#Тафаккур_вақти
Азондан жанозагача...
Чақалоқнинг ўнг қулоғига азон, чапига такбир айтилади. Буни изоҳлайдиларки, боланинг қулоғи азон билан очилади. Такбир айтмоқдан, мақсад эса, вақти келиб, шу гўдакнинг умри адоғига етгач, жаноза намозида такбир айтилмайди, чақалоқлигида чап қулоғига айтилмиш
такбир шунинг учундир. Бу изоҳни рад этмаган ҳолда, хаёлга келмиш мулоҳазани баён этсак: азон ва такбирда «намозга келинглар», «нажотга келинглар», деган чақирув калималари бор. Такбирда эса «қаддиларингизни кўтариб, намоз ўқишга туринглар», дейилгувчи хитоб мажуд. Дуруст, инсон ҳали гўдак чоғида унинг намозга ва нажотга бормоғига, ва қаддини кўтариб намоз ўқишига имкониятлари мавжуд бўлмайди. Ибодат онгли равишда бўлмоғи афзал. Шу сабабли гўдакларга намоз фарз қилинмаган. Балки оқу-қорани дурустроқ фаҳм этадиган, Аллоҳни онгли равишда таний оладиган ёшда фарздур. Кафанга ўроғлиқ майит ҳузурида жаноза намозига азон ҳам, такбир ҳам айтилмаслигининг боиси: у энди қандай намозга келсин, қандай нажотга келсин, қаддини қандай кўтарсин намозга?
Жанозага келганлар шуни ҳам ўйласалар эди... Нажотга келиш имконияти бўлатуриб, оёқлар Яратганнинг уйига эмас, шайтон қасрига бошласа ким айбдор? Қанча-қанча кафандаги майитлар чақалоқликларида чап қулоқларига айтилган такбирга амал қилмай яшаганлари учун жаноза намози пайтида эҳтимол афсус чекиб ётарлар, валлоҳи аълам?
Манба: Minbar.uz | @Minbaruz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ

Бир хонадонда ўғил фарзанд дунёга келди. Болакайнинг соғлом туғилгани, ота-онаси сингари, барчани бирдек қувонтирди. Тўсатдан онанинг кўзи фарзандининг қўлига тушди. У не кўз билан кўрсинки, жигарпорасининг бармоғи бешта эмас, олтита эди. Бундан онанинг кўнгли ғаш бўлди ва боласининг ортиқча бармоғини олдириб ташлашга аҳд қилди. Малакали шифокорга мурожаат қилиб, шундай қилди ҳам. Орадан йиллар ўтиб, аёл яна ҳомиладор бўлди. Янги меҳмон дунёга келди. Ҳамма хурсанд, айниқса, онаси. Онанинг нигоҳи тўсатдан боланинг бармоқларига тушди. У не кўз билан кўрсинки, иккинчи фарзандининг ўнг қўл бармоқлари сони бешта эмас, тўртта эди. Шунда, она беихтиёр: «Ё, Худо...» деб, ҳайратдан қотиб қолди. Беихтиёр биринчи фарзанди билан боғлиқ хотира кўз ўнгида гавдаланди... Шу маҳал, кучли бир дард ва изтироб билан унинг қалб қўридан шундай нидо отилиб чиқди: «Сен, эй, ожиз банда, фарзандинг қўлидаги ортиқча бармоқни тафаккур қилмасдан, зудлик билан кестириб ташлаганинг сингари, қани энди битта кам бармоқни ҳам бор қилиб кўрчи, қўлингдан келадими?!»
Муҳаммад Амин Носир таржимаси
@muslimuzportal Дўстларингизга ҳам улашинг.

#тафаккур_вақти
Агар Аллоҳ сени яхши кўрмаганида ўзини сенга танитмас эди. Аллоҳ сени яхши кўрмаганида сени ибодатга йўналтириб қалбингни очиб қўймас эди. Агар Аллоҳ сени яхши кўрмаганида сен ҳожатларни қондирувчи ягона Аллоҳга иймон келтирмас эдинг. Аллоҳ сени яхши кўрмаганида еру осмонни сен учун мусаххар қилиб бўйсундирмаган бўлар эди. Шундай эмасми?
Шайх Рамазон Бутий.
@muslimuzportal

💯1
#Тафаккур_вақти:
ҳар нарсадан ҳикмат изланг...
Ҳар бир нарсанинг икки кўриниши бор. Уни сиз қандай кашф қилсангиз, ўшандоқ бўлади. Ҳеч бир иш ҳикматсиз содир бўлмас. Ўзингиз буни ҳаётингизда қўллаб, тадбир қилиб кўринг. Ҳар бир нарсани яхшиликка йўйиш – шу неъматга ярим эга бўлиш демак. Икки соатлик йўл юриб, ишхонамга боришимни эшитган ҳар кимдан бир хил гап эшитаман: “Йўлда умрингиз ўтаркан, йўлни ўзи чарчатиб қўяди, ҳар куни 3-4 соатингизни бекорга йўқотасизми?....”
Бу сўзларга шундай назар билан қарасангиз, қуйидаги натижани беради: Бутун танангизни чарчоқ ва нолиш эгаллайди. Ўзингизни роса мадорсиз ҳис этасиз...
Ўзимга бу гаплардан ҳикмат ясайман. Оқибатда умрим зое кетмайди. Қолаверса, ўз севган касбим билан шуғулланиш, яратилган шароитлар шукронаси мени тарк этмайди. Уйда уй ишлари, ишда иш билан банд бўламиз. Аммо озгина тафаккурга Уни зикр қилишга вақт тополмайман, дейишга ҳожат йўқ. Йўлда ҳеч бир юмиш сизни Ундан чалғитолмайди. Ўзгаларга қийин туйилган сизнинг ҳаётингиз аслида сиз учун яхши имкониятдир, агар буни билсангиз. Ёмон нарсани ҳам яхшиликка йўйиб ижобий вазиятни туғдириш осон. Бунинг яхши ҳикмати борлигини ўйласангиз кифоя. Ҳикматини топганга ёмонлик йўқ.
Шунда беихтиёр мутаржим, олим Садриддин Салим Бухорийнинг ушбу сермаъно рубоийси ёдимга тушади:
Иллат излаганга иллатдир дунё,
Ғурбат излаганга ғурбатдир дунё.
Ким нени изласа топгай бегумон,
Ҳикмат излаганга ҳикматдир дунё.
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz

ХУМОРБЕГИМ

👍1