Саҳобаларни ҳам чўчитган илм – фатво
#фатво_сўзи
“Фатво” сўзи луғатда саволга жавоб бериш маъносини англатади. Истилоҳда эса саволга шаръий далил асосида жавоб бериш маъносида ишлатилади.
Шариатда мусулмонлар ҳаётида пайдо бўладиган саволларга фатво бериш фарзи кифоя ҳисобланади.
Ҳозирда кўплаб мусулмон давлатларида расмий фатво берувчи муфтият ёки халқаро марказлар бор.
Фатво беришнинг ўзига хос шартлари бор. Мўътабар манбаларда қайд этилишича, араб тили, Қуръон ва ҳадис илмлари, фиқҳ ва ислом тарихини пухта биладиган ва яна бошқа зарур сифатларга эга бўлган шахсларгина фатво бериш ҳуқуқига эга.
Шубҳасиз, Исломда фатвонинг ўрни ва таъсири муҳим бўлиши билан бирга ўта масъулиятли вазифа ҳам ҳисобланади.
Имом Шотибий раҳматуллоҳи алайҳ фатво бериш масъулияти ҳақида тўхталиб, қуйидагиларни таъкидлайди: “Муфтий – ҳукмларни етказишда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ўринбосар ва у зотнинг меросхўри ҳисобланади. Шу боис у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам номидан гапиради”.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу борада огоҳ ва эътиборли бўлишга чақириб: “Фатвога журъатли бўлганларингиз дўзахга журъатли бўлганингиздир”, деганлар. Яъни, етарли билим ва тажрибага эга бўлмай туриб, фатво беришдан қайтарганлар. Буни чуқур англаб етган мусулмонларнинг дастлабки авлодлари ўзларидан илмли шахслар бўлган жойда сукут сақлашган. Имом Нававий раҳматуллоҳи алайҳ “ал-Мажмуъ” асарида Абдураҳмон ибн Аби Лайлодан қуйидагиларни ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг 120 саҳобасидан савол сўралганда, “анавидан сўранг”, деб бошқаларига ишора қилишар ва охири айланиб биринчи кишига савол қайта берилганини кўрдим”.
БАТАФСИЛ
@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