#солиҳ_амаллар #ривоят
Абу Абдураҳмон Абдуллоҳ ибн Умар ибн Хаттобдан (р.а.) ривоят қилинади.
«Расулуллоҳ (с.а.в.)дан қуйидаги сўзларни эшитдим: «Сизлардан аввал ўтган одамларнинг уч нафари йўлга отланишди. Юра-юра, бир ғордан паноҳ топдилар. Улар ичкарига киришган эди, тоғдан бир харсанг тош кўчиб тушиб, ғор оғзини тўсиб қўйди. Шунда улар: «Бу харсанг тошдан фақатгина солиҳ амалларимизни васила қилиб, Аллоҳ таолога дуо қилишимизгина нажот беради», дейишди.
Улардан бири: «Аллоҳим, менинг жуда қари ота-онам бор эди. Улардан олдин хотиним ва болаларимга сут бермас эдим. Кунларнинг бирида гиёҳ излаб узоқроққа кетиб қолдим. Қайтиб келсам, ота-онам ухлаб қолишибди. Уларни уйғотишни ва хотиним ҳамда болаларимга улардан олдин сут беришни кариҳ кўрдим. Қадаҳни қўлимга ушлаб, ота-онамнинг уйғонишларини кутиб турдим, ҳаттоки тонг ўз нурини таратди. Болалар очликдан оёғимга ёпишиб бақиришарди. Охири ота-онам уйғониб, сутларини ичишди. Аллоҳим, агар буни Сенинг розилигинг учун қилган бўлсам, бу ташвишни биздан аритгин», деганида харсанг тош бироз очилди-ю, лекин ундан чиқиб бўлмас эди.
Иккинчиси: «Аллоҳим, биласан, бир амакимнинг қизи бор эди. У менга барча
инсонлардан севимли эди. (Бошқа бир ривоятда: «Киши хотинини яхши кўргандан ҳам кўра уни қаттиқроқ яхши кўрар эдим», дейилади.) Бир бор мен уни ўзимга чақирдим (яъни, қўшилиш ниятида). У қабул қилмади. Қачонки, қаҳатчилик бўлган йилларнинг бирида унинг ўзи ҳузуримга келди. Мен ўзи билан менинг орамни холи қолдириш (яъни, хоҳлаганимни қилавериш) шарти билан бир юз йигирма тилло бердим. У бу шартга кўнди. Мен ундан хоҳлаган нарсамни ҳосил қилишга қодир бўлган чоғимда (бошқа бир ривоятда: «Икки оёғи орасига ўтирганимда...» дейилади), у менга: «Аллоҳдан қўрқ. Бокиралигимни ҳақ билан (яъни, никоҳ билан) буз!» деганини эшитиб, у менга одамларнинг энг маҳбуби бўлишига қарамасдан, ўзимни ундан тортдим ва берган тиллоларимни унда қолдирдим». Аллоҳим, агар буни Сенинг розилигинг учун қилган бўлсам, бу кулфатни биздан аритгин», деганида харсанг тош бироз очилди-ю лекин ундан чиқиб бўлмас эди.
Учинчи одам: «Аллоҳим, мен бир қанча мардикорларни ёллаб ишлатдим. Уларнинг ҳаммаларига ҳақларини бердим. Фақатгина бир киши ҳаққини олмай, ташлаб кетди. У қолдирган ҳақ самара бериб, кўп мол-давлат келтирди. Бир мунча вақт ўтгандан кейин у келиб: «Эй Аллоҳнинг қули, ҳаққимни бер», деди. Мен: «Мана бу кўзинг олдида турган туя, сигир, қўй ва ғуломлар сенинг ҳаққинг», дедим. У: «Эй Аллоҳнинг қули, мени масхара қилма!» деди. Мен: «Сени масхара қилмаяпман», дедим. У бирор нарсани қолдирмай, барчасини олди. Аллоҳим, агар буни Сенинг розилигинг учун қилган бўлсам, бу балодан бизни қутқаргин», деганида харсанг тош бутунлай йўл очиб, ҳаммалари ғордан чиқишди».
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Ⓜ️USLIM.UZ – HIDOYAT MASKANI
Дўстларингизга ҳам улашинг! 📣
@muslimuzportalига обуна бўлиш✅

АБУ ЗАКАРИЁ ЯҲЁ ИБН ШАРАФ НАВАВИЙ
РИЁЗУС-СОЛИҲИЙН (Солиҳлар гулшани) китобидан
Ⓜ️USLIM.UZ – HIDOYAT MASKANI
Дўстларингизга ҳам улашинг! 📣
@muslimuzportalига обуна бўлиш✅
Бой бўлишни истайсизми?
#солиҳ_бойлик #солиҳ_киши
Ҳаётда ҳар бир инсон бой бўлишни истайди ва бу йўлда тинмай ҳаракат қилади. Агар бу ҳаракат Аллоҳ кўрсатган ҳалол тарзда бўлса динимизда унга бой бўлишга ҳеч қандай тақиқ йўқ. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Эй Амр, солиҳ бойлик солиҳ кишининг қўлида бўлса, қандоқ ҳам яхши! деганлар (Имом Бухорий Имом, Имом Табароний ривоят қилган).
Бироқ бугун баъзи одамларнинг ҳамма нарсани бойлик билан ўлчайдиган, фойда йўлида имон, эътиқод, барча муқаддас туйғулар ва инсонийликдан ҳам воз кечаётганларини гувоҳи бўлмоқдамиз. Улар бой бўлиш йўлида ҳатто ўзининг жигарларини ҳам чув туширишдан тап тортмаяптилар. Умрларида бирор бадиий ёки илмий китоб ўқишга одатланмаган бўлсалар-да, китоб дўконларидаги “Бой бўлиш сирлари”, “Фолбинлар башоратлари” мазмунидаги китобларни топиб ўқишади. Ҳар гал янги чиққан фолбиннинг “энг яқин мижоз”ига айланиб улгурадилар. Энг ачинарлиси, мўмай даромад топиш илинжида хорижга кетаётган аёлларнинг одам савдоси бозорининг маҳсулотига айланиб қолаётганидир....
БАТАФСИЛ
@muslimuzportal | Muslim.uz

#Солиҳ_амал
Абдуллоҳ ибн Аббос р.а. дан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
- “Ҳеч бир кундаги солиҳ амал Аллоҳ учун ушбу ўн кунчалик маҳбуб эмас” - дедилар. “Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳнинг йўлидаги жиҳод ҳам-а?” - дейишди.
”Аллоҳнинг йўлидаги жиҳод ҳам, магар, бир одам жони ва моли ила чиқса - ю ундан бирор нарса қайтмаса, бундан мустасно” - дедилар.
(Имом Термизий, Бухорий ва Абу Довуд ривояти)
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz

#Солиҳ дўст шафоати
Инсон ҳаёти давомида солиҳ амаллар билан бир қаторда ўзига солиҳ дўст орттириши ҳам керак. Зеро, манбаларда солиҳ дўст қиёмат куни шафоат қилиш мақомига эга бўлиши, айтилади. Буюк аллома Ҳасан ал-Басрий шундай ривоят қилади. Қиёмат куни жаннат аҳли жаннатга, дўзах аҳли дўзахга киради. Шунда жаннатга кираётган солиҳ киши: “Қани мени фалон исмли дўстим, мен уни жаннатга кираётганлар орасида кўрмаяпманку?”- дейди. Унга “Дўстинг жаҳаннамда”- дейишди. Шунда, у: “Эй Роббим, фалон исмли дўстим мен билан бирга жаннатда бўлмаса жаннат менга мукаммал бўлмайди”- дейди. Шунда Аллоҳ таоло унинг дўстини жаҳаннамдан озод қилиб, жаннатга киргизишга амр қилади. Уни дўзахдан чиқариб, жаннатга киргизадилар. Шунда жаҳаннам аҳли: “Ким уни жаҳаннамдан чиқарди, унинг солиҳ амаллари бормиди?”- деб сўрашади. Уларга:“Йўқ”,- деб жавоб берилади. “Отаси ёки акаси шаҳидми?”- деб сўрашади. “Йўқ”-деб жавоб қилишади. “Унда унга пайғамбару набийлар шафоат бўлишдими?”-деб сўрашади. “Йўқ”. “Унда ким уни шафоат қилди?”, дейишади. Шунга уларга:“Унинг солиҳ дўсти шафоат қилди”, дейишади. Шунда дўзах аҳли бақириб, шундай дедилар:
ٍ وَلَا صَدِيقٍ حَمِيمٍ فَمَا لَنَا مِنْ شَافِعِينَ
Энди бизлар учун на оқловчилар бор, на бирор қадрдон дўст. (Шуаро,100-101)
فَلَوْ أَنَّ لَنَا كَرَّةً فَنَكُونَ مِنَ الْمُؤْمِنِينَ
Бас, кошки, бизга яна бир марта (яшаш) бўлса-ю, бизлар ҳам мўминлардан бўлсак. (Шуаро,102)
Қиссадан ҳисса, яхши дўст инсонга бу дунёда ҳам охиратда ҳам ҳамроҳ бўларкан.

Муҳаммад-Акмалхон ШОКИРОВ
Халқаро алоқалар бўлими мудири
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Солиҳ бола: Таҳорат олишни ўрганамиз
Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram
#Солиҳ_бола
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram
#Солиҳ_бола
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Солиҳ бола: Болажонлар учун таомланиш ва ичимлик ичиш одоблари
Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram
#Солиҳ_бола
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram
#Солиҳ_бола
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Солиҳ бола: Болажонлар учун масжид одоблари
Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram
#Солиҳ_бола
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram
#Солиҳ_бола
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Солиҳ бола: Болажонлар учун дуо ва зикрлар
Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram
#Солиҳ_бола
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram
#Солиҳ_бола
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Солиҳ бола: Болажонлар учун эшик тақиллатиш ва изн сўраш одоби
Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram
#Солиҳ_бола
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram
#Солиҳ_бола
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Ислом дини инсонларни доимо бир-бирлари билан яхши муомалада бўлишга буюрар экан, уларнинг муомалалари беғараз бўлиши учун ўзаро муносабатлари ҳам самимий бўлиши лозимлигини таъкидлайди.
Зеро, инсон табиатан киришимли қилиб яратилган, яъни у жамиятдан ажралиб, алоҳида яшай олмайди. Шундай экан, мўмин киши диний ва дунёвий ишларини тўғри йўлга қўйишда солиҳ дўсту ёрларни танлаши лозим. Пайғамбаримиз алайҳиссалом муборак ҳадиси шарифларида марҳамат қиладилар:
وَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ لاَ تَدْخُلُوا الْجَنَّةَ حَتَّى تُؤْمِنُوا وَلاَ تُؤْمِنُوا حَتَّى تَحَابُّوا
“Бир-бирларингизга биродар бўлмагунингизча, мўмин бўлмайсизлар, мўмин бўлмагунингизча, жаннатга кира олмайсизлар” (Имом Муслим ривоятлари).
#солиҳ #дўст
Muslim.uz
@muslimuzportal | @vaqfuz | @diniysavollar

БИРОР СОЛИҲ АМАЛНИ ҚИЛГАН ВАҚТДАГИ ДУО.
Бу ҳақда Аллоҳ таоло айтади: «...Унга хуш каломлар юксалур ва солиҳ амал кўтарур уни. Дуо яхши сўздандир...» (Фотир сураси, 10-оят).
манба
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#СОЛИҲ #АМАЛ #ДУО #ВАҚТ