Muslim.uz
91.5K subscribers
18.2K photos
5.06K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
#Наврўзумумхалқ байрами
#ЖУМА_МАВЪИЗАЛАРИ | 16.03.2018 й.

Маълумки, дунёдаги ҳар бир мамлакат ва ҳар бир халқнинг миллий ва диний байрам кунлари бўлади. Шу жумладан, бизнинг она юртимиз ва диёримиз халқининг ҳам қатор байрамлари борки, ҳар йили уларни шодиёна тантанали равишда ўтказиб борилади. Худди шундай миллий байрамларимиздан бири баҳор байрами, яъни Наврўз байрамидир.

Билиб қўйишимиз керакки, биз ўтказадиган Наврўз қиш фаслидан чиқиб, баҳор айёмига саломат етганимиз ҳамда ерга уруғ қадайдиган фурсати етгани муносабати билан деҳқонларнинг ҳам баҳор байрами сифатида нишонлайдиган мавсумий тадбири ҳисобланади. Бу кунни баҳорни бошланиш сифатида рамзий нишонлаймиз.

Ислом таълимоти инсоннинг руҳий тарбиясига қанчалик аҳамият бериб, уни камолот сари ундовчи ва йўлловчи илоҳий кўрсатмаларини билдирган бўлса, инсон шу даражада соғ-саломат, бардам-бақувват бўлиши йўлида унга зарурий дунё неъматларини ато қилди ва буларга эришиш сабабларини ҳам кўрсатиб қўйди. Шундай илоҳий неъматлардан бўлган зироат экинлари, яъни буғдой, арпа каби бошоқли дон-дунларни ва турли мевали дарахтларни, боғу-полиз маҳсулотларини инсон тириклигининг асосий омили қилди ва бу неъматларга ўсиб-униши ва ҳосил бериб, инсоният бардавомлигини таъминлаш вазифасини юклади. Аллоҳ таоло Ўз каломи шарифида бундай хабар бериб айтади:

فَلْيَنْظُرِ الْإِنْسَانُ إِلَى طَعَامِهِ أَنَّا صَبَبْنَا الْمَاءَ صَبًّا ثُمَّ شَقَقْنَا الْأَرْضَ شَقًّا فَأَنْبَتْنَا فِيهَا حَبًّا وَعِنَبًا وَقَضْبًا وَزَيْتُونًا وَنَخْلًا وَحَدَائِقَ غُلْبًا وَفَاكِهَةً وَأَبًّا مَتَاعًا لَكُمْ وَلِأَنْعَامِكُمْ

(سورة عبس/24-32).

яъни: “Энди инсон ўзининг таомига (ибрат кўзи билан қуйидаги неъматларимизга бир) боқсин: Биз (осмондан) сувни мўл ёғдирдик. Сўнгра ерни (гиёҳлар унсин, деб) ёрдик. Сўнгра Биз унда донларни ундирдик, узум ва кўкатларни, зайтун ва хурмоларни, қалин дарахтзор боғларни, меваю гиёҳларни ҳам. (Буларни) сизларнинг ва чорва ҳайвонларингизнинг истеъмоли учун (яратдик)”.

Албатта, эрта баҳордан бошлаб ҳалол меҳнат жабҳасига кирган меҳнаткаш бобо деҳқонларимиз томонидан сепилган дон ёки экилган уруғнинг униб-ўсишини Аллоҳ таборака ва таоло ирода қилсагина, улар ривожланиб, кўкариб ниш уради.


БАТАФСИЛ

@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz