Muslim.uz
91.2K subscribers
18.2K photos
5.06K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
НАМОЗИ ДУРУСТ БЎЛАДИМИ?
#Намоз #қаъда
#ракат

1100-CАВОЛ: Тўрт ракатли намознинг аввалги қаъдасига ўтирмай, учинчи ракатга туриб кетган киши қайтиб қаъдага ўтирса, намози дуруст бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тўрт ракатли фарз намозларда аввалги қаъда вожибдир. Агар билмасдан учинчи ракатга туриб кетса, қайтиб ўтирмайди ва охирида саждаи саҳв билан намозини якунлайди. Агар қайтиб ўтирса, намозни бузилиши ёки бузилмаслиги борасида муҳаққиқ уламолар ўртасида ихтилоф бўлган. Жумладан, “Дуррул мухтор” китобида бу ҳақда шундай дейилади:
( فَلَوْ عَادَ إلَى الْقُعُودِ ) بَعْدَ ذَلِكَ ( تَفْسُدُ صَلَاتُهُ ) لِرَفْضِ الْفَرْضِ لِمَا لَيْسَ بِفَرْضٍ وَصَحَّحَهُ الزَّيْلَعِيُّ ( وَقِيلَ لَا ) تَفْسُدُ لَكِنَّهُ يَكُونُ مُسِيئًا وَيَسْجُدُ لِتَأْخِيرِ الْوَاجِبِ ( وَهُوَ الْأَشْبَهُ ) كَمَا حَقَّقَهُ الْكَمَالُ وَهُوَ الْحَقُّ بَحْرٌ در المحتار
“Агар учинчи ракатга туриб кетган киши қаъдага қайтса, фарз бўлмаган нарса учун фарзни тарк қилгани сабабли намози бузилади. Бу гапни Имом Зайлаъий раҳимаҳуллоҳ саҳиҳ, деганлар. Баъзи уламолар эса бу масалада намоз бузилмайди, лекин гуноҳкор бўлади ва вожибни кечиктиргани учун саҳв саждасини қилади, деганлар (Намоз бузилмайди, деган гап мазҳаб қоидаларига яқинроқдир). Аллома Камол ибн Ҳумом раҳимаҳуллоҳ бу масалани таҳқиқ қилиб: “Ҳақ нарса намозни бузилмаслигидир”, деганлар. “Баҳрур роиқ” китобида шундай келган”.
Нафл намозларда аввалги қаъдага ўтирмасдан туриб кетган бўлса, модомики кейинги ракатни саждасини қилмаган бўлса, қайта ўтиради ва ташаҳҳудни ўқийди. Кейинги ракатдан яна намозини тўлиқ давом эттиради ва намозини саждаи саҳв билан якунлайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗
Улашинг: @muslimuzportal / @Muftiy_Nuriddin_domla
@diniysavollar