Muslim.uz
98.9K subscribers
19.7K photos
5.63K videos
114 files
17.7K links
🌙 O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

📩 Murojaat uchun:
@Muslimuzadmin2bot

Diniy savollar uchun
+998781503344

🔹Batafsil: https://taplink.cc/muslimuz
Download Telegram
Диний идора тасарруфидаги олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларини ўтказиш санаси маълум бўлди

🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий диний таълим муассасаларида 2022-2023 ўқув йили бўйича қабул имтиҳонлари ижодий имтиҳон ва тест синови шаклида ўтказилиши белгиланган. Бу ҳақда Диний идоранинг Таълим ва илмий-тадқиқодлар бўлими хабар берди.

✔️ Ҳадис илми мактаби
1. 2022 йил 3 август – Ҳадис ва мусталаҳ ал-ҳадис (ижодий имтиҳон);
Араб тили (ижодий имтиҳон).
Имтиҳон жойи: Ҳадис илми мактаби биноси спорт зали.

2. 2022 йил 4 август – Ўзбекистон тарихи (тест синови).
Имтиҳон жойи: Ҳадис илми мактаби биноси орқа ҳовли қисми.

3. 2022 йил 5 август – Мандат ҳайъати.

✔️ Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти
1. 2022 йил 8 август – Араб тили (ижодий имтиҳон).
Имтиҳон жойи: Тошкент ислом институти биноси айвон қисми.

2. 2022 йил 9 август – Фиқҳ ва ақоид (тест синови);
Ўзбекистон тарихи (тест синови).
Имтиҳон жойи: Тошкент ислом институти ҳовлиси.

3. 2022 йил 10 август – Мандат ҳайъати.

✔️ Мир Араб олий мадрасаси
1. 2022 йил 11 август – Араб тили (ижодий имтиҳон).
Имтиҳон жойи: Мир Араб олий мадрасаси биноси айвон қисми.

2. 2022 йил 12 август – Фиқҳ ва ақоид (тест синови);
Ўзбекистон тарихи (тест синови).
Имтиҳон жойи: Мир Араб олий мадрасаси биноси айвон қисми.

3. 2022 йил 13 август – Мандат ҳайъати.

📗Эслатиб ўтамиз, Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти, Мир Араб олий мадрасаси ва Ҳадис илми мактабига ўрта махсус ислом таълим муассасаларини тамомлаган абитуриентларнинг ҳужжатлари қабул қилинган.

❗️Маълумот учун, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Ўрта махсус ислом таълим муассасалари кириш тест синовлари Давлат тест маркази томонидан ўтказилади. 2022-2023 ўқув йили учун тест синовлари кунлари бўйича қўшимча маълумот берилади.

2022-2023 ўқув йили қабул жараёнлари бўйича https://t.iss.one/qabulmuslimuz телеграм саҳифаси орқали маълумотлар олишингиз мумкин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#2022_2023_ўқув_йили_бўйича_қабул_имтиҳонлари
👍79🤩3😁2😢2