Muslim.uz
99.2K subscribers
19.6K photos
5.62K videos
114 files
17.7K links
🌙 O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

📩 Murojaat uchun:
@Muslimuzadmin2bot

Diniy savollar uchun
+998781503344

🔹Batafsil: https://taplink.cc/muslimuz
Download Telegram
#Янги_рукн: Марварид ҳадислар

Muslim.uz сайти ижодкорлари томонидан Имом Бухорий ва Имом Муслим баробар ривоят қилган - муттафақун алайҳ даражасидаги ҳадисларни бериб бориш режалаштирилди.

Ушбу ҳадислар Муҳаммад Фуод Абдулбоқийнинг "Марварид Маржонлар: Имом Бухорий ва Муслим баробар ривоят қилган - муттафақун алайҳ ҳадислар" асарининг Зиёуддин Мансур томонидан қилинган таржимаси асосида тайёрланади.

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ушбу хайрли ишни муваффақиятли ва биз мўмин-мусулмонлар учун манфаатли қилсин.

⬇️⬇️⬇️
🌙 Ёлғон ҳадис тўқишдан сақланинг!

@muslimuzportal обуна бўлинг
#янги_рукн
Muslim.uz да “Тошни тешган томчилар”

Эътиборингизга янги “Тошни тешган томчилар” рукни остида аудио ва видео кўринишидаги ҳикматларни тақдим этиб борамиз. Бунда сиз ҳаётни тушуниб етиш, муаммоларга оддий ечим қилиш ва энг муҳими тома-тома тошни ҳам тешадиган томчилар сингари нукталардан хабардор бўлишингиз мумкин. Матн устозлар авлодидан бўлган моҳир таржимон Заҳириддин Мансур қаламига мансуб.

Яратганнинг ўзи барчамизга хайрли ва манфаатли қилсин...

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
#ЯНГИ_РУКН: Аҳли сунна вал жамоа эътиқоди

Бизларни соф эътиқодга йўллаган Аллоҳ таолога битмас туганмас ҳамду санолар бўлсин! Бизларга энг мукаммал ақидани баён қилиб берган Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салавоту дурудлар бўлсин! Соф ақидамизни бизгача етиб келишига хизмат қилган уламоларимиздан Аллоҳ рози бўлсин!

Кундан кунга ахборот оқими жуда катта суръат билан ривожланиб бормоқда. Бу инсонлар илм ўрганиши учун жуда катта имконият ҳисобланади. Кимдир бу қулайликдан унумли фойдаланади, яна кимлар нотўғри ғояларни тарқатишда фойдаланди. Интернет ва ижтимоий тармоқларни кузатар экансиз, унда ғоялар, турли фикр ва мулоҳазаларга дуч келасиз.

Бугунги кунда замонавий ахборот технологияларидан фойдаланаётган инсонлардан ўта ҳушёрлик талаб қилинади. Айниқса, диний илмларни ўрганишда жуда ҳам эҳтиёткорлик лозим. Ибн Сийрин раҳматуллоҳи алайҳ: “Албатта бу илм диндир. Динингизни кимдан олаётганингизга қаранг!” деб бежизга огоҳлантирмаган.

Шундай экан, Аҳли сунна вал жамоа эътиқодини баён қилувчи мўътабар манбалардан зарур маълумотларни эътиборингизга ҳавола қиламиз. Аввалида Имом Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг “Фиқҳул Акбар” китобларидан бошлаймиз, кейин табаррук уламолар асарлари билан давом эттирамиз. Мақсадимиз салафи солиҳларимиз ва улуғ мужтаҳид уламоларимизнинг ўгитлари ва меросларини соф ҳолатда ҳалқимизга етказишдир.

Аллоҳ барчаларимизни ҳидоят йўлидан адаштирмасин!

Фатво ҳайъати
@muslimuzportal обуна бўлинг @diniysavollar
#виртуал_саёҳат #янги_рукн
🕌 ҚУБО МАСЖИДИГА ВИРТУАЛ САЁҲАТ ҚИЛИНГ

Саҳл ибн Ҳунайф розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким уйида таҳорат олиб. Сўнгра Қубо масжидига келиб, икки ракат намоз ўқиса, унга умра ажричалик ажр бўлади", дедилар.


Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо айтадилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам "Қубо" масжидига ҳар шанба куни уловда ёки пиёда келар эдилар".

🌐Қуйидаги ҳаволаларга ўтиб 360 градусда олинган фотоларни кўришингиз мумкин бўлади: ⬇️
1. https://maps.app.goo.gl/AUSWmgsCpdsS41aN7?g_st=atm
2. https://maps.app.goo.gl/s1HDtxVFce62Ru6W8?g_st=atm
3. https://maps.app.goo.gl/YTFV492z5eETMS1w6?g_st=atm
4. https://maps.app.goo.gl/jpaZsioavFCEVDL7A?g_st=atm
5. https://maps.app.goo.gl/1u1tvqzaqTZPHMDq6?g_st=atm

📍 "Муборак Мадинаи Мунавварадаги масжидлар" ҳақида батафсил ёзилган мақоламизни ўқишни тавсия этамиз
📎 Ҳавола

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

#hajning_mukofoti_jannat
#haj2024

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍99🤩9💯5