Muslim.uz
91.2K subscribers
18.1K photos
5.05K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
Энг биринчи...

#Алҳамдулиллаҳ – Қуръони каримдаги биринчи калима ва Одам (алайҳиссалом) айтган илк сўз.

Ҳазрат Абу Бакр Сиддиқ (розияллоҳу анҳу) – саҳобалардан Исломга энг биринчи кирган ҳур эркак.

Ҳазрат Али ибн Абу Толиб (розияллоҳу анҳу) – ёш болалардан Исломга биринчи кирган.

Хадича бинт Хувайлид (розияллоҳу анҳо) – аёллардан Исломга биринчи кирган.

Билол ибн Абу Рабоҳ (розияллоҳу анҳу) – қуллардан Исломга биринчи кирган.

Зайд ибн Ҳориса (розияллоҳу анҳу) – озод қилинган қуллардан Исломга биринчи кирган.

Ҳазрат Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) – биринчи бўлиб Қуръонни жамлаган.

Ҳазрат Али ибн Абу Толиб (розияллоҳу анҳу) – Пайғамбар (алайҳиссалом)дан кейин биринчи бўлиб намоз ўқиган.

Абдуллоҳ ибн Зубайр (розияллоҳу анҳу) – ҳижратдан сўнг муҳожирлардан дунёга келган биринчи фарзанд.

Абдуллоҳ Ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу) – Қуръони каримни Маккада биринчи бўлиб ошкора тиловат қилган.

Абдуллоҳ ибн Салом: “Пайғамбар (алайҳиссалом)нинг айтган сўзларидан энг биринчи эшитганим: «Эй инсонлар! Саломни ёйинглар! Очларни тўйдиринглар! Силаи раҳм қилинглар! Инсонлар ухлаётган вақтларида, тунда туриб намоз ўқинглар! Шунда жаннатга саломат ҳолатда кирасизлар», деган сўзлар бўлди”.

Сумайя (розияллоҳу анҳу) – дин йўлида шаҳид бўлган биринчи мусулмон.

Асъад ибн Зурора (розияллоҳу анҳу) – Ақаба байъатида Пайғамбар (алайҳиссалом)га қўл бериб, байъат қилган биринчи ансорий.

Асъад ибн Зурора (розияллоҳу анҳу) – Расулуллоҳ (алайҳиссалом) жанозасини ўқиган ва Бақиъ қабристонига дафн этилган биринчи мусулмон.

Билол (розияллоҳу анҳу) – биринчи бўлиб азон айтган.

Муовия ибн Абу Суфён (розияллоҳу анҳу) – биринчи бўлиб денгиз қўшинини тузган.

Қатода ибн Нўъмон (розияллоҳу анҳу) – Мадинага Қуръони каримдан тўлиқ бир сура (“Марям” сураси)ни ёдлаб олиб келган биринчи киши.

Умму Сулайм (розияллоҳу анҳо) – Исломни қабул қилган биринчи ансорий аёл.

 

Даврон НУРМУҲАММАД тўплади
ЎМИ матбуот хизмати
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
Осон, аммо кўпчилик қила олмайдиган амал


Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Икки хислат бор. Ким унга амал қилса, албатта жаннатга киради. Иккиси осон, аммо унга амал қиладиган оздир.

БИРИНЧИСИ, ҳар бир намоздан сўнг 10 марта тасбеҳ (#Субҳаналлоҳ) айтади, 10 марта Аллоҳга ҳамд (#Алҳамдулиллаҳ) айтади ва 10 марта такбир (#Аллоҳу акбар) айтади. Бир кунда 150 та, тарозида эса 1500 та бўлади.

ИККИНЧИСИ, қачон ухлашга ётса, 34 марта такбир (#Аллоҳу акбар), 33 марта ҳамд (#Алҳамдулиллаҳ) ва 33 марта тасбеҳ (#Субҳаналлоҳ) айтади. Жами 100 та, тарозида 1000 та бўлади”, дедилар.

Шунда саҳобалар розияллоҳу анҳум: “Ё Аллоҳнинг Расули! Нега осон бўлган бу амалларга амал қиладиганлар оз?” деб сўрашди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу амални қилмоқчи бўлганнинг олдига шайтон намозда келиб, уни айтишидан олдин ҳожатини эсига солади. Уйқуга ётганида эса, уни айтишидан олдин ухлатиб қўяди”, деб жавоб бердилар (Имом Термизий, Имом Насоий ривояти).

Аллоҳ таоло барчамизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига эргашишимизга тавфиқ ато этсин!

Даврон НУРМУҲАММАД
тайёрлади

@muslimuzportal
#МАҚОЛА #Бисмиллаҳ #Алҳамдулиллаҳ
ТАОМНИНГ ТАЪМИ ВА ЛАЗЗАТИ ШУНДАДИР

Бу дунё ажиб бир дунёдир. Унда баъзилар еганини ҳазим қилиш учун бир неча мил пиёда юрса, бошқалари эса қорнини тўйдириш учун бир неча миллаб таом излайди. Бири берилган неъматни исроф қилса, бошқа бири берилган неъматни пас санаб ношкурлик қилади.

Доимо чанқагинимизда сув ёки бирор бир шарбатларни ичамиз. Очқолганимизда эса бир неча хил таомларни тановул қиламиз. Бироқ, кўпинча кўпчилигимиз бу неъматларни ким яратганлиги ва қандай қилиб бизга насиб қилганини эслашни унитиб қўямиз.

Таомланишдан олдин “Бисмиллаҳ”ни ва еб бўлгач “Алҳамдулиллаҳ”ни унитиб, ўзимизни гўёки бу неъматлар ота-боболаримиздан бизга мерос қолгандай тутамиз...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ХУШХАБАР:
🕋 КАЪБА АТРОФИДАГИ ТЎСИҚ ОЛИБ ТАШЛАНДИ

🤲
Алҳамдулиллаҳ, бугун хориж ва маҳаллий сайт ва ижтимоий тармоқларда Каъба атрофидаги тўсиқ олингани ҳақида хушхабарлар тарқалди. Уларнинг орасида айни вақтда Макка шаҳрида бўлиб турган ўзбекистонлик зиёратчилар ҳам борлиги қувонарли ҳол.

Эндиликда бутун дунё мусулмонлари
қатори ўзбекистонлик зиёратчилар ҳам Каъбаи муаззамани қўли билан ушлаб, Ҳажарул-асвадни ўпиб, тавоф қилиш имконига эга бўлишди.

🔹 Маълумот учун, Коронавирус сабаб 2020 йилда Каъба атрофида тўсиқ қўйилиб, умра ё ҳаж қилувчиларга масофадан туриб тавоф қилишаётган эди.

🔸Эслатиб ўтамиз, “Ҳаж – 2022” мавсумида муборак ибодатни адо этган ҳожиларимиз шу йил 4 август кунига қадар юртимизга қайтиши режа қилинган.

🤲 Аллоҳ таоло барча мўмин-мусулмонларга Каъбаи муаззамани тавоф қилишни насиб айласин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#Алҳамдулиллаҳ #Каъба #Ҳаж_2022