#Етти_кунга_етти_китоб
#Тасаввуф_ҳақида_тасаввур: СЎЗ БОШИ
БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ
Аллоҳ таолога Ўзига хос ва мос ҳамду санолар бўлсин!
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин!
Ул зотнинг оли байтлари ва асҳобларига ҳам салавот ва дурудлар бўлсин!
Аммо баъд:
Азиз ўқувчилар! Сиз муҳтарам ила ўзига хос ажойиб бир мавзуда суҳбат бошламоқдамиз. Бу мавзу айниқса сиз билан биз истиқомат қиладиган минтақа фарзандлари учун ўзига хос хусусият касб этгандир. Чунки сиз билан биз фалакнинг гардиши иродамизга қарши айланиши туфайли динимиздан узоқлашишимиз жараёнида ушбу мавзудан ҳам бутунлай узоқлашиб кетганмиз. Кўпчилигимиз бу ҳақда энг оддий тасаввурга ҳам эга эмасмиз. Баъзи бир маълумотга эга бўлганларимиз эса қониқарли даражада билим ҳосил қилмаганмиз.
Бу мавзу тасаввуфдир. Ҳозирда у ҳақда турли гап-сўзлар кўпайиб кетди. Уларнинг қай бири тўғри, қай бири нотўғри эканини ажратиб олишнинг ўзи ҳам қийин. Шунинг учун барчани бирдек қониқтирадиган маълумотларга эҳтиёжимиз кучли. Аммо аввал ўзимиз ўрганмоқчи бўлган мавзу билан алоқамиз ҳақида керакли нарсаларни бир оз эслаб ўтсак, мақсадга мувофиқ бўлар, деган умиддамиз...
ᅠ
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ
@muslimuzportal обуна бўлинг
Яқинларингизга ҳам улашинг⤵️ | Muslim.uz

t.iss.one
Тасаввуф ҳақида тасаввур: СЎЗ БОШИ
СЎЗ БОШИ Тариқатлар; Тасаввуфда таназзул БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Аллоҳ таолога Ўзига хос ва мос ҳамду санолар бўлсин! Набий соллаллоҳу алайҳи васа...
#Етти_кунга_етти_китоб
#Тасаввуф_ҳақида_тасаввур:
ЯНГИЛАНИШ
Ҳижрий ўн учинчи асрнинг иккинчи ярмига, милодий йигирманчи асрнинг бошларига келиб, исломий илмларда ижобий ўзгаришлар пайдо бўла бошлади.
Аста-секин динимизнинг иймон ва Исломга оид кўпгина илмларини ҳозирги замон руҳида кишилар онгига сингдириш йўлида анчагина ишлар қилина бошлади.
Ақоид, тафсир, ҳадис, улумул Қуръон, улумул ҳадис, мерос ва бошқа илмларда янги китоблар битилди ҳамда кўплаб забардаст олимлар етишиб чиқди. Ушбу ҳаракатлар туфайли мусулмонлар бу соҳаларда ўзларига керакли илмларни олиш ва саволларига жавоб топиш имконига эга бўлдилар.
Аммо тасаввуф бобида иш аввалги ҳолида қолаверди. Бу соҳани ўрганиш ёки унга доир янги китоблар ёзиш йўлида ҳаракатлар бўлмади, бўлса ҳам, тор доирада ва қониқарсиз бўлди.
Бизнинг фикримизча, аҳли тасаввуфнинг ичида бу ишни қилишга қобилиятлилари йўқ эди. Борлари ҳам ўзининг шахсий риёзати билан ва муридлари тарбияси билан банд эди. Ёзишга қобилияти борлар эса тасаввуфда яшамаган, яъни унинг ичига кирмаган кишилар эди. Улар тасаввуф ҳақида – унинг соф ҳақиқатини баён қилиш борасида – бирор нарса ёза олишлари мушкул эди. Ғарблик шарқшуносларнинг ёзганлари эса сувни яна ҳам лойқалатишдан бошқага ярамас эди...
ᅠ
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

Тасаввуф ҳақида тасаввур: ЯНГИЛАНИШ
Ҳижрий ўн учинчи асрнинг иккинчи ярмига, милодий йигирманчи асрнинг бошларига келиб, исломий илмларда ижобий ўзгаришлар пайдо бўла бошлади. Аста-секин...
#Етти_кунга_етти_китоб
#Тасаввуф_ҳақида_тасаввур:
ТАСАВВУФГА ОИД ТААССУРОТЛАР
Тасаввуфга бўлган дастлабки алоқани камина ходимингиз хотирасидаги баъзи чизиқлар орқали англашга ҳаракат қилиб кўрайлик.
Оқ-қорани ажрата бошлаганимизда, масжид муаззинини «сўфи» дейишларини англадик. Аммо ҳали муаззин ҳақиқий маънодаги сўфий эмаслигини англай олмас эдик. Кейинроқ, янги жойга кўчиб ўтганимизда, қўшниларимиздан бирларини кишилар «сўфий» деб аташларидан, масжиднинг муаззинидан бошқа одам ҳам сўфий бўлишини тушундик.
Қиблагоҳимизнинг Бухородаги «Ҳасти Баҳоуддин Нақшбанд» мажмуаларида масъул бўлиб ишлаганлари ҳақидаги эсдаликларидан сўфий ва тасаввуф ҳақида дастлабки тушунчаларни ола бошладик. Аммо бу тушунчалар Баҳоуддин Нақшбанд раҳматуллоҳи алайҳининг зиёратлари, зиёратчилари, туғбардор ва у ерга шифо умидида келтирилган мажнунлар ҳамда уларнинг ўша ерда ишлашларию шифо топишлари ҳақида эди.
Гоҳида қиблагоҳимиз Баҳоуддин Нақшбанд турбатлари атрофида ишлаб турганларида ўзларига алоҳида илтифотни англатувчи тушлар кўрганларини ҳам айтиб берар эдилар.
Аста-секин ҳали у қишлоқда, ҳали бу қишлоқда бўлган зикр тўпланишлари, ундаги ҳодисалар ҳақида ҳам маълумотларни англай бошладик. Зокирларни миршаблар қувгани, уларни ушлай олмагани ҳақидаги хабарлар ҳам тез-тез тарқалиб турар эди. Ўша вақтларда бу мавзу ҳақида яроқли савол бериш ҳам, берилган саволга қониқарли жавоб олиш ҳам қийин эди.
Бухорои шарифдаги «Мир Араб» диний ўқув юртига кирганимда, қиблагоҳимизнинг топшириқларига биноан, бузрукворнинг зиёратгоҳларига яширинча бордим. Ўша кунлари Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратларини туш ҳам кўрдим. Бу тушни бировга айтмаган бўлсам ҳам, ўзимча яхши башоратга йўйдим.
«Мир Араб»да талабалар орасида тасаввуф ва унинг аҳли ҳақида бўлиб ўтадиган турли тортишувларни катта қизиқиш билан тинглар эдим. Асосан аҳли тариқат оиласида ўсган талабалар бу ишнинг ҳимоячиси бўлишарди. Улар машойихларга тил теккизиш мумкин эмаслигини бошқаларга англатишга куйиб-ёниб ҳаракат қилишар, бошқалар эса бу йўлга кирганларнинг «кирдикорларини» айтиб, тасаввуфни танқид қилишарди.
Энди ўйлаб кўрсак, биринчилари соф тасаввуф ҳақида гапирган бўлсалар, иккинчилари ўзлари кўрган бузуқ тасаввуф ҳақида гапирган эканлар. Ўша кезлари баъзи устоз ва талабаларнинг сўфийчиликка яширин равишда уринаётганлари ҳам маълум бўлди. Агар зикр ва шунга ўхшаш ишга очиқ равишда яқин бўлсалар, «фанат»ликда айбланиб, жазога тортилишлари турган гап эди...

Тасаввуф ҳақида тасаввур: ТАСАВВУФГА ОИД ТААССУРОТЛАР
ТАСАВВУФГА ОИД ТААССУРОТЛАР Тасаввуфга бўлган дастлабки алоқани камина ходимингиз хотирасидаги баъзи чизиқлар орқали англашга ҳаракат қилиб кўрайлик....
#Етти_кунга_етти_китоб
#Тасаввуф_ҳақида_тасаввур:
ТАСАВВУФНИНГ МАЪНОСИ, ТАЪРИФИ ВА МАНБАИ
ТАСАВВУФНИНГ МАЪНОСИ
Тасаввуфнинг ўзи кишилар орасида турли тортишувларга сабаб бўлгани каби, бу сўзнинг луғавий маъноси ҳам аҳли тасаввуфнинг ва бошқаларнинг орасида анчагина мунозараларга сабаб бўлган. «Тасаввуф» сўзи қайси ўзакдан олингани ва ундан кўзланган маъно ҳақида бир қанча фикр-мулоҳазалар айтилган. Бинобарин, «суфий» («сўфий») сўзи ҳақида ҳам худди мана шу ҳолни кўрамиз. Зотан, бу икки сўз ва маъно бир-биридан ажралмас нарсалардир. Келинг, ана шу мулоҳазаларнинг баъзилари билан танишиб чиқайлик.
1. Айримлар: «Сўфий» сўзи аҳли суффага нисбатдир», дейишади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вақтларида у зот алайҳиссаломнинг масжидларида суффа бўлган. Ўша суффада уй-жойи йўқ ўта камбағал саҳобалардан бир гуруҳи яшаганлар. Улар асосан талаби илм билан машғул бўлганлар ва тақводорлик билан умр кечирганлар. Сўфийчилик ўшалардан келиб чиққан.
Аммо бу фикрга қарши тарафдагилар: «Агар «суфий» сўзининг асли суффа бўлганида, араб тили қоидасига биноан уни «суффий» дейиш керак эди», дейишади. Шунинг учун «суфий» сўзи «суффа» сўзидан олинган, дейиш тўғри бўлмайди.
2. «Сўфий» сўзи «саф» сўзидан олинган, дейдиганлар ҳам бор. Уларнинг фикрича, сўфийлар ибодатнинг олдинги сафида бўлганлар, шунинг учун ушбу номни олганлар.
Аммо луғат уламолари бу фикрни ҳам рад этадилар. Чунки сафга нисбат берилса, «саффий» дейилиши керак эди.
3. «Сўфий» сўзи Суфа ибн Удд ибн Тлобихага нисбатдир, дейди яна бир тоифа. Қадимда ўта кўп ибодат қиладиганлар айнан ўша одамга нисбат берилган.
Аммо бу талқин ҳам қабул қилинмаган. Чунки Исломда бошқа диндагиларни ўзига ўрнак қилиб олиш мумкин эмас. Суфа ибн Удд жоҳилият даврида фаолият кўрсатган.
4. Баъзи кишилар: «Сўфий» «сафо»дан олинган. Қалби соф бўлган кишилар сўфий бўлишига ишорадир», дейишган.
Аммо кўпчилик бу фикрни ҳам рад этади. Уламоларнинг фикрича, «Сафо» сўзининг «суфий» (сўфий) бўлиб қолиши луғат илми жиҳатидан ҳам, мантиқ жиҳатидан ҳам тўғри келмайди.
5. «Суфий» сўзи арабча «сувф» – «жун» сўзидан олинган, дейишади кўпчилик боҳислар. Аввало, луғат жиҳатидан бу исм жуда тўғри келади. Қолаверса, кўп ибодат қилишга берилган кишилар кийимни ҳам жуда содда кийишган. Одатда уларнинг кийимлари фақат жундан иборат бўлган, дейишади улар.
Жун майин бўлмагани учун ҳам барча асрларда обидларнинг хос кийими ҳисобланган. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг обидликлари ҳақида сўз борганда ҳам «Ул зот жун кийим кияр эдилар» деган ривоят келтирилади.
Ҳасан Басрий розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда: «Бадр уруши қатнашчиларидан етмиштасини кўрганман, барчасининг кийими фақат жундан эди», дейилган.
Абу Сулаймон Дороний бу ҳақда қуйидагиларни айтади: «Жун зуҳднинг аломатларидан биридир. Кимнинг қалбида беш дирҳамлик жун кийиш рағбати бўлса, уч дирҳамлик жун кийиши лозим эмас».
Кўпчилик мутахассислар ушбу охирги қавлни қабул қилганлар...
ᅠ
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

Тасаввуф ҳақида тасаввур: ТАСАВВУФНИНГ МАЪНОСИ, ТАЪРИФИ ВА МАНБАИ
ТАСАВВУФНИНГ МАЪНОСИ Тасаввуфнинг ўзи кишилар орасида турли тортишувларга сабаб бўлгани каби, бу сўзнинг луғавий маъноси ҳам аҳли тасаввуфнинг ва бошқ...
#Етти_кунга_етти_китоб
#Тасаввуф_ҳақида_тасаввур: СУННИЙ ТАСАВВУФ
Сунний тасаввуф ўзи нима ва унинг вазифаси нимадан иборат?
Аввало турли омилларга кўра «тасаввуф» сўзи орқали ифода қилинаётган ҳақиқатнинг «руҳий тарбия», «тазкиятун-нафс», «сулук» ва шунга ўхшаш маънолар билан ифода қилинганини айтиб ўтмоғимиз лозим.
Қуръони Каримда динимизнинг шўъбаларидан ва нубувват орқали келган муҳим нарсалардан бири бўлган бу ҳақиқат «тазкия» – «поклаш» деб аталган. Тазкия Қуръони Каримда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олиб келган тўрт муҳим нарсадан бири сифатида зикр қилинган.
Аллоҳ таоло Жумуъа сурасида қуйидагиларни айтади:
هُوَ ٱلَّذِي بَعَثَ فِي ٱلۡأُمِّيِّۧنَ رَسُولٗا مِّنۡهُمۡ يَتۡلُواْ عَلَيۡهِمۡ ءَايَٰتِهِۦ وَيُزَكِّيهِمۡ وَيُعَلِّمُهُمُ ٱلۡكِتَٰبَ وَٱلۡحِكۡمَةَ وَإِن كَانُواْ مِن قَبۡلُ لَفِي ضَلَٰلٖ مُّبِينٖ٢
«У саводсизларга уларнинг ичидан Унинг оятларини ўқиб берадиган ва уларни поклайдиган ҳамда уларга Китобни ва ҳикматни ўргатадиган Расулни юборган Зотдир. Ҳолбуки, улар илгари очиқ-ойдин залолатда эдилар» (2-оят).
Биз «саводсиз» деб таржима қилган маъно араб тилида «уммий» дейилиб, бу сўз ўқиш-ёзишни билмайдиган шахсга нисбатан ишлатилади. «Умм» она дегани. Демак, «уммий» сўзидан «онадан туғилгандек, ўқиш-ёзишни ўрганмай юрган» деган маънони тушуниш керак. Ўша давр араблари «уммий қавм» деб аталган, чунки уларнинг ичларида ўқиш-ёзишни биладиганлари жуда оз бўлган.
Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом ҳам ўқиш-ёзишни мутлақо ўрганмаганлар. Албатта, Аллоҳ таолонинг улкан ҳикмати туфайли шундай бўлган. Нима учун ҳикмат, деяпмиз? Чунки саводсиз жамиятда уммий бўлиб ўсган, умрида ҳеч нарса ўқимаган-ёзмаган, ўзга динлар, шариат ва маданиятлардан бехабар ҳолда вояга етган, пайғамбар бўлганларидан кейин ҳам ўқиш-ёзишни ўрганмаган бир одам қирқ ёшга тўлганларида Аллоҳнинг иродаси билан халқларни дунёда энг мукаммал дин бўлмиш Исломга даъват қила бошладилар...

Тасаввуф ҳақида тасаввур: СУННИЙ ТАСАВВУФ
Сунний тасаввуф ўзи нима ва унинг вазифаси нимадан иборат? Аввало турли омилларга кўра «тасаввуф» сўзи орқали ифода қилинаётган ҳақиқатнинг «руҳий тар...
#Етти_кунга_етти_китоб
#Тасаввуф_ҳақида_тасаввур: СУННИЙ ТАСАВВУФ (давоми)
Қисқа қилиб айтадиган бўлсак, иймон, Ислом ва эҳсоннинг қўшилувидан дин ҳосил бўлар экан.
«Иймон» – эътиқод масалаларига оид илоҳий таълимотлар тўплами бўлиб, уни ўргатадиган илм «ақийда илми» деб аталади.
Ислом динининг амалий қисми «шариат» дейилади. Бунга оид диний таълимотларни ўргатадиган илм «фиқҳ илми» деб аталади.
«Эҳсон» – диннинг қалбга боғлиқ тарбия қисми бўлиб, уни «тариқат» ҳам дейилади. Бунга оид диний таълимотларни ўргатадиган илм одатда «тасаввуф илми» деб аталадиган бўлиб қолган.
Буларнинг ҳаммаси биргаликда «дин» дейилади. Чунки бошқа бир ривоятда айтилишича, ушбу нарсаларни сўраган шахс қайтиб кетганидан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларга:
«Уни қайтаринглар», дедилар.
Саҳобаи киромлар қараб, ҳеч кимни кўрмадилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга:
«Бу Жаброилдир. Одамларга динларини ўргатгани келибди», дедилар.
Яъни унинг саволлари одамларга динларини ўргатиш мақсадида берилган эди, дедилар. Бинобарин, ушбу саволларда зикр қилинган масалаларнинг мажмуаси «дин» эканлиги тушунилади...

Тасаввуф ҳақида тасаввур: СУННИЙ ТАСАВВУФ (давоми)
Қисқа қилиб айтадиган бўлсак, иймон, Ислом ва эҳсоннинг қўшилувидан дин ҳосил бўлар экан. «Иймон» – эътиқод масалаларига оид илоҳий таълимотлар тўплам...
#Етти_кунга_етти_китоб
#Тасаввуф_ҳақида_тасаввур:
ТАСАВВУФНИНГ ВАЗИФАЛАРИ ТАРИҚАТ ВА ШАРИАТ
ТАСАВВУФНИНГ ВАЗИФАЛАРИ
Тасаввуфнинг вазифалари кўп бўлиб, улардан баъзилари ҳақида тўхталиб ўтайлик:
Муҳаққиқ уламолар тасаввуфни «ботиний фиқҳ», яъни «ички фиқҳ» дейдилар.
Бундан фиқҳ икки қисмга: зоҳирий – «ташқи» ва ботиний – «ички»га бўлиниши келиб чиқади.
Уламоларимиз шариат илмларини «зоҳирий фиқҳ» деб атайдилар ёки оддийгина «фиқҳ илми» дейиш билан кифояланадилар. Бинобарин, зоҳирий фиқҳ шаръий амалларнинг ташқи томонига аҳамият беради.
Мисол учун, таҳорат, ғусл, намоз, рўза, закот ва ҳаж каби ибодатларнинг зоҳирий масалаларини оят ва ҳадислар ҳамда ижмоъ ва қиёс асосида зоҳирий фиқҳ илми – шариат баён қилиб беради.
Худди ўша ибодатларни адо этиш жараёнида қалбни қандай тутиш кераклигини, хушуъ ва хузуъни қандай адо этиш лозимлигини оят ва ҳадислар ҳамда ижмоъ ва қиёс асосида ботиний фиқҳ илми – тариқат баён қилиб беради.
Яна ҳам тушунарли бўлиши учун мисоллар келтирайлик. Таҳоратнинг фарзи, суннати ва мустаҳаблари нималар эканлигини, бу ибодатни адо этиш чоғида турли аъзоларни қандай тутиш ва ювилиши лозим бўлган аъзоларни неча марта ҳамда қандай ювиш кераклигини зоҳирий фиқҳ илми – шариат баён қилиб беради.
Таҳоратдан таълим бераётган фақиҳ олим: «Қўлни яхшилаб уч марта ювилади, бармоқларни бир-бирининг орасига киритиб таҳлил қилиш лозим, юзни ювганда ундай қилиш керак, оёқни ювганда бундай қилиш керак», деб ташқи ҳукмларни баён қилиб беради.
Таҳоратдан таълим бераётган тасаввуф олими эса бу ибодатни қилишни бошлаганда ва уни адо этиш жараёнида қалбни қандай тутишни ўргатади. Ҳар бир аъзони ювганда қалбдан нималар ўтиши кераклигини майдалаб баён қилади.
Намоз неча вақт фарз, вожиб ёки суннат? Бомдоднинг неча ракъати фарз-у, неча ракъати суннат? Намозда турганда, рукуъ ёки сажда қилганда гавдани қандай тутиш лозим? Қаъдада ўтирганда гавда, қўл ва оёқлар қай шаклда бўлиши керак? Ва шу каби кўплаб масалаларни зоҳирий фиқҳ илми баён қилиб беради.
Намоздаги руҳий ҳолатни, қалбни қандай тутишни, хушуъ ва хузуъни – ҳамма-ҳаммасини ботиний фиқҳ илми баён қилади...ᅠ

Тасаввуф ҳақида тасаввур: ТАСАВВУФНИНГ ВАЗИФАЛАРИ ТАРИҚАТ ВА ШАРИАТ
ТАСАВВУФНИНГ ВАЗИФАЛАРИ Тасаввуфнинг вазифалари кўп бўлиб, улардан баъзилари ҳақида тўхталиб ўтайлик: Муҳаққиқ уламолар тасаввуфни «ботиний фиқҳ», яъ...
#Етти_кунга_етти_китоб
#Тасаввуф_ҳақида_тасаввур:
ТАРИҚАТ СИЛСИЛАСИ
Аввал ҳам айтиб ўтганимиздек, ҳар бир тариқатнинг ўз шайхидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга етиб борадиган силсиласи бор. Мазкур силсилага кирувчи шайхлар ушбу тариқат асосларини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан нақл қилишда хизмат қилганлар. Бизда асосан нақшбандийлик тарқалгани учун ушбу тариқат силсиласини батафсилроқ ўрганиб чиқамиз.
1 – ҲАЗРАТИ МУҲАММАД МУСТАФО
СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ
Одатда тасаввуф китобларида силсила зикр қилинганда биринчи бўлиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак исмлари ва у зот алайҳиссаломнинг шамойиллари ва ахлоқи олиялари зикр қилинади. Ушбу маълумотлар бошқа алоҳида китобларда борлиги эътиборидан, биз бу ерда ҳар бир тариқат каби Нақшбандия тариқати ҳам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга бориб тақалишини яна бир бор таъкидлаш билан кифояланамиз.
2 – АБУ БАКР СИДДИҚ РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУ
Милодий 572 санада Маккада туғилганлар. Милодий 635 санада Мадинада вафот этганлар.
У киши узунга яқин ўрта бўйли, таналари оқ, озғиндан келган, сочларига оқ оралаган, сийрак соқолли, кўзлари бироз чуқур, юзлари нурли, озғин бўлишларига қарамай, қувватли, азму қарорли ва шижоатли киши эдилар.
Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга биринчи бўлиб иймон келтирган кишидирлар. У киши Исломда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейинги энг афзал шахс эканликларида шубҳа йўқ.
Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
«Одамлар ичида мен учун суҳбатида ва молида энг ишончлиси Абу Бакрдир. Агар мен ўзим учун Роббимдан бошқани халил тутадиган бўлсам, албатта Абу Бакрни тутар эдим. Чунки у Ислом биродарлиги ва муҳаббатидир. Масжидда ҳеч бир эшик қолмасдан, ҳаммаси беркитилсин. Илло, Абу Бакрнинг эшиги бундан мустасно»...ᅠ

Тасаввуф ҳақида тасаввур: ТАРИҚАТ СИЛСИЛАСИ
Тариқат СИЛСИЛАСИ Аввал ҳам айтиб ўтганимиздек, ҳар бир тариқатнинг ўз шайхидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга етиб борадиган силсиласи бор....
#Етти_кунга_етти_китоб
#Тасаввуф_ҳақида_тасаввур:
ТАРИҚАТ СИЛСИЛАСИ
4 – ҚОСИМ ИБН МУҲАММАД РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУ
У киши Мадинаи Мунавварада ҳижрий 30 сана, милодий 650 санада таваллуд топганлар. Ҳижрий 102 сана, милодий 720 санада Қудайдда вафот этганлар.
Қосим ибн Муҳаммад розияллоҳу анҳу узун бўйли, қорамтир рангли, соқолининг икки тарафи сийрак зот эдилар. У кишининг кўзларидан доимо ёш оқиб турарди. Аллоҳ таолодан қўрққанларидан доимо қадлари букик юрардилар.
Қосим ибн Муҳаммад розияллоҳу анҳу Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг фарзанди Муҳаммад розияллоҳу анҳунинг ўғиллари эдилар. У кишининг кунялари Абу Муҳаммад эди. Қосим ибн Муҳаммад розияллоҳу анҳунинг оналари асли форс аёли эди.
Қосим ибн Муҳаммад розияллоҳу анҳу дастлаб Оиша розияллоҳу анҳодан, сўнг Абу Ҳурайра ва Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ҳадис ва фиқҳ дарсларини олдилар. У киши Мадинанинг етти буюк фақиҳларидан биридирлар. Қосим ибн Муҳаммад розияллоҳу анҳу фиқҳ ва тасаввуфда устоз эдилар.
Умар ибн Абдулазиз: «Агар қўлимдан келса, халифаликни Қосим ибн Муҳаммадга қолдирган бўлардим», дер эди.
Имом Молик: «Қосим бу умматнинг фуқаҳоларидандир», дер эдилар.
Қосим ибн Муҳаммад розияллоҳу анҳудан билмаган нарсалари сўралса, «Билмайман», деб айтишдан тортинмас эдилар. Билган нарсалари ҳақида эса «Ўзим билган нарсаларни беркитишим мен учун ҳаромдир», дер эдилар.
Вафотларидан олдин Қосим ибн Муҳаммад розияллоҳу анҳунинг кўзлари ожиз бўлиб қолган эди. У киши ўзларининг вафотлари яқинлашганини сезганларида ўғилларига:
«Мени ўзим кийиб турган либослар – кўйлак, изор ва ридога кафанланглар», дедилар.
«Отажон, буни икки қават қилсак бўлмайдими?» деди.
«Бобом Абу Бакр ҳам шу каби уч нарсага кафанланган эдилар. Биз улардан ўрнак олишимиз лозим. Шуниси етади. Янги либосларга ўликлардан кўра тириклар муҳтождир», дедилар.
У киши етмиш ёшларида вафот этдилар.
Қосим ибн Муҳаммад розияллоҳу анҳу силсила омонатини Салмон Форсий розияллоҳу анҳудан олганлар...ᅠ
БАТАФСИЛ
@muslimuzportal | Muslim.uz

4 – ҚОСИМ ИБН МУҲАММАД РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУ У киши Мадинаи Мунавварада ҳижрий 30 сана, милодий 650 санада таваллуд топганлар. Ҳижрий 102 сана, милодий 720...
#Етти_кунга_етти_китоб
#Тасаввуф_ҳақида_тасаввур: ТАРИҚАТ СИЛСИЛАСИ
17. ХОЖА АЛОУДДИН АТТОР ҚУДДИСА СИРРУҲУ
Бу зотнинг туғилган саналари ва жойлари ҳақида маълумот топиш ҳозирча бизга насиб этмади.
У киши ҳижрий 802 сана, милодий 1399 санада Чағониён номли жойда вафот этганлар.
Хожа Алоуддин Аттор қуддиса сирруҳу ўрта бўйли, кулча юзли, қорамтир танли ва катта соқолли одам эдилар. У киши Шоҳ Нақшбанд ҳазратларининг содиқ муридлари, куёвлари ва бош халифалари эдилар.
Хожа Алоуддин Аттор қуддиса сирруҳу Бухорои шарифдаги бой оилалардан бирининг фарзандлари бўлишларига қарамай, фақирликни афзал кўрган ва илму ирфонга ружу қўйган эдилар. У киши Бухоро мадрасаларидан бирида зоҳирий илмларни мароқ билан таҳсил қилдилар. У кишининг ҳужраларида бир эски бўйра, бошга қўйиладиган ёстиқ ва китоб қўядиган тахтадан бошқа нарса йўқ эди...ᅠ
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Тасаввуф_ҳақида_тасаввур: ТАРИҚАТ СИЛСИЛАСИ
17. ХОЖА АЛОУДДИН АТТОР ҚУДДИСА СИРРУҲУ
Бу зотнинг туғилган саналари ва жойлари ҳақида маълумот топиш ҳозирча бизга насиб этмади.
У киши ҳижрий 802 сана, милодий 1399 санада Чағониён номли жойда вафот этганлар.
Хожа Алоуддин Аттор қуддиса сирруҳу ўрта бўйли, кулча юзли, қорамтир танли ва катта соқолли одам эдилар. У киши Шоҳ Нақшбанд ҳазратларининг содиқ муридлари, куёвлари ва бош халифалари эдилар.
Хожа Алоуддин Аттор қуддиса сирруҳу Бухорои шарифдаги бой оилалардан бирининг фарзандлари бўлишларига қарамай, фақирликни афзал кўрган ва илму ирфонга ружу қўйган эдилар. У киши Бухоро мадрасаларидан бирида зоҳирий илмларни мароқ билан таҳсил қилдилар. У кишининг ҳужраларида бир эски бўйра, бошга қўйиладиган ёстиқ ва китоб қўядиган тахтадан бошқа нарса йўқ эди...ᅠ
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
t.iss.one
Тасаввуф ҳақида тасаввур: ТАРИҚАТ СИЛСИЛАСИ
ХОЖА АЛОУДДИН АТТОР ҚУДДИСА СИРРУҲУ Бу зотнинг туғилган саналари ва жойлари ҳақида маълумот топиш ҳозирча бизга насиб этмади. У киши ҳижрий 802 сана,...
#Етти_кунга_етти_китоб
#Тасаввуф_ҳақида_тасаввур: ТАРИҚАТ СИЛСИЛАСИ
ИМОМИ РОББОНИЙ АҲМАД ФОРУҚ САРҲАНДИЙ ҚУДДИСА СИРРУҲУ
Имоми Роббоний раҳматуллоҳи алайҳи ҳижрий 971 сана, милодий 1563 сана шаввол ойининг ўн тўртинчи куни, жумъа кечасида Ҳиндистоннинг Сарҳанд шаҳрида таваллуд топганлар ва ҳижрий 1034 сана, милодий 1625 санада ўша ерда вафот этганлар.
Имоми Роббоний раҳматуллоҳи алайҳи узун бўйли, буғдой рангли, кулча юзли, қирмизи кўзли ва қора соқолли зот эдилар. У киши ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг наслларидан эдилар.
Имоми Роббоний раҳматуллоҳи алайҳи шариат илмларини юксак даражада билишлари билан «иккинчи минг йилликнинг мужаддиди» лақабини олган эдилар. У киши бир йўла Нақшбандия, Қодирия, Чиштия, Суҳравардия, Шетория, Вирдория ва Кубравия каби бир неча тариқатларнинг шайхи эдилар.
Имоми Роббоний раҳматуллоҳи алайҳининг ёшлик чоғлари шаръий илмларни талаб қилиш билан ўтди. У кишининг оталари катта олим бўлганлари учун хонадонларига ўша пайтнинг забардаст уламолари тез-тез ташриф буюриб турар эдилар. Имоми Роббоний раҳматуллоҳи алайҳи улардан жуда кўп фойдалар олар эдилар.
Имоми Роббоний раҳматуллоҳи алайҳи тезда Қуръони Каримни тўлиқ ва пухта ёд олдилар. Сўнгра ўз оталаридан турли илмларни ўргана бошладилар. Тез орада у кишининг истеъдодлари намоён бўла бошлади. Кейинроқ ўша пайтнинг илмий марказларидан бири бўлган Сайлакутга сафар қилиб, машҳур олим шайх Камолиддин Кашмирийдан олий даражадаги китобларни хатм қилдилар...ᅠ

ИМОМИ РОББОНИЙ АҲМАД ФОРУҚ САРҲАНДИЙ ҚУДДИСА СИРРУҲУ Имоми Роббоний раҳматуллоҳи алайҳи ҳижрий 971 сана, милодий 1563 сана шаввол ойининг ўн тўртинчи...
#Етти_кунга_етти_китоб
#Тасаввуф_ҳақида_тасаввур:
ШАЙХ МАСАЛАСИ
Тасаввуф масалаларининг аксарияти баҳсли бўлса ҳам, уларнинг баъзиларида тортишув ҳаддан ташқари кўп ва ихтилофлидир. Ана шулардан бири шайх ҳақидаги масаладир.
Аҳли тасаввуфнинг ўзи ҳар бир нарсани шайхга боғлаб қўйган бўлади. Тасаввуфнинг мухолифлари эса тасаввуфни танқид қилишга шайх ҳақидаги фикрлар ва шайхларнинг сийратларини қурол қилиб оладилар. Аммо ўртача йўл тутганлар ҳам бор.
Аҳли тасаввуф: «Ҳар бир иш шайхга боғлиқ, шайх бўлмаса, ҳеч нарса бўлмайди, шайхи йўқнинг шайхи шайтондир», дейдилар. Баъзи бирлари эса ўз шайхлари ҳақида муболағага кетадилар. Уларнинг ғайбни билишлари, қаерда бўлса ҳам, бошига мушкулот тушган муридига ёрдам бериб, балогардон бўлишлари ва бошқа ғаройиб нарсаларни оғиз кўпиртириб гапирадилар.
Бу борада ҳар жамоа ўз шайхининг дунёдаги энг улуғ муршидлигини даъво қилади ва орада низолар ҳам чиқиб туради.
Тасаввуфнинг мухолифлари эса муридларнинг юқорида зикр этилгандек беўхшов гапларини ва шунга ўхшаш бошқа гап-сўзларни далил қилиб олиб, шайхларни ширкнинг сабабчилари сифатида сўкадилар. Уларни турли айблар билан айблайдилар.
Аммо бу масалани мўътадил равишда ўрганиш ва хулоса чиқаришга ҳаракат қилганлар жуда кам бўлади. Келинг, ана шу жуда камлардан бўлишга ҳаракат қилайлик.
Ҳозирги кунимизнинг аҳли тасаввуф шайхларидан бирлари Мисрдаги «Ал-ашийра ал-Муҳаммадия» тариқатининг бошлиғи шайх Муҳаммад Закий Иброҳим жанобларининг мухбирлар берган саволига жавобларини кўриб чиқайлик...ᅠ

Тасаввуф ҳақида тасаввур: ШАЙХ МАСАЛАСИ
Тасаввуф масалаларининг аксарияти баҳсли бўлса ҳам, уларнинг баъзиларида тортишув ҳаддан ташқари кўп ва ихтилофлидир. Ана шулардан бири шайх ҳақидаги...
#Етти_кунга_етти_китоб
#Тасаввуф_ҳақида_тасаввур: КУНДАЛИК ВАЗИФАЛАР
Тариқатдаги кишининг кундалик вазифалари аниқ бўлади. Бунда у аввало кундалик фарз ва вожиб амалларга алоҳида эътибор беради. Ўзининг бурчи бўлган бу амалларни ихлос билан, бекаму кўст адо этади. Шу билан бирга, мандуб бўлган нафл ибодат, амал ва зикрлардан ўз ҳолига қараб бажариб туради.
Ҳар бир мусулмон учун бу каби нафл ишларнинг энг оз чегарасининг ўлчови бўлиши керак. Қолгани эса шахсга қараб белгиланади. Агар ўзида рағбат ва имконият сезса, мазкур амалларни кўпайтириб боради. Баъзи бир сабабларга кўра ўша амалларни ўз вақтида бажара олмай қолса, кейин адо қилиб боради.
Бу каби кундалик вазифаларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари ҳам қилиб юрганлар ва умматларига ҳам шундай қилишни ўргатганлар. Бу борада ривоятлар жуда кўп. Биз фақат биргина мисол билан кифояланамиз.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ ﷺ قَالَ: «مَنْ قَالَ: لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ، وَلَهُ الْحَمْدُ، يُحْيِي وَيُمِيتُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ، فِي يَوْمٍ مِائَةَ مَرَّةٍ، كَانَ لَهُ عِدْلُ عَشْرِ رِقَابٍ، وَكُتِبَتْ لَهُ مِائَةُ حَسَنَةٍ، وَمُحِيَتْ عَنْهُ مِائَةُ سَيِّئَةٍ، وَكَانَ لَهُ حِرْزًا مِنَ الشَّيْطَانِ يَوْمَهُ ذَلِكَ حَتَّى يُمْسِيَ، وَلَمْ يَأْتِ أَحَدٌ بِأَفْضَلَ مِمَّا جَاءَ بِهِ إِلَا أَحَدٌ عَمِلَ أَكْثَرَ مِنْ ذَلِكَ. وَبِهَذَا الْإِسْنَادِ عَنِ النَّبِيِّ ﷺ قَالَ: «مَنْ قَالَ: سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ، مِائَةَ مَرَّةٍ، حُطَّتْ خَطَايَاهُ وَإِنْ كَانَتْ أَكْثَرَ مِنْ زَبَدِ الْبَحْرِ».
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким бир кунда юз марта «Лаа илааҳа иллаллоҳу, ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду, юҳйи ва юмийту ва ҳува алаа кулли шайъин қодийр» деса, бу унинг учун ўнта қулни озод қилишга баробар бўлади, унга юзта ҳасана битилади ва ундан юзта ёмонлик ўчирилади. Бу унга ўша куни шайтондан сақланиш бўлади. Ўша ҳол кеч киргунча давом этади. Биров ундан кўра афзал нарса қила олмайди. Илло, ким ўшандан кўпроқ қилган бўлсагина, кўпроқ савоб бўлиши мумкин», дедилар.
Яна шу санад билан Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир кунда юз марта «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи», деса, унинг хатолари ҳатто денгиз кўпикларича бўлса ҳам, ўчирилади», дедилар».
Бухорий, Муслим ва Термизий ривоят қилишган...

Тасаввуф ҳақида тасаввур: КУНДАЛИК ВАЗИФАЛАР
Тариқатдаги кишининг кундалик вазифалари аниқ бўлади. Бунда у аввало кундалик фарз ва вожиб амалларга алоҳида эътибор беради. Ўзининг бурчи бўлган бу...
#Етти_кунга_етти_китоб
#Тасаввуф_ҳақида_тасаввур:
АВЛИЁЛАРНИНГ КАРОМАТЛАРИ
ВАЛИЙЛАР ВА КАРОМАТЛАР
«Валий» сўзи арабча бўлиб, «яқин дўст» маъносини англатади. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда Ўзининг маълум бир бандаларга валий эканлигини, баъзи бир бандалар У Зотнинг авлиёлари эканини айтиб ўтган.
Аллоҳ таоло Аъроф сурасида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга мурожаат қилиб, бут ва санамларга ибодат қилаётган ва ҳидоятга эргашмаган мушрикларга шундай деб хитоб қилишни буюради:
إِنَّ وَلِـِّۧيَ ٱللَّهُ ٱلَّذِي نَزَّلَ ٱلۡكِتَٰبَۖ وَهُوَ يَتَوَلَّى ٱلصَّٰلِحِينَ١٩٦
«Албатта, менинг валийим Китобни нозил қилган Аллоҳдир. У солиҳларни валий (дўст) тутадир» (196-оят).
Аллоҳ таоло Юнус сурасида:
أَلَآ إِنَّ أَوۡلِيَآءَ ٱللَّهِ لَا خَوۡفٌ عَلَيۡهِمۡ وَلَا هُمۡ يَحۡزَنُونَ٦٢
«Огоҳ бўлингким, Аллоҳнинг валийларига хавф йўқдир ва улар хафа ҳам бўлмаслар», деган (62-оят).
Аллоҳнинг валий(дўст)ларига бу дунёда ҳам, охиратда ҳам ҳеч қандай хавф йўқдир. Улар икки дунёда ҳам тўлиқ омонликдадирлар. Улар бу дунёда Аллоҳга валий – дўст бўлганлари учун, У Зотнинг кўрсатмалари бўйича ҳалол-пок, тўғри яшаганлари учун уларга ҳеч нарса хавф-хатар солмайди. Уларнинг соғлигига, молу мулкига, обрў-эътиборига, оиласига, жонларига, умуман, ҳеч нарсаларига ҳеч қандай хавф йўқ.
Шунингдек, охиратда ҳам уларга дўзахнинг, ундаги азоб-уқубатларнинг ҳеч қандай хавфи йўқ.
Аллоҳнинг валий(дўст)лари бу дунё ва охиратда ҳеч хафа ҳам бўлмаслар. Улар доимо хурсанд бўлурлар.
Ана шу бахтиёр шахслар, Аллоҳнинг валийси – дўсти бўлиш шарафига муяссар бўлганлар, икки дунёда хавфдан холи бўлганлар, икки дунёда хафа бўлмайдиганлар кимлар?
ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ وَكَانُواْ يَتَّقُونَ٦٣
«Улар иймон келтирганлар ва тақво қилганлардир» (Юнус сураси, 63-оят)...ᅠ

ВАЛИЙЛАР ВА КАРОМАТЛАР «Валий» сўзи арабча бўлиб, «яқин дўст» маъносини англатади. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда Ўзининг маълум бир бандаларга валий эка...
#Етти_кунга_етти_китоб
#Тасаввуф_ҳақида_тасаввур: ТУШ, КАШФ ВА ИЛҲОМ
Баъзи сўфийларнинг ўзаро суҳбатларига қулоқ солсак, туш ҳақида кўп гапларни эшитамиз. Ҳатто тушни кўпгина нарсаларга далил қилиб ҳам келтирилади. Туш ҳақида ўта муболағали сўзларни кўп гапирадилар. Тушга қараб иш қиладиганлар-ку, исталганча топилади.
Баъзи вақтларда туш шариатга хилоф нарсага далолат қиладиган бўлса, шариатни қўйиб, тушга амал қилган кимсалар ҳам бор, астағфируллоҳ.
Баъзи бир шайхлар муридларнинг тушларини уларнинг охиратига зарар етказадиган даражада нотўғри таъвил қиладилар.
Яна бирлари тушга суяниб, бидъат ишларни жорий қилишгача бориб етганлар.
Аксар вақтларда туш шариатга хилоф равишда, бир ишни бошқасидан афзал кўришга сабаб бўлган.
Бу нарсаларнинг ҳаммаси тушга шариат нуқтаи назаридан эмас, муболағали равишда қараш орқали келиб чиққан.
Аслида эса туш ҳақида келган оят ва ҳадислардан ҳукм чиқариш ва уларни шаръий асосларда таъвил қилиш керак бўлади.
Туш инсон ҳаётининг ажралмас қисми экани ҳаммага маълум. Туш инсонни кўпинча ҳайратга, ташвишга ёки сурурга ҳам солади. Туш кўплаб саволларга ва ечилмаган жумбоқларга ҳам сабаб бўлган нарсадир.
Барча замон, макон ва халқларда тушга нисбатан ўзига хос қараш, муносабат, ишонч ва хурофотлар ҳам бордир. Туш ҳақидаги тушунчалар, мафкуралар, тахминлардан ташқари, у ҳақида ўтказилган илмий ишлар ва ёзилган китоблар ҳам бор.
Ҳозирги кунимизда мусулмонлар орасида туш ҳақида турлича тушунчалар мавжуд. Уларнинг кўплари турли манбалардан олинган. Аммо исломий манбалардан олинган маълумотлар деярли йўқ десак, муболаға қилмаган бўламиз.
Очиғини айтадиган бўлсак, кўпчилигимиз туш ҳақида Қуръони Карим оятлари ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари борлиги ҳақида тузукроқ маълумотга ҳам эга эмасмиз...ᅠ

Тасаввуф ҳақида тасаввур: ТУШ, КАШФ ВА ИЛҲОМ
Баъзи сўфийларнинг ўзаро суҳбатларига қулоқ солсак, туш ҳақида кўп гапларни эшитамиз. Ҳатто тушни кўпгина нарсаларга далил қилиб ҳам келтирилади. Туш...
#Етти_кунга_етти_китоб
#Тасаввуф_ҳақида_тасаввур:
ВАҲДАТУЛ ВУЖУД
Ушбу китобимизнинг асосий мақсадига назар соладиган бўлсак, ваҳдатул вужуддан сўз очмасак ҳам бўлар эди. Чунки бу китобда биз сунний тасаввуфдан сўз юритмоқдамиз, фалсафий тасаввуфдан ўзимизни йироқ тутмоқдамиз. Ваҳдатул вужуд эса айнан фалсафий тасаввуфни майдонга киритган бош омиллардан бири ҳисобланади. Шу билан бирга, бу масалага фалсафий тасаввуфдан бошқалар ҳам қисман мубтало бўлганлар. Хусусан, бизда кўп тарқалган Нақшбандия тариқати ҳам бир вақтлар ваҳдатул вужуд масаласига катта эътибор берган.
Ҳозирги кунимизда бу масала бизнинг диёрларимизда унут бўлган эди. Шунинг учун бошқа бир қанча тортишувли масалалар қатори, ваҳдатул вужуд масаласининг қайта майдонга чиқишини истамас эдик. Мен ўзим бу масаланинг бировнинг эсига тушиб қолишини асло истамас эдим. Бу масаладан хабардор биродарларга ҳам уни қўзғамаслик кераклигини айтиб юрар эдим. Аммо биз истаймизми, йўқми, аста-секин ваҳдатул вужуд масаласи майдонга кириб кела бошлади.
Чет элдалигимда баъзи бир мухлислар хат ёзиб, мендан ваҳдатул вужуд масаласини тушунтириб беришни сўрадилар. Ўшанда биз истамасак ҳам бу масала кўтарилганини таъкидлаш билан бирга, у ҳақда бироз маълумот ҳам бердим.
Кейинчалик, юртга қайтганимда, чет эл тасаввуфига қўшилиб, ваҳдатул вужуд тушунчаси ҳам халқ орасига кириб келганининг гувоҳи бўлдим. Одамлар бу масала ҳақида савол бера бошлаган эдилар. Четдан келган китобларнинг таржималарида ушбу масала турлича ёритилган эди. Баъзи билган-билмаганлар ваҳдатул вужуд ҳақида ўзларича ёзар ва гапирар эдилар.
Ушбу ва яна бошқа баъзи бир омиллар ваҳдатул вужуд масаласи ҳақида қўлдан келганича маълумот беришга ундади.
Ваҳдатул вужуд назариясининг кенг тарқалишига асосий сабаб бўлган шахс ҳижрий 560 санада туғилган ва ҳижрий 638 санада вафот этган Муҳйиддин ибн Арабий ҳисобланади...ᅠ

Тасаввуф ҳақида тасаввур: ВАҲДАТУЛ ВУЖУД
Ушбу китобимизнинг асосий мақсадига назар соладиган бўлсак, ваҳдатул вужуддан сўз очмасак ҳам бўлар эди. Чунки бу китобда биз сунний тасаввуфдан сўз ю...
#Етти_кунга_етти_китоб
#Тасаввуф_ҳақида_тасаввур:
ШАТАҲОТ. ЖАНДА КИЙИШ. ОДОБ ВА АХЛОҚ
ШАТАҲОТ
Тасаввуф ҳақида бироз бўлса ҳам хабардор бўлган киши «шатаҳот» сўзининг фақат тасаввуфда ишлатилишини ва у сўфийларнинг ўзларини йўқотиб қўйганда айтадиган, тушуниб бўлмайдиган, сиртдан қараганда айб, таъвил қилганда маъно касб этадиган сўзлари эканини билади.
Аслида «шатаҳот» сўзи «ҳаракат» ва «тўлиб-тошиш» деган маъноларни англатади.
Журжоний шатаҳотни қуйидагича таърифлайди:
«Шатаҳот қўпол ҳидли ҳамда яхшилик даъвосига далолат қилувчи сўз бўлиб, аҳли маърифатдан изтирор ва изтироб пайтида содир бўлади. У муҳаққиқларнинг тойилишларидир. У орифнинг айтган ҳақ даъвоси бўлиб, илоҳий изнсиз айтилган гапдир».
Шатаҳот сўфийнинг оғзидан оддий ҳолатда эмас, балки жазб ва қаттиқ таъсирланиш оқибатида чиқади. Зикр ила Аллоҳ таолога етишиб қолган сўфий ўзини йўқотиб қўйиб, нима деяётганини билмай қолади.
Дастлаб бу каби ҳолатлар Қуръони Карим тиловати давомида юзага келар ва таъсирланган сўфийлар ҳушларидан кетиб, йиқилар эдилар. Кейинроқ бу нарса сўфийларнинг ғазал услубида рамз билан айтган шеърларидан таъсирланишга ҳам ўтди.
Уламолар, ҳатто баъзи сўфийлар ҳам шатаҳотларни қаттиқ танқид қилишган. Айниқса шайх Аҳмад Рифоъий раҳматуллоҳи алайҳи Халложга ва унинг шатаҳотларига қарши қаттиқ ҳужум қилган:
«Халлождан унинг «Анал Ҳақ» («Ҳақ менман») деганини нақл қиладилар. У ваҳми ила хато қилган. Агар у ҳақда (яъни ҳақ йўлда) бўлганида, «Анал Ҳақ», демас эди».
Агар сўфийларга ўзларидан содир бўлган шатаҳотлар учун маломат сўзлари айтилса, улар ўзларини ҳимоя қилиб, тушунарли сўзлар билан шатаҳотларини тафсир қилган ҳоллари ҳам бўлган.
Ибн Арабий бир вақт қуйидаги байтни айтган:
«Эй мени кўрадиган ва мен Уни кўрмайдиган Зот!
Қанчалар Уни кўраман-у, У мени кўрмайдиган Зот!»
Бу ғаройиб маънодаги байтни эшитганлардан бири унга: «Қандай қилиб сен Уни кўрасан-у, У сени кўрмайди?!» деган.
Ибн Арабий дарҳол яна байт ўқиган:
«Эй мени жиноятчи кўрадиган ва мен
Уни азобловчи кўрмайдиган Зот!
Қанчалар Унинг неъматин кўраман-у,
У менинг ёлворганимни кўрмайдиган Зот!»
Сўфийларнинг шатаҳотга йўл қўйганлари икки хил бўлганини таъкидлашимиз лозим:
1) Зикр ҳолига ғарқ бўлиб, ўзини билмай қолганда шатаҳотга йўл қўйиб, ҳушёр ҳолга қайтганда ўзини оқловчи сўзларни айтганлар:
2) Ҳушёр ҳолида ҳам шатаҳотда давом этаверганлар.
Биринчи тоифани маъзур тутилган. Бунга Ҳасрийдан нақл қилинган қуйидаги иқтибос далил бўла олади:
«Жунайд тамаккунли одам эди. Унинг ўзидан кетиши йўқ эди. Амр ва наҳийни улуғлар эди. У йўлни аслидан олган эди. Шунинг учун ҳам унинг барча тоифаларга мақбул бўлгани ажабланарли эмас».
Иккинчи тоифа номақбул топилган. Бу тоифанинг энг машҳур арбобларидан бири Мансур Халлождир. У ўзининг машҳур шатаҳотини айтганида, ҳушёр ҳолида ундан қайтиши талаб қилинган. Аммо Халлож ҳушёр ҳолида ҳам гапидан қайтмаган. Шу тарзда тўққиз йил ўтган. Ўшанда ҳам айтганидан қайтмаганидан кейингина Халлож қатл қилинган.
Аммо вақт ўтиши билан шатаҳотлар барҳам топган. Машҳур сўфийлардан Жийлоний ва Рифоъий шатаҳотга йўл қўйиш у ёқда турсин, уни қаттиқ танқид ҳам қилишган....ᅠ

Тасаввуф ҳақида тасаввур: ШАТАҲОТ. ЖАНДА КИЙИШ. ОДОБ ВА АХЛОҚ
ШАТАҲОТ Тасаввуф ҳақида бироз бўлса ҳам хабардор бўлган киши «шатаҳот» сўзининг фақат тасаввуфда ишлатилишини ва у сўфийларнинг ўзларини йўқотиб қўйг...
#Етти_кунга_етти_китоб
#Тасаввуф_ҳақида_тасаввур:
САМОЪ. МАДАД СЎРАШ. ЎЗАРО АНГЛАШУВ ЗАРУР.
САМОЪ
«Самоъ» сўзи арабча бўлиб, «эшитиш» маъносини англатади. Бу сўз тасаввуфга хос истилоҳлардан бирига айланиб қолган. Тасаввуфда «самоъ» сўзи зикр ёки зикрга оид нарсаларни эшитишга ишлатилади.
Бунда зикр учун мусиқа, қўшиқ, шеър ва бошқа нарсаларни эшитиш кўзда тутилган. Турли омилларга кўра, сўфийлар орасида зикрни рақс тушиб туриб қилиш, мусиқа ила қилиш, турли шеърларни оҳанг ила айтиш, ёш болаларни гўзал кийимлар кийгизиб, ўртага ўтирғизиб қўйиб адо этиш каби ғалати одатлар пайдо бўлган. Бунга асосан сунний тасаввуфга бегона бўлган унсурлар сабаб бўлган. Баъзи бир боҳисларнинг таъкидлашларича, чет эллардаги ва бошқа динлардаги тоифалар сабаб бўлган ҳолатлар ҳам бор.
Доктор Соиҳ Али Ҳусайн ўзининг «Ламаҳотун минат-тасаввуфи ва тарихиҳи» номли китобида қуйидагиларни ёзади:
«Тасаввуфнинг ёмон насибаларидан бири чегарасиз равишда бошқа маданиятлар, йўналишлар ва фикрларга очиқ бўлишдир. Ўшалар ўзи билан соғлом мантиқ ва тафаккурга тўғри келмайдиган турли нарсаларни олиб келганлар...

muslim.uz
Тасаввуф ҳақида тасаввур: САМОЪ. МАДАД СЎРАШ. ЎЗАРО АНГЛАШУВ ЗАРУР.
САМОЪ «Самоъ» сўзи арабча бўлиб, «эшитиш» маъносини англатади. Бу сўз тасаввуфга хос истилоҳлардан бирига айланиб қолган. Тасаввуфда «самоъ» сўзи зик...