Muslim.uz
91.2K subscribers
18.2K photos
5.06K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
Мўмин ким?
#Мўмин

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладиларки:

Мўмин барча инсонларнинг ишончли кишисидир”.

Мўмин мўминнинг кўзгусидир. Ва мўмин мўминни орқасидан ҳам ҳимоя қиладиган ва уни қўллаб қувватлайдиган биродаридир”.

“Мўминлар бир-бирига ёпишган иморат кабидир”.

Мўмин киши дўст бўлади ва дўст тутилади. Дўстлаша олмайдиган ва дўст тутилмайдиган кишида хайр-яхшилик йўқдир. Инсонларнинг хайрлиси инсонларга фойдаси тегадиганидир”.

Мўмин киши ғайратли-рашкли бўлади. Аллоҳ таоло эса энг ғайратли- рашклидир”.

Мўмин киши жуда заковатли, қобилиятли, зийрак ва ҳушёрдир”.

Мўмин гуноҳига тавба қилгувчидир”.

Мўмин банда икки хавф ўртасидадир. Биринчиси: ўтган гуноҳларидан қўрқадики, уларни Аллоҳ нима қилганини билмайди. Иккинчиси: умрининг қолган қисмида бошига нима ҳалокатлар келишини билмайди”.

“Мўминнинг елкаси юмшоқ бўлади, биродарига кенглик қилади, мунофиқ эса тўнгдир, биродарига танглик қилади. Мўмин аввал салом беради, мунофиқ эса менга салом берсин деб тураверади”.

“Ҳақиқий мўмин бировга оғирлиги тушмайдиган кишидир”.

“Инсонлар моллари ва жонларини ишониб топширадиган киши ҳақиқий мўминдир”.

“Инсонларга аралашиб юрадиган ва уларнинг азиятларига сабр қиладиган мўмин киши, одамларга аралашмайдиган ва уларнинг азиятларига сабр қилмайдиган мўмин кишидан афзалроқдир”.

Даврон НУРМУҲАММАД
тайёрлади

@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
Дунё талабгори бўлманг
#Дунё #Мўмин #ибодат #умидворлик

Мўмин доимо Аллоҳнинг ибодати ила банд бўлиши, Унинг раҳматидан умидворлик ва азобидан хавфда яшамоғи лозим.

Хадиси қудсийда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар. Аллоҳ таоло деди: “Эй дунё менга хизмат қилганга сен ҳам хизмат қил, сени орқангдан чопганни чарчатиб ҳалдан тойдир”.

Ким дунё билан банд бўлиб, охиратдан ғафлатда бўлса, унинг ортидан зир югуриб, охир оқибат ҳолдан тойиб чарчайди. Кимки Аллоҳнинг тоати билан машғул бўлса, тақвони лозим тутса, вафотидан кейин унга тайёрлаб қўйилган мукофотларни кўриб мамнун бўлади. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: «Ким Аллоҳга тақво қилса, У Зот унинг йўлини очиб қўюр. Ва унга ўзи ўйламаган тарафдан ризқ берур» (Талоқ сураси, 2-3-оят).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қиладилар: Аллоҳ таоло айтади: “Эй Одам боласи, ибодатда бўл. Шунда қалбингни бойликка тўлдираман ва фақирлигингни кетказаман. Акс ҳолда қўлингни иш билан банд қилиб қўяман ва фақирлигингни кетказмайман!” (Имом Термизий ривояти).

Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: “Дунё севгисини кабира гуноҳлар қатори кўрмаган кишидан ҳайрон бўлганимчалик бошқалардан ҳайрон бўлмаганман. Аллоҳга қасамки, дунё севгиси гуноҳи кабиралардан ҳам каттароғидир. Ахир барча катта гуноҳлар дунёга муҳаббат туфайли эмасми?!

Авазхўжа Бахромов
Тошкент тумани “Холмуҳаммад ота” жоме масжиди имом-хатиби
ЎМИ Матбуот хизмати
#Мўмин ким?

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладиларки:

Мўмин барча инсонларнинг ишончли кишисидир”.

Мўмин мўминнинг кўзгусидир. Ва мўмин мўминни орқасидан ҳам ҳимоя қиладиган ва уни қўллаб қувватлайдиган биродаридир”.

“Мўминлар бир-бирига ёпишган иморат кабидир”.

Мўмин киши дўст бўлади ва дўст тутилади. Дўстлаша олмайдиган ва дўст тутилмайдиган кишида хайр-яхшилик йўқдир. Инсонларнинг хайрлиси инсонларга фойдаси тегадиганидир”.

Мўмин киши ғайратли-рашкли бўлади. Аллоҳ таоло эса энг ғайратли- рашклидир”.

Мўмин киши жуда заковатли, қобилиятли, зийрак ва ҳушёрдир”.

Мўмин гуноҳига тавба қилгувчидир”.

Мўмин банда икки хавф ўртасидадир. Биринчиси: ўтган гуноҳларидан қўрқадики, уларни Аллоҳ нима қилганини билмайди. Иккинчиси: умрининг қолган қисмида бошига нима ҳалокатлар келишини билмайди”.

“Мўминнинг елкаси юмшоқ бўлади, биродарига кенглик қилади, мунофиқ эса тўнгдир, биродарига танглик қилади. Мўмин аввал салом беради, мунофиқ эса менга салом берсин деб тураверади”.

“Ҳақиқий мўмин бировга оғирлиги тушмайдиган кишидир”.

“Инсонлар моллари ва жонларини ишониб топширадиган киши ҳақиқий мўминдир”.

“Инсонларга аралашиб юрадиган ва уларнинг азиятларига сабр қиладиган мўмин киши, одамларга аралашмайдиган ва уларнинг азиятларига сабр қилмайдиган мўмин кишидан афзалроқдир”.

Даврон НУРМУҲАММАД
тайёрлади

@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
#Мўмин икки хавотир орасида бўлади: тез ўтиб кетган кеча ва ҳали келмаган эрта орасида, кечада Аллоҳ таолонинг нима қилганини (яъни ундан амалларини қабул этган ё этмаганини) билмайди, эртага Аллоҳ таолонинг нима ҳукм қилишини билмайди.

Шунга кўра, банда ўзи учун ўзидан фойдаланиб қолсин, охирати учун дунёсидан фойдаланиб қолсин, қаришидан олдин ёшлигидан фойдаланиб қолсин, ўлимидан олдин ҳаётидан фойдаланиб қолсин.

Шундай экан эй азизлар, соғлик, вақт, ақл... уларнинг ҳаммаси  бойлик. Уларнинг барчаси бахтли бўламан деган кишиларга бахт ва саодат калити. “Вақт қиличга ўхшайди, агар сен уни кесмасанг у сени кесади”.

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
Мол ва жон омонати – мўъминнинг сифатларидан

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар, “Инсонлар моллари ва жонларини ишониб топширадиган киши ҳақиқий мўъминдир. Муҳожир хато ва гуноҳлардан йироқ бўлган кишидир” .

Мўмин кишида шундай сифат бўлиши керакки, инсонлар унга моллари-ю жонларини бемалол ишониб топширсинлар. Зеро, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни “Муҳаммад ал-амин” – “Ишончли, омонатга хиёнат қилмайдиган Муҳаммад” деб чақиришган.
Демак, бизларни ҳам атрофдагилар ишончли киши деб билишлари керак экан.

Шайх Муҳаммад Зоҳид Қўтқунинг
“Мўминнинг сифатлари” китобидан


#Мўмин
@muslimuzportal обуна бўлинг Яқинларингизга ҳам улашинг⤵️ | Muslim.uz
ЧИН МЎМИНЛАР АҚИДАСИДАН

Аллоҳнинг зоти тўғрисида чуқур фикр юритмаймиз. Унинг дини ҳақида ҳам баҳсу жадал қилмаймиз. Қуръони карим тўғрисида ҳам худди шундай. Қуръон Аллоҳнинг каломи, уни Жаброил алайҳиссалом олиб келиб, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга таълим берганлар, деб имон келтирамиз. Қуръон сўзига тенг келадиган сўз йўқ. Уни яратилган демаймиз. Аллоҳнинг каломи махлуқ эмас, балки унинг лафзу ҳарфлари, қоғоз ва қироати махлуқ...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

#АҚИДА #Чин #мўмин
@muslimuzportal обуна бўлинг
СОҒЛОМ АҚИДАНИНГ МЎМИН ҲАЁТИДАГИ АҲАМИЯТИ

Ҳар бир балоғатга етган ақли расо мусулмон учун дастлаб соғлом ақидани ўрганиши фарз бўлади. Шунингдек Исломни қабул қилган кишига ҳам амалий ҳукмларни ўргатишдан олдин соғлом ақида ҳукмлари ўргатилади. Бунга Имом Муслим ривоят қилган қуйидаги ҳадис далилдир. Пайғамбаримиз соллалллоҳу алайҳи васаллам Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳуни Яманга юбораётганларида шундай деганлар:

إِنَّكَ تَقْدَمُ عَلَى قَوْمٍ أَهْلِ كِتَابٍ فَلْيَكُنْ أَوَّل مَا تَدْعُوهُمْ إِلَيْهِ عِبَادَة اللَّهِ عَزَّ وَجَلَّ فَإِذَا عَرَفُوا اللَّهَ فَأَخْبِرْهُمْ أَنَّ اللَّهَ فَرَضَ عَلَيْهِمْ خَمْسَ صَلَوَاتٍ فِى يَوْمِهِمْ وَلَيْلَتِهِمْ

“Сиз аҳли китоб бўлган қавмга бораяпсиз, уларни аввал чақирадиган нарсангиз Аллоҳ азза ва жаллага ибодат қилиш бўлсин. Қачон Аллоҳни танисалар Аллоҳ уларга бир кеча кундузда беш вақт намоз фарз қилганини хабар беринг”...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

#АҚИДА #Соғлом #мўмин
@muslimuzportal обуна бўлинг
#МАҚОЛА #МЎМИН
КЕЧИРИШ – МЎМИННИНГ СИФАТИДИР

Мўмин киши Қуръондаги одоб-ахлоққа оид ҳукмларни ҳаётига татбиқ этар экан, аввало ўзи барчага яхшилик қилишга, чиройли муомалада бўлишга ҳаракат қилади. Сабабсиз жанжаллашиш, одамлар орасини бузиш, аразлаш, гап ташиш сингари иллатлар Қуръонга зид эканини билгани боис, одамлар орасини ислоҳ қилиш, уларни яхшиликда жамлаш, улардан келадиган озорларга сабр қилиш, кечиримли бўлиш каби фазилатларни ўзларида мужассам этишга интилади. Чунки мўмин Роббисининг ушбу сўзларига амал қилади: “Албатта, ким (ўзига етган озор-азиятларга) сабр қилса ва (интиқом олмай Аллоҳ учун) кечириб юборса, шак-шубҳасиз бу иш ишларнинг мақсадга мувофиғидир”. (Шўро сураси, 43-оят)...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
#Бир_савол_сўрасам:
МУСЛИМ БИЛАН МЎМИННИНГ ҚАНДАЙ ФАРҚИ БОР?

— Мусулмон ва муслималар,
мўмин ва мўминалар, деб айтамиз. Уларнинг қандай фарқлари бор? Кимни мўмин деймиз, кимни муслим деймиз? Саволим ноўрин бўлса, узр сўрайман.

— Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам келтирган дин Ислом дини номи билан машҳурдир. Бу номни Пайғамбарнинг ўзлари танлаган эмас, балки уни Аллоҳ таоло ихтиёр қилган. Қуръони каримда Аллоҳ таоло:

﴿وَرَضِيتُ لَكُمُ الإِسْلاَمَ دِيناً﴾

“Ва сизга Исломни дин деб рози бўлдим”, дейди (“Моида” сураси, 3-оят). Ислом сўзининг луғавий маъноси “ихлос”, “офатлардан саломат бўлиш”, “сулҳ ва омонлик”, “итоат ва бўйсуниш” каби маъноларни англатади.

