус бошқаларга ҳам ибрат бўлади, деган умиддамиз. Картадаги миллион сўм маълум муддат рўзғор тебратишга имкон беради.

Мазкур лойиҳага ҳиссаси қўшилган, бизга ёрдам берган барчага миннатдорчилик билдирамиз. Ўн кун давомида мингта картанинг ҳар биттаси ўз соҳибасига етказилади.

Бугун бутун дунёда бўлгани каби бизда ҳам иқтисодий инқироз юз бермоқда. Аммо айнан шундай синовли кунларда халқимизни жипслаштирадиган энг ажойиб таклифлар ва энг зўр ғоялар туғилишига менинг ишончим комил.

#sinovdavri #bizbirgamiz #bizyengamiz #vahimasizkarantin #MassMediaUz
Forwarded from Times.uz
ИЖТИМОИЙ ЁРДАМ МАСАЛАСИДА

⚪️ Ижтимоий ёрдам учун қаерга мурожаат қилишим мумкин?

⚪️ Ким ижтимоий ёрдам олиши мумкин?

⚪️ Aхборот марказига уланишда қандай маълумотлар керак бўлади?

⚪️ Ахборот марказига куннинг қайси вақтида мурожаат қилишим мумкин?

⚪️ Мен пул билан ёрдам олсам бўладими?

⚪️ Ижтимоий ёрдам қанча вақт давомида берилади ва уни яна олиш мумкинми?

〰️〰️〰️〰️〰️

❗️ЖАВОБЛАР
👉 бу ерда

〰️〰️〰️〰️〰️

📣 Агар сизда ижтимоий ёрдам масаласида 1197 рақами билан боғланишнинг иложи бўлмаса, марказнинг ҳудудий бўлимлари билан боғланиш имконияти борлигини эслатиб ўтамиз.

«Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказлари» телефон рақамлари:

📍 Қорақалпоғистон Республикаси
(91) 395-91-91
(61) 222-00-94
(61) 222-02-44
(61) 222-05-24
(61) 222-13-08

📍 Андижон вилояти
(93) 910-10-99
(91) 485-97-47
(97) 998-23-11
(98) 190-92-82
(91) 610-81-84

📍 Бухоро вилояти
(93) 685-01-38
(91) 244-90-74
(94) 247-84-84
(91) 409-52-52
(99) 706-97-99

📍 Жиззах вилояти
90-311-37-00
99-550-03-59
93-300-80-04
90-516-37-81
97-438-27-27
93-309-58-40
93-308-14-45

📍 Навоий вилояти
(91) 335-18-81
(90) 501-76-68
(91) 330-16-97
(91) 339-72-52
(90) 731-47-33

📍 Наманган вилояти
(69) 227-17-94
(69) 227-17-94
(69) 227-17-25
(69) 227-17-26
(69) 227-17-31

📍 Самарқанд вилояти
(90) 602-77-27
(98) 888-18-91
(93) 223-90-84
(93) 349-67-49
(94) 271-60-26

📍 Сирдарё вилояти
(99) 606-97-44
(99) 472-12-34
(99) 474-33-43
(99) 441-13-12
(97) 277-91-81

📍 Сурхондарё вилояти
(93) 220-82-88
(93) 791-77-91
(93) 760-64-64
(93) 796-12-56
(94) 463-16-63

📍 Тошкент вилояти
(99) 825 82 95
(99) 693 07 77
(93) 919 99 09
(90) 979 21 17
(93) 590 19 55
(90) 946 32 30

📍 Фарғона вилояти
(91) 663-54-58
(73) 244-05-10
(90) 230-60-83
(94) 133-28-22
(91) 282-31-40
(94) 132-32-83

📍 Хоразм вилояти
(93) 745 14 33
(99) 966 99 01
(94) 318 96 24
(90) 579 96 27
(94) 232 67 55

📍 Қашқадарё вилояти
(75) 221 39 59
(93) 424 05 06
(75) 221 11 05
(93) 709 60 90
(75) 221 20 65
(91) 227 72 79
(97) 290 04 09
(99) 665 11 26

📍 Тошкент шаҳри
(90) 943-90-99
(94) 645-82-95
(90) 900-63-46
(94) 635-83-93
(90) 997-21-35

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️"Яндекс" ўз-ўзини изоляциялаш Индексига кўра, Тошкент шаҳри ўтган ҳафтадагидек МДҲ давлатлари пойтахтлари рўйхатида ўз-ўзини изоляциялашнинг деярли 100 фоиз кўрсаткичи билан етакчилик қилмоқда.

📹 «Россия 24» телеканали пойтахтимиз аҳолисининг интизомга масъулият билан риоя қилаётгани тўғрисида махсус репортаж тайёрлади.

〰️〰️〰️〰️〰️

⚡️Согласно Индексу самоизоляции «Яндекс» г.Ташкент с прошлой недели лидирует в списке столиц стран СНГ с самым высоким, почти 100% показателем самоизоляции.

📹 Телеканал «Россия 24» посвятил специальный репортаж про дисциплинированность жителей столицы.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Oʼzingizni ehtiyot qiling, shifokorlar!!!

Butun dunyoda keng tarqalgan koronavirus yurtimiz aholisini bunday vaziyatlarga qanchalik tayyor ekani koʼrsatmoqda.

Bu post atrofimizdagi qahramonlar haqida.

Oʼzbekistonlik shifokorlar bugungi kunga kelib potensial bemorlar boʼlishi mumkin boʼlgan hududda hayotini xavf ostiga qoʼyib, oilasi, farzandlaridan uzoqda mehnat qilmoqdalar. Eng ogʼir kunlarda ular ishda, xalq salomatligi yoʼlida xizmat qilib, shirin jonini garovga qoʼymoqda. Yana ular boshqalarga koʼchaga chiqmaslikni tavsiya qilmoqda.

Ularning mehnatini, matonatini, fidoyiligini hurmat qilaylik.

Video Moskva sogʼliqni saqlash departamenti materiallaridan foydalanilgan holda "Mening Yurtim" telekanalida dublyaj qilindi.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники

Oʼzbekiston yoshlar ittifoqi
Аxborot xizmati
Forwarded from Times.uz
Банк картасини дезинфекциялаш уни яроқсиз ҳолга келтирадими?

Марказий банк департаменти директори ўринбосари Акмал Назаров АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда банк картасини тозалашда нималарга эътибор қаратиш кераклиги ҳақида маълумот берди:

❗️Банк картасидан ҳар сафар фойдалангандан сўнг уни дизенфекция қилиш жуда муҳим.

☝️ Лекин ўткир кимёвий воситалар, масалан, ацетон, қурилишда ишлатиладиган разбавитель ёки 96 фоизли спирт кабилар билан банк картасини тозаламаган маъқул.

Сабаби, бундай воситалар банк картаси устидаги рақами, амал қилиш муддати ва карта сақловчисининг фамилия, исми-шарифи билан боғлиқ реквизитларини ўчириб юбориши мумкин.

🚫 Бундай воситалардан фодалашиш банк карта микро чипининг куйишига ва натижада банк картасини яроқсиз ҳолга келтириши мумкин.

💳🧴Шу боис, банк картасига шикаст етказмаслик учун дорихоналарда сотиладиган оддий антисептик воситалар ёрдамида дезинфекциялаш тавсия этилади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
🇹🇼 Тайванда бошланғич синф ўқувчилари тушлик вақтида.

Парталар орасидаги чегаралар коронавирус тарқалишидан сақланиш учун.

〰️〰️〰️〰️〰️

🇹🇼 Учащиеся начальной школы на Тайване во время обеда.

Перегородки призваны сдерживать распространение коронавируса.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Бунақа бўлишини кутмагандик, албатта. Мана, уйдан чиқиб кетганимизга икки кун бўляпти. Бу ерда яхши қарашяпти. 3-4 маҳал овқат.

Ўзимиз билан олиб олган нарсалар асосан фақат ҳужжатлар бўлди. Бунақа пайтда одам шошиб қоларкан. Барибир одам уйини ўйларкан. Нима қилай, бошқа иложи йўқ...»

Сардобадан репортаж

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎬 "ZULMAT ORTIDAGI NUR"
🦠 O'zbekiston yoshlar ittifoqi hamda "Mening yurtim" telekanali hamkorligida koronavirus pandemiyasi bilan kurashayotgan shifokorlar, xavfsizlik xizmati xodimlari, volontyorlar va boshqa fidoyi kasb egalari - yurtimiz qahramonlariga bag‘ishlangan qisqa metrajli film
🕤 10-may - yakshanba kuni soat 21:30da
📺 "Mening yurtim" va “Yoshlar” telekanallari hamda ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarda PREMYERAni o‘tkazib yubormang!

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#karantinbezpaniki
Forwarded from Times.uz
⚡️⚡️ РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 6 майдаги йиғилиши баёнига мувофиқ коронавирус тарқалиши ҳолатининг ҳудудлар кесимидаги таҳлилидан келиб чиқиб, карантин чекловлари жорий йил 8 майидан бошлаб қуйидаги учта тоифага кирувчи ҳудудларга ажратилиб, босқичма босқич бекор қилиб борилади.

🔴 Биринчи — "қизил"
тоифадаги ҳудуд — охирги 14 кун ичида коронавирус инфекциясига чалинган шахслар аниқланган ҳудудлар:

Қорақалпоғистон Республикаси,
Андижон,
Наманган,
Фарғона,
Самарқанд,
Тошкент,
Бухоро ва
Сирдарё вилоятлари.

🚫 Бунда "қизил" ҳудудда мавжуд карантин чекловлари сақлаб қолинади ҳамда вазиятга қараб қайта кўриб чиқилади.

❗️"Қизил" ҳудудларда қуйидаги фаолият турларига РУХСАТ БЕРИЛАДИ:

🔹 озиқ-овқат савдо дўконлари, ноозиқ-овқат маҳсулотлари улгуржи савдо дўконлари, қурилиш материаллари бозорлари, тикувчилик ва бичувчилик цехлари, тижорат банкларининг объектлардаги шаҳобчалари (кассалари), кимёвий тозалаш, нотариал идоралар, адвокатура ва суғурта ташкилотлари, пойабзал таъмирлаш устахоналари, чорвачилик, терини қайта ишлаш корхоналари, тезкор овқат тайёрлаш нуқталари (етказиб бериш ва олиб кетиш учун), тиббиёт муассасалари фаолияти;

🔹 қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини йиғиш, жойларга етказиш ва сотиш, уруғ ва кўчат етиштириш ҳамда уларни сотиш, автомобилларга эҳтиёт қисмлар сотиш, ҳунарманд ва усталар, улар томонидан ясалган буюмларни бозор расталаридан ташқари алоҳида жойлашган жойда (дўкон) сотиш;

🔹 объектларда қурилиш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш, якка тартибдаги қурилиш ва таъмирлаш ишлари, етказиб бериш хизмати;

🔹 кўп қаватли уйларнинг бевосита олдида ва ички ҳовли ҳудудларида ижтимоий масофани сақлаган ва ниқоб таққан ҳолда сайр қилиш.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
🌕 Иккинчи — "сариқ" тоифадаги ҳудуд — охирги 14 кун давомида коронавирус инфекциясига чалинган шахслар аниқланмаган, бироқ ушбу касалликка чалинган ва даволанаётган шахслар мавжуд бўлган ҳудудлар:

Сурхондарё,
Хоразм вилоятлари,
Тошкент шаҳри.

📎 "Сариқ" ҳудудларда айрим чекловлар сақлаб қолинади.

✔️ "Сариқ" ҳудудларда, "қизил" ҳудудларга қўшимча равишда яна қуйидаги фаолият турларига рухсат берилади:

🔸 ноозиқ-овқат маҳсулотлари чакана савдо дўконлари, заргарлик ва гул сотиш дўконлари, сартарошхона ва гўзаллик салонлари (махсус талаблар асосида) ҳамда меҳмонхоналар (хостеллар ва меҳмон уйлари бундан мустасно) фаолияти;

🔸 автомашиналар ювиш шаҳобчалари фаолияти, автомобиллар, қишлоқ хўжалиги ва қурилиш техникаларига техник хизмат (сервис) кўрсатувчи ташкилотлар фаолияти;

🔸 ҳунармандчилик, маиший жиҳозлар ва электрон қурилмаларни таъмирлаш устахоналари фаолияти;

🔸 йўналишсиз таксида махсус талаблар асосида йўловчи ташиш, велосипед ва скутерда ҳаракатланиш.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
Учинчи — "яшил" тоифадаги ҳудуд — коронавирус инфекциясига чалинган шахслар аниқланмаган (ёки аниқланган шахслар тўлиқ соғайган) ҳудудлар:

Навоий,
Жиззах ва
Қашқадарё вилоятлари.

"Яшил" ҳудудларда, юқоридагиларга қўшимча равишда:

❗️парк ва истироҳат боғлари фаолиятига (аттракцион ва кўнгилочар объектлар фаолияти бундан мустасно),

❗️автотранспортларнинг стикерсиз ҳаракатига,

❗️
давлат ташкилотларида фуқаролар қабулларига ҳам рухсат берилади.

〰️〰️〰️〰️〰️

"Яшил" ва "сариқ" тоифадаги ҳудудларда йўналишсиз таксиларга йўловчи ташишга, сартарошхона ва гўзаллик салонлари ҳамда савдо мажмуалари фаолият юритишига қуйидаги талаблар асосидагина рухсат берилди:

🚕 ЙЎНАЛИШСИЗ ТАКСИЛАР — йўловчи ташиш учун автотранспорт воситаси салонида ҳайдовчи ўриндиғи йўловчилар ўриндиғидан шаффоф пластик ёки махсус плёнка билан тўсилган бўлиши, ҳайдовчи ва йўловчи тиббий ниқобда бўлиши (тиббий ниқобсиз йўловчини ташиш тақиқланади), йўловчиларни автотранспорт воситаси салони орқа ўриндиғига ўтказилиши ҳамда фақат ўз (автотранспорт воситаси давлат рўйхатидан ўтказилган) ҳудудида ҳаракатланиши лозим;

💇🏻‍♂️ САРТАРОШХОНА ВА ГЎЗАЛЛИК САЛОНЛАРИ — хизмат кўрсатувчи шахслар томонидан шахсий ҳимоя воситалари — тиббий халат ёки комбинезон, тиббий ниқоб (N 95 ёки устма-уст 2 та оддий спанбонд ниқобли), юзни тўлиқ тўсадиган ҳимоя маскаси ва тиббий қўлқопдан фойдаланган ҳолда "1 та хизмат кўрсатувчи шахс — 1 та мижоз" тамойили асосида ижтимоий масофани сақлаган ҳолда ишлаши лозим;

🛒 САВДО МАЖМУАЛАРИ — қатъий ижтимоий масофани сақлаган ҳолда рухсат этилади, бунда: савдо мажмуасининг аттракцион, кўнгилочар, овқатланиш бўлинмалари, кинотеатр ва ўйин майдончалари фаолиятига рухсат берилмайди.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
‼️ Автотранспорт воситаларининг СТИКЕРСИЗ, шунингдек, мототранспорт ва велосипедларнинг ҳаракатланишига "яшил" ҳудудларда рухсат берилади.

〰️〰️〰️〰️〰️

"Сариқ" ва "қизил" ҳудудларда:

автотранспорт воситалари стикерсиз ҳар куни 07:00 дан – 10:00 гача, 17:00 дан – 20:00 гача ҳаракатланиши мумкин.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
📌 Шунингдек, БАРЧА ТОИФАДАГИ ҲУДУДЛАР УЧУН қуйидаги мажбурий талаблар сақлаб қолинади:

🔻 ижтимоий масофани (2 метр)ни сақлаш, фуқароларнинг тиббий ниқобдан ҳамда антисептик воситалардан фойдаланиши;

🔻 таълим ташкилотлари, ўқув курслари, кўнгилочар объектлар, буюм бозорлари фаолияти ва жамоат транспорти ҳаракатини йўлга қўймаслик;

🔻 барча турдаги оммавий тадбирлар, оилавий тантана, тўй, маърака
ва маросимларни (дафн маросимлари 10-15 кишидан кўп бўлмаган ҳоллар бундан мустасно) ўтказмаслик;

🔻 деҳқон бозорлари ва озиқ-овқат савдо нуқталарини пирометрлар ва антисептик воситалар билан жиҳозлаш, ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 370С ва ундан юқори бўлган ҳолатда, ушбу мажмуаларга киритмаслик;

🔻 барча ташкилотлар кириш-чиқиш жойларини пирометрлар ва антисептик воситалар билан таъминлаш ҳамда ходимлар томонидан ижтимоий масофани сақлаган ҳолда фаолият юритишини таъминлаш;

🔻 қурилиш-таъмирлаш ишларида объектлар ҳудудини тўлиқ карантинга олиш ва уларда санитария-гигиена тадбирларини амалга ошириб бориш.

〰️〰️〰️〰️〰️

❗️Юқоридагилардан ташқари, вилоятлараро ва шаҳарлараро қатновларни амалга ошириш бўйича белгиланган чекловлар сақлаб қолинади. Бунда:

🔰 доимий рўйхатдан ўтган ҳолда “қизил” тоифага кирувчи ҳудудларда меҳнат (хизмат) фаолиятини амалга ошираётган давлат органлари ва муассасалари (нодавлат ташкилотларида – иш берувчи томонидан тақдим этиладиган тегишли рухсатнома асосида) ходимларига мазкур ҳудудга кириш ва чиқишга;

🔰 қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нобуд бўлишининг олдини олиш мақсадида аҳоли талабларидан келиб чиқиб, фермер ва деҳқонлар томонидан етиштирилган мева-сабзавот, полиз ва кўкат маҳсулотларини жойларга етказиш ва сотиш мақсадида вилоятлараро ва шаҳарлараро қатновларни амалга оширишга рухсат берилади.

〰️〰️〰️〰️〰️

Мазкур қарор билан мамлакатимизда коронавирус билан боғлиқ вазият янада яхшиланиб, бу борада ижобий динамикани таъминлаш мақсадида “қизил” тоифага кирувчи ҳудудларда амалдаги белгиланган карантин чекловлари сақлаб қолинмоқда.

⚡️⚡️Ўз навбатида, “қизил” тоифага кирувчи ҳудудларда карантин чекловлари талабларини бажармаслик, шунингдек “яшил” ва “сариқ” тоифага кирувчи ҳудудларда ушбу қарор билан рухсат берилган фаолият турларини ўрнатилган махсус талабларга риоя этмаган ҳолда амалга ошириш тегишли жавобгарликка сабаб бўлади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Bugun soat 21:30da "Mening yurtim" va “Yoshlar” telekanallari hamda ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarda PREMYERA!
📽 "ZULMAT ORTIDAGI NUR"
🦠 O'zbekiston yoshlar ittifoqi hamda "Mening yurtim" telekanali hamkorligida koronavirus pandemiyasi bilan kurashayotgan shifokorlar, xavfsizlik xizmati xodimlari, volontyorlar va boshqa fidoyi kasb egalari - yurtimiz qahramonlariga bag‘ishlangan qisqa metrajli film.

🎬 Filmni quyidagi manzillar orqali ham soat 21:30da o'zingizga qulay bo'lgan shaklda tomosha qilishingiz mumkin:
- Original filmni ko'rish.
- С русскими субтитрами.
- Surdo tarjima bilan ko'rish.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#karantinbezpaniki
Forwarded from Times.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
✈️ Маълумотларга кўра, карантин даврида дунё бўйича режалаштирилган авиарейслар миқдори 63 фоизга камайди.

🛩 Дунёдаги тижорат самолётларининг учдан икки қисми ерда, шунчаки ишсиз.

🛬Тарихда ҳеч қачон бундай миқдордаги самолётларни ерга қўндиришга тўғри келмаган.

🦠Коронавирус авиация саноатига қандай таъсир кўрсатди? Бу ҳақда батафсил ушбу видеода.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
🕌 «Яшил» ҳудудлардаги масжидларда ибодатларни ташкил этиш бўйича талаблар белгиланди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси карантин даврида масжидлар фаолиятини ташкил этиш юзасидан баёнот эълон қилди.

❗️Республика махсус комиссияси томонидан туман-шаҳар кесимида “яшил” ҳудуд сифатида тоифага ажратилган минтақалардаги масжидларда 2020 йил 8 июнь, душанба куни бомдод намозидан бошлаб, кунлик беш вақт фарз намозларини ижтимоий масофаланишни сақлаган ҳолда (1,5-2 метр) адо этиш.

📌 Масжидларда ибодатларни ташкил этиш бўйича қуйидаги талаблар белгиланди:

🧴 масжиднинг кириш жойини дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш, бирламчи дезинфекциялаш воситалари билан таъминлаш;

😷 ҳар бир намозхон тиббий ниқобда бўлиши, масжидга киришда қўлларини дезинфекциялаш воситасидан фойдаланиши;

🌡 масжидга ташриф буюрган ҳар бир шахснинг касаллик аломатларини текшириш, тана ҳарорати 37ºС ва ундан юқори бўлган ҳолатда фуқароларни алоҳидалаш ва 103 телефон рақами орқали тез тиббий ёрдамга хабар бериш;

🚿 таҳоратхонадан фақат зарур шароитлар яратилган (бир марталик сочиқ-салфетка, антисептик воситалар, суюқ совинлар билан таъминлаш, қисқа муддатларда дезинфекция қилиш), ижтимоий масофаланиш сақланган ҳолларда фойдаланиш;

🚫 масжидда қўл бериб ёки қучоқлашиб саломлашиш тақиқланиши;

🚧 масжид бинолари ва ҳудудини ҳар куни дезинфекция қилиш, хоналарни шамоллатиш;

🛒 масжид ҳудудида ҳар қандай кўринишдаги савдо-сотиқни ташкил этмаслик, ҳадя ва совғалар тарқатмаслик;

расман рухсат берилгунга қадар жума намозлари ташкил этилмайди;

🔎 масжид ходимлари ва кўнгилли намозхонлардан ёрдамчи гуруҳлар тузилиб, улар томонидан масжид ҳудудида карантин талабларига риоя этилишини назорат қилиш;

📝 масжидлар фаолияти жойлардаги Санитария-эпидемиологик осойишталик марказлари талабларига мувофиқ ташкил этилишини таъминлаш каби тавсиялар жорий этилади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники