This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АМАЛИЁТНИНГ ФОЙДАСИ – 3-САБОҚ
9 ёшдаги фарзандим математикага умуман қизиқмас эди. Фақатгина қизиқмаса ҳам майли эди, у борган сари математика фанини ёмон кўриб қола бошлади. Фарзандимнинг математикани ёқтирмаслиги унинг бошқа фанларга бўлган муносабатига ҳам ўз таъсирини ўтказмай қолмади. Борган сари баҳолари пасайиб кета бошлади.
Бу муаммонинг муолажасида узоқ ўйланганимдан кейин менда бир фикр пайдо бўлди: фарзандимга тижоратни ўргатишга қарор қилдим.
Ёзги таътил яқинлашаётган кунларнинг бирида фарзандимни ҳар-хил ширинликлар, ўйинчоқлар сотиладиган дўконга олиб бордим. Ҳали болалиги тарк этиб улгурмаган ўғлимнинг юзида пайдо бўлган табассумдан унинг ичида “Дадам менга ўйинчоқ олиб берадилар, ўртоқларимга кўрсатиб мақтанаман”, деган ўйлар ўтаётганини пайқаш қийин эмасди. Кейин ўғлимга “Ўғлим, мана, хоҳлаган ўйинчоқларингни танлаб ол. Мен уларни сенга олиб бераман. Кейин сен уларни ўртоқларингга сотасан”, дедим. Аввалида ўғлим ҳайрон бўлиб бир муддат ўйланиб қолди. Кейин таклифим унга ҳам маъқул тушиб ўйинчоқларни бирма-бир танлай бошлади...
#ФАРЗАНД_ТАРБИЯСИДАН_700_САБОҚ
MUSLIM.UZ GA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM