Muslim.uz
99.8K subscribers
18.6K photos
5.24K videos
114 files
17K links
🌙 O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

📩 Murojaat uchun:
@Muslimuzadmin2bot

Diniy savollar uchun
+998781503344

🔹Batafsil: https://taplink.cc/muslimuz
Download Telegram
Audio
Самарқанд шаҳри “Хўжа Исҳоқи Валий” масжидидаги Қуръон мусобақасининг 2-босқичи.

Ҳифз йўналиши 18-25 ёш
Аҳмаджон қори Хушвақтов қироати
@muslimuzportal | Muslim.uz
@bukhariuz | @sammuslimuz
Ота-она норози бўлишининг аломати нимада эканини биласизми?

Марҳамат ўқинг ва билиб олинг!
https://muslim.uz/index.php/rukn/ota-ona/item/5024-ota-ona-noroziligining-alomati

@muslimuzportal
Audio
Самарқанддаги Қуръон мусобақаси

Ҳифз йўналиши 26-40 ёш
4-иштирокчи Авазхон қори Ҳошимхонов қироати
@muslimuzportal | Muslim.uz
@bukhariuz | @sammuslimuz
"Тамаки ва спиртли ичимликлар инсон ҳаётига суиқасд"

https://muslim.uz/index.php/media-17/videolav-alar/item/6033-zokirzhon-domla-sharipov-tamaki-va-spirtli-ichimliklar-inson-ajotiga-sui-asd
#Ҳикмат

Саодат калитлари

– Саломатлик истайсанми? Марҳамат, #рўза тут!

– Юзинг нурли бўлишини истайсанми? Марҳамат, кечаси #қоим бўл!

– Фаравонлик истайсанми? #Қуръон ўқи!

– Бахт-саодат истайсанми? #Намозларни ўз вақтида адо эт!

– Кушойиш истайсанми? #Истиғфор ҳамроҳинг бўлсин!

– Ғам-ғуссанг аришини истайсанми? Доимо #дуода бўл!

– Машаққатдан қутулишни истайсанми? «Лаа ҳавла валаа қуввата иллаа биллааҳ»ни кўп айт «#Аллоҳдан ўзгадан на қудрат, на қувват бор»!

– Барака истайсанми? #Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айт!

@muslimuzportal | @islomuz_kanal
"Азизлар! Қуръон мусобақасининг Самарқанд вилоят босқичи давом этмоқда"

Онлайн кузатинг!

https://www.facebook.com/muslimuzportal/videos/1996129083958341/

@muslimuzportal
Тафсир онлайн дарс

Ҳурматли мухлислар! Бугун Тафсир фанидан онлайн дарс ёзиб олинган ҳолда узатилмоқда. Устоз Салоҳиддин домла Умра сафарига йўл олганлари сабабли ёзиб олинган видео онлайн шаклда намойиш этилмоқда.

Қуйидаги ҳавола орқали кўринг!

https://www.facebook.com/muslimuzportal/videos/1996312503939999/?t=523
#Ўзбекистон_Қуръон_мусобақаси_2018

Самарқандда энг яхши қорилар аниқланди

Самарқанд вилоятида ўтказилган Қуръон мусобақасининг иккинчи (вилоят) босқичи натижалари билан танишинг!

Ҳифз йўналиши

18-25 ёш
1. Ғайбуллаев Абдужаббор
2. Темиров Ҳамзахон
3. Хушвақтов Аҳмаджон

26-40 ёш
1. Ҳошимхонов Авазхон
2. Ғаниев Муҳаммаджон
3. Турсунов Асқар

Тиловат йўналиши

18-25 ёш
1. Бобохонов Бобохон
2. Очилов Меҳрожиддин
3. Қувондиқов Исмоил

26-40 ёш
1. Ҳамдамов Фирдавс
2. Файзиев Ғолиб
3. Баҳодиров Дониёр

Ғолиб ва совриндорларга ташкилотчилар томонидан диплом ва совғалар тақдим этилди.

Ўзбекистон Қуръон мусобақасини Muslim.uzда кузатинг.


ЎМИ Матбуот хизмати

@muslimuzportal Яқинларингизга ҳам улашинг.
#Онлайн_дарс

Ақида фанидан онлайн дарсни кузатинг.

Дарс мавзуси: Номаи аъмоллар берилиши ва сирот кўприги ҳақида эътиқодимиз.

Қуйидаги ҳавола орқали кўринг!

https://www.facebook.com/muslimuzportal/videos/1996338887270694/?t=193
#Ўзбекистон_Қуръон_мусобақаси_2018

Самарқанд вилоятида ўтказилаётган хотин-қизлар ўртасида Қуръон мусобақасининг вилоят саралаш босқичини онлайн эфирда кузатинг!

https://www.facebook.com/muslimuzportal/videos/1996351390602777/?t=922
Зокиржон домла Шарипов -"Тамаки ва спиртли ичимликлар инсон ҳаётига суиқасд"

Батафсил

@muslimuzportal Яқинларингизга ҳам улашинг.
Тўқсон ёшли отахон насиҳати

Бир маросимда Самиғ ота исмли нур юзли бир кекса киши билан суҳбатлашиб қолдик. Отахон шу кунларда табаррук тўқсон ёшни қаршилабдилар. У киши пойтахтимиздаги “Камолон” маҳалласидаги “Хўжа Аламбардор” жоме масжиди қавмидан эканлар. Отахон олти нафар фарзандни тарбиялаб, ҳозирги кунда 100 га яқин набира, эвара ва чеваранинг дуогўйи ҳисобланадилар.

Самиғ ота муҳтарам Президентимизнинг бугунги кунда олиб бораётган ишларидан жуда ҳам мамнун бўлиб, ушбу кунларга етказгани учун Парвардигорга чексиз шукр қилиш кераклигини насиҳат қилдилар.

Зеро, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Агар орангизда мункиллаб юрган қариялар, ўтлаб юрган жонзотлар ва эмизикли чақалоқлар бўлмаганида эди, бошингизга балолар селдай оқиб келарди” дея марҳамат қилганлар. Ҳақиқатан ҳам Исломда сочи оқарган кексаларнинг даражаси Аллоҳ таолонинг наздида юқоридир. Шу туфайли ҳам уларнинг дуолари ижобат бўлишга яқиндир.

Ўз куч-қувватини халқ ва ватан йўлида сарф этиб, ҳозирда кексалик гаштини сураётган отахон билан суҳбатимиз жуда ҳам мароқли бўлди. Отахон ўтган даврдаги қийинчиликлар ва бугунги кун ҳақида сўзлаб, мўмин-мусулмонларга берилаётган имкониятлар улуғ неъмат экани ҳақида сўзлаб бердилар.

Биз ушбу суҳбатдан катта таассурот олдик. Суҳбатимиз сўнгида отахон бизнинг ҳаққимизга дуои хайрлар қилдилар. Ўз навбатида биз ҳам отахонга соғ-омонлик, пиру бадавлатлик тиладик.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

@muslimuzportal Яқинларингизга ҳам улашинг.
Буюк ипак йўли: нега чўл ўртасидаги қудуқларда доим сув бўлган?

Хитой ва Марказий Осиё шаҳарларини Ўртаер денгизи мамлакатлари билан боғловчи Буюк ипак йўли кўп асрлар давомида ушбу ҳудудлар ўртасидаги савдо ва маданият алмашинув жараёнларида муҳим рол ўйнаган. У эрамиздан аввалги II асрда Хитой ва Фарғона водийси шаҳарлари ўртасидаги савдо йўли сифатида юзага келган бўлиб, кейинроқ Шарқ ва Ғарб ўртасидаги муҳим транспорт алоқа йўли мақомини эгаллади ва ўрта асрларга қадар амал қилди, деб ёзади TravelAsk.

Батафсил

@muslimuzportal Яқинларингизга ҳам улашинг.
Ўзбекистонда 2017 йили 18 мингдан ортиқ шахс махсус ҳисобдан чиқарилди

Ўзбекистон Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида инсон ҳуқуқлари бузилишининг олдини олиш мақсадида барча вақтинча сақлаш ва тергов ҳибсхоналари, махсус қабулхоналар, маъмурий қамоқни ўташ жойлари, жазони ижро этиш муассасаларини видеокузатув мосламалари билан жиҳозлаш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов ЎзА мухбири билан суҳбатида маълум қилди.

Белгиланган вазифалар доирасида жазони ижро этиш тизими фаолияти тубдан такомиллаштирилмоқда. Жазони ижро этиш муассасаларида маҳкумлар ётоқхоналари, ёрдамчи бинолар бугунги кун талаблари асосида қайта қурилиб, зарур жиҳозлар билан тўлиқ таъминланди.

Жазони ижро этиш соҳасини халқаро стандартларга мослаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Тошкент шаҳридаги 1-тергов ҳибсхонасининг янги бинога кўчирилгани бу борада муҳим қадам бўлди. Тошкент вилояти Зангиота туманида янгидан қурилган замонавий тергов ҳибсхонасида барча шарт-шароитлар мавжуд бўлиб, ошхона, кутубхона, ювиниш хонаси ва бошқа маиший хизмат кўрсатиш хоналари зарур жиҳозлар билан таъминланган.

Жазони ижро этиш муассасаларида маҳкумларни ижтимоий-фойдали меҳнатга жалб этиш амалиёти йўлга қўйилган. Муассасалар ҳузурида давлат унитар корхоналари ташкил этилди. Бундан кўзланган мақсад маҳкумларни меҳнатга жалб этиш орқали тарбиялаш, уларда касбий кўникмаларни шакллантириш ва олинаётган даромадни қамоқда сақланаётган шахслар шароитини янада яхшилашга йўналтиришдир. Жазони ижро этиш муассасалари ишлаб чиқариш корхоналари томонидан 2017 йил мобайнида 123,2 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди.


БАТАФСИЛ

@muslimuzportal Яқинларингизга ҳам улашинг.
Ўзбекистон энди қўшни Тожикистонда мактаб ва шифохона қуради

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга ташрифи давомида Тожикистонда умумтаълим мактаби ва кўп тармоқли шифохона қуриш бўйича келишув имзоланади. Бу ҳақда Тожикистон ҳукуматидаги манбага асосланиб “News.tj” хабар берди.

Мактаб Ўзбекистон давлат бюджети ҳисобидан Сўғд вилоятида қурилади, шифохона эса Хатлон вилоятида қад ростлаши кутилмоқда.

Хабарда Ўзбекистон қурилиш ишлари учун қанча маблағ ажратиши ҳақида маълумот берилмаган.


БАТАФСИЛ

@muslimuzportal Яқинларингизга ҳам улашинг.
#Биласизми?

Абдуллоҳ ибн Муборак

Манбаларда келишича, Абдуллоҳ ибн Муборак бой-бадавлат бўлиб, унинг жами мол-мулки тўрт юз минг динор қийматидан ошаркан. Йиллик даромади эса юз минг динорга тўғри келар экан. Унинг отаси бор-йўғи бир боғбон бўлиб, бу бойлик ундан қолмаган. Бунча катта давлатни ўз меҳнатию саъй-ҳаракатлари туфайли қўлга киритган.

Ибн Муборак уни ўзидан кейинги авлодларига мерос қилиб қолдириш, сандиқларга тахлаб қўйиш, қимматбаҳо уй анжомлари ва бебаҳо туҳфалар сотиб олишга сарфлаш учун тўпламаган. Ақлли, диёнатли, зуҳду тақвога таянган, сермулоҳаза, охиратни ўйлаб иш тутадиган бу улуғ инсон мақсади молу дунёсини Аллоҳ розилиги йўлида, хайрия ишлари ва эзгу мақсадларга сарфлаш бўлган. Зикр этилганидек, ҳар йили юз минг дирҳам пулини ибодат, зуҳд ва илм аҳлига сарфлар эди. Маблағнинг ҳаммаси унинг тижоратдан олган фойдасидан эмас, балки аксар ҳолларда йиққан сармояси ҳисобидан бўлган. Бинобарин, тижорат қилишдан ва унинг даромадидан кўзлаган мақсади фақиру фуқароларга, олиму уламоларга, зоҳиду обидларга хайрия тариқасида сарфлаш эди. Айни шу мақсадда у тинмай ишларди, узоқ юртларга тижорат сафарларини амалга оширарди.

Абдуллоҳ ибн Муборак бир куни Фузайл ибн Иёзга: “Сен ва асҳобларинг бўлмаганида мен тижорат билан шуғулланмасдим”, деган эди. Мана шу тариқа у зоти шарифнинг меҳнати, тижоратидан кўзлаган мақсади фақат садақа, хайр-эҳсону мурувват кўрсатиш эди. Чунки бу хайрли ишда инсоний олий мақом ва дунёю охиратда эзгулиги улуғ ишларни кўрарди. Ҳатто унинг ҳузурига бедаво дардга мубтало бўлган бемор ёрдам сўраб келса, унга тўғри йўл кўрсатиб, садақаи жория қилардики, кўпинча у бемор шифо топиб кетарди.

Али ибн Ҳасан ибн Шақиқ бундай деган: «Бир одам Ибн Муборакдан бундай деб сўраганини эшитган эдим: “Эй Абу Абдурраҳмон, бундан етти йил муқаддам тиззамга қонаб турадиган бир яра чиққан эди, уни тузатаман деб қилмаган дори-дармоним ҳам, бормаган табибим ҳам қолмади, бироқ булардан ҳеч бир наф кўрмадим”. Шунда Ибн Муборак унга: “Теварак-атрофни айланиб кўриб, одамлар сувга эҳтиёж сезган бир сувсиз жойни топда, ўша жойда бир қудуқ қази. Аминман, ўша жойда сув отилиб чиқадиган бир булоқ пайдо бўлади ва ярангдан қон оқиши ҳам тўхтайди”, деди. Шунда бояги одам унинг айтганини қилган эди, яраси битиб, тузалиб кетди» (Байҳақий ривояти).


БАТАФСИЛ

@muslimuzportal Яқинларингизга ҳам улашинг.
#Исломнинг_асоси_гўзал_хулқ

«Албатта Сиз улуғ хулқ устидадирсиз» (Қалам, 4).

#Пайғамбар алайҳиссалом дедилар: «Гўзал хулқ — алоқани узган (қардошинг)га боғланмоғинг, сендан қизғанган кишига бермоғинг, сенга зулм қилганни кечирмоғингдир» (Анас ривояти).

#Пайғамбар алайҳиссалом дедилар: «Мен гўзал хулқларни камолига етказиш учун юборилдим».

«Қиёмат кунида мезоннинг тақво ва ҳусни хулқ турган палласи нақадар оғир бўлади!» (Абу Довуд, Термизий ривоятлари).

Бир киши #Расулуллоҳ рўпараларига келиб:

— Эй #Аллоҳнинг расули, дин нима? деб сўради.

— Гўзал хулқ, дедилар.

У киши сарвари оламнинг ўнг томонига ўтиб, яна савол қилди:

— Дин нима, эй #Аллоҳнинг расули?

— Гўзал хулқ, деб жавоб бердилар. Кейин сўл томонларига ўтиб, яна:

— Дин нима, эй Аллоҳнинг расули? деб сўради.

— Гўзал хулқ, дедилар Расули акрам. Сўнг орқаларига ўтиб:

— Эй Аллоҳнинг расули, дин нима? дея қайта сўради. Пайғамбар алайҳиссалом у киши томон ўгрилиб:

— Гўзал хулқ, (гўзал хулқ эса) ғазабланмаслигингдир, энди тушундингми?!

дедилар» (Марвазий ривояти).

#Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўрашди:

— Бадбахтлик нима, ё Расулуллоҳ?

— Ёмон хулқ! дедилар» (Имом Аҳмад ривояти).

@muslimuzportal Яқинларингизга ҳам улашинг.