Muslim.uz
91.2K subscribers
18.1K photos
5.05K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
🕌 ТАРОВЕҲ НАМОЗИ ҚАНДАЙ АДО ЭТИЛАДИ?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Рамазон ойи фазилатларга бойдир. Унинг фазилатларидан бири ой давомида хуфтон намозидан кейин таровеҳ намози ўқишдир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам таровеҳ намози ҳақида бундай деганлар:

"إِنَّ اللهَ فَرَضَ صِيَامَ رَمَضَانَ وَسَنَنْتُ لَكُمْ قِيَامَهُ فَمَنْ صَامَهُ وَقَامَهُ إِيْمَاناً وَاحْتِسَابًا خَرَجَ مِنْ ذُنُوبِهِ كَيَوْمٍ وَلَدَتْهُ أُمُّهُ" (رواه الإِمامُ النسائى عن عَبْدِ الرَّحْمَنِ ابن عوف، رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ).

“Аллоҳ таоло Рамазон рўзасини фарз қилди ва мен унинг қиёмини сизлар учун суннат қилдим. Кимки имон ва ишонч билан, савоб умидида рўза тутса ва кечалари қоим турса, онадан туғилган кунидагидек гуноҳлардан пок бўлади” (Имом Насоий ривояти).

🔸 Рамазоннинг кечаларида қоим бўлиш, деганда таровеҳ намозини адо этиш тушунилади. Демак, ихлос билан савоб умидида Рамазон рўзасини тутиб, таровиҳ намозларини ўқисак, Рамазон ойи тугаши билан онадан туғилган боладек гуноҳлардан фориғ бўламиз, иншааллоҳ.

🔸 Таровеҳ намозини ўқиш таъкидланган суннатдир. Таровеҳни ёлғиз ўқиш мумкин, лекин жамоат бўлиб ўқилса, жамоатга ваъда қилинган ажру савобга эришилади. Икки киши ҳам жамоат ҳисобланади. Қанча жамоат кўп бўлса шунча савоби ҳам кўп бўлади.

🔹Таровеҳ намозига азон ва такбир айтилмайди.
🔸  Таровеҳнинг ракатлари: Таровеҳ  йигирма ракатдир. Ҳар икки ракатдан сўнг салом берилади. Тўрт ракатдан ўқиш ҳам жоиз. Ҳар тўрт ракат ўқилгандан сўнг тўрт ракат намоз ўқиладиган муддатча дам олиш мустаҳаб. Ушбу истироҳат пайтида тасбеҳ, таҳлил айтиш афзал. Бизнинг юртимизда қуйидагича тасбеҳни уч марта айтиш одат бўлган:
Субҳаана зил мулки вал малакут. Субҳаана зил ъиззати вал ъазомати вал қудроти вал кибрияяяи вал жабарут. Субҳаанал маликил ҳаййиллази лаа янааму валаа ямуут. Суббуҳун қуддусун роббунаа ва роббул малааикати варруҳ. Лаа илааҳа иллаллоҳу настағфируллоҳ, насалукал жанната ва наъузу бика минан-наар.
Ушбу тасбеҳни бир киши ўқийди, қолганлар қулоқ солади. Тасбеҳни ёд олгунга қадар китобдан ўқиса ҳам бўлади. Юқоридаги тасбеҳнинг ўрнига киши ўзи билган дуоларини ўқиши ёки жим туриши ҳам мумкин.

🔸 Таровеҳнинг вақти – Хуфтон ва унинг суннатидан кейин бошланиб тонг отгунгачадир. Таровиҳни витрдан олдин ўқиш афзал. Витрдан кейин ўқиса ҳам жоиз. Ёлғиз намоз ўқигувчи киши Рамазонда ҳам витрни ёлғиз ўқиши мумкин.

🔸 Таровеҳнинг нияти – “Икки ракат таровеҳ намозини ўқишни ният қилдим, юзимни қиблага қаратдим, холисан лиллаҳи таоло Аллоҳу акбар”. Агар имомга иқтидо қиладиган бўлса, ниятга “ушбу имомга иқтидо қилдим” деган жумлани қўшади.

🔸 Таровеҳда қироат – Рамазон ойида Таровеҳ намози ўқиш давомида Қуръони каримни бир марта хатм қилиш суннатдир. Қуръони каримни тўла ёд олмаган киши ҳар ракатда “Фотиҳа” сурасидан сўнг ўзи яхши билган сурани ўқиши мумкин, ҳатто “Фотиҳа” сурасидан бошқа фақат битта сурани билган киши Таровеҳнинг ҳар ракатида шу сурани зам сура қилиши мумкин.

🔸Таровеҳ намозини жамоат бўлиб ўқилса, имом овоз чиқариб қироат қилади. Унга иқтидо қилганлар қироат қилмасдан тинглаб туради. Таровеҳни ёлғиз ўқувчи эркак кишилар эса ихтиёрли, хоҳласа овоз чиқариб, хоҳласа овозсиз қироат қилади.

🔸 Витр намозини фақат Рамазон ойида жамоат бўлиб ўқилади. Бунда имом витрнинг ҳар уч ракатида жаҳрий қироат қилади. Қунут дуосини имом ҳам, муқтадийлар ҳам ичларида ўқийдилар (“Ал-Фатовол ҳиндийя” ва “Фатҳу бобил иноя” китоблари).

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#taroveh #namoz #xatmi_quron
#Ғафлатда_қолманг!
🕌 БУГУН ХУФТОН НАМОЗИДАН СЎНГ ТОШКЕНТ ШАҲРИДА СОАТ 20:45 ДАН ТАРОВЕҲ НАМОЗИ ЎҚИШ БОШЛАНАДИ

2023 йил 22 март куни юртимиздаги масжидларда таровеҳ намозини ўқиш бошланади. Таровиҳ намози вақти Тошкент шаҳри масжидларида соат 20:45 дан бошланади. Ҳудудларда намоз вақтларидаги фарқланишдан келиб чиқиб, масжидларда таровеҳ намозини ушбу вақтга нисбатан белгилаш тавсия этилган.

➡️ ТАРОВЕҲ НАМОЗИ ҚАНДАЙ АДО ЭТИЛАДИ?

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#taroveh #namoz #xatmi_quron
#JONLI
#Taroveh 1-kun: “Hazrati Imom” jome masjidi

🔴 https://youtu.be/njUkUDhzgLo

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#JONLI
#Taroveh 2-kun: “Shayx Zayniddin” jome masjidi

🔸Youtube:
https://youtu.be/lq5rCSicDIc

🔹 Facebook: https://fb.watch/jsaTxTrOsW/

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🔸 ОТА-ОНА ҒАНИМАТ, ДУОЛАРИНИ ОЛИНГ!

🕌 Шу йил 28 март куни Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Тошкент вилоятидаги "Саъдулла ота" масжидига таровеҳ намозига ташриф буюриб, Қуръонга муҳаббатли бўлиш ва ота-онани ғанимат билиш ҳақида суҳбат қилдилар...

➡️ ТАРОВЕҲ НАМОЗИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#taroveh #namoz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📖 ТАРОВЕҲ НАМОЗЛАРИДА ЎҚИЛАДИГАН ХАТМИ ҚУРЪОН САҲИФАЛАРИНИНГ КУНЛИК ТАҚСИМОТИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#taroveh #sahifalar #taqsimot
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Рамазоннинг ҳар тонгида зийнат қорилар қироатидан баҳраманд бўлинг!

2024 йил 11 март – Рамазон ойининг биринчи кунидан бошлаб, ҳар куни эрталабки соат 05-30 да юртимиз зийнат қориларининг Қуръони каримдан 1 порадан тиловатлари ўттиз кун мобайнида muslim.uz сайти ва унинг ижтимоий тармоқларига бериб борилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#taroveh #ramazon #masjid
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🌙 БУГУН ТАРОВЕҲ НАМОЗИНИНГ БИРИНЧИ КУНИ

Ўқилиши, нияти, тасбеҳи ва фазилатлари

#taroveh #namoz
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🌙 МУСУЛМОН МАМЛАКАТЛАРИДА БУГУНДАН ТАРОВЕҲ БОШЛАНДИ, ЭРТАГА РАМАЗОН ОЙИНИНГ БИРИНЧИ КУНИ

🗣 Аксар мусулмон давлатлари бугун, 10 март кунидан таровеҳ намозини бошлади. Эртага 11 март, душанба кунини Рамазон ойининг биринчи куни, деб эълон қилди. Жумладан:
🇸🇦 Саудия Арабистони Подшоҳлиги
🇪🇬 Миср Араб Республикаси
🇦🇪 Бирлашган Араб Амирликлари
🇰🇼 Кувайт
🇶🇦 Қатар
🇧🇭 Баҳрайн
🇪🇭 Фаластин
🇸🇾 Сурия
🇱🇧 Ливан
🇹🇷 Туркия
🇰🇿 Қозоғистон
🇰🇬 Қирғизистон
🇹🇯 Тожикистон
🇹🇲 Туркманистон
🇦🇿 Озарбайжон
🇮🇩 Индонезия
🇧🇳 Бруней

Шунингдек, дунёнинг йирик давлатлари 🇺🇸АҚШ, 🇪🇺 Европа, 🇷🇺Россия ва 🇦🇺 Австралия кабиларда ҳам таровеҳ намози бошланди, эртага Рамазоннинг биринчи куни, деб эълон қилинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

#ramazon #taroveh #oy
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🌙 ФАЙЗГА ТЎЛА ТАРОВЕҲ НАМОЗИ

🗣Шу йил 10 март куни дунё мусулмонлари қатори халқимиз ҳам Рамазон ойининг безаги бўлмиш таровеҳ намозини бошлади.

🌙 Рамазоннинг илк кечаси ҳар доимгидек, шукуҳли ва тароватли бўлди. Айниқса, юртимиздаги 1 600 дан зиёд масжидда хатми Қуръон бошланиб, унинг баракотидан ўлкамиз янада файзга тўлди. Хушовоз қориларнинг бир-биридан гўзал тиловатлари қалбларни тўлқинлантириб, ҳар бир намозхонни шу кунларга етказгани учун Аллоҳга беихтиёр шукроналар айтишига ундаган бўлса ажаб эмас.

Муборак ойнинг фарахбахш кечалари энди бошланди. 27 кун давомидаги хатми Қуръонлар, 30 кунлик таровеҳлар намози ҳар бир мўмин учун катта ажру савоб олиш имкониятидир.

🤲 Шундай раҳмат ва мағфиратга тўла ойнинг қолгани кунлари ҳам мана шундай файз баракотли ўтсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#taroveh #fayz #namoz
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 МУФТИЙ ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ БУГУНГИ ТАРОВЕҲ НАМОЗИГА "ШАЙХ ЗАЙНИДДИН” МАСЖИДИГА БОРАДИЛАР

🕌 Бугун, 11 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари пойтахтимиздаги "Шайх Зайниддин" (Кўкча) жоме масжидига жамоат билан бирга таровеҳ намозини адо этадилар.

🤲 Инша Аллоҳ, таровеҳ намозидан аввал Муфтий ҳазратларининг барчамиз учун фойдали суҳбатларидан баҳраманд бўлиб, таровеҳ намозида юртимиз машҳур қориларининг қалбга ором берувчи қироатларига сомеъ бўламиз.

📍 Масжид манзили

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#taroveh #muftiy #namoz #masjid #quron
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 МУФТИЙ ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ БУГУНГИ ТАРОВЕҲ НАМОЗИНИ "ОҚ УЙ” МАСЖИДИДА АДО ЭТАДИЛАР

🕌 Бугун, 12 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари пойтахтимизнинг Миробод туманидаги "Оқ уй" масжидига жамоат билан бирга таровеҳ намозини адо этадилар.

🤲 Инша Аллоҳ, таровеҳ намозидан аввал Муфтий ҳазратларининг ҳаммамизга манфаатли суҳбатларидан баҳраманд бўлиб, таровеҳ намозида қориларининг қалбга сурур бағишловчи қироатларига сомеъ бўламиз.

📍 Масжид манзили

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#taroveh #muftiy #namoz #masjid #quron
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 МУФТИЙ ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ ЖУМА НАМОЗИНИ "ОҚ УЙ” МАСЖИДИДА АДО ЭТАДИЛАР

🕌 Бугун, 15 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари пойтахтимизнинг Миробод туманидаги "Оқ уй" масжидига жамоат билан бирга жума намозини адо этадилар.

🤲 Инша Аллоҳ, барчамиз жума намозидан аввал муфтий Шайх ҳазратларининг мазмунли суҳбатларидан баҳраманд бўлиб, қориларининг қалбга сурур бағишловчи қироатларига сомеъ бўламиз.

📍 Масжид манзили

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#taroveh #muftiy #namoz #masjid #quron
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 МУФТИЙ ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ ТАРОВЕҲ НАМОЗИГА "ИМОМ ТЕРМИЗИЙ” МАСЖИДИГА БОРАДИЛАР

🕌 Бугун, 15 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари пойтахтдаги "Имом Термизий" масжидида жамоат билан бирга таровеҳ намозини адо этадилар.

🤲 Инша Аллоҳ, таровеҳ намозидан аввал Муфтий ҳазратларининг ҳаммамизга манзур бўладиган суҳбатларига сомеъ бўлиб, хатми Қуръонда қориларимизнинг гўзал қироатларидан баҳраманд бўламиз.

📍 Масжид манзили

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#taroveh #muftiy #namoz #masjid #quron
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💬 Таровеҳ намози тасбеҳи

Убайдуллоҳ қори

#tasbeh #taroveh
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM