Muslim.uz
98.9K subscribers
19.7K photos
5.63K videos
114 files
17.7K links
🌙 O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

📩 Murojaat uchun:
@Muslimuzadmin2bot

Diniy savollar uchun
+998781503344

🔹Batafsil: https://taplink.cc/muslimuz
Download Telegram
#Қуръони_карим_тиловати

Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.): “Кимки Қуръонни моҳири бўлса, унинг ҳамроҳлари малоикалар бўладилар. Улар номига яхши амаллар битилиб, олий даражаларга кўтариладилар. Шундай кишилар борки. Улар Қуръони каримни тиловат қилганларида қийналиб машаққат билан узоқ вақт кетказиб ўқийдилар, улар учун икки даража савоб бордир” деб марҳамат қилганлар.

Қуръон моҳири деб шундай кишини айтиладики, уни жуда пухта ёд олган, ўқиганда тўғри ўқиб, ҳатто маъноларига ҳам тушуниб тиловат қилувчига айтилади. Қорининг малоикалар даражасига кўтарилиши эса Қуръони каримни малоикалар Лавҳул Маҳфуздан тингловчига етказган. Моҳир қорилар эса уни тўла-тўкис ҳолда тингловчи шогирдларига етказишади, яъни уларнинг вазифалари бирдур.

Моҳир бўлмаган ўқувчига икки даража савоб ёзилишлиги эса – биринчи савоб ўқилганлиги учун бўлса, иккинчи савоб машаққат билан қийналиб ўқиганлиги учундир. Бундан моҳир ўқувчи қийналиб ўқиган ўқувчидан даражаси паст дегани эмас, балки мақсад алоҳида савобга эга бўлишлигидир.

Шунингдек, Қуръони каримни тиловат қилиш одоблари бор.

▫️ Қуръон ўқувчидан таҳоратли бўлиши, мисвок билан оғзини поклаши ва юзини қиблага қаратиб юзланиши талаб этилади.

▫️ Аллоҳ таолонинг шаънини улуғлаган ҳолда дил билан тасдиқлаб, дилини васваса ва хатарлардан ҳоли қилиб, маъноларини тадаббур этиб, роҳатланиб ўқиши лозим.

▫️ Шунингдек, Қуръон ўқувчидан раҳмат оятларини
тиловат қилганида Аллоҳ таолодан раҳматига етишиш мақсадида кечиришини умид қилиб ва азоб оятлари ўқилганда гуноҳлардан ўзини йироқ этишини сўраган ҳолатда бўлишлик талаб этилади.

#Рамазон #Намоз #ЭСЛАТМА
Зарифа Маҳкам қизи
Ⓜ️USLIM.UZ – HIDOYAT MASKANI
Дўстларингизга ҳам улашинг! 📣


@muslimuzportalига обуна бўлиш
Қуръони карим тиловати (Мужаввид): Муҳаммад Cиддиқ Миншавий

114 та сура

#Қуръони_карим_тиловати

Ушбу манзил орқали Қуръон тиловатидан баҳраманд бўлинг!
https://mp3muslim.uz/component/muscol/N/450-mu-ammad-ciddi-minshavij/610