Шундан мусулмон ва муслима Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам келтирган дин Ислом динига мансуб, ихлосли, турли офатлардан саломат бўлган, сулҳли, омонатли, итоатли ва Аллоҳга бўйсунган шахс дегани бўлади.

Иймон сўзи луғатда омон бўлиш ва тасдиқлаш маъноларини билдиради. Уламолар истилоҳида Иймон Аллоҳ таолодан келган нарсани тасдиқлаб, унга иқрор бўлишдир. Шундан мўмин ва мўмина Аллоҳ таолодан келган ақидага оид нарсаларни тасдиқлаб ва уларга иқрор бўлиб, турли ёмонликлардан омонда бўлган шахсдир.

Ислом ва Иймон тушунчалари умумий тарзда бир-бирига қовушиб кетган, бири иккинчисини ифода этаверадиган тушунчалардир. Аммо иккисини алоҳида олиб қарайдиган бўлсак, Иймон ишониш-эътиқод назарий масалаларга, Ислом эса бўйсуниш-амалий масалаларга хосдир.

Ислом асослари шаҳодат, намоз, закот, рўза ва ҳаждан иборат. Иймоннинг асослари Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига, охират кунига, яхши-ю ёмон қадар Аллоҳдан эканлигига ишониш, тасдиқлашдан иборатдир.

Улуғ ақоид илми олими Умар Насафий ўзининг китобида: “Иймон ва Ислом бирдир. Қачонки, бандада тасдиқ ва иқрор мавжуд бўлса, мен ҳақиқатда мўминман, демоғи тўғри бўлади”, деган.

Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ

#мусулмон
#мўмин
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2. Мўмин учун намознинг қадри

Рустамжон домла

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Мўмин_бу...
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
3. Мўмин хулқида риё - Рустамжон домла

Рустамжон домла

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Мўмин_бу...
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
4. Мўмин ҳаётида ҳасад - Рустамжон домла

Рустамжон домла

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Мўмин_бу...
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
5. Мўмин учун мол дунё нима

Рустамжон домла

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Мўмин_бу...
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Ҳусни хулқ – тоатлар ичида энг афзали

Жобир ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Албатта, сизларнинг ичингизда менга энг маҳбуброғингиз ва қиёмат кунида менга энг яқин ўтирадиганингиз ахлоқи энг гўзалроғингиздир. Албатта, сизларнинг ичингизда менга энг ёқмайдиганингиз ва қиёмат кунида мендан энг узоқда бўладиганингиз кўп гапирадиганлар, катта гапирадиганлар ва мутакаббирлардир” (Имом Термизий ривояти).

Абу Дардо разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Пайғамбар алайҳиссалом айтдилар: “Қиёмат кунида мўмин кишининг тарозусида ҳусни хулқдан кўра оғирроқ нарса бўлмайди. Албатта, Аллоҳ таоло фаҳш сўзлар билан сўкувчи кишини ёқтирмайди” (Имом Термизий ривояти).

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Дарҳақиқат, киши чиройли хулқи билан тунлари қоим, кундузлари соим бўлганнинг даражасини топади” (Шайхайннинг шартига кўра саҳиҳ).
Имом Абдуллоҳ ибн Муборак раҳимаҳуллоҳ “ҳусни хулқ”нинг тафсирини қисқача қилиб: очиқ юзлик, яхшилик улашиш ва азият беришдан тийилиш, деганлар.

Манба: https://t.iss.one/tuhur

Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#Қиёмат #ҳусни_хулқ #Аллоҳ #мўмин
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Салом #Мўмин

Салом бериш мўминлик белгиси

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar / @muslimuzportal / @Muftiy_Nuriddin_domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Салом #Мўмин

Фақат таниган одамга салом бериш керакми?

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar/ @muslimuzportal / @Muftiy_Nuriddin_domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Мўмин

Ҳожатбарорлик мўминнинг фазилати.

Абдуғофур домла Ниёзқулов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг:
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla | @mp3muslim | @diniysavollar