This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌱 КЕНГФЕЪЛ БЎЛИНГ!
Сизга хато муносабатда бўладиганларга сиз кенгфеъл бўлинг, уларга узр ахтаринг. Жуда ҳам кенгфеъл бўлинг, одамларнинг айбидан ўтиб юборинг. Чунки кенгфеъллик умрни узайтиради, одамларнинг сизга ишончини қайтариб беради ва бошқалар сизни ҳурмат қиладиган бўлишади.
Кек-адоват, ғиллу-ғашликларни қалбингиздан ҳам, хотирангиздан ҳам чиқариб ташланг! Билингки, сизга ёмонлик қилганлар буни бехосдан қилиб қўйишган, атайин қилишмаган, адоват юзасидан қилишмаган.
Кечирувчан бўлиш нақадар гўзал хислат. Эр-хотин бир-бири билан келишмай қолса-да, сўнг ҳеч нарса бўлмагандек яна бирга ўтириб чиройли суҳбат қурса, бир-бирларига содир бўлган келишмовчиликни бутунлай унутганини айтсалар, хато қилган тараф афв этиладиган бўлса бу нақадар чиройли ҳолат. Бундай бўлгандан кейин икки тараф ҳам бир-бирини севишдан бошқасига ўтмайди, ораларидаги меҳр ва боғлиқлик ҳар қандай муаммодан-да устунлигини ҳис этадилар. Ана шунда бутун хонадон бахтга, хотиржамликка тўлади...
🖥 БАТАФСИЛ
#kengfel #kechirim #qalb
MUSLIM.UZ GA😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷 Instagram | 🌐 Facebook
Сизга хато муносабатда бўладиганларга сиз кенгфеъл бўлинг, уларга узр ахтаринг. Жуда ҳам кенгфеъл бўлинг, одамларнинг айбидан ўтиб юборинг. Чунки кенгфеъллик умрни узайтиради, одамларнинг сизга ишончини қайтариб беради ва бошқалар сизни ҳурмат қиладиган бўлишади.
Кек-адоват, ғиллу-ғашликларни қалбингиздан ҳам, хотирангиздан ҳам чиқариб ташланг! Билингки, сизга ёмонлик қилганлар буни бехосдан қилиб қўйишган, атайин қилишмаган, адоват юзасидан қилишмаган.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Абу Дамдамдек бўла олмайсизларми, у ҳар куни уйидан чиққанида айтар экан: Мен обрўйимни одамларга садақа қилдим” (Имом Абу Довуд ривояти).
Яъни, зулм қилганлардан дунёда ҳам, охиратда ҳам ҳаққимни талаб қилмайман, деган маънода айтган экан.
Кечирувчан бўлиш нақадар гўзал хислат. Эр-хотин бир-бири билан келишмай қолса-да, сўнг ҳеч нарса бўлмагандек яна бирга ўтириб чиройли суҳбат қурса, бир-бирларига содир бўлган келишмовчиликни бутунлай унутганини айтсалар, хато қилган тараф афв этиладиган бўлса бу нақадар чиройли ҳолат. Бундай бўлгандан кейин икки тараф ҳам бир-бирини севишдан бошқасига ўтмайди, ораларидаги меҳр ва боғлиқлик ҳар қандай муаммодан-да устунлигини ҳис этадилар. Ана шунда бутун хонадон бахтга, хотиржамликка тўлади...
#kengfel #kechirim #qalb
MUSLIM.UZ GA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍112💯12😢7🤩5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кечирувчанлик руҳга дори ва баданга роҳатдир. Қалбларни ёритувчи эзгулик шуълалари айнан кечиримлиликдан порлайди. Оғриган чеҳраларга розилик табассуми билан боқсангиз, улар ёришади, шод бўлади.
Гоҳида сизга ёмонлик қилган одамни кечириш қийиндек кўринади, у хоҳ дўстингиз, яқинингиз бўлсин, хоҳ ишдаги ёхуд дарсдаги шеригингиз бўлсин. Кечириб юбориш сизни ҳиқду адоват туйғуларидан халос этиб, ўрнига роҳат ва хотиржамлик каби ширин туйғуларни олиб келади...
#maqola #yomonlik #kechirim
MUSLIM.UZ GA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍78😢9💯6🤝3