Muslim.uz
99.1K subscribers
19.7K photos
5.63K videos
114 files
17.7K links
🌙 O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

📩 Murojaat uchun:
@Muslimuzadmin2bot

Diniy savollar uchun
+998781503344

🔹Batafsil: https://taplink.cc/muslimuz
Download Telegram
ҚУРЪОНИ КАРИМДА
ШУНДАЙ МАРҲАМАТ ҚИЛИНАДИ:
“У МЕНИ ЯРАТГАН, МЕНИ ҲИДОЯТ ҚИЛАДИГАН ҲАМ ЎЗИДИР. МЕНИ ЕДИРИБ-ИЧИРАДИГАН ҲАМ ЎЗИДИР. БЕМОРЛИГИМДА ШИФО БЕРАДИГАН ҲАМ ЎЗИДИР”. (Шуаро сураси 78-80-оятлар)

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin |#карантинбезпаники
#Уйда_қолинг!
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Ҳаёт – имтиҳондан иборат. Яратган Парвардигорнинг синовли кунларида хайрли ва савобли ишларни кўпайтиришимиз, истиғфор ва тавбага барчамиз биргаликда киришимиз энг маҳбуб амаллардандир...

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin |#карантинбезпаники
#Уйда_қолинг!
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Закот, #Карантин, #мишмиш_тарқатиш #нархни_сунъий_ошириш

ОҒИР КУНЛАРДА: Закотни муддатидан аввал бериш, карантинга амал қилиш зарурлиги ва нархни сунъий ошириш, миш-миш тарқатиш жоиз эмаслиги ҳақида

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.

Уламолар иттифоқ қилган қоида шуки, Ислом шариати ҳукмларининг мақсади бешта асосни ҳимоя қилишга қаратилган бўлиб, улар – жон, дин, насл, мол ва ақлдир. Шаръий истилоҳда улар “Беш зарурат”, деб номланади..

Барча самовий динлар ва соғлом ақл эгалари уларни асраб-авайлаш шартлиги борасида якдил фикрдалар. Жонни асраш борасида Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай дейди:

وَلاَ تُلْقُوا بِأيْدِيكُمْ إلَى التَّهْلُكَةِ [البقرة : 195] .

яъни: “...ўз қўлларингиз билан ўзларингизни ҳалокатга ташламангиз!” (Бақара сураси 195-оят).

Пайғамбар алайҳиссалом: “Зарар бериш ҳам, зарар кўриш ҳам йўқ”, - деганлар (Имом Ибн Можа ва Имом Дорақутний ривоятлари). Жонни асраб-авайлаш тўғрисида булардан бошқа ҳам кўплаб диний кўрсатмалар мавжуд.

Турли миш-миш ва асоссиз маълумотларни тарқатиш ҳаром

Ислом шариатида турли миш-мишлар тарқатиш ва уни ривожлантириш қораланган. Чунки у, одамлар вабога қарши курашиш учун раҳбарларнинг атрофида жамланиб, жипслашиш зарур бўлган бир пайтда уларда, хавотир, иккиланиш ва саросима кабиларни келтириб чиқаради. Ҳолбуки ўзаро жипслик ҳар қандай жамиятнинг қувват таянчидир. Қуръони карим миш-миш тарқатувчи тоифанинг хатаридан огоҳлантирган ва уларни мунофиқлар, қалбида касали борлар қаторига қўшган. Уларнинг ҳаммасини ҳалокат билан қўрқитган:

"لَئِنْ لَمْ يَنْتَهِ الْمُنَافِقُونَ وَالَّذِينَ فِي قُلُوبِهِمْ مَرَضٌ وَالْمُرْجِفُونَ فِي الْمَدِينَةِ لَنُغْرِيَنَّكَ بِهِمْ ثُمَّ لا يُجَاوِرُونَكَ فِيهَا إِلا قَلِيلا" (الأحزاب: آية 60)

яъни: “Қасамки, агар мунофиқлар, дилларида бузуқлик бўлган кимсалар ва Мадинада миш-миш тарқатиб юрувчилар (ўз қилмишларидан) тийилмасалар, албатта, Биз Сизни уларга қарши қўзғатурмиз, сўнгра улар (Мадинада) озчиликдан бошқаси Сиз билан ёнма-ён тура олмай қолурлар” (Аҳзоб сураси 60-оят)

Мазкур ояти каримадаги “Муржифлар” бугунги кун луғати билан айтганда миш-миш тарқатувчилардир. Шунинг учун ҳам шариатимиз тилни сақлаш, жамиятда бир хабар тарқатишдан аввал унинг оқибатлари ҳақида ўйлаб, аниқлик киритиб олишга буюрган. Аллоҳ таоло айтади: “Эй, имон келтирганлар! Агар фосиқ хабар келтирса, аниқлаб кўринглар, бир қавмга билмасдан мусибат етказиб қўйиб, қилганингизга надомат чекувчи бўлманглар” (Ҳужурот сураси, 6-оят).

Мана шу ояти каримада ҳар бир инсон эшитган гапини текшириб, унинг манбаси рост ёки ёлғон эканини билмасдан туриб гапирмасликка акс ҳолда ўзи билмаган равишда бошқаларга озор бериб, надомат ва пушаймонликка тушиб қолмасликка буюрилмоқда...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

🔸Вабо тарқалганда нархларни сунъий равишда ошириш ҳаром
🔸Пандемияда чиқарилган тартиб-қоида ва қарорларга амал қилиш вожиб.
🔸Шаръий ҳукмлар инсон манфаатларига зид эмас
🔸Закотни вожиб бўлиш муддатидан аввал бериш жоиз


@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin |#карантинбезпаники
#Уйда_қолинг!
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳайруллоҳ домла Турматов: Нажот нимада?

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Уйда_қолинг
@muslimuzportal | @mp3muslim
– Эй Роббимиз! Бу кунларда барча мўминлар ҳар галгидан-да кўпроқ Сени зикр қилмоқдалар. Тавба-ю истиғфор, тасбеҳ-у таҳлил, хатми Қуръон ва салавотлар, қурбонлик ва хайрияларини кўпайтириб, Ўзинга илтижо қилмоқдалар.
– Эй Роббимиз! Буларнинг барчасини бизлардан қабул айлагин! Бутун олам, хусусан, мўмин-мусулмонларни бошига келиб турган касалликни тез кунда Ўзинг кетказгин!

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin |#карантинбезпаники
#Уйда_қолинг!
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Ё Роббий, Ўзинг бу коронавирус иллатини бутун инсоният бошидан даф қилгин. Барчамизга Ўзинг раҳм қил. Дуоларимизни мустажоб айлаб, синовингдан чиройли ўтишимизни насиб этгин.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin |#карантинбезпаники
#Уйда_қолинг!
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Аллоҳ таоло барчамизга амалларимизнинг гўзал бўлишини, тану-жонимиз саломат бўлишини насиб этсин. Аллоҳ таоло тез кунларда бутун дунёдан бу касалликни кўтариб, беморларга шифои комил ато айласин.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin |#карантинбезпаники
#Уйда_қолинг!
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Эй меҳрибон Раббимиз! Бизларга раҳм қилгин! Бошимиздан бу иллатни тезда дафъ қилгин! Аҳволимизни ўзинг ислоҳ эт! Бизларни ўз ҳолимизга ташлаб қўйма! Ота-оналаримиз ва фарзандларимиз ила кўзимиздаги қувончни бардавом айла! Бизлардан марҳаматингни дариғ тутма,
эй буюк Раббимиз!

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin |#карантинбезпаники
#Уйда_қолинг!
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг ҳидоятида мустақим айлаб, бу синовлардан чиройли ўтиб, мукофотга лойиқ бўлишимизни насиб айласин, беморларимизга комил шифо ато қилсин.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin |#карантинбезпаники
#Уйда_қолинг!
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Ё Роббимиз, мазкур синовли кунларда барчамизни хатолардан саломат қил, гўзал сабр ва матонат бер! Бу иллатни халқимиздан, умматдан, бутун дунё халқларидан йўқ қил! Дуоларимизни қабул ет, айб-нуқсанларимизни мағфират қил! Амин!

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin |#карантинбезпаники
#Уйда_қолинг!
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Парвардигор-о! Ер юзи аҳлини, шу жумладан, ватандошларимизни COVID-19 аталмиш балодан асрагил!
Асровчи Ўзинг! Дард ҳам, даво ҳам Сенингдир! Ўзинг кифоясан, ҳомийсан, подшоҳсан, нусрат берувчисан – Парвардигор!!!

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin |#карантинбезпаники
#Уйда_қолинг!
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Шу кунларда уйида сабр қилиб ўтирган, инфекциянинг тарқамаслигига ўз ҳиссасини қўшганларга Аллоҳ шаҳидлик мақомини, касалларга шифо берсин.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin |#карантинбезпаники
#Уйда_қолинг!
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Эй Роббимиз сўрамасак ғазаб қилиб, сўрасак рози бўласан, Эй Роббимиз Сен бандаларингни севинтиришни севасан! Биз Сенга барча гуноҳларимиз билан юзландик, Сен бизга мағфиратинг билан пешвоз чиқ! Биз Сенга илтижо қилдик, кафтларимизни очиб дуо қилдик, Сен дуоларимизни қабул эт! Биздан бу офатингни олгин, зеро офиятингга муштоқмиз. Биздан бу ёмонликларни - вирусни кетказгин, бизга саломатлик бериб севинтиргин, қалбларимиз шодлансин!
Амин, Я Роббал аламийн

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin |#карантинбезпаники
#Уйда_қолинг!
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Эй парвардигорим, бизни гуноҳларимизни кечир. Дуоларимизни ижобат айла, юртимиздан бу офатларни кўтар, юртимизга тинчлик, хотиржамлик, фаровонлик, сихат-саломатлик бер.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin |#карантинбезпаники
#Уйда_қолинг!
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Бугунги кунда вазият тақозоси билан ҳар бир киши уйида қолса, албатта яхши нияти сабабли ибодатга айланади. Чунки узлат халқдан узилиб, Холиқ билан ёлғиз қолишдир. Холиқ билан ёлғиз қолиш, халойиқ атрофида Холиқдан ажратадиган, ўртага тўсиқ бўладиган нарсалардан холи қолиш демакдир. Мана шу ёлғиз қолиш руҳни поклайди, нафсни тинчлантиради ва энг асосийси ибодатда ихлос пайдо қилади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin |#карантинбезпаники
#Уйда_қолинг!
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Уйда_қолинг!
"БЕКОР ЎТИРГАНДАН, БЕКОР ИШЛА", ЧУНКИ "БЕКОРЧИДАН ХУДО БЕЗОР!"
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/19882

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#уйда_қолинг

🌙 ЭНГ САРА МАҚОЛАНИ МУТОЛАА ҚИЛИНГ!


🕌 Қуйидаги линклар орқали ўзингизни қизиқтирган мақолани мутолаа қилишни тавсия этамиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#уйда_қолинг
🌙 ЭНГ САРА МАҚОЛАНИ МУТОЛАА ҚИЛИНГ!


🕌 Қуйидаги линклар орқали ўзингизни қизиқтирган мақолани мутолаа қилишни тавсия этамиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#уйда_қолинг
🌙 ЭНГ САРА МАҚОЛАНИ МУТОЛАА ҚИЛИНГ!


🕌 Қуйидаги линклар орқали ўзингизни қизиқтирган мақолани мутолаа қилишни тавсия этамиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати