Динимизда #вафот этиб кетган #ота-оналаримиз, яқин қариндошларимиз, устозларимиз ҳамда дўсту ёронларимизни эслаб, уларнинг ҳақларига дуои хайрлар қилиб туришни буюради. Марҳумларга қилган дуоларимиз, садақа ва эҳсонларимиз савоби етади. Уларнинг яхши сифатлари ва ўрнак бўладиган жиҳатларини гапириб, инсонийлик юзасидан қилиб қўйган баъзи камчиликларини гапирмаслик мусулмонларнинг бир-бирларига бўлган ҳурматлари ифодасидир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам биз умматларига ўтганларнинг яхши сифатларини эслаб, ёмонликларини гапирмасликни тавсия қилганлар.
Ўтганларни эслаш, уларнинг қабрларини зиёрат қилиш ўлимни, қабр ва охират ҳолатларини эслатади. Бир-биримиздаги ҳақларни адо этишимиз ва охиратни эслаб туришимиз учун пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам биз умматларга қабрларни зиёрат қилишни тавсия қилганлар. Сулаймон ибн Бурайда отасидан ривоят қилади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизни қабрларни зиёрат қилишдан қайтарган эдим. Батаҳқиқ, Муҳаммадга онасини зиёрат қилишга изн бўлди. Бас, у(қабр)ларни зиёрат қилинг. Албатта, улар охиратни эслатади”, дедилар” (Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган. Лафз Термизийники).
БАТАФСИЛ
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz

#Бир_савол_сўрасам: ВАФОТ ЭТГАН ҚИЗИМ ТУШИМГА КИРМАСА, МЕНДАН НОРОЗИ БЎЛГАНИНИНГ АЛОМАТИ-МИ?
❓ Бир йил олдин қизим вафот этганди. Деворга расмини илиб қўйишим мумкин-ми? Кейин қизимни кўп ўйлайман, тушларимга кирса дейман, лекин ҳеч тушимга кирмайди, у мендан розимасмикан деб ўйлаб қоламан. Мен нотўғри ўйламаяпман-ми?
❗️Яхши эмас. Уч зарари бор: биринчиси, инсон ва ҳайвон расмини белдан юқори жойга осиш ножоиздир. Ўсимлик ва жонсиз нарсаларнинг расмини осиб қўйишнинг ҳеч зарари йўқ. Иккинчиси, жонли расм илинган хонага раҳмат фаришталари кирмайди. Фоторасмларни альбомда сақлаш лозим. Учинчиси, деворида расм осилган хонада намоз ўқиш макруҳдир.
Қизингизнинг руҳи шод бўлиши учун Қуръон тиловати қилиб, садақа бериб, шуларнинг савобини унинг руҳига бағишлаш мумкин. Тушга кирмаслиги ёмонлик аломати эмас.
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ
#ВАФОТ #ҚИЗ #ТУШ #НОРОЗИ@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
👍1