Muslim.uz
99K subscribers
19.7K photos
5.63K videos
114 files
17.7K links
🌙 O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

📩 Murojaat uchun:
@Muslimuzadmin2bot

Diniy savollar uchun
+998781503344

🔹Batafsil: https://taplink.cc/muslimuz
Download Telegram
Forwarded from Fitrat.uz
#МУТОЛАА_ВАҚТИ

Каъбанинг бир бурчагида ўтирган Умаййа ибн Халафнинг ҳалибери қўзғалиш нияти йўқ эди. Бироқ яқинлашиб келаётган Уқба ибн Абу Муойтни кўрган заҳоти ичига бир хавотир тушди.

У фасодчи бир машмаша ёки фитна чиқармоқчи экани турқидан маълум эди. Уқба келиб, бурқситиб чекканча Умаййанинг атрофида айлана бошлади ва бу ҳам етмагандек атай Умаййанинг юзига бирикки тутун пуфлади. Хотинларга қилинадиган 6у одатдан Умаййанинг ғазаби қўзғади.
— Бу нима қилиқ, эй Уқба! — деб ўшқирди у. Овозида таҳдид ҳам бор эди.
Уқба индамай қилиғида давом этаверди. Ана шунда Умаййанинг жони ҳалкумига келди.
— Ҳой, мен сенга айтаётибман! Бас қиласанмийўқми?
Уқба бу гал қилиғини қўйиб, мазахли овозда деди:
— Ўзи аёллар ўртасида ўтирсанг ҳам, ярашадиган бўпқопти.
У очикданочиқ ҳақорат қилмоқда эди.
— Оғзингга қара! Нима деяётганингни биласанми?
— Билгандачи! Қавминг жангга кетаётган бир пайтда сен хотинларга ўхшаб нима қилиб ялпайиб ўтирибсан?

Умаййа секин турди. Нафратла Уқбага қараб туриб, бир оғиз «Пасткаш!» дедию нари кетди. Ёмон бўлди. Обрўли одамлар олдида ҳақоратга учради. Шошмай турсин! Лекин ёшини баҳона қилиб урушга чиқмоқчи эмасди. Қолаверса, ичига қўрқув солиб, нафратини тоширган ёлғиз Уқба эмас. Бир неча ой аввал мадиналик биродари Саъд ибн Муоздан хунук хабар эшитган эди. Расулуллоҳ уни ўлдирар эмиш! Шундан бери Умаййа умрининг охиригача Макка ташқарисига чиқмасликка қарор берган эди.

У ўзини мазах қилиб, аёллар тоифасига қўшган Уқбага: «Бу жангга чиқиш мен учун ўлим билан баробар, сен нимани ҳам билардинг?» деёлмасди. У ҳолда яна қўрқоқликда айбланар, яна мазахларга учрар эди. Нима бўлса ҳам пешонамдагини кўрдим, деб кетавериш ҳам осон эмас.

Аҳмад Лутфий Қозончи “Саодат асри қиссалари”

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#МУТОЛАА_ВАҚТИ

🫣ЯХШИ ИШЛАРНИ ЭЪТИБОРСИЗ ҚОЛДИРИШ
...Бир куни Жунайд Бағдодий раҳимаҳуллоҳдан сўрадилар: “Аллоҳ таолонинг тўлиқ итоатига эришиш учун нима керак?”. Олим бундай жавоб берди: “Чин тавба, гуноҳ қилишдан тийилиш, Аллоҳдан қўрқиш, тавба қилишни кечиктирмаслик ва умидни узун қилмаслик..."
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🕋 “...УЛАР НАМОЗЛАРИНИ “УНУТИБ” ҚЎЯДИЛАР”
...Аллоҳ таолонинг «...улар намозларини “унутиб” қўядилар» (Моъун сураси, 5-оят) ояти тафсир қилинганда Ҳасан Басрий: «Тўхта, балки бу намозини унутиб, вақтини чиқариб юборадиган кишидир. Чунки Аллоҳ таоло “намозларини” деган, “намозларида”, демаган. Агар сен айтганингдек бўлганида, “улар намозларида унутиб қўярдилар”, деган бўларди», деди...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

ИНСОН УЧУН НИМАЛАРДАН ФОЙДА ЙЎҚ...
...Аллоҳга яқинлашишга интилмайдиган қалбдан;
Аллоҳга хизмат қилмайдиган ва бўйсунмайдиган танадан...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
👍58🤩2
#МУТОЛАА_ВАҚТИ

🤳СЕЛФИ ИСЛОМ ОЛАМИГА ҚАНДАЙ ТАЪСИР ҚИЛМОҚДА?
...Ҳар бир инсонда тан олиниш ва қадрланиш истаги бор. Аммо бунга фотосуратлар ёки селфи орқали эришилмайди. Чин мўмин учун Яратувчининг розилиги қизиқтиради, ўзгаларнинг нечта лайк босгани эмас.
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🎁 ҚИЛИНГАН ИШ УЧУН МУКОФОТ КУТИШ – 14 ҚИСМ
...Ибодатини сидқидилдан бажарувчи камтар бандалар савоб ҳақида ўйламайдилар, балки Аллоҳ таолонинг уларга тақсимлаб қўйган нарсаларига қаноат қиладилар...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🦷 ТИШ ИМПЛАНТАЦИЯСИ ВА УНГА ОИД ФИҚҲИЙ МАСАЛАЛАР
...Тиш имплантацияси учун барча ҳайвонларнинг суягидан фойдаланиш жоиз. Лекин одам ва чўчқанинг суягидан фойдаланиш жоиз бўлмайди...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🌙 ТАЗКИЯ ВА ТАРБИЯ: СОДИҚЛАР БИЛАН БИРГА БЎЛИНГ – 4 ҚИСМ
...Тазкия – нафсни поклаш, қалбга жойлашиб, ўрнашиб олганини инсоннинг ўзи ҳам сезмайдиган ботиний разолатлардан уни халос қилиш демакдир...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
👍95🤩2
#МУТОЛАА_ВАҚТИ

🤲 МУСИБАТ ЕТГАНДА ВА ҚАРЗГА БОТГАНДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО
...Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимга бирон ғам-ташвиш, касаллик ёки қийинчилик етса, “Аллоҳу Роббий, лаа шарийка лаҳу” деса, у ташвиш ундан арийди», деганлар (Имом Табароний ривояти).
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

❇️ УЛАР НАФЛЛАРГА КЎПРОҚ ЭЪТИБОР ҚИЛДИЛАР
...улар фарзларни зое қилиб, яхши адо қилмадилар. Нафлларга кўпроқ эътибор қилдилар. Улар нафлларнинг кўплиги, турли-туманлигини кўриб, уларни ёқтирдилар ва уларга киришдилар. Шу билан ужб, риё, фахр, кибр аҳлидан, одамларга манманлик қилувчилардан бўлдилар.
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔥 ДЎЗАХ ОЛОВИГА ҚАЛҚОН БЎЛУВЧИ 4 КАЛИМА
...Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қалқонингизни олинглар!” дедилар. Саҳобалар: “Ё Расулуллоҳ! Душман кўриндими?” деб сўрадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Йўқ. Дўзах оловидан қўриқлайдиган қалқонингизни олинг ҳамда бундай денглар: “Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар”.
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

👁 “КЎЗ ТЕГИШИ” БОР НАРСАМИ?
...Баъзи бир кишилар “кўз тегиши бор” десалар, айримлар эса “кўз тегиши йўқ” деб жавоб беришади. Хўш, аслида, Исломда “кўз” тегиши борми?
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

💠 ТАЗКИЯ ВА ТАРБИЯ: МЕНГА ЭРГАШИНГЛАР. (ШУНДА) АЛЛОҲ СИЗЛАРНИ СЕВАДИ – 5 ҚИСМ
Нафс тарбияси, охиратга тайёргарлик тўғрисида фикр юритиб, унга эътибор қаратиш ҳақида ўйлайлик. Саҳобалар розияллоҳу анҳум ҳам шу мақсадда йиғилар эдилар....
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
👍91😢7🤩2
#МУТОЛАА_ВАҚТИ

🌙 ОДАМЛАР ҒАФЛАТДА ҚОЛАДИГАН ОЙ ФАЗИЛАТЛАРИ
...Бу ой Рамазон ойига тайёргарлик кўриш ойи саналади. Шаъбон ойи Қуръон кўп тиловат қилинадиган ва кўп рўза тутиладиган ойдир. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ойда кўп рўза тутардилар.
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

❇️ ҚУРЪОНИ КАРИМ ТИЛОВАТИДА БАСМАЛА
...Басмалани айтиш Аллоҳ таолонинг буйруғига ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига амал қилишдир.
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

УММАТНИНГ ЭНГ АФЗАЛИ – АБУ БАКР СИДДИҚ РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУ
....Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг башоратлари ила воқеликда Ислом умматининг афзали бўлмиш салафи солиҳларимизни, хусусан, уларнинг гултожи бўлмиш саҳобаи киромларни барча давр ва макон мусулмонлари эъзозламоқлари лозим.
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

❗️ИБОДАТ РИЁ УЧУН ҚИЛИНМАЙДИ
... инсон одамлар мақтасин деб риё қилаётганида Аллоҳнинг фазлу карамидан маҳрум бўлиб қолиши мумкинлигини ўйласин.
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

💠 РИЗҚНИНГ ТОРАЙИШИ САБАБЛАРИ
...Ҳар намоздан кейин икки дақиқангизни ота-онангизга дуо қилишдан қизғанманг.
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
👍72🤩4
#МУТОЛАА_ВАҚТИ

❗️ТИЛИМИЗГА ЭҲТИЁТ БЎЛАЙЛИК!
...Кишининг жисмидаги нуқсон билан айблаш ёки насл насабини, ҳаракатини, сўзларини, дин-у диёнати, дунёси, кийимлари, яшаш жойи, уловини камситиш ғийбат бўлади.
Қўл ҳаракати, кўз қисиш, ишора қилиш каби ҳоллар билан ҳам кишини мазаҳ қилиш мумкин эмас.
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

📿 ТИЛ ВА ҚАЛБ ЗИКРИ
...Зикр қалб ва тил билан бўлади, энг афзали эса қалб ва тил билан бирга зикр қилишдир. Aгар биттаси билан чекланса, қалб билан зикр қилиш афзалроқ.
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🏆 ЎЗИНИ БОШҚАЛАРДАН УСТУН ҚЎЙИШ
....Ушбу касалликни Аллоҳ таолонинг раҳмати ва фазлини тафаккур қилиш орқали даволаш керак. Чунки илм ва юксак мартаба Аллоҳ таолонинг бандаларига берадиган неъматларидир.
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

💠 ВАҚФ - АЛЛОҲНИНГ МУЛКИ!
“Вақф” сўзи луғатларда “тутиб туриш”, “тўхтатиш” маъноларида келади. Вақфнинг шаръий таърифи борасида турли фикрлар билдирилган. “Вақф - нарсани Аллоҳ мулки ҳисобида сақлашдир”.
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

