“Исламофобия” дан кўзланган ғаразли мақсадлар
#Исламофобия #ғаразли_мақсадлар
«Исламофобия» – исломдан ва мусулмонлардан қўрқув ва уларга нафрат туйғуси билан қараш демакдир. Шу билан бирга ислом динини қолоқ, мусулмон маданиятини эса қотиб қолган, ҳурфикрликка мойил бўлмаган, патриархал, аёллар фаолиятини чеклайдиган ва бошқа маданиятларга таҳдид солувчи» каби ноўрин айбловларда намоён бўлмоқда.
Ислом динини агрессивликда, террорчиликда айблаш жаҳон миқёсида ислом нуфузининг, ислом мавқеининг ошиб боришидан талвасага тушиш, глобал иқтисодий, сиёсий маданий ва демографик жараёнларда гегемонлигини тарихан йўқотаётган постиндустриал жамиятларнинг сиёсий кучлари учун хосдир.
Малайзия халқаро ислом университети профессори Лоуей Сафи фикрига кўра, ҳозирги кунларда «исламофобия»нинг қуйидаги кўринишлари мавжуд:
Исломий дунёқарашни, урф-одатларни бузиб кўрсатиш;
Ислом динининг радикал диний уюшмалар ғоялари билан алоқаси борлигини «тасдиқлаш» учун турли «тадқиқотлар» олиб бориш;
Ислом динини ғарб жамиятлари учун гўё нотинчлик манбаи сифатида кўрсатиш;
Мусулмон оламига нисбатан ноҳақлик ҳолатларни оқлашга уриниш.
Кўпчилик тадқиқотчилар фикрига кўра, исламофобия Ғарб мамлакатларида, мусулмонлар сони кескин ошиб бораётгани ва исломни Ғарб цивилизациясига рақобат уйғотаётгани сабабли сақланиб келмоқда. Шу ўринда бу ерда истиқомат қилувчи мусулмонлар ғарб урф-одатларини ўзларига сингдириш эмас, балки ислом қадриятларини атрофга ёйиш ходисалари ортиб бормоқда. Чунки, социологларнинг таъкидлашича, XXI асрда ислом бошқа динларга қараганда тезроқ тарқалиб тараққий этиш имкониятига эга. Бунга мисол, бугунги кунда дунё мусулмонларининг сони қарииб 1,8 млрдга етган. Бошқача айтганда мусулмонларнинг сони 2025 йилга бориб дунё аҳолисини 30% ташкил этади.
БАТАФСИЛ
@muslimuzportal | Muslim.uz

muslim.uz
“Исламофобия” дан кўзланган ғаразли мақсадлар
Маълумки, ҳозирги замон ўзининг дунёдаги турли хил сиёсий, ғоявий қарама-қарши кучлар тўқнашуви жиддий тус олган даврлиги билан характерланади. Бу бор...