Болангизнинг қобилиятига эътибор қилинг
#Болалар_тарбиясига_доир_фойдали_маслаҳатлар
Гўдакнинг ҳолига қараб иш тутиш, уни қайси ишларга қобилияти бор, нималар қилишга тайёр эканига аҳамият бериш керак. Шариатда изн берилган ҳар қандай юмушни унга юклаб қўявермаслик керак. Чунки унга қўлидан келадиган ишдан бошқаси юкланса, у ишни бажара олмайди ва қобилияти етадиган нарсани қўлдан бой беради. Агарда валий болани фаҳму фаросати ўткир, идроки дуруст, хотираси яхши, тўғри англайдиган ва билимга рағбатли деб билса, бу унинг илмни қабул қилишга тайёрлигининг аломатидир. Модомики, қалб лавҳаси фориғ бўлиб турганда, унга илмни нақш қилсин. Токи, илм қалбга муҳрлансин ва тобора ривожланиб борсин.
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) шундай марҳамат қилганлар: «Аллоҳ таоло илмни бандалардан тортиб олмайди, уни уламоларни маҳв қилиш йўли билан тортиб олади. Одамлар биронта ҳам уламо қолмаганидан динни тушунмайдиганларни ўзларига бошлиқ қилиб оладилар. Сўнг улардан сўрайдилар. Улар билмасдан фатво айтадилар. Ўзлари ҳам адашиб, ўзгаларни ҳам адаштирадилар».
Буюк файласуф Суқрот: «Дунёдаги барча адашишларнинг бош сабабчиси илмсизликдир», деган...
ᅠ
БАТАФСИЛ
@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ

Болалар ўртасида адолат қилинг

Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: «Фарзандларингиз ўртасида адолат қилинглар». Имом Муслим ривоят қилдилар.
Башир розияллоҳу анҳунинг аёллари: «Менинг боламга хизматкор совға қилинг ва бу нарсага Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни гувоҳ қилинг», – деди. Башир розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг олдиларига келдилар-да: – Фалончининг қизи (аёлларини айтаяптилар – тарж.) ўзининг ўғлига хизматкор туҳфа этишимни сўраяпти… – дедилар. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): – Унинг ака-укалари борми?, – деб сўрадилар. Башир дедилар: – Ҳа. – Уларнинг ҳаммаларига ҳам бунга қилганингдек туҳфа қилганмисан? – деб сўрадилар Расулуллоҳ. – Йўқ. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): – Бундай қилиш ярамайди, мен фақатгина ҳақ нарсага гувоҳлик қиламан, – дедилар. Имом Аҳмад ривоятларида Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Мени жаврга гувоҳ қилма, албатта, болаларингнинг сендаги ҳаққи улар орасида адолат қилишингдир», – дедилар...

muslim.uz
Болалар ўртасида адолат қилинг
Болалар тарбиясига доир фойдали маслаҳатлар Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: «Фа...
👍1
Болангизни дуо қилинг!
#Болалар_тарбиясига_доир_фойдали_маслаҳатлар
Дуо – ибодатдир. Барча ибодатларни адо этиш қонун-қоидалари бўлгани каби дуо қилишнинг ҳам ўзига яраша хос одоблари бор. Дуо одоблари хусусида кўплаб оятларда баён қилинган. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилинган: «Раббингизга зорланиб ва хуфёна (овозсиз) дуо қилингиз! Зеро, У (дуода ва бошқада) ҳаддан ошувчиларни ёқтирмагай. Унга (Аллоҳга) ҳам қўрқинч ва ҳам умид билан дуо қилингиз! Аллоҳнинг раҳмати эзгу иш қилувчиларга яқиндир» (Аъроф, 55-56).
Дуо асносида Аллоҳнинг гўзал исмларини такрор-такрор айтиш ҳам дуонинг мустажоб бўлишига бир сабаб бўлиб, бу хусусда Қуръони каримда: «(Эй, Муҳаммад!) Айтинг: “Аллоҳ, деб чорлангиз ёки Раҳмон деб чорлангиз. Қандай чорласангиз ҳам (жоиздир). Зеро, Унинг гўзал исмлари бордир» – деб марҳамат қилинган (Исро, 110).
Дуода тинчлик, офият, саломатлик билан бир қаторда, дунё ва охират яхшиликларини сўраш лозим. Зеро, Аллоҳ таолонинг Ўзи Қуръони карим орқали бизларга таълим сифатида: «...Эй, Раббимиз, бизга бу дунёда ҳам яхшилик ато этгин, охиратда ҳам яхшилик (ато этгин) ва бизни дўзах азобидан асрагин» (Бақара, 201), деган дуони ўргатган.
Шунингдек, дуони Аллоҳга ҳамд ва Пайғамбар алайҳиссаломга салавот айтиш билан бошлаб, яна шулар билан тугатиш суннатга мувофиқ ва мустажоб бўлишга асосдир. Ой ва кунлар ичида дуолар мустажоб бўладиган махсус вақтлар ҳам борки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам буларнинг баъзиларини айтиб берганлар. Жумладан, азон билан иқомат ўртасида, саҳар вақтида, жума кунида, Шаъбон ойининг ярмидаги тунда, Қадр кечасида, шунингдек, Арофот, Мино, Муздалифа каби муқаддас даргоҳларда қилинган дуоларнинг юқорида зикр қилинган шартлар бажарилган тақдирда ижобат бўлишига шубҳа йўқ. Шундай экан, ана шу вақтларни ғанимат билиш муқсадга мувофиқдир.

Муслим Атаев, тарих фанлари номзоди,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво бўлими ходими
@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Болага силаи раҳмни ўргатинг!
#силаи_раҳм #Болалар_тарбиясига_доир_фойдали_маслаҳатлар
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қариндошлар билан боғланиш савобидек тез келадиган яхшилик йўқ. Дунёда тезгина азоб бериб, охиратда ҳам азоб бўладиган гуноҳ қариндошлардан алоқани узишдир»; «Қон-қариндошлик алоқаларини узганлар жаннатга кирмайди»; «Ким ризқи мўл бўлишини, ажали орқага сурилишини истаса, қариндошлик алоқаларини узмасин»; «Қариндошга қилинган садақа – ҳам садақа, ҳам силаи раҳм ҳисобланади. Уларга икки ажр берилади: бири – қариндошлик ажри, иккинчиси – садақа ажри», дедилар.
Қариндошлик алоқаларини боғлаш вожиб бўлган қариндошлар ака-укалар, амаки, тоғалар, холалар, аммалар ва уларнинг фарзандларидир. Қариндошлар билан алоқани узиш тез орада жазоланишнинг, уқубатга учрашнинг асосий сабабларидан биридир. Силаи раҳмда ўнта мақталган хислат бор:
1️⃣. Аллоҳ таолонинг розилиги бор, чунки Аллоҳ таоло шунга буюради.
2️⃣. Мўминларга хурсандчилик етказиш бор – бу ҳақда хабар келган.
3️⃣. Силаи раҳм билан фаришталар хурсанд бўладилар.
4️⃣. Силаи раҳмда мусулмонларга яхши мақтов бор.
5️⃣. Иблисга ғам етказиш бор.
6️⃣. Силаи раҳмда умр узаяди.
7️⃣. Ризқда барака бўлади.
8️⃣. Марҳумлар хурсандлиги бор, чунки ота-она ва боболар ортларида қолганларнинг силаи раҳмидан мамнун бўладилар.
9️⃣. Дўстлик кучаяди, чунки бир сабаб билан қавм-қариндошлар тўпланишиб, қувонч ёки ғамда бир-бирларига шерик бўладилар ва бу ҳол уларда дўстликнинг кучайишига сабаб бўлади;
🔟. Ўлгандан кейин ҳам ажрининг кўпайиши бор. Чунки қариндошлар ортидан дуо қиладилар, ҳамма вақт яхшиликларини эслаб юрадилар.