📚 КИТОБ КЎЧИРИШ БИЛАН ТИРИКЧИЛИК ҚИЛГАН ҚОРИ ВА МУЖТАҲИД ОЛИМ
...Али Қорининг таржимаи ҳолини ёзган баъзи уламолар бир йилда иккита мусҳаф кўчиришини, иккисини сотиб, бирининг пулини Ҳарами шариф фақирларига садақа қилишини ва иккинчисининг пулини эса, ўз эҳтиёжи учун ишлатишини айтганлар.
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
👍88😢5🤩3
#МУТОЛАА_ВАҚТИ

🏘 ҚЎШНИЧИЛИК ҲАҚҚИ

...Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
“Қўшниси унинг ёмонлигидан омонда бўлмаган киши жаннатга кирмайди”...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ
—————————-

🌙 ЗУЛҚАЪДА ОЙЛАРИДА ЮЗ БЕРГАН МУҲИМ ВОҚЕАЛАР

...Ҳижрий 6 йил, зулқаъда ойи ўрталари (мил. 628 йил, март охирлари)

– Маккага яқин Усфон водийида аср намозидан олдин Аллоҳ таоло хавф намози ҳукмини туширди ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларни икки гуруҳга бўлиб, биринчи хавф намозини ўқидилар;

– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳудайбияда саҳобалардан байъат олдилар;

– Қурайш мушриклари билан мусулмонлар ўртасида тўрт банддан иборат сулҳ битими имзоланди. Ушбу битим Ислом тарихида «Ҳудайбия сулҳи» номи билан машҳурдир;

– Ушбу сафар асносида Аллоҳ таоло Бақара сураси 196-оятини нозил қилиб, бирон узр сабабли сочини олдирган эҳромдаги одамнинг уч кун рўза тутиш ё олти мискинга садақа бериш ёки бир жонлиқ сўйиш билан тўлайдиган фидясини баён этди...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ
—————————-

“ЙЎЛ-ЙЎЛАКАЙ”ЧИ

...Яқинда қизим ҳунар ўрганиш учун парда тикиш цехидаги тикувчига шогирд бўлиб ишга кирди. Фарзанди ортидан раҳмат эшитиш она учун нақадар ёқимли эканини ҳис қилдим. Қизим ҳар куни ишдан келар экан: «Ойижон, бугун мени чаққонлигим учун мақташди, ҳар доим “тез-тез, бўлақол” дердингиз-ку”, “Ойижон, бугун мени сариштали дейишди, ўзингиз доим “атрофингни тартибга келтир, бундай ўтирма”, дейсиз-ку”; “Ойижон, ишимга меҳр берарканман, тайёрлаган олмали чойимни ҳамма мақтаб ичяпти... »...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
👍132🤩7💯4😢2
#МУТОЛАА_ВАҚТИ

БОЙЛИК АФЗАЛМИ Ё ФАҚИРЛИК?
...“Фақирлик бойликдан афзалдир. Аммо бой бўлиш ҳам айб эмас. Кузатсангиз, улуғ саҳобалар орасида ҳам бойлар бўлган. Уларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бойликларидан воз кечишни буюрмадилар. Агар бой бўлиш ёмон бўлганида, уларни бой-бадавлат бўлишдан қайтарган бўлар эдилар. Демак, айб бойликда эмас, бой бўлгач, Аллоҳ таолонинг амирларига зид иш қилишдадир”.
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🕗 40 ЙИЛЛИК ҚАЗО НАМОЗИМНИ ҚАНДАЙ АДО ЭТАМАН?
Ёшим 60 га яқинлашяпти. Намоз ўқий бошлаганимга 20 йиллар бўлди. Мен аввал ўқимаган намозларим қазосини қандай ўқишим керак?
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

УНИНГ АҚЛИ ҚАНДАЙ?
...Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Унинг ақли қандай? Аҳмоқ аҳмоқлиги билан фожир қилмаган ишни қилиб қўяди. Одамлар алдамчи нарсаларга ақллари даражасига кўра яқин бўладилар”, дедилар»...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
👍94💯6🤩4
#МУТОЛАА_ВАҚТИ

"Худо хоҳласа, яхшиликка!”
Кунларнинг бирида подшоҳ бармоғини кесиб олди. Табиийки, қон оқди. Вазир буни кўриб: “Худо хоҳласа, яхшиликка”, деди. Вазирнинг сўзидан ғазабланган подшоҳ: “Қўлим кесилиб қон оқса-ю, қанақасига яхшиликка?” деди-да, соқчиларига: “Вазирни зиндонга ташланг”, деб буйруқ берди...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

УЧИНЧИ ОДАМ
... Хуллас, бечора бузоқнинг тақдири бозор дарвозасидан кирмасданоқ ҳал бўлди. У бир миллион сўмга сотилди. Шожалил пулларни санаб, бемалол ҳамёнига жойлади-да, секин ичкарига кирди. Не кўз билан кўрсинки, ҳозиргина сотган бузоғини Норқобил бошқа харидорга нақ 1 миллион 200 минг сўмга пуллаётганди...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

❗️Натижа Аллоҳдан, биздан эса...
...Ёдда тутайлик, натижа Аллоҳдан. Биздан талаб қилинадигани фақат интилиш. Бунга ёрқин мисол Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ҳаётларидир...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
👍102💯6😢3🤩2
#МУТОЛАА_ВАҚТИ

🌠 Улуғ руҳоният, етук комиллик
Шайх ҳазратлари бола тарбияси борасида мисол келтириб, отаси Муҳаммад Юсуф домла Бойбўта ўғли болалигида унга қандай китоб ёд олдирганини айтиб беради...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🌎 Ҳар бир нарса ибрат!
Ғофил инсонгина рассомнинг чизган табиат манзараларини мақтаб томоша қилади-ю, коинот ва унинг Холиқи қаршисида мақтов ҳиссини туя олмайди. Илоҳий қудратни оддий иш сифатида қабул қилади...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🌌 Рисоладаги мўмина аёл...
У ўз эрининг яхши фазилатларини топиб, уларни ривожлантиришга ҳаракат қилади. Эрини масъулиятли ишларни амалга оширишга чорлайди, у билан умидворлик ва муваффақиятли ишлар ҳақида суҳбат олиб боради. Чунки хотиннинг чорлови ҳар қандай чорловдан устун туради. Эрнинг жамиятда қолдирадиган таъсири, хотиннинг унда қолдирган таъсирининг аксидир, буни ҳеч қачон унутмаслик лозим...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
👍87😢9💯2
#МУТОЛАА_ВАҚТИ

🌎Ким айбдор?
Бировнинг хатосини юзига солиш ёки бу айб яширин бўлса, уни элга ошкор қилиш эса мўминнинг иши эмас. Зеро, Аллоҳ очмаган пардани очмаган маъқул...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🕗 Фойдасиз вақт - 41 қисм
Вақтни беҳуда ва бефойда ишларга сарфлаш, бу дунёда ҳам, охиратда ҳам бирор манфаат етказмайдиган ишларига шўнғиш нафс касаллигининг бир кўринишидир...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

📚Илм нури
Илм шундай улуғ кучки, бартараф этишда унинг қурби етмайдиган бирор муаммо йўқ. Илмнинг ақл-заковат чироғи билан ёритилган йўли инсониятни ҳидоятга, тинчлик-тотувликка йўналтиради....
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
👍98🤩4💯1
#МУТОЛАА_ВАҚТИ

🧎‍♂️ ИБОДАТГА ДАНГАСАЛИКДАН ҚАНДАЙ ҚУТУЛИШ МУМКИН?
...Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади: “Уларнинг ёнбошлари ўрин-жойларидан йироқ бўлур. Улар Парвардигорларига қўрқув ва умидворлик билан дуо-илтижо қилурлар ва Биз уларга ризқ қилиб берган нарсалардан инфоқ-эҳсон қилурлар” (Сажда сураси, 16-оят)...
⚡️ ЎҚИШ

🕋 ЭЛЛИК МАРТА ТАВОФ ҚИЛИШ
...Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар:
“Ким байтни эллик бор тавоф қилса, онадан янги туғилган кунидагидек гуноҳларидан чиқади” (Имом Термизий ривояти)...
⚡️ ЎҚИШ

🤲 ФАРЗАНДНИНГ ОТА-ОНА ВАФОТИДАН КЕЙИНГИ 5 ВАЗИФАСИ
...Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Инсон вафот этгач амаллари тўхтайди. Фақат унга уч нарсадан савоб етиб туради: садақаи жория, фойдали илм, унинг ҳақига дуо қилувчи солиҳ фарзанд” (Имом Бухорий ривояти)...
⚡️ ЎҚИШ

📖 ЎЗИНГДАГИ ОҒРИҚЛАРНИ ЯШИР
...Суфён ибн Абдуллоҳ Сақафий розияллоҳу анҳу айтади: “Ё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга бир ишни айтинг, уни маҳкам тутай”. У зот: “Аллоҳга иймон келтирдим, деб айт ва устувор бўл (ўлгунингча шу иймонингга кўра яша)”, дедилар.

“Аллоҳ учун Унинг тоатида устувор бўлганлар”. Абул Олия Риёҳий: “Оятнинг маъноси – динни, даъватни ва амални Аллоҳ учун холис қилганлар, дегани”, деб айтган. Устувор бўлишнинг асоси учта нарсада бўлади: Қуръон ва суннатга эргашиш ҳамда жамоатни лозим тутиш...
⚡️ ЎҚИШ

🌹АЁЛНИНГ ЎРНИНИ ҲЕЧ КИМ БОСА ОЛМАЙДИ
...Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Дунё бир матодур. Дунё матосининг яхшиси солиҳа хотиндур”, дедилар (Муслим, Насоий, ибн Можа ва Байҳақий ривояти).

Яна айтдилар: “Уч нарса одам боласининг бахти саналади: солиҳа аёл, яхши маскан, яхши улов. Одам боласининг бахтсизлигида эса қуйидаги учта нарсада кўринади: ёмон хотин, ёмон маскан ва ёмон маркаб” (Аҳмад, Табароний, Баззор ва Ҳоким ривояти)...
⚡️ ЎҚИШ

#mutolaa_vaqti
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍150💯6🤝6🤩5😢4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#МУТОЛАА_ВАҚТИ
ҲАР БИР МЎМИН БИЛИШИ КЕРАК!
(2 қисм)

Аллоҳ сенга раво кўрганига рози бўл!
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтадилар:
“Аллоҳ сенга тақсимлаб қўйганига рози бўл, одамларнинг энг бойи бўласан. Аллоҳ сенга ҳаром қилган нарсалардан четлан, одамларнинг энг тақводори бўласан. Аллоҳ сенга фарз қилган нарсаларни тўкис адо эт, одамларнинг энг обиди бўласан”.

Сенга энг меҳрибон бўлган Зот устидан сенга раҳм қилмайдиганларга шикоят қилма! Аллоҳдан ёрдам сўра, Аллоҳга таян, шунда Унинг хос бандаларидан бўласан!

Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳу айтадилар: “Одамларнинг қўлидаги нарсадан умидингни бутунлай уз, зотан шу ҳақиқий бойликдир. Таъмагирликдан, ҳожатларингни одамлардан сўрашдан сақлан, зеро, бу айни фақирликдир. Намоз ўқисанг охирги намозингни ўқиётгандек ўқи!”...
🖥 БАТАФСИЛ

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍127😢11💯10🤝5🤩4
#МУТОЛАА_ВАҚТИ

🌙 МАСЖИДУН НАБАВИЙДАГИ ЗАМЗАМ СУВ ИДИШЛАРИ, ОҚ МАРМАР ВА 250 ТА СОЯБОН ҲАҚИДА

...Пайғамбаримиз масжидини 24 соат давомида совуқ замзам суви билан таъминлаш намозхонлар ва зиёратчилар учун ғамхўрликнинг энг муҳим шаклларидан биридир. Тонналаб замзам суви Маккадаги манбадан олиб келинади. Ана шу тайёр бўлган сув миқдори ҳар куни лабораторияда тасодифий сув намуналари синовидан ўтказилади...
⚡️ ЎҚИШ

☝️ АЛЛОҲГА ЧИРОЙЛИ ГУМОНДА БЎЛИШ ҚАНДАЙ БЎЛАДИ?

...Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Аллоҳ таоло айтади: “Мен бандамнинг мен ҳақимда қилган гумонидаман: агар яхши гумон қилса ўзига яхши, ёмон гумон қилса ўзига ёмон”...
⚡️ ЎҚИШ

⚡️ ГУМОНДАН САҚЛАНИШ – ГУНОҲДАН САҚЛАНИШДИР!
...Уламолардан Фузайл ибн Иёз роҳимаҳуллоҳ: “Ким ғийбатдан омонда бўлишни истаса, гумон эшикларини маҳкам беркитсин. Ким гумондан узоқда бўлса, дўсти айбини ахтаришдан омонда бўлади. Ким бировнинг хатосини топишдан холи бўлса, у ғийбатдан четда бўлади”, деганлар....
⚡️ ЎҚИШ

🛫 ЭЙ, МУБОРАК САФАРГА ОТЛАНГАН ДИНДОШИМ!

...Мутъим ибн Миқдом розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Сафарга чиқувчи одам хонадон аҳлига сафар олдидан ўқиладиган икки ракъат намоздан афзалроқ нарса қолдирмабди» (Канз ул-Уммол)...
⚡️ ЎҚИШ

🕌 ДУНЁДАГИ ЭНГ КАТТА ДАРВОЗА ҚАЕРДА?

...Дунёдаги энг катта дарвоза қаердалигини биласизми? Ушбу дарвоза Масжидул Ҳаромнинг 100-эшиги бўлиб, дунёдаги энг катта дарвоза ҳисобланади. Бу эшикнинг номи Қирол Абдуллоҳ ибн Абдулазиз исми билан аталади. Унинг бўйи 13, аркалари билан 18, эни 7 метр, эшикнинг ҳар бири 70 тонна оғирликда бўлиб, қалинлиги эса икки қаричдан зиёд, яъни 45 сантиметрдан иборат...
⚡️ ЎҚИШ

#mutolaa_vaqti
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍140😢8🤝5🤩3💯1
#МУТОЛАА_ВАҚТИ

🌙 ЗУЛҲИЖЖА ОЙИДА ҚАНДАЙ АМАЛЛАР БАЖАРИЛАДИ?
...Ҳаж ибодати адо этиладиган, қурбонлик қилинадиган, Арафа ва Қурбон ҳайити нишонланадиган ой. Бу ойда, айниқса унинг дастлабки ўн кунида қилинган ибодатлар Аллоҳ таоло учун энг севимли амаллардан саналади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Зулҳижжа ойининг ўн кунидаги амалдан кўра афзалроқ амал йўқдир”, деганлар (Имом Ибн Ҳиббон ривояти)...
🖥 ЎҚИШ

🌍 ДУНЁ КУНЛАРИНИНГ ЭНГ АФЗАЛИ
...Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади: "Ойларнинг саййиди – Рамазон, уларнинг ҳурмати, энг баланди зулҳижжадир" (Имом Байҳақий, Баззор ва Ибн Асокир ривояти. Ривоят санади заиф)...
🖥 ЎҚИШ

🌱 АЛЛОҲ РИЗҚ БЕРАДИ
...Банданинг ризқини Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло томонидан ўлчаб қўйилган. Шу ризқ бандага етиб келгай. Ҳолбуки сон-саноқсиз жониворларнинг ризқини етказган Аллоҳ таъоло инсоннинг ризқини ҳам бергай. “Ўз ризқини кўтара олмайдиган қанчадан-қанча жонзотлар бор. Уларга ҳам, сизларга ҳам Аллоҳ ризқ берадир. Ва У ўта эшитгувчи ва ўта билгувчи зотдир” (Анкабут, 60)...
🖥 ЎҚИШ

☀️ ҚАЛБЛАРНИ ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ЭГАЛЛАШ МУМКИН?
...Очиқ чеҳрали бўлинг, суҳбатдошингизга қалбий ҳароратни ҳис қилдиринг. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деган эканлар: “Ҳеч қайси яхшиликни паст санама, биродарингга очиқ чеҳра билан юзланишни ҳам!”....
🖥 ЎҚИШ

☪️ ҚУРБОНЛИК ҚИЛИШНИНГ ҲИКМАТЛАРИ
...Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг Ҳаж сураси, 37-оятида бундай марҳамат қилади: “Аллоҳга (қурбонлик) гўштлари ҳам, қонлари ҳам етиб бормас. Лекин у Зотга сизлардан тақво етар. Аллоҳ сизларни ҳидоят қилгани сабабли – У зотни улуғлашларингиз учун – уларни сизларга бўйсундириб қўйди. Эзгу иш қилувчиларга хушхабар беринг!”....
🖥 ЎҚИШ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍123🤩9💯6😢5🤝5
#МУТОЛАА_ВАҚТИ

ТЕЖАМКОР КИШИ АСЛО ФАҚИР БЎЛМАЙДИ

...Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: “Енглар, ичинглар, кийинглар ва садақа қилинглар. Исроф ва мутакаббирлик бўлмаса бас” (Абу Довуд ва Насоий ривояти).

“Исроф” деганда кераксиз нарсаларга беҳуда пул сарф этиш, фойдасиз сарф-харажатлар ва ҳаракатлар тушунилади. Инсон табиатан исрофгарчиликка мойил бўлиб, ҳар қадамда молини беҳуда сарфлайди. Меҳнат ва машаққатлар эвазига йиллар давомида йиққан молини манманлик ва ном чиқариш учун қилинадиган дабдабали маросим ва тўйлар учун бир кунда совуриб юборади. Аллоҳ Таоло исрофгарчиликдан қайтариб, Унга ёқмайдиган амаллардан эканини баён қилиб, марҳамат қилади: “...Еб-ичинглар ва исроф қилманглар. Чунки У Зот исроф қилувчиларни севмас” (Аъроф сураси, 31-оят)....
⚡️ ЎҚИШ

💬 ОДАМЛАР БИЛАН ҚАНДАЙ МУОМАЛАДА БЎЛИШ КЕРАК!

...“Кимки дўзахдан узоқлашишни ва жаннатга киришни истаса, Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган ҳолда ўлимни қарши олсин ҳамда ўзига қандай муомала қилинишини хоҳласа, одамларга ҳам шундай муомалада бўлсин!”.

Бу одамлар билан муомала қилишдаги Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга ўргатиб кетган жуда муҳим қоидадир. Унинг мазмуни: “Мўмин киши бошқалар унга қандай муомалада бўлишини хоҳласа, уларга ўзи ҳам худди шундай муомалада бўлсин”, деганидир...
⚡️ ЎҚИШ

👁МОВАРОУННАҲР ФИҚҲ МАКТАБИ АСОСЧИСИ – АБУ ҲАФС КАБИР БУХОРИЙ

...Ислом ҳуқуқи – фиқҳ шаклланганидан сўнг бу ўлкада Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбонийнинг машҳур шогирди Абу Ҳафс Кабир ал-Бухорий орқали илк бор, том маънода кенг тарқала бошлаган. Имом Шофиъий Абу Ҳанифа ҳақларида «Одамлар фиқҳда у зотнинг боқимандаларидир (шогирдларидир)» деган бўлсалар, Мовороуннаҳр фақиҳлари ҳам Абу Ҳафс Кабирнинг боқимандалари, шогирдлари ҳисобланади.Чунки, Мовороуннаҳрга фиқҳ илмини олиб келган ва Бухорода илк мадрасани қурдирган ҳам Абу Ҳафс Кабир ҳисобланадилар...
⚡️ ЎҚИШ

🤲 ҲАЁТИМИЗНИ ЎЗГАРТИРГАН ҚИССА

...Биз ҳам опа-сингилларим билан кўп уришардик. Онамизни бир-биримиздан қизғонардик. Шунда марҳум онам бизларни бир хонага тўплаб, бу ишимиз яхши эмаслигини мулойим оҳангда тушунтирардилар. Кейин бизга Юсуф алайҳиссалом қиссаларини сўзлаб берардилар. У кишининг акалари билан бўлган ҳодисалар, акалари тарафидан қандай ноҳақликлар кўрганлари, акалари оталарини рашк қилиб Юсуф алайҳиссаломни ҳатто қудуққа ташлаб келганлари, Юсуф алайҳисалом бошларидан ўтган кўплаб қийинчиликлар, шунча заҳмат чекканларига қарамай акаларини кечириб юборганларини таъсирли қилиб айтиб берардилар...
⚡️ ЎҚИШ

🥛СУВНИ СУННАТГА МУВОФИҚ ИЧИШДА ШИФО БОР...

...Аллоҳ берган неъматларни тўғри истеъмол қилиш энг яхши шифо эканини кўпчилик билмайди. Жисмимиздаги лимфа тизими танамиздаги зарарли моддаларни чиқаришга хизмат қилади. Унинг ишлаши бевосита сув билан боғлиқ. Сув кам ичиш лимфа тизими фаолияти қийинлашиб, қон қуюқлашиши, ўт қопи муаммолари, қон босими кўтарилиши ёки пасайишига сабаб бўлади. Қонни суюлтириб, уни тозалайдиган омил бу – сув. Инсон вазнига кўра сув ичиши керак. Кўпинча ўртача 2,5 ёки 3 литр сув истеъмол қилинади. Сув ичиш масаласида энг тўғри усул Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари – ўтирган ҳолатда, шошилмай ичишдир...
⚡️ ЎҚИШ

#mutolaa_vaqti
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍130💯7😢1
#МУТОЛАА_ВАҚТИ

🌙 ИНСОНПАРВАРЛИК ЁРДАМИНИ УЮШТИРГАН САҲОБА

...Амр катта карвон юборди. Унинг аввали Мадинага етиб келганида, охири Мисрда эди. Карвон ниҳоятда узун эди. У Умарга етиб келганида одамларга жуда кенглик яратдилар. У киши Мадинадаги ҳар бир уй аҳлига бир туяни устидаги егулиги билан бердилар....
🖥 ЎҚИШ

🕌 ЖАННАТНИНГ ЎРТАСИДАН ҚАСР БЕРИЛАДИ

...Афв гўзал ва мақталган ахлоқларнинг асосидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки унинг учун жаннатда бинолар қурилишини ва даражалари кўтарилишини хоҳласа, зулм қилганни авф этсин, бермаганга берсин ва орани узганга силаи раҳм қилсин”, дедилар (Имом Ҳоким ривояти)...
🖥 ЎҚИШ

💬 ИНСОННИНГ ИШИ ЮРИШМАСЛИГИНИ ЭНГ КАТТА 23 ТА САБАБИ

... «Раббингиз, Унинг Ўзигагина ибодат қилишингизни ҳамда ота-онага яхшилик қилишни амр этди. Эй, инсон! Агар уларнинг бири ёки ҳар иккиси ҳузурингда кексалик ёшига етсалар, уларга “уф!..” дема ва уларни жеркима! Уларга доимо ёқимли сўз айт! Уларга, меҳрибонлик билан, хорлик қанотини паст тут ва дуода айт: “Эй, Раббим! Мени улар гўдаклик чоғимда тарбиялаганларидек, Сен ҳам уларга раҳм қилгин!”» (Исро сураси 17/23-24);...
🖥 ЎҚИШ

🤔 ИБОДАТГА ДАНГАСАЛИКДАН ҚАНДАЙ ҚУТУЛИШ МУМКИН?

...Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади: “Уларнинг ёнбошлари ўрин-жойларидан йироқ бўлур. Улар Парвардигорларига қўрқув ва умидворлик билан дуо-илтижо қилурлар ва Биз уларга ризқ қилиб берган нарсалардан инфоқ-эҳсон қилурлар” (Сажда сураси, 16-оят)....
🖥 ЎҚИШ

🟠 ТАЪЗИЯ МУДДАТИ УЧ КУН

...Дафн кунидан бошлаб узоғи билан уч кунга қадар аза (мотам) тутишга шариатимиз рухсат беради. “Фатавои Оламгирия”да (1671 бет) бундай дейилган:

“Шу уч кун мобайнида маййит чиққан хонадонда овқат қилинмайди. Таъзия билдиришга келган одамларга дастурхон солинмайди, зиёфат берилмайди. Мусибат етган хонадон аҳли қайғули бир ҳолда турганда улар учун меҳмонларга қараш, уларга ош-нон тортиш мусибат устига мусибатдир”
...
🖥 ЎҚИШ

⚡️ ЁМОНЛИКЛАРНИНГ ЭШИГИ

...Гуноҳи кабиралардан бири, “ёмонликларнинг онаси” бўлган маст қилувчи ичимликларни ичиш Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло томонидан тақиқланган: “Эй иймон келтирганлар! Албатта, хамр, қимор, бутлар ва (фол очадиган) чўплар ифлосдир. Шайтоннинг ишидир. Бас, ундан четда бўлинг. Шоядки, нажот топсангиз. Албатта, шайтон хамр ва қимор туфайли ораларингизга адоват ва ёмон кўришликни солишни ҳамда сизларни Аллоҳнинг зикридан ва намоздан тўсишни хоҳлайди. Энди тўхтарсизлар?! (Моида сураси, 90-91-оятлар)...
🖥 ЎҚИШ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍150💯11😢3
#МУТОЛАА_ВАҚТИ

ИЛМНИ УСТОЗДАН ОЛИШ ШАРТ-МИ? ЁҲУД ИЛМ УСТОЗСИЗ БЎЛМАСЛИГИГА 33 АСОС

...Қуръони карим Аллоҳ таоло томонидан умматнинг ҳидояти ва илми учун нозил қилинган. Аммо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тушунтиришларисиз Қуръон маъноларини тўлиқ ва бехато англаб бўлмайди. Аллоҳ таоло Қуръони каримда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бундай марҳамат қилади:

﴿بِالْبَيِّنَاتِ وَالزُّبُرِ وَأَنْزَلْنَا إِلَيْكَ الذِّكْرَ لِتُبَيِّنَ لِلنَّاسِ مَا نُزِّلَ إِلَيْهِمْ وَلَعَلَّهُمْ يَتَفَكَّرُونَ﴾

"(Биз пайғамбарларни) ҳужжатлар ва китоблар билан (юборганмиз). Сизга эса одамларга нозил қилинган (маълумотлар)ни баён (тафсир) қилиб беришингиз учун ва тафаккур қилсинлар, деб бу зикрни (Қуръонни) нозил қилдик" (Наҳл сураси, 44-оят). Ушбу оят бу масалада энг кучли ва энг аниқ далилдир...
⚡️ ЎҚИШ

🗣ТАЛАБАЛАРГА ЭСЛАТМА!

...Қўлингиздаги ёки тўплаб қўйган мол-дунёингиз ҳақиқий бойлик эмасдир. Балки, ҳақиқий бойлик бу – вақтдир. Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: “Эй Одам боласи, сен кунлардан иборатсан. Бир кун ўтса, сенинг бир бўлагинг кетади”.

Вақтнинг қадри баландлигидан Аллоҳ таоло Қуръони каримда вақт билан қасам ичган: “Туннинг қоплаб келаётган пайти билан қасам. Наҳорнинг тажалли пайти билан қасам” (Лайл сураси, 1-2-оятлар)...
⚡️ ЎҚИШ

🤔 МАШҲУРЛИК КАСАЛИ

...Имом Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳ ўзларининг «Муснад»ларини уч кишига мукаммал айтганлар холос. Ҳанбал ибн Исҳоқ айтади: «Аҳмад ибн Ҳанбал мени, Солиҳни ва Абдуллоҳни жамлаб бизга «Муснад»ни ўқиб берди. Уни биздан бошқа ҳеч ким эшитмаган. Ваҳоланки, у бизга бу китобдаги ҳадисларни етти юз эллик минг ҳадис ичидан танлаб олганини айтан эди». Яъни, имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳ «Муснад»ни шунча меҳнат ила жамлаган бўлсаларда уни учтагина инсонга имло қилишдан зерикмаганлар Аллоҳ рози бўлсин!..
⚡️ ЎҚИШ

🤲 ЎТГАНЛАР ҲАҚИДА “РАҲМАТЛИ” ДЕЙИШ ЖОИЗМИ?

...Вафот этган мўмин-мусулмонларнинг ҳаққига мазкур сўзлар билан дуо қилиш ва ўтганларга Аллоҳнинг раҳмат ва мағфиратини умид қилиш мустаҳаб-савобли ишлардан биридир.

Мусулмон инсоннинг мусулмон устидаги ҳақларидан бири вафотидан кейин уни яхшилик билан эслаш, хотирлаш ва ҳаққига хайрли дуо қилишдир...
⚡️ ЎҚИШ

#mutolaa_vaqti
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍110💯8🤝4🤩1
#Кун_тарихи
#Мутолаа_вақти

21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни

1989 йил 21 октябрда Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги қонуни қабул қилинди.
➡️Батафсил

🪩 Миллатнинг борлигини кўрсатувчи ойна

БМТ, YUNESKO каби халқаро ташкилотлар минбарларида ўзбек тилида маърузалар ўқилмоқда.
➡️Батафсил

🗣 Тилимиз фахримиз бўлиши лозим

1981 йили чоп этилган икки жилдлик “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”да 60 минг сўз изоҳланган эди. 2006–2008 йилларда нашр қилинган беш жилдлик “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”да эса 80 мингдан ортиқ сўз бор. Бу луғатлар орасида 20 минг сўз фарқ қилади.
➡️Батафсил

🇺🇿 Ўз тилига садоқат – ватаний ишдир

Маърифатпарвар бобомиз Исҳоқхон Ибратнинг қуйидаги фикрлари эътиборга молик: “Бизнинг ёшлар албатта бошқа тилни билиш учун саъй-ҳаракат қилсинлар, лекин аввал ўз она тилини кўзларига тўтиё қилиб, эҳтиром кўрсатсинлар. Зеро, ўз тилига садоқат – бу ватаний ишдир".
➡️Батафсил

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍74💯4🤝1
#Мутолаа_вақти

💬 Маърифий суҳбатлар: Динимиз таълимотида вақтнинг қадри

➡️Батафсил

💐 Аллоҳ сизни мукофотласин онам

Ибн Авндан ривоят қилинади:

«Муҳаммад ибн Сирийннинг олдига бир одам кирди. У онасининг олдида турган эди. Ҳалиги киши: «Муҳаммадга нима бўлган, касал бўлиб қолдими?» деди.

«Йўқ, онасининг олдида турганида шундай бўлади», дейишди».

Шарҳ: Яъни бирор-бир ҳаракатим онамга ёқмай қолмасин, дея титраб-қақшаб, онасининг кўзига тикилиб, ниҳоятда ўзини хокисор тутганидан, ташқарида турган одам «Бу одам касал шекилли», дейдиган даражага етиб қолар экан.

Онага бўлган эҳтиром, у кишига кўрсатилган ҳурмат ана шу даражада, бутун вужуд билан берилган ҳолда адо этилган. Уни билмаган одам «Касал бўлиб қолибди, ҳозир бунга бир нарса бўлади», дейдиган даражада қўрқиб кетар экан...

➡️Батафсил

🕌 Нега жума намозига 2 марта азон айтилади?

Имом Бухорий, Термизий, Насоий ва Абу Довуд Соиб ибн Язид розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар:

«Жума кунининг аввалги «нидо»си Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам, Абу Бакр ва Умарнинг даврларида имом минбарга ўтирганида бўлар эди. Усмон (халифа) бўлганида одамлар кўпайиб кетиб, Завронинг устида учинчи «нидо»ни зиёда қилди».

Бошқа бир ривоятда: «Иш шундай собит қолди», дейилган.

Ушбу ҳадисдаги «нидо»дан мақсад азондир. Нидонинг «учинчи» дейилиши эса азон ва иқома эътиборидандир.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ва икки халифа, яъни ҳазрати Абу Бакр ҳамда ҳазрати Умар даврларида имом минбарга чиққанида азон айтилар, хутба ўқиб бўлиб, минбардан тушганида, иқома айтилиб, намоз ўқилар эди...

➡️Батафсил

☪️ Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу нозик дид эгаси эдилар

Қўриқхоналар ташкил қилиш

Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу халқнинг камбағал тоифаси манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида жамият ихтиёрида бўладиган қўриқхоналарга кўплаб ер ажратишни йўлга қўйдилар. Шу тариқа ерларга бой-бадавлат кишилар эга чиқиб олишлари тартибга солинди...

➡️Батафсил

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍90💯2