Совут воқеаси хусусида
Бир куни #Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу халифалик даврида қимматбаҳо совутини йўқотиб қўйди. Куфа бозорини айланиб юрганида уни бир зиммийнинг қўлида кўриб:
- Бу менинг совутим-ку. Фалон куни, фалон жойда туямдан тушиб қолибди, - деди.
- Йўқ, совут меники, чунки менинг қўлимда турибди.
- Йўқ, меники. Бошқа гап йўқ, уни бировга сотма, ҳеч кимга берма.
- Келинг, яхшиси қозига борамиз, - деди шунда зиммий.
- Хайрият, инсофинг бор экан. Юр тезроқ, - деди Али розияллоҳу анҳу.
Икковлон қози #Шурайҳнинг ҳузурига боришди. Али розияллоҳу анҳу даъвосини сўйлади. Шурайҳ зиммийга қараб:
- Хўш, сен нима дейсан? - деди.
- Совут меники, чунки у менинг қўлимда, бироқ амирул мўмининни ёлғончи деб ҳам ўйламайман.
Қози Али розияллоҳу анҳуга қарата:
- Сизнинг гапингизга шубҳам йўқ, эй мўминлар амири.
Совут сизникилигига ишонаман. Аммо даъвоингиз исботи учун иккита гувоҳ лозим, - деди. Шунда Али розияллоҳу анҳу Қанбар исмли мавлоси ва ўғли Ҳасан гувоҳлик беришини айтди.
- Ўғлининг отага гувоҳлиги ўтмайди, - деди қози.
- Субҳаналлоҳ! Наҳотки жаннат аҳлидан бўлган кимсанинг гувоҳлиги ўтмаса? Балки сиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг "Ҳасан ва Ҳусайн жаннат аҳли йигитларининг саййидларидир" деганларини эшитмагандирсиз?
- Эшитганман. Аммо боланинг отасига берган гувоҳлиги қабул қилинмайди.
Шунда Али розияллоҳу анҳу зиммийга қараб:
- Ол, олақол шуни. Менинг бошқа гувоҳларим йўқ, - деди.
Бундан таъсирланган зиммий:
- Лекин мен, эй мўминлар амири, совут сизники эканига гувоҳлик бераман, - деди ва сўзида давом этди: - Аллоҳим, халифа ўз қозиси ҳузурида ҳақ-ҳуқуқ талашди. Қози менинг фойдамга ҳукм чиқарди. Мен бу дин ҳак эканига, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Унинг бандаси ва Расули эканига иқрорман. Эй қози жаноблари, совут ростдан ҳам амирул мўмининникидир. Мен Сиффинга кетаётган қўшин изидан бориб, йўлда уни топиб олган эдим.
Али розияллоҳу анҳу шундай деди:
- Сен мусулмон бўлдинг. Совут сенга совға. Мана бу отни ҳам қўшиб бераман. Олақол.
"Кўҳна дунё ва ривоятлари" китобидан.
@muslimuzportal | Muslim.uz