Muslim.uz
91.2K subscribers
18.1K photos
5.05K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
#САМАРҚАНД: Қуръон мусобақасидан фотолавҳалар.
@muslimuzportal | Muslim.uz
#Самарқанд
Ахмедов Ёқубжон қори Исматулло ўғли қироати

@mp3muslim
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEFE_ihGgcOzHL2JoA
#САМАРҚАНД: Қуръон мусобақасидан фотолавҳалар.
Қуйидаги линк орқали онлайн кузатишингиз мумкин: https://www.facebook.com/muslimuzportal/videos/1978024182435498/
@muslimuzportal | Muslim.uz
#Самарқанд
Зийнат қори. Фирдавс қори тадбирда гўзал қироати

@mp3muslim | mp3muslim.uz
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEFE_ihGgcOzHL2JoA
Мусобақа иштирокчиларига Муфтий ҳазратнинг саломи етказилди

Аввалроқ, Самарқанд вилоятидаги Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасида Қуръон мусобақасининг ҳудудий босқичи бўлиб ўтаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Самарқандда бўлиб ўтаётган мусобақада Қуръон мусобақаси ҳайъати раиси Абдулҳаким қори сўзга чиқиб, мусобақа иштирокчиларини ушбу улуғ кун билан муборакбод этди. Абдулҳаким қори Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг саломларини самарқандликларга етказди.

Бугун аср намози вақтигача эркакларнинг мусобақаси якунланиб, аёл-қизларимизга навбат берилади. Мусобақанинг яна бир ҳудудий қисми Пастдарғом туманида ҳам олиб борилмоқда. Ҳурматли Қуръон ихлосмандлари барчангизни Самарқандда бўлиб ўтаётган Қуръон мусобақасига таклиф этамиз.

Қуръон байрамингиз муборак бўлсин.

ЎМИ матбуот хизмати
@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
#САМАРҚАНД: Қуръон мусобақасидан фотолавҳалар.
Қуйидаги линк орқали онлайн кузатишингиз мумкин: https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/5142
@muslimuzportal | Muslim.uz
#ВИДЕОЛАВҲА:
Қорилар мусобақасидан лавҳа: "Маҳмудов Баёзхон қори"
https://muslim.uz/index.php/media-17/videolav-alar/item/5139
Жонли эфир Пасдарғомдан олиб берилади
#Ўзбекистон_Қуръон_мусобақаси_2018

Самарқанд вилояти Пасдарғом туманида бўлиб ўтаётган Қуръон мусобақасининг ҳудудий босқичи жуда ҳам жўшқин кайфиятда бўлиб ўтаётгани сабабли мутахассисларимиз ушбу туманга йўл олишди. Мазкур ҳудуддаги мусобақани пешин намозидан сўнг онлайн узатиш ишлари бошланади.
Бизнинг muslim.uz портали ва ижтимоий тармоқларни кузатиб боринг.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
Сакинат, ихлос, тақво ва илм мужассам мадраса

Буюк ипак йўлида жойлашган Бухоро шаҳридаги энг кўҳна ёдгорликлардан бири Мир Араб мадрасасидир. Ушбу мадраса Марказий Осиёда узоқ вақт зиё тарқатиш билан машғул бўлган илм даргоҳидир. Мир Араб мадрасаси шонли тарихининг янги давридан ҳозирги кунгача мингдан ортиқ малакали диний ходимлар, жуда кўплаб муфтийлар, уламолар ва бугунги кунда фаолият юритаётган имом-хатиблар таълим олганлар. Бу илм масканидан қўшни Республикаларнинг Ислом дини ривожига ҳам сезиларли ҳисса қўшган кўплаб машҳур уламолар етишиб чиққан.

Мир Араб мадрасасини бутун оламга машҳур қилган нарса ҳеч муболағасиз айтишимиз мумкинки, мадрасадан етишиб чиққан забардаст алламолар ва улар мерос қолдирган буюк асарлардир. Бу мадрасада турли даврларда олимлар, мударрислар таьлим бериб келдилар. Масалан яқин асрларда бу мадрасада Аҳмад Дониш, Садриддин Айни, Муфтий Эшон Бобохоннинг устозлари Миён Бузрук ҳам шу ерда таҳсил олиб, кейин мударрислик қилганлар.

Айни вақтда мадрасада 130 та талаба таҳсил олаётган бўлиб, улар диний ва дунёвий илмларни эгалламоқдалар. Талабаларимиз учун шинам синфхоналар, иссиқ ётоқхоналар ҳамда 200 та талаба 5 маҳал намозларини адо этишлари, амалиёт дарсларини ўтказишлари ва нотиқлик санъатидан фойдаланишлари учун янги таъминланган масжид талабалар фойдаланиши учун топширилди. Шу билан бирга мадрасада 100 га яқин ўриндан иборат бўлган янги таҳоратхона ва 200 та талаба ва устозлар овқатланишлари учун янги ошхона қурилиши якунланмоқда.

Бу мадрасанинг асрлар давомида илм маскани булиб, зиё нури таратиб келаётганига яна бир сабаб бу мадрасага асос солган улуғ зот нақшбандия тариқатининг улуғ пири Мир Араб саййид Абдуллоҳ Яманийнинг шарофати ва барокотларидан десак ҳеч муболаға қилмаган бўламиз. Зеро ривоятларда айтилишича, шайх Мир Араб ҳазратлари, мадраса қиёматгача илм ва таълим маскани бўлиб қолишлигини сўраб дуо қилган эканлар. Шу дуолар шарофати ила муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович 2017 йилнинг 11 март куни мадрасага ташрифи чоғида дунёга донғи кетган бу зиё масканида ёшларимизнинг таҳсил олишлари учун барча шарт-шароитларни яратиш бўйича тавсиялари келажакда яна Бухорийлар чиқишига туртки бўлди. Билим юрти жамоаси малакали диний кадрлар етиштириш учун астойдил хизмат қилмоқдалар. Бундан ташқари мадраса ҳовлисида Мир Араб саййид Абдуллоҳ Яманийнинг муборак жасадлари дафн этилган. Аллоҳ таолонинг дўсти бўлмиш Мир Араб шарофатлари боис ушбу мадрасада сакинат, ихлос, тақво ва илм то Қиёматга қадар боқий қолажак!

ФОТОЛАВҲАЛАР
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
Muslim.uz pinned «Жонли эфир Пасдарғомдан олиб берилади #Ўзбекистон_Қуръон_мусобақаси_2018 Самарқанд вилояти Пасдарғом туманида бўлиб ўтаётган Қуръон мусобақасининг ҳудудий босқичи жуда ҳам жўшқин кайфиятда бўлиб ўтаётгани сабабли мутахассисларимиз ушбу туманга йўл олишди.…»
“Ўзбеккино” Имом Бухорий тўғрисидаги фильмга доир хабарларга тузатиш киритди
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/5141

@muslimuzportal | Muslim.uz
Намозхонлар Альцгеймер касаллигига дучор бўлмайдилар
#Намоз #хотира

Альцгеймер касаллиги мия функциясининг сўниши аломатларидан биридир. Бу касалликка чалинган одам худди ёш боладек бўлиб қолади. Бемор бўлиб ўтган воқеаларни эслаб қололмайди, қайси кунлигини, ҳафталигини, ўзининг ёши, турар жойини билмайди. Энг ёмони, бемор яқинларини, ҳатто аёли, ўғил-қизларини танимай қолади. Одамлар билан мулоқот қилиш қобилиятини йўқотади. Оддий ишларнинг қандай бажарилишини билмайди.

Касаллик ривожланиб бориши билан чалкашишлик, таъсирчанлик ва агрессивлик, кайфият ўзгариши каби симптомлар намоён бўла бошлайди, гапириш ва айтилган гапни тушуниш қобилияти бузилади, узоқ муддатли хотиранинг йўқолиб бориши кузатилади, онгнинг сусайиб бориши билан бемор ишдан, харакатдан қолади. Организм фаолиятининг борган сари йўқолиб бориши ўлимга олиб боради.

Олимлар олиб борган тадқиқотларнинг натижасига кўра, беш маҳал намозни адо этиш Альцгