Muslim.uz
92.3K subscribers
18.2K photos
5.08K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
#Соғлом_эътиқод_сабоқлари_рукнидан:
куфр сўзининг қандай маънолари бор?

Куфр сўзи луғатда “бекитиш” ва “тўсиш” маъноларини англатади. Шу маънода барча моддий ва маънавий нарсаларни тўсишга нисбатан араб тилида куфр сўзи ишлатилади.

Куфр сўзи Қуръони каримда бир қанча маъноларда келган:

“Бекитиш” маъносида:
كَمَثَلِ غَيْثٍ أَعْجَبَ الْكُفَّارَ نَبَاتُهُ

“У худди ўсимлиги деҳқонларни ажаблантирган ёмғирга ўхшайдир” (Ҳадид сураси, 20-оят).

Ушбу оятдагиالْكُفَّارَ (кофирлар) калимаси “тупроққа уруғни бекитувчилар” яъни деҳқонлар маъносида келган.

“Ношукрлик қилиш” маъносида:
لَئِنْ شَكَرْتُمْ لَأَزِيدَنَّكُمْ وَلَئِنْ كَفَرْتُمْ إِنَّ عَذَابِي لَشَدِيدٌ

“Қасамки, (берган неъматларимга) шукр қилсангиз, албатта (уларни янада) зиёда қилурман. Борди-ю ношукрчилик қилсангиз, албатта, азобим (ҳам) жуда қаттиқдир” (Иброҳим сураси, 7-оят).

Ушбу оятдаги كَفَرْتُمْ сўзи (куфр келтирсангиз) сўзи “ношукрлик қилсангиз” маъносида келган.

“Инкор этиш” маъносида:
وَقَالُوا مَا هِيَ إِلَّا حَيَاتُنَا الدُّنْيَا نَمُوتُ وَنَحْيَا وَمَا يُهْلِكُنَا إِلَّا الدَّهْرُ

“Ўзларига таниш зот (Муҳаммад) келганда, уни инкор этдилар” (Бақара сураси, 89-оят).

Ушбу оятдаги كَفَرُوا (куфр келтирдилар) сўзи билиб туриб инкор этдилар маъносида келган.

Иймон қаршисидаги куфр маъносида, яъни иймон келтирмасдан кофир бўлиш маъносида:
وَمَنْ يَكْفُرْ بِاللَّهِ وَمَلَائِكَتِهِ وَكُتُبِهِ وَرُسُلِهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ فَقَدْ ضَلَّ ضَلَالًا بَعِيدًا

“Ким Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, Пайғамбарларига ва охират кунига куфр келтирса, батаҳқиқ, қаттиқ адашган бўлади” (Нисо сураси, 136-оят).

Ушбу оятдаги يَكْفُرْ (куфр келтирса) сўзи иймон келтирмаса маъносида келган.

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal | Muslim.uz
Дуо ва сабабият қонунлари
#Соғлом_эътиқод_сабоқлари

Дуо луғатда, “илтижо”, “ўтинч” каби маъноларни англатади. Истилоҳда банда ўзининг фақирлигини, ҳожатмандлигини, ва мутелигини ҳамма нарсага қодир бўлган Аллоҳ таолога изҳор қилиб, манфаатларни жалб қилишни ва зарарларни даф қилишни сўраши дуо деб аталади.

Дуо мусулмон кишининг ҳаётида ўта муҳим аҳамиятга эга бўлган улкан ибодат ҳисобланади. Бу ибодатнинг қанчалар катта аҳамиятга эга эканини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай баён қилганлар:

عَنْ أَبِى هُرَيْرَةَ رَضِىَ اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِىِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهَ وَسَلَّمَ قَالَ: « لَيْسَ شَىْءٌ أَكْرَمَ عَلَى اللَّهِ تَعَالَى مِنَ الدُّعَاءِ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таолога бирор нарса дуодан кўра қадрлироқ эмасдир”, дедилар” (Термизий ривоят қилган).

Чунки дуо қилувчи ўзининг ожизлигини ва Аллоҳ таолонинг барча нарсага қодирлигини эътироф этаётган бўлади. Шунинг учун мўмин киши доимо дуога ҳаракат қилиши лозим бўлади...

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal | Muslim.uz
#Соғлом_эътиқод_сабоқлари рукнидан:
ҚУРЪОНИ КАРИМ ҲАҚИДА ЭЪТИҚОДИМИЗ

Қуръони каримга инсоният тарафидан бирор ўзгартириш киритилмаган ва киритилиши мумкин ҳам эмас, чунки у Аллоҳ таоло томонидан муҳофаза қилинувчи китобдир:
إِنَّا نَحْنُ نَزَّلْنَا الذِّكْرَ وَإِنَّا لَهُ لَحَافِظُونَ

“Албатта, бу зикрни (яъни Қуръонни) Биз Ўзимиз нозил қилдик ва уни Ўзимиз асрагувчидирмиз” (Ҳижр сураси, 9-оят).

Ушбу оят тафсирида муфассирлар: “Аллоҳ таоло ушбу Қуръонни муҳофаза қилишни ўз зиммасига олган. Шунга кўра бошқа китобларда бўлгани каби унга бирор нарсани қўшиб қўйишга ёки ундан бирор нарсани олиб ташлашга ёки унинг бирор жойини алмаштиришга ё ўзгартиришга ҳеч кимнинг кучи етмайди”, деганлар...
➡️ БАТАФСИЛ: https://muslim.uz/index.php/rukn/quran/item/5650

@muslimuzportal | Muslim.uz
#Соғлом_эътиқод_сабоқлари:
ИЙМОН
بسم الله الرحمن الرحيم

Аллоҳ таоло севикли Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам орқали Ислом динини юборди. Ислом динига эргашувчиларга “мўмин-мусулмон” дейилади. Мусулмон бўлиш учун Аллоҳ таолога, фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига, охират кунига, тақдирига, ўлгандан сўнг тирилишига иймон келтириши керак.

🔸Иймон – эътиқод

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таоло томонидан келтирган нарсаларга тил билан иқрор этиб, қалб билан ишонишга иймон дейилади.

لٰآ اِلٰهَ اِلَّا اللّٰهُ مُحَمَّدٌ رَسُولُ اللّٰهِ

"Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ йўқдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолонинг элчисидир".

الشَّهٰادَةُ: اَشْحَدُ اَنْ لٰآ اِلٰهَ اِلَّا اللّٰهُ وَ اَشْحَدُ اَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَ رَسُولُهُ

"Аллоҳ таолодан бошқа илоҳ йўқдир ҳамда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолонинг қули (бандаси) ва элчисидир деб гувоҳлик бераман".

اٰمَنْتُ باللّٰهِ وَ مَلٰآئِكَتِهٖ وَ كُتُبِهٖ وَ رُسُلِهٖ وَ الْيَوْمِ الْاٰخِرِ وَالْقَدَرِ خَيْرِهٖ وَ شَرِّهٖ مِنْ اللّٰهِ تَعٰالٰى وَ الْبَعْثِ بَعْدَ الْمَوْتِ

"Аллоҳ таолога, фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига, қиёмат кунига, яхшилик ва ёмонлик Аллоҳ таолодан эканига ҳамда ўлгандан сўнг қабрдан қайта тирилишга имон келтирдим".

1. Аллоҳ таолога ишониш – иймон келтириш:

Аллоҳ таоло ёлғиздир. Унинг тенги, ўхшаши йўқдир. Барча комил сифатларга эгадир. Аллоҳ таоло бутун оламни йўқдан пайдо қилган Зотдир.

2. Фаришталарга ишониш (иймон келтириш):

Фаришталар Аллоҳ таолонинг қулларидир. Ҳар вақт Аллоҳ таолога ибодатдадирлар. Улар гуноҳ қилмаслар. Ўзларига буюрилган хизматлари ила шуғулланурлар.

3. Китобларга иймон келтириш:

Аллоҳ таолонинг пайғамбарлар орқали юборган китоблари ҳақдир:

1.Таврот;
2. Забур;
3. Инжил;
4. Қуръони карим.

Таврот Мусо алайҳиссаломга, Забур Довуд алайҳиссаломга, Инжил Исо алайҳиссаломга, Қуръони карим Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга юборилгандир. Қуръони шариф нозил бўлгандан сўнг, аввалги китобларга амал қилиш бекор қилинди. Фақат Қуръони каримга то қиёматгача амал қилинади.

🔸 Пайғамбарларга иймон келтирмоқ

Пайғамбарлар Аллоҳ таоло томонидан юборилган элчилардир. Булар бошқа одамларга ўхшасалар ҳам, гуноҳ қилмаслар. Энг аввалги пайғамбар Одам алайҳиссалом ва энг сўнггиси Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдирлар. У зот алайҳиссаломдан сўнг бошқа пайғамбар келмас.

🔸Охират кунига иймон келтирмоқ

Бу дунё йўқ бўлиб кетади, қиёмат куни келади. Қиёмат кунида бу дунёда қилган барча ишлар тўғрисида сўроқ бўлади. Яхши ва ёмон амалларига қараб жазо ва мукофот берилади. Яхши бандалар жаннатга кириб, роҳат ва фароғатда бўладилар. Ёмон бандалар эса жаҳаннамда қийноқ ва азобда бўладилар.

Умму Муслима
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar