Muslim.uz
91.3K subscribers
18.1K photos
5.05K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
Forwarded from Абдул Азим Зиёуддин
#Расулуллоҳ_соллаллоҳу_алайҳи_васаллам_ва_аҳли_байт

НУБУВВАТ ЙИЛЛАРИ БИЛАН ҲИЖРИЙ САНАЛАРНИНГ БОШЛАНИШ ВА ТУГАШ ОЙЛАРИ ҲАҚИДА

Маълумки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам милодий 610 йил август ойида пайғамбар бўлганлар. Бу эса ҳижрий-қамарий тақвимда ҳижратдан аввалги 13-йилнинг рамазон ойига тўғри келади.

Шу ўринда қамарий ойларнинг рўйхатини тартиб билан келтирсак:
1) муҳаррам;
2) сафар;
3) рабиъул аввал;
4) рабиъус соний;
5) жумодул аввал;
6) жумодус-соний;
7) ражаб;
8) шаъбон;
9) рамазон;
10) шаввол;
11) зулқаъда;
12) зулҳижжа.

Демак, рамазон ойи қамарий ойлар ичида тўққизинчиси экан.

Жумҳур (кўпчилик) ва муҳаққиқ уламолар қамарий ойларнинг умум қабул қилинган тартибига асосланиб: «Нубувватнинг биринчи йили рамазон ойидан бошланиб, зулҳижжа ойида тугайди, нубувватнинг 2–13-йиллари эса муҳаррам ойларидан бошланиб, зулҳижжа ойларида тугайди, нубувватнинг 14-йили эса муҳаррам ойидан бошланиб, сафар ойида тугайди», дейишади. Чунки ҳижрий сана нубувватнинг 14-йилидаги рабиъул аввал ойидан бошланади.

Ҳижрий биринчи йил рабиъул аввал ойидан бошланиб, зулҳижжа ойида тугайди. Иккинчи йилдан бошлаб, то ҳозирги кунимизгача эса муҳаррам ойларидан бошланиб, зулҳижжа ойларида тугаяпти.

Ҳижрий тақвим нубувватнинг 14-йили, 1-рабиъул аввал / мил. 622 йил 12 сентябр тонгида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Маккадан Мадинага ҳижрат қилишлари билан боғлиқдир. Ҳижратнинг Ислом тарихида тутган ўрни ва аҳамияти жуда ҳам катта бўлиб, жумладан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг йигирма икки ярим йил давом этган пайғамбарлик ҳаётларини икки даврга – маккий ва маданий даврларга ажратиб беради.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗 Улашинг: @Abdul_Azim_Ziyouddin
Forwarded from Абдул Азим Зиёуддин
#Расулуллоҳ_соллаллоҳу_алайҳи_васаллам_ва_аҳли_байт

Қуръони каримда исмлари зикр қилинган пайғамбарлар: 25 та:

1) Одам алайҳиссалом;
2) Идрис алайҳиссалом ибн Ёрид;
3) Нуҳ алайҳиссалом ибн Ломак;
4) Ҳуд алайҳиссалом ибн Шолах (ёки Абдуллоҳ);
5) Солиҳ алайҳиссалом ибн Убайд;
6) Иброҳим алайҳиссалом ибн Озар;
7) Лут алайҳиссалом ибн Ҳорон ибн Озар;
8) Исмоил алайҳиссалом ибн Иброҳим алайҳиссалом;
9) Исҳоқ алайҳиссалом ибн Иброҳим алайҳиссалом;
10) Ёқуб алайҳиссалом ибн Исҳоқ алайҳиссалом;
11) Юсуф алайҳиссалом ибн Ёқуб алайҳиссалом;
12) Шуайб алайҳиссалом ибн Микоил (ёки Навфал);
13) Айюб алайҳиссалом ибн Мус (ёки Омус);
14) Зулкифл алайҳиссалом ибн Айюб алайҳиссалом;
15) Мусо алайҳиссалом ибн Имрон;
16) Ҳорун алайҳиссалом ибн Имрон;
17) Довуд алайҳиссалом ибн Ийшо;
18) Сулаймон алайҳиссалом ибн Довуд алайҳиссалом;
19) Илёс алайҳиссалом ибн Ёсин (ёки Озар);
20) Ал-Ясаъ алайҳиссалом ибн Ахтуб;
21) Юнус алайҳиссалом ибн Матто ;
22) Закариё алайҳиссалом ибн Бархиё;
23) Яҳё алайҳиссалом ибн Закариё алайҳиссалом;
24) Ийсо алайҳиссалом ибн Марям;
25) МУҲАММАД соллаллоҳу алайҳи васаллам ибн Абдуллоҳ.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗 Улашинг: @Abdul_Azim_Ziyouddin
Forwarded from Абдул Азим Зиёуддин
#Расулуллоҳ_соллаллоҳу_алайҳи_васаллам_ва_аҳли_байт

Улул азм (энг қатъиятли, азму қарорли, сабот-матонатли ва сабр-тоқатли) пайғамбарлар: 5 нафар:

1) МУҲАММАД соллаллоҳу алайҳи васаллам;
2) Нуҳ алайҳиссалом;
3) Иброҳим алайҳиссалом;
4) Мусо алайҳиссалом;
5) Ийсо алайҳиссалом.

Охирзамон Пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам:

1) Иброҳим алайҳиссаломнинг дуосидир (яъни Иброҳим алайҳиссалом Исмоил алайҳиссалом билан бирга Каъбани қурар эканлар, шундай дуо қилганлар: «Эй Роббимиз, уларга (яъни келажак умматларга) ўзларидан бўлган, уларга оятларингни тиловат қилиб берадиган, Китоб ва ҳикматни (яъни Қуръон ва суннатни) ўргатадиган ва уларни (куфр ва гуноҳлардан) поклайдиган бир пайғамбарни юборгин! Албатта, Сен Ўзинг Азиз ва Ҳакимдирсан» (Бақара сураси, 129-оят));

2) Ийсо алайҳиссаломнинг башоратидир («Эсланг, Ийсо ибн Марям: «Эй Исроил авлоди, албатта, мен ўзимдан олдин келган Тавротни тасдиқловчи ва ўзимдан кейин келадиган Аҳмад исмли бир Пайғамбар ҳақида башорат (хушхабар) берувчи бўлган ҳолда, Аллоҳнинг сизларга (юборган) Пайғамбаридирман», деган эди» (Сафф сураси, 6-оят));

3) оналари Оминанинг тушидир (яъни оналари у зотни туғаётганларида ўзларидан бир нур чиққанини ва унинг ёруғлигидан Шом ўлкасидаги қасрлар ёришиб кетганини тушларида кўрганлар).

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗 Улашинг: @Abdul_Azim_Ziyouddin
Forwarded from Абдул Азим Зиёуддин
#Расулуллоҳ_соллаллоҳу_алайҳи_васаллам_ва_аҳли_байт

🔹Саҳиҳ шажаралари: Муҳаммад ибн (1) Абдуллоҳ ибн (2) Абдулмутталиб ибн (3) Ҳошим ибн (4) Абдуманоф ибн (5) Қусай ибн (6) Килоб ибн (7) Мурра ибн (8) Каъб ибн (9) Луай ибн (10) Ғолиб ибн (11) Фиҳр (лақаби Қурайш) ибн (12) Молик ибн (13) Назр ибн (14) Кинона ибн (15) Хузайма ибн (16) Мудрика ибн (17) Илёс ибн (18) Музар ибн (19) Низор ибн (20) Маъад ибн (21) Аднон.

Уламоларнинг аржаҳ (кучлироқ, эҳтимоли кўпроқ, ҳақиқатга яқинроқ) қавлларига кўра, Аднон Исмоил алайҳиссаломнинг қирқинчи авлодидир.

Исмоил алайҳиссалом Иброҳим алайҳиссаломнинг ўғли, Иброҳим алайҳиссалом Нуҳ алайҳиссаломнинг авлоди ва Нуҳ алайҳиссалом Одам алайҳиссаломнинг авлоди эканида эса шак-шубҳа йўқ.

🔹Оталари: Абдуллоҳ (Абдулмутталибнинг Фотима бинти Амр исмли хотинидан туғилган уч нафар ўғилларининг энг кичиги бўлган).

Абдуллоҳ ҳижратдан аввалги 78-79-йил / мил. 546 йилда туғилган ва ҳижратдан аввалги 54-йил охирлари – 53-йил боши / мил. 570 йил охирлари – мил. 571 йил бошларида, машҳур Фил воқеасидан олдин, 25 ёшида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам оналарининг қорнида ҳомила эканларида Мадинада вафот этган.

🔹Оналари: Умму Муҳаммад Омина бинти Ваҳб ибн Абдуманоф ибн Зуҳра ибн Килоб (ҳижратдан аввалги 47-йил / мил. 577 йил, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олти ёшга тўлганларида вафот этган).

🔹Боболари (ота тарафдан): Абул Ҳорис Абдулмутталиб ибн Ҳошим (ҳижратдан аввалги 45-йил жумодул аввал ойи / мил. 579 йил апрел ойи бошида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саккиз ёшу икки ою ўн кунлик бўлганларида, 80 ёшдан ўтиб вафот этган).

🔹Бувилари (ота тарафдан): Фотима бинти Амр ибн Оиз ибн Имрон ибн Махзум ибн Яқаза ибн Мурра.

🔹Боболари (она тарафдан): Ваҳб ибн Абдуманоф.

🔹Бувилари (она тарафдан): Барра бинти Абдулъуззо ибн Усмон ибн Абдуддор ибн Қусай.

🔹Миллатлари: араб (адноний сулоласидан).

🔹Қабилалари: Қурайш (Қурайш – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўн биринчи боболари Фиҳрнинг лақаби бўлиб, ундан ўн иккита уруғ тарқалган).

🔹Уруғлари: Бану Ҳошим – Ҳошимий.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗 Улашинг: @Abdul_Azim_Ziyouddin
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
36-мўжиза: Олтин тухум Уҳуд тоғидан оғирроқ келди

1 дан 36 гача бўлган қисмлар

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Расулуллоҳ_(с.а.в)_мўъжизалари
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from Абдул Азим Зиёуддин
#Расулуллоҳ_соллаллоҳу_алайҳи_васаллам_ва_аҳли_байт

🔹Туғилишларидан олдин содир бўлган мўъжиза: машҳур Фил воқеаси (ушбу оламшумул воқеа ҳижратдан аввалги 53-йил, муҳаррам ойи / мил. 571 йил феврал ойи охири ёки мартнинг бошида бўлиб ўтган. Бу кунлар қиш фасли тугаб, баҳорнинг бошланишига тўғри келади. Ушбу воқеа Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам туғилишларидан тахминан 50-55 кун олдин бўлиб ўтган).

🔹Туғилган саналари: ҳижратдан аввалги 53-йил, машҳур Фил йили, баҳор фасли, рабиъул аввал ойининг 8, 9, 10 ёки 12-куни, душанба тонги, бомдод маҳали / мил. 571 йил 19 – 23 апрел.

🔹Туғилган жойлари: Макка шаҳри, Каъба ва Сафо тепалигининг шарқий тарафи, Бану Ҳошим маҳалласи, амакилари Абу Толибнинг уйи, ҳозирги «Макка» кутубхонасининг ўрни.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗 Улашинг: @Abdul_Azim_Ziyouddin
Forwarded from Абдул Азим Зиёуддин
#Расулуллоҳ_соллаллоҳу_алайҳи_васаллам_ва_аҳли_байт

🔹Туғилишларидан олдин содир бўлган мўъжиза: машҳур Фил воқеаси (ушбу оламшумул воқеа ҳижратдан аввалги 53-йил, муҳаррам ойи / мил. 571 йил феврал ойи охири ёки мартнинг бошида бўлиб ўтган. Бу кунлар қиш фасли тугаб, баҳорнинг бошланишига тўғри келади. Ушбу воқеа Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам туғилишларидан тахминан 50-55 кун олдин бўлиб ўтган).

🔹Туғилган саналари: ҳижратдан аввалги 53-йил, машҳур Фил йили, баҳор фасли, рабиъул аввал ойининг 8, 9, 10 ёки 12-куни, душанба тонги, бомдод маҳали / мил. 571 йил 19 – 23 апрел.

🔹Туғилган жойлари: Макка шаҳри, Каъба ва Сафо тепалигининг шарқий тарафи, Бану Ҳошим маҳалласи, амакилари Абу Толибнинг уйи, ҳозирги «Макка» кутубхонасининг ўрни.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗 Улашинг: @Abdul_Azim_Ziyouddin
Forwarded from Абдул Азим Зиёуддин
#Расулуллоҳ_соллаллоҳу_алайҳи_васаллам_ва_аҳли_байт

ШАКЛУ ШАМОЙИЛЛАРИ

🔹Ташқи кўринишлари:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Иброҳим алайҳиссаломга ўхшайдилар. Узоқдан қараганда ғоят келишган ва кўркам, яқиндан кўрганда ғоят гўзал ва ёқимли.

🔹Ҳуснлари: кўркам юзли, ойдек, балки ойдан ҳам чиройли, порлаб турган қуёшдек, гўё қуёш у кишининг юзларида юргандек.

🔹Бўйлари: узун ҳам, паст ҳам эмас, балки ўрта бўйдан бироз баландроқ.

🔹Жуссалари: ўртача, хушбичим ва қадди-қоматлари келишган.

🔹Елкалари: кенг.

🔹Ранглари: тиниқ, оққа мойил буғдойранг.

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗 Улашинг: @Abdul_Azim_Ziyouddin
112 Sa'laba ibn Hotib
mp3muslim.uz
📗Саълаба ибн Ҳотиб (Аудио)

#Расулуллоҳ_соллаллоҳу_алайҳи_васаллам_ҳаётларидан_лавҳалар:

▶️112

ЎМИ матбуот хизмати
⤵️ ⤵️ ⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim
116 Mehnatda baraka bor
mp3muslim.uz
📗Меҳнатда барака бор (Аудио)

#Расулуллоҳ_соллаллоҳу_алайҳи_васаллам_ҳаётларидан_лавҳалар:

▶️116

ЎМИ матбуот хизмати
⤵️ ⤵️ ⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim
117 Mahbusning sadoqati
mp3muslim.uz
📗Маҳбуснинг садоқати (Аудио)

#Расулуллоҳ_соллаллоҳу_алайҳи_васаллам_ҳаётларидан_лавҳалар:

▶️117

ЎМИ матбуот хизмати
⤵️ ⤵️ ⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim
118 Oilang bilan ye!
mp3muslim.uz
📗Оиланг билан е! (Аудио)

#Расулуллоҳ_соллаллоҳу_алайҳи_васаллам_ҳаётларидан_лавҳалар:

▶️118

ЎМИ матбуот хизмати
⤵️ ⤵️ ⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim
119 Xotamtoyning xulqi
mp3muslim.uz
📗 Хотамтойнинг хулқи (Аудио)

#Расулуллоҳ_соллаллоҳу_алайҳи_васаллам_ҳаётларидан_лавҳалар:

▶️119

ЎМИ матбуот хизмати
⤵️ ⤵️ ⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim
120 To'griso'z sovchi
mp3muslim.uz
📗Тўғрисўз совчи (Аудио)

#Расулуллоҳ_соллаллоҳу_алайҳи_васаллам_ҳаётларидан_лавҳалар:

▶️120

ЎМИ матбуот хизмати
⤵️ ⤵️ ⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim
115 Tortishuvni bas qiling
mp3muslim.uz
📗Тортишувни бас қилинг (Аудио)

#Расулуллоҳ_соллаллоҳу_алайҳи_васаллам_ҳаётларидан_лавҳалар:

▶️115

ЎМИ матбуот хизмати
⤵️ ⤵️ ⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim
🌙 РАСУЛУЛЛОҲ ХУЛҚЛАРИ БИЛАН ХУЛҚЛАНАМИЗ
(1-қисм)

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

“Албатта, Сиз буюк хулқ узрадирсиз” деб марҳамат қилган Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар бўлсин!
“Сизларнинг яхшиларингиз, ахлоқи яхшиларингиздир” (Имом Бухорий ривояти) деган, барча ишларида умматларига намуна бўлган, гўзал ахлоқлар набийси – севикли Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам доимо Аллоҳ таолодан гўзал одоб ва хулқлар билан зийнатлашини сўраб дуоларида: “Аллоҳим! Менинг хулқимни ва халқимни гўзал қилгин”, дер эдилар.
Шунингдек, ёмон хулқлардан Аллоҳдан паноҳ сўраб: “Аллоҳим! Мени инкор қилинган ахлоқлардан четда қилгин”, деб дуо қилардилар...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

#РАСУЛУЛЛОҲ_ХУЛҚЛАРИ_БИЛАН_ХУЛҚЛАНАМИЗ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#Оламларга_раҳмат_Пайғамбар!
🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тавсия қилган ўсимлик

Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Зайтун ёғини енг ва уни суртинг. Чунки у муборак дарахтдандир”, дедилар (Имом Термизий ривояти).

Зайтун инсон организми учун жуда фойдали ҳисобланади. Ундаги Е моддаси инсоннинг тез қаришини олдини олади. Зайтун дарахтининг баргларидан қон босимини олдини олувчи дорилар тайёрланади. Шунингдек, зайтуннинг ошқозон шиллиқ пардаси яллиғланишига қарши самарали фойдаси бор.

Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#Расулуллоҳ_соллаллоҳу_алайҳи_васаллам_суннатларининг_илмий_мўъжизалари
💧СУВНИ ЎТИРГАН ҲОЛАТДА ИЧИШ

Анас розияллоҳу анҳу айтади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сувни тик туриб ичишдан қайтарганлар”
(Имом Муслим ривояти).

Доктор Абдураззоқ Киляний айтади: “Овқат ва сувнинг ўтирган ҳолатда ейиш ва ичиш соғлиқ учун ҳавфсиз ва фойдалидир. Бунда инсоннинг ошқозони тинч ва бўшашган ҳолатда бўлади, бу эса ўз навбатида сувни ошқозонга ҳеч қандай тўсиқларсиз тўғри келиб тушишини таъминлайди. Ўтириб ичилганда сув аввал ошқозонга тушиб, кислотали муҳит билан қоришади, сўнгра организмдаги микробларни тозалайди ва ўн икки бармоқ ичакка ўтади. Бу инсон организмини турли касалликлардан ҳимояланашига сабаб бўлади. Инсон тик туриб сув ичганда эса, сув тўғридан-тўғри ўн икки бармоқ ичакка ўтиб кетади. Бу инсон саломатлиги учун хавфли ва зарарлидир.
манба

Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#Расулуллоҳ_соллаллоҳу_алайҳи_васаллам_суннатларининг_илмий_мўъжизалари
💧БУРУНГА СУВ ОЛИБ ЮВИШ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар бирортангиз таҳорат олса, бурнини сув билан ювсин ва қоқиб ташласин”, деганлар (Имом Муслим ривояти).

Доктор Мустафо Шаҳота айтади: “Бурун бўшлиғида микробларнинг бир неча турлари пайдо бўлади ва ривожланади. Ҳар куни таҳоратда бурун бўшлиғининг ювилиши, унинг яллиғланиши ва микробларнинг кўпайишини кеткизади”.

манба

Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#Расулуллоҳ_соллаллоҳу_алайҳи_васаллам_суннатларининг_илмий_мўъжизалари
144 O'zim ham molim ham Alloh
muslim.uz
📗 Ўзим ҳам, молим ҳам Аллоҳ ва Расулиники (Аудио)

#Расулуллоҳ_соллаллоҳу_алайҳи_васаллам_ҳаётларидан_лавҳалар:

▶️144

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
⤵️ ⤵️ ⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim