Muslim.uz
91.2K subscribers
18.2K photos
5.06K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
#Биласизми? #Қарз

Савол: Вафот этган кишининг қарзини ким тўлайди? Қарз берган одам вафот этиб қолса, ундан олин­ган қарз кимга берилади?

Жавоб: Вафот этган одамнинг қарзларини қол­дирган мол-мулкдан тўланади. Киши ўлгани­дан кейин ундан қолган мол-мулк аввал уни дафн этишга сарфланади. Сўнг ундан қарзлари тў­лана­ди. Агар васият қилган бўлса, қолган моли­нинг учдан биридан васияти адо этилади. Шулар­дан қолгани мерос вакиллари ўртасида тақсим­лана­ди. Бу шариат кўрсатмасидир. Фароиз илмида бу нарсалар батафсил ёзилган.

Агар
қарз берган одам ўлиб кетган бўлса, унинг болаларига, энг яқин қариндошларига тўланади. Ҳеч кими йўқ бўлса, шу қарз миқдоридаги маблағ қарз берган одамнинг номидан камбағалларга садақа қилиб юборилади.

Сўраган эдингиз китобидан

@muslimuzportal Яқинларингизга ҳам улашинг.
ПУЛ БЕРИБ УСТАМА ҲАҚ ОЛИШ
#қарз

45-CАВОЛ:
Ассалому алайкум. Кейинги пайтларда қарзга пул берувчилар орасида пул бериб устама ҳақ (фоиз) олиш кенг тарқалган. Натижада қарз олган кишилар қарзига қўшиб устамасини ҳам тўлайман, деб ночор аҳволларга тушиб қоляптилар. Бунинг шариатдаги ҳукми қандай бўлади?

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом. Сўнгги пайтларда судхўрлик кўп учраб турибди. Улар ҳозирги маишатни кўзлаб, охират азобини унутиб қўймоқдалар. Натижада кўпчилик қарздорлар қийин аҳволга тушиб қолишмоқда.

Баъзилар буни худди тижорат каби касб, дейдилар. Аммо Аллоҳ таоло тижоратни ҳалол қилиб, рибони ҳаром қилган.

Судхўрлик энг катта гуноҳлардан. Қуръони каримда судхўрлик билан шуғулланувчиларга дунё ва охиратда аламли азоблар борлиги ҳақида огоҳлантирилган. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا لَا تَأْكُلُوا الرِّبَا أَضْعَافًا مُضَاعَفَةً وَاتَّقُوا اللَّهَ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ

«Эй, имон келтирганлар! (Берган қарзларингизни) икки баравар ва ундан ҳам кўпайтириб, устама шаклида еб юбормангиз! Аллоҳдан қўрқингиз! Зора (шунда) толе топ-сангиз» (Оли Имрон сураси, 130-оят).

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам судхўрликни ҳалокатга олиб борувчи еттита гуноҳи кабиралардан бири эканлигини айтганлар. Ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам рибо еювчини ҳам, унга вакил бўлганни ҳам лаънатладилар” (Имом Муслим ривояти).

Самура ибн Жундуб разияллоҳу анҳу ривоят қилади: Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: “Бир куни тунда менинг олдимга икки киши келиб, мени муқаддас ерга (Байтул Мақдисга) олиб бордилар. Тепага кўтарилиб, тўлиб қон оқаётган дарё бўйига келдик. Дарё бўйида қўлига тош ушлаган бир киши турибди.

Дарёнинг ичида эса бир киши сузиб юрибди. Қирғоққа яқинлашиб, дарёдан чиқаман деса, қирғоқдаги киши унинг оғзига тош билан уради. У киши яна дарёнинг ўртасига бориб тушади. Яна чиқаман деб сузиб келади, яна тош отилади, яна орқага қайтади. Мен ёнимдагилардан дарёдаги киши кимлигини сўрадим, улар: бу судхўрлик қилган киши, деб жавоб бердилар».

Аллоҳ таборака ва таоло адли билан, киши кўзига зийнатли бўлиб кўринган барча ҳаром нарсалар ўрнига ҳалол нарсаларни ҳам ато этган. Масалан, рибони (судхўрликни) ҳаром қилган бўлса, ундан эваз қилиб, ҳалол тижоратга рухсат берган. Фолни ҳаром қилган бўлса, ўрнига истихора намозининг таълимини берган. Қиморни ҳаром қилиб, унинг эвазига мусобақада ғолиб бўлиб, мукофот олишни ҳалол қилди. Зинони ҳаром қилган бўлса, ўрнига никоҳлик турмушни ҳалол қилди. Маст қилувчи ичимликларни ҳаром қилиш эвазига бадан ва руҳга фойдали бўлган лаззатли шарбатларни ҳалол қилди.

Жобир разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Набий (сав)дан ривоят қиладилар:

فَخُذُوا مَا حَلَّ لَكُمْ ، وَذَرُوا مَا حَرَّمَ اللهُ (رواه ابن ماجه)

яъни: “...Сизларга нима ҳалол қилинган бўлса уни олинглар ва Аллоҳ ҳаром этган нарсани ташланглар” (Ибн Можа ривояти).

Демак, пул
қарз бериб, уни фоиз орқали кўпайтириб олиш шариатимизда қайтарилган. Ризқ инсонга Аллоҳ таоло томонидан берилган илоҳий неъмат экан, буни ҳалол йўллар билан излаш лозим бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
ДЎСТИНГИЗДАН ҚАРЗ ОЛДИНГИЗМИ?

Аслида қарз бериш савобли иш. Қарз беришнинг савоби садақа беришникидан кўпроқдир. Чунки, садақа муҳтожнинг ҳам, муҳтож бўлмаганнинг ҳам қўлига тушиши мумкин. Аммо қарз фақат муҳтожнинг қўлига тушади.

Лекин афсуски, қарз олиб бермаётганлар кўпайиб бормоқда. Киши қийин аҳволда турганда дўстидан қарз олиб, ишини битиради. Аммо қарзни қайтариш вақти келганда, турли баҳоналар билан бермаслик йўлини ахтаради, қочиб юради. Баъзилар эса очиқчасига олган қарзидан тонади. Бу Аллоҳ таолодан қўрқмаслик, ўта кетган пасткашлик, ориятсизликдир...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

#ДЎСТ #ҚАРЗ
@muslimuzportal обуна бўлинг
ҚАРЗ БЕРИШ ФАЗИЛАТИ ВА УНИНГ ҲУКМИ
#қарз

213-CАВОЛ: Биров қарз сўрасаю мен берсам, бу ҳам яхшиликми? Савоби қандай? Кейинчалик пулимни ололмасамчи?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қарз беришнинг савоби жуда улуғ эканлиги ояти карималарда очиқ-ойдин баён қилинган. Албатта бунда қарз беручи бирор дунёвий манфаатдан тама қилмаслиги шарт. Ажр умидида берилган қарзнинг савоби бир неча баробар кўпайтирилади ва гуноҳлар мағфират қилинади. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

إنْ تُقْرِضُوا اللَّهَ قَرْضًا حَسَنًا يُضَاعِفْهُ لَكُمْ وَيَغْفِرْ لَكُمْ وَاللَّهُ شَكُورٌ حَلِيمٌ

яъни: “Агар сизлар Аллоҳга «қарзи ҳасана» берсангиз (муҳтожларга эҳсон қилсангиз), У сизларга бир неча баробар қилиб қайтарур ва (гуноҳларингизни) мағфират қилур. Аллоҳ миннатдор (оз олиб, кўп берувчи) ва ҳалимдир” (Тағобун сураси, 17-оят).

Ояти каримада “муҳтожларга эҳсон қилиш ва уларга чиройли
қарз бериш”ни “Аллоҳ таолога қарз бериш” дейилмоқда. Аллоҳ таоло бандасидан қарздор бўлиб қолмайди, балки бандага янада “яхшироғи”ни беради ва “улуғ ажр” билан мукофотлайди:

وَأَقْرِضُوا اللَّهَ قَرْضًا حَسَنًا وَمَا تُقَدِّمُوا لأَنفُسِكُم مِّنْ خَيْرٍ تَجِدُوهُ عِندَ اللَّهِ هُوَ خَيْرًا وَأَعْظَمَ أَجْرًا وَاسْتَغْفِرُوا اللَّهَ إِنَّ اللَّهَ غَفُورٌ رَّحِيمٌ

яъни: “...(мискинларга эҳсон қилиш билан) Аллоҳга «қарзи ҳасана» берингиз! Ўзларингиз учун тақдим қиладиган яхшиликни (қиёмат куни) Аллоҳнинг ҳузурида янада яхшироқ ва улуғроқ мукофот ҳолида топурсиз. Аллоҳдан мағфират сўрангиз! Албатта, Аллоҳ мағфиратли ва раҳмлидир” (Муззаммил сураси, 20-оят).

Баъзи уламолар: “
Қарз бериш садақадан афзал”, – дейишган, чунки қарзни аксар ҳолатда муҳтож одам сўрайди. Киши қанча қарз берса, ҳар куни ўшанча садақа қилганни савобини олади. Бурайда ибн Ҳусайб ал-Асламий Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қиладилар:

مَن أنظَر معسرًا فله كل يومٍ مثله صدقةٌ، فقلت: يا رسول الله، سمعتك تقول: مَن أنظر مُعسرًا فله كل يومٍ مثليه صدقةٌ، قال له: كل يومٍ مثله صدقةً قبل أن يحل الدَّين، فإذا حل فأَنظَر فله كل يومٍ مثليه صدقةٌ (رواه الامام احمد)

яъни: “Ким камбағалга (
қарз) муддатини узайтирса, ҳар куни берган қарзи миқдорича садақа қилган бўлади”. Мен: “Эй, Аллоҳнинг Расули! Сизнинг “Ким камбағалга (қарз) муддатини узайтирса, ҳар куни берган қарзининг икки баробарида садақа қилган бўлади”, деганингизни эшитгандим”, – дедим. Шунда У Зот алайҳиссалом: “Дайн (насияга сотилган нарсанинг пулини тўлаш) вақти келгунча – бир баробар. Муддат тўлиб, яна уни узайтирса, қарзнинг икки баробарида садақа қилган бўлади” – дедилар. (Имом Аҳмад ривояти).

Қарздорга муҳлат бериш ёки қарзни кечиш банданинг авф қилиниши ва Қиёматда гуноҳларидан ўтилишига сабаб бўлади. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

كان رجل يداين الناس فكان يقول لفتاه: إذا أتيت معسرا فتجاوز عنه لعل الله أن يتجاوز عنا، قال: فلقي الله فتجاوز عنه (رواه الامام البخاري عن أبي هريرة رضي الله عنه)

яъни: “Бир киши одамларга
қарз берар эди ва хизматкорига: “Қарзини узишга қийналган кишининг ёнига (қарзни сўраб борсанг), ундан (қарзини) кечгин, шоядки Аллоҳ ҳам биздан (гуноҳларимизни) кечса”, – дер эди”. Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “У Аллоҳга йўлиқди ва унинг гуноҳларини кечди”, – дедилар” (Имом Бухорий ривояти).

Бошқа ҳадиси шарифда қарздорга муҳлат берган ёки қарзни кечган кишини Аллоҳ таоло соя бўлмайдиган кунда, яъни Қиёматда соялантиради:

من أنظر معسرا أو وضع عنه أظله الله في ظله (رواه الامام مسلم عن أبي اليسر رضي الله عنه)

яъни: “Ким камбағалга муҳлат берса ёки қарзни кечса, Аллоҳ уни ўз соясида соялантиради” (Имом Муслим ривояти).

Шариатимизда
қарз орқасидан фойда кўриш, берган пулига пул ёки бошқа нарса қўшиб олиш мумкин эмас. Бу рибо ҳисобланади. Мазҳаббошимиз Имом Аъзам раҳматуллоҳи алайҳнинг таржимаи ҳолларида келтирилишича, у зот рибодан қўрқиб, қарздор кишининг дарахти остида сояланмас эдилар (“Хайротул ҳисан” китоби).
ВАФОТ ЭТГАН КИШИНИНГ ҚАРЗЛАРИНИ ЗИММАГА ОЛИШ
#қарз

258-CАВОЛ: Жаноза намози ўқиш олдидан имом-домла марҳумнинг яқинларидан бирини чақириб: “Маййитнинг олди-бердилари бўлса зиммангизга оласизми?” – деб сўрайди. Маййитнинг эгаси марҳумнинг қарзларини зиммасига олгандан кейин жаноза ўқилади. Қарзларни зиммасига олган киши тўлаб берадими, у зиммасига олиши билан маййит “ҳаққул абд (банданинг ҳаққи)”дан холос бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Вафотидан кейин ўзидан мол қолдирган маййитнинг қарзига кафил бўлиш жоизлиги борасида ҳеч қандай ихтилоф йўқ. Қарзларни зиммасига олган маййитнинг эгаси ёки бошқа шахс бўлсин маййитнинг мерос қолдирган молидан қарзларни адо қилиб беради. Қарзлар адо бўлиши билан маййит “ҳаққул абд”дан халос бўлади.
Энди қарзларини тўлашга мол қолдирмаган ёки тириклигида қарзларни тўлашга кафил тайинламаган маййитга келсак, унинг қарзларини зиммага олиш дуруст ёки дуруст эмаслиги масаласида мазҳабимиз мужтаҳид уламолари турлича йўл тутганлар.
Аллома Алоуддин Косоний раҳимаҳуллоҳ бу ҳақда шундай дейдилар:
عِنْدَ أَبِي حَنِيفَةَ فَلَا تَصِحُّ الْكَفَالَةُ بِالدَّيْنِ عَنْ مَيِّتٍ مُفْلِسٍ عِنْدَهُ وَعِنْدَ أَبِي يُوسُفَ وَمُحَمَّدٍ تَصِحُّ .
яъни: “Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ наздларида мол қолдирмаган маййитнинг қарзидан кафил бўлиш дуруст бўлмайди. Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммад наздларида дуруст бўлади” (“Бадоеъус саноеъ” китоби).
Лекин агар қарзга кафил бўлган киши у хоҳ маййитнинг қариндоши бўладими, хоҳ бегонами қарзларни ўзининг ҳисобидан тўлаб берса, ҳамма уламоларимиз наздида жоиз бўлади, маййит қарздан яъни “ҳаққул абд”дан қутилади. Ўзининг ҳисобидан қарзни адо қилган киши катта ажрга эришади.
Содда қилиб айтсак, Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг наздларида қарзларини тўлашга мол қолдирмаган маййитнинг қарзларини тўлайман, зиммамга оламан дейиш шаръан эътиборга олинмайди. Шу гапни айтса ҳам қарзни тўлаш унинг зиммасига тушмайди ва маййит “ҳаққул абд”дан озод бўлмайди. Лекин қарзларни зиммасига олган киши ўзининг ҳисобидан тўлаб берса, жоиз. Бу ҳолатда маййит ҳам “ҳаққул абд”дан халос бўлади.
Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммадларнинг (раҳматуллоҳи алайҳим) наздларида мол қолдирмаган маййитнинг қарзларига кафил бўлиш дуруст. Яъни, у қарздор маййитнинг зиммаси (масъулияти)ни ўз зиммасига қўшган бўлади ва қарзларни тўлаб бериши шарт бўлиб қолади.
“Фатовои ҳиндия” китобида бу мавзуда шундай дейилган:
فَلَا تَصِحُّ الْكَفَالَةُ بِالدَّيْنِ عَنْ مَيِّتٍ مُفْلِسٍ عِنْدَهُ وَعِنْدَ أَبِي يُوسُفَ وَمُحَمَّدٍ رَحِمَهُمَا اللَّهُ تَعَالَى تَصِحُّ كَذَا فِي الْبَدَائِعِ ، وَالصَّحِيحُ قَوْلُ أَبِي حَنِيفَةَ رَحِمَهُ اللَّهُ تَعَالَى كَذَا فِي الزَّادِ وَلَوْ تَرَكَ مَالًا جَازَ بِمِقْدَارِهِ كَذَا فِي مُحِيطِ السَّرَخْسِيِّ .
яъни: “Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ наздида қарзини тўлашга мол қолдирмаган маййитнинг қарзига кафил бўлиш дуруст бўлмайди. Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммадларнинг (раҳматуллоҳи алайҳим) наздларида эса бундай кафиллик дуруст ҳисобланади (“Бадоеъ” китобида шундай келган). Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг сўзлари тўғри (саҳиҳ)дир (“Зодул фуқаҳо” китобида шундай дейилган). Агар маййит қанча мол қолдирган бўлса, ўшанча миқдорида кафил бўлиш жоиз (“Муҳити Сарахсий” китобида шундай дейилган)” (“Фатовои ҳиндия” китоби, “Кафолатнинг тарифи, рукни ва шартлари” боби).
Кўпинча жанжалга сабаб бўладиган ҳолат: ҳақдорлар жаноза пайтида маййитнинг қарзларига кафил бўлган кишини ушлаб олиб, қарзларни тўлашга мажбур қилишмоқчи бўлишади. Қарзларни тўлашга мол қолмаган бўлса, бу масалада Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг сўзларига амал қилинади. Яъни, кафил бўлган киши ўз ҳисобидан тўлаб берса, дуруст. Тўлаб бермаса, уни тўлашга мажбур қилиб бўлмайди.
ҚАРЗИМНИ УЗА ОЛМАЁТГАНИМ ТУФАЙЛИ СИЗДАН УЯЛИБ ЮРИБМАН
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/21726

#ҚАРЗ #САДАҚА #МУҲЛАТ
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Бир_савол_сўрасам: ҚАРЗНИ ҚАЙТАРМАГАНЛАРГА ҚАНДАЙ ЖАЗО БЕРИЛАДИ?

Мен деҳқончилик билан шуғулланаман. Бундан 7-8 йил аввал деҳқончилигимдан олган йиллик даромадимни бир одамга қарз бергандим. Ҳалигача шу пулимни қайтиб ололмаяпман. Ҳар сўраганимда “ана бераман, мана бераман”, деб алдаб келади. Динимизда қарзни қайтармаганга ва қарздан воз кечганга қандай қаралади?

❗️ Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:

﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ لاَ تَأْكُلُواْ أَمْوَالَكُمْ بَيْنَكُمْ بِالْبَاطِلِ﴾

“Эй иймон келтирганлар! Бир-бирларингизнинг молларингизни ботил йўл билан еманг” (Нисо сураси, 29-оят).

Бировнинг молини ботил йўл билан ейишга рибо, қимор, порахўрлик алдамчилик, нархни сунъий равишда кўтариш, ўғрилик, қиморбозлик, товламачилик, қарзни инкор қилиш каби ишлар киради. Бир-бирининг молини ботил йўл билан ейиш одати бор жамиятлар ўзини ўзи ҳалокатга олиб борганини ва бораётганини ҳамма кўриб-билиб турибди. Шу билан бирга, қарздан тонаётган тараф билиб қўйсинки, охиратдаги ашаддий азобларнинг устига бошқа нарсалар ҳам мавжуд.

Муовиянинг мавлоси Қосимдан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Ким адо қилиш нияти билан қарз олса, уни адо қилишга қатъиятли бўлиб туриб, қарзни адо қилмасидан олдин ўлса, албатта, Аллоҳ таоло унинг талабгорини Ўз ҳузуридаги истаган нарса билан рози қилишга қодирдир. Вафот этганни ҳам мағфират қилади. Ким адо қилмаслик нияти билан қарз олса ва ўша ҳолида, қарзини адо қилмай ўлиб қолса, унга “Сен фалончининг ҳақини сендан тўлиқ олиб бермаслигимизни гумон қилганмидинг?” дейилади. Унинг яхшиликларидан олиниб, қарз эгасининг яхшиликларига зиёда ўлароқ қўшилади. Агар унинг яхшиликлари бўлмаса, қарз эгасининг ёмонликларидан олинади ва қарздорнинг ёмонликларига қўшилади” (Имом Байҳақий ривояти).

Нияти бузуқнинг ҳоли шу бўлса, қарздан тониб ўтиб кетганнинг ҳоли қандай бўлишини ҳар ким ўзи билиб олаверсин.

Ҳар бир қарздор тезроқ қарзини узиш пайида бўлиши керак. Қарзни узмай туриб вафот этиб қолиш жуда ҳам оғир вазиятни юзага келтиради. Ўлган бандадан Аллоҳ таоло Ўз ҳақини кечиб юбориши мумкин, аммо қарз банданинг ҳақидир. Бу ҳақни қарз эгасининг ўзи кечмагунча, Аллоҳ таоло кечмайди.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилган:

﴿وَإِن كَانَ ذُو عُسْرَةٍ فَنَظِرَةٌ إِلَى مَيْسَرَةٍ وَأَن تَصَدَّقُواْ خَيْرٌ لَّكُمْ إِن كُنتُمْ تَعْلَمُونَ﴾

“Агар ночор бўлса, бойигунича кутишдир. Садақа қилмоғингиз, агар билсангиз, ўзингиз учун яхшидир” (Бақара сураси, 280-оят).

Агар қарздор ночор бўлса, Аллоҳ таоло қарз берувчини сабр қилишга, қарздорни қийин-қистовга олмасликка, у ўзини ўнглаб олгунича кутиб туришга чақиради. Агар қайтаришнинг асло иложи бўлмаса, қарздорнинг камбағаллиги кундан-кунга ошиб кетаётган бўлса, берилган қарздан кечиб юбориш афзал экан. Бу ҳақда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида ҳам кўплаб иршод (кўрсатма)лар бор. Қарзнинг муддатини узайтириш олий фазилат бўлса, уни кечиб юбориш ундан ҳам каттароқ фазлдир.

Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ

#ҚАРЗ #ҚАЙТАРМАГА #ЖАЗО
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ЭР ХОТИН БИР-БИРЛАРИГА ҚАРЗ БЕРСА БЎЛАДИМИ?
#қарз

775-CАВОЛ: Эр хотин бир-бирларига қарз берса ёки олиб турса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа бўлади. Ҳар бир киши ўз мулкини хоҳлаганча тасарруф қилиши мумкин. Эр аёлининг нафақасидан ташқари бирор ҳожати учун қарз бериши мумкин. Ёки аёл ўз пулидан эрига қарз бериб туриши ҳам мумкин. Мабсут китобида:

التصرف في ملكه مباح له مطلقا

"Ўз мулкида тасарруф қилишлик мутлоқ мубоҳдир", дейилган.

Лекин, бундай вазиятда эр хотин бир бирларига берадиган маблағни қарз деб эмас, балки ҳадя, туҳфа деб берсалар мақсадга мувофиқ бўлади. Зеро, мусулмонлар бир бирларига ҳадя улашиши динимиз таълимотидир. Шундай экан эр хотин бир бирларига ҳадя беришлари билан ўзаро муҳаббат, оила мустаҳкамлиги таминланган бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
ОДАМЛАР ҲАҚҚИНИ БЕРМАСЛИК
#ҳалол_ҳаром #қарз

898-CАВОЛ: Узоқ қариндошим мени 2 ой ишлатиб пулимни бермади. Пули кўп, дунёни сотиб олишга етади. Аммо ночор одамлар ҳаққини бермайди. Бу ҳақда динимизда нима дейилган?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мардикорнинг ҳаққини кечиктирмасдан тез тўлашга тарғиб қилганлар: “Мардикорнинг ҳаққини, унинг (пешона) териси қуримасидан олдин беринглар!” (Ибн Можа ривояти).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Аллоҳ таоло деди: “Мен Қиёмат куни уч кишининг душманидирман:
1. Менинг номимни ўртага қўйиб (бирон нарса) олиб, сўнг хиёнат қилган кишининг;
2. Ҳур-озод одамни сотиб, сўнгра пулини еган кишининг;
3. Ва мардикорни ижарага олиб ишлатиб, ҳаққини тўлиқ бермаган кишининг”
(Имом Бухорий ривояти).
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​ҚАРЗ МУОМАЛАСИДАГИ ХАРАЖАТ КИМНИ ЗИММАСИДА?
#қарз

1145-CАВОЛ: Мен бир кишидан 5 млн сўм пластикдан қарз олдим. Ўтказилган 5 млн сўм устига илова ўзини 0.5 фоиз ҳақини қўшиб ҳисоблаб, у инсондан 5 млн 25 минг сўм ечиб олди. Энди мен қарзни қайтариш пайтида 5 млн сўм устидаги 25 минг сўмни ҳам қўшиб 5 млн 25 минг сўм қилиб қайтараманми ёки 5 млн сўмни ўзиними?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Исломда қарз муомаласи қилинганда қарзни етказиб бериш харажатлари қарз олувчининг зиммасига тушади. Бу борада “Ал-Баҳрур-роиқ” китобида шундай зикр қилинган:

وأما أجرة نقد الدين فإنه على المديون

яъни: “Аммо қарзни беришнинг харажатлари қарз олувчининг зиммасига лозим бўлади” (“Савдо-сотиқ” боби).

Шунга кўра, пластик орқали ўтказилган қарз маблағи учун олинган 0.5% лик тўлов қарз олувчидан бўлади. Бу худди нақд пулни қарзга олиш учун қарздор йўлкира қилиб, келиб олиб кетиши кабидир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Telegram | Instagram | Facebook

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ҚАРЗДОР ИНСОН ҲАМ УШР БЕРАДИМИ?
#закот #ушр
#қарз

1151-CАВОЛ: Қарздор одам закот бермайди, деб эшитганман. Ушрда ҳам шундай бўладими? Сўраётганим сабаби менинг қарзларим бор. Қарзим бўла туриб, деҳқончилик маҳсулотларимдан ушр беришим керакми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Қарздор бўлиш ушр беришдан ман қилмайди.

Чунки ушр билан закотнинг бир неча фарқлари бор:
- Закот бир йилда бир марта берилади. Ушр олинган ҳосилдан берилади. Бир йилда бир неча марта ҳосил олиш мумкин;
- Закотда нисоб мавжуд. Ушрда эса, чиққан ҳосил қанча бўлишидан қатъий назар ўндан бир ёки йигирмадан бири берилади;
- Закот қарздорга вожиб бўлмайди. Яъни бир шахснинг қарз миқдоридан ортиқ нисобга етарли пули бўлмаса, закот бермайди. Ушр қарздорга ҳам, қарзи йўққа ҳам вожиб бўлаверади. Бу ҳукмни кўплаб фиқҳий манбалар зикр қилган. Бу борада “Фатово татархония” китобида шундай дейилган:

ويجب العشر على المديون بخلاف الزكاة

“Закотга хилоф равишда ушр қарздорга ҳам вожиб бўлади”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

Telegram | Instagram | Facebook

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM