Тадбиркорлик ва ҳалол касб – дунё ва охират саодати
#Тадбиркорлик #ҳалол #ҳаром
Киши ҳар бир қилган нафақасига ажр олади. Саид ибн Мусаййиб (р.а) шундай деганлар: “Ҳақ йўлга сарфлаш ҳамда одамлар олдида обрўсини сақлаш яъни тиланчилик қилмаслик учун ҳалол мол жамғаришни хоҳламайдиган кишида яхшилик йўқдир”.
Юқоридаги далиллардан маълум бўладики, агар банда нима учун бойлик берилганини ёддан чиқармаса, мол-дунёни яхши кўриш аслида қораланган амал эмас. Зеро, мол-дунё инсонга Аллоҳ таолога яқин бўлиш учун ато этилади.
Аллоҳ таоло ҳадиси қудсийда шундай таълим беради: Биз мол-дунёни намозни адо этишингиз ва закотини беришингиз учун ато этганмиз. Молу дунё ҳаромдан тўпланган бўлса, ёки ўз жойига ишлатилмаса, Аллоҳга гуноҳкор бўладиган ҳолатда сарфланса, инсон молу дунё топишга батамом берилиб кетиб, бу нарса унинг қалбини ҳам эгаллаб Парвардигорини эсдан чиқарса, Ундан узоқлаштирса, ана шундай молу дунё қоралангандир. Расули Акрам (с.а.в) : Дунё мафтункор гўзал, кимки, ҳаққини адо этиб уни қўлга киритса, Аллоҳ таоло унга барака беради. Агар бирор кимса Аллоҳ ва Унинг Расулининг измидан чиқиб мол-дунё тўплашга берилиб кетса, Қиёматда унинг жойи дўзах бўлади-дедилар. Яна бошқа бир ҳадиси шарифда: Ҳар бир уммат фитнага гирифтор бўлди, умматимнинг фитнаси эса мол-дунё-дедилар. Мол-дунёдан фойдаланиш уч кўринишда ҳосил бўлади. Золим уни лаззатланиш учун олади, мўмин уни ўзига заҳира қилиб олади, муқарраб банда эса Аллоҳга яқин бўлиш учун эҳтиёжи баробарида ундан олади.
Хулоса ўрнида шуни айтишимиз мумкинки биз ҳам иложи борича ёшларни аввало пухта билимга, қолаверса бирор касб-ҳунарга йўллашимиз мақсадга мувофиқ бўлар экан. Чунки, мустақил касб-ҳунари бор киши аввало топганига сабрли ва шукрли бўлади. Пул топишнинг осон эмаслигини билганидан кейин ноўрин жойларга сарф қилмайди. Аниқ мақсади бўлади, беҳуда ишлар билан қимматли вақтини бекорга кеткизмайди. Ва энг зарурийси, бугунги кундаги асримиз иллатларидан бўлган гиёҳвандлик, ичкиликбозлик каби йўллар учун ўз касби орқали топган ҳалол пулини сарф қилмайди. Ва яна ўзларини турли баландпарвоз номлар билан номлаган, турли кўринишдаги динни ниқоб қилиб олган оқимларга ҳам аралашмайди, ёки миссионерларнинг тузоғига ҳам илинмайди. Бир сўз билан айтганда, тадбиркорлик ва ҳалол касб-ҳунар билан дунё ва охират саодатини топади.
@muslimuzportal | Muslim.uz

ЎМИ Матбуот хизмати
@muslimuzportal | Muslim.uz
#Ҳаром луқманинг тўрт зарари.
Ҳакимул уммат, Ҳазрати Мавлоно Ашраф Али Таҳановий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар:
Ҳаром луқманинг инсонга тўрт зарари бўлади:
1. Қалб нури ўчади.
2. Ёмон ҳаёллар ва васвасалар келади.
3. Ялқовлик ва сусткашлик пайдо бўлади.
4. Солиҳ амалларга рағбати бўлмайди.
("Жазаа-ул аъмаал" китобидан. Абдулқаййум Комил таржимаси)
@muslimuzportal

ҲАЛОЛ ВА ҲАРОМНИНГ ФАРҚИ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одамларга бир замон келадики, унда киши молни нимадан – ҳалолданми ё ҳаромдан олганига парво ҳам қилмайди», дедилар» (Имом Бухорий ва Насоий ривояти).
Бу ҳадиси шариф ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг катта мўъжизаларидан биридир. Ушбу ҳадиси шариф Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак оғизларидан чиққан пайтда кўпчилик мусулмонлар молни ҳалол-ҳаромига қарамай олиш деган нарсани умуман хаёлларига ҳам келтира олишмас эди. Чунки мусулмонман, деган одам фақат ҳалол нарсани олиши, ҳаромдан ҳазар қилиши керак. Бу нарса асри саодатдаги мусулмонларнинг фикри-зикри, бутун вужудига сингиб кетган эди...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ
#Ҳалол #ҳаром
@muslimuzportal обуна бўлинг

⚡️ФИТНА ЧАҚИРИҚЛАРГА АЛДАНМАНГ!
❗️ Бугунги кунда ижтимоий тармоқларда Россия ва Украина каби уруш кечаётган ерларда истиқомат қилаётган ватандошларимизга турли ваъдалар билан урушга тарғиб қилиш ҳолатлари кузатилмоқда. Айрим террорчи ташкилот вакиллари эса пайтдан фойдаланиб, “жиҳод” даъвоси остида турли хунрезликларга чақириқ билан чиқмоқда.
🔸Аслида мусулмон кишини ўз ватанини ҳимоя қилишдан бошқа хар қандай ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиши шаръан жоиз бўлмайди. Бу ҳақда мазҳабимизнинг буюк олимларидан бири Имом Муҳаммад "Ас-Сиярул-кабир" китобида айтадилар: “Мусулмонлар ғайридинлар билан бирлашиб, бошқа ғайридин жамоага қарши урушиши жоиз эмас”, деганлар.
❗️Ушбу урушга “жиҳод” номини бериш жаҳолатдан бошқа нарса эмас. Чунки Ислом шариатида жиҳод учун белгилаб қўйилган ўзига хос шарт ва талаблар мавжуд. Агар шартлар топилмаса, у ҳеч қандай жиҳод ҳисобланмайди. Балки у Исломда ҳаром қилинган уруш бўлади. Бунда иштирок этганлар Аллоҳнинг шариатига қарши чиққан шайтон аскарлари қаторида бўлади. Унда ўлдирганлар қотил, ўлганлар эса гуноҳ узра жон берган боғийлар бўлади.
🔹Биз бугунги кунда курашлар, зиддиятлар, дунёни қайта тақсимлашга қаратилган ўйинлар авж олган бир вазиятда яшамоқдамиз. Ҳозир зулм ва истибдод, террор ва бузғунчиликлар, ахлоқсизлик ва маънавий инқирозлар ҳар қачонгидан хатарли тус олмоқда. Шунинг учун бугунги куннинг мусулмон кишиси ҳарқачонгидан кўра огоҳ ва хушёр бўлиши даркор. Хусусан, инсоният тараққиётига таҳдид солаётган турли бўхронлар ва нотинчликлар пайтида турли фитналарга аралашмаслиги лозим.
⚡️ Бу каби фитналарга аралашиш шаръан ҳаром ҳисобланади. Қолаверса, амалдаги қонунчилигимизда ҳам хорижий мамлакатларнинг ҳарбий тузилмалари, ноконуний диний ташкилотлар ва террорчи гуруҳлар таркибига аъзо бўлиш таъқиқланган.
🌙 Ҳадиси шарифда шундай марҳамат қилинади: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Яқинда фитналар бўлади. У пайтда ўтирган тургандан яхшидир, у пайтда турган юргандан яхшидир, у пайтда юрган югургандан яхшидир. Ким фитнага киришса ҳалокат ёқасига келади, ким фитна пайти паноҳгоҳ ёки сақланадиган жой топса у билан сақлансин!” (Имом Бухорий ривояти).
✅ Хулоса қилиб айтганда Ислом дини икки жамоа ўртасида уруш бошланса, улардан бирига қўшилиб, уни алангалатишга эмас, балки тинчликка эришишга чақиради. Шундан келиб чиқиб, биз ватандошларимизни турли алдамчи тарғиботларга учмасликка, фитналардан йироқ бўлишга даъват этамиз.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ФИТНА #ҲАРОМ #ИСЛОМ

👍103🤩2😁1