Muslim.uz
91.2K subscribers
18.1K photos
5.05K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
Тошкент шаҳридаги “Сирож Солиҳ” жоме масжидида содир бўлган ёнғин ҳақида #ХАБАРНОМА

Бугун, 8 февраль куни соат тахминан 19:00 ларда Тошкент шаҳри Олмазор туманида янгидан бунёд этилаётган “Сирож Солиҳ” жоме масжиди хонақоҳи томининг бир қисмида ёнғин содир бўлган.

Ушбу ёнғиндан янги қурилаётган бинога мутлақо зарар етмаган, айрим қурилиш материаллари бироз ёнган, холос. Ўт ўчириш жанговар бўлинмалари чақирилган манзилга зудлик билан етиб борган ҳамда кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин қуршаб олиниб, тезда ўчирилган.

Ёнғин келиб чиқиш сабалари тўғрисида кейинроқ батафсил маълумот берилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal
“ҚУРЪОНИ КАРИМ СУРАЛАРИ ВА ДУОЛАРИ ФАЗИЛАТИ” КИТОБИ ЮЗАСИДАН ХАБАРНОМА

Шу кунларда Интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларда “Қуръони карим суралари ва дуолари фазилати” номли китобда “Бақара” сурасидаги хатоликлар тўғрисидаги хабарлар кенг тарқалмоқда. Ушбу масала юзасидан Ўзбекистон мусумонлари идораси мутахассислари ўрганишлар олиб бордилар. Аниқланишича, хатоликлар асосан “Бақара” сурасида йўл қўйилган бўлиб, оятлардаги арабча сўзлар техник ишланмалар натижасида ўринлари алмашиб кетган.

Китобни нашрга тайёрловчи Мирфатҳулло Қодировнинг вакили-фарзанди Миродил Қодиров мазкур хатоликлар охирги чоп этиш жараёнида, яъни китоб макетини компьютер дастуридан босмахона файлига ўгиришдаги эътиборсизлик оқибатида йўл қўйилганини эътироф этди ҳамда барча мўмин-мусулмонлар ва китобхонлардан узр сўради.

Таъкидлаш керакки, муаллифлардан бири сифатида қайд этилган Таваккал домла Кенжаев (“Эшон Бобохон” масжиди имоми) эса ушбу китобни тайёрлаш ва нашр этишда мутлақо иштирок этмагани, балки ушбу ҳурматли домланинг розилигисиз номлари ёзилгани маълум бўлди. Нашрга тайёрловчи масъуллар Таваккал домла Кенжаевдан ҳам юзага келган ноқулайликлар учун кечирим сўради.

Нашрга тайёрловчилар “Қуръони карим суралари ва дуолари фазилати” китобини қайтариб олишни ўз зиммасига оладилар. Ушбу нуқсонли китобни топшириш учун Тошкент шаҳри “Чорсу” мавзесида жойлашган “Китоблар дунёси” мажмуасидаги 10-растага топшириш мумкинлиги маълум қилинади.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда яшовчи фуқаролар эса ўзлари сотиб олган сотувчиларга топширишлари тавсия этилди. Ўз навбатида, китобнинг нуқсонли жойини тўғрилаб бериш кафолатини ҳам нашрга тайёрловчилар ўз зиммаларига олади.

Қуръони карим – Аллоҳ таолонинг муборак Каломи ва Ислом динининг энг буюк шиори экани нуқтаи назаридан Ўзбекистон мусумонлари идораси Қуръони карим билан боғлиқ матнларни чоп этишда нашриётлар ва босмахоналар масъулларидан диққат-эътиборни жиддий қаратишга чақиради.

📞 Боғланиш учун телефон: 90-029-35-47


#ХАБАРНОМА
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🕋 “ҲАЖ-2022” МАВСУМИ ЮЗАСИДАН ХАБАРНОМА

🔸Шу кунларда
кўплаб ОАВларда Саудия Aрабистони Подшоҳлиги (САП) ҳукумати 2022 йилги Ҳаж мавсумига рухсат бергани ҳақида маълумот тарқатилмоқда. Албатта, бундай хушхабар барча мўмин-мусулмонларни хурсанд қилади. Чунки пандемия сабаб ўтган икки йилда дунё мусулмонлари ушбу фарз амални адо этолмаган эди.

📃 Куни кеча САП Ҳаж ва умра вазирлиги “Ҳаж-2022” мавсуми бўйича якуний қарор қабул қилингани ҳақида расмий баёнот берди.

Баёнотга кўра,
пандемия ҳамон давом этаётганини ҳисобга олиб, ҳаж тадбирига чет эллик ва маҳаллий ҳожиларга жами 1 миллион киши учун ҳаж ибодатини амалга оширишга рухсат берилади.

🔸Шунингдек, “Ҳаж-2022” мавсумда иштирок этиши мумкин бўлган ёш чегараси 65 ёшгача этиб белгиланди.

💉Яна бир тартиб эмланганлик тўғрисида бўлиб, унга кўра, барча ҳожилар САП Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан рўйхатдан ўтган ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотида тасдиқланган Pfizer/BioNTech (АҚШ-Хитой), Oxford-AstraZeneca (Буюк Британия-Швеция), Moderna (АҚШ) ва Johnson & Johnson (АҚШ) вакциналарининг 2 дозасини қабул қилган бўлиши зарур.

🔖 Хорижий ҳожилар САПга киришдан 72 соат олдин коронавирус диагностикаси ҳақида салбий натижали PCR маълумотномасини тақдим этиши лозим.

🩺 САП Ҳаж ва умра вазирлиги ҳожиларнинг ибодат амалларини бажариш давомида ўз соғлиқларини сақлаш учун эҳтиёткорлик шартлари ва қоидаларига тўлиқ амал қилишлари зарурлигини катъий талаб қилмоқда.

Мазкур масала "Ҳаж" ва "Умра" тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича Жамоатчилик Кенгаши ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Жидда шаҳридаги Бош консуллиги “Ҳаж” ва “Умра” масалалари бўйича атташеси билан ҳамкорликда мувофиқлаштирилмоқда.

🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси жорий йилги ҳаж мавсумига оид расмий маълумот ва янгиликларни кенг жамоатчиликка мунтазам бериб борилишини маълум қилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 
Muslim.uz
#ҲАЖ_2022 #ХАБАРНОМА #ХУШХАБАР
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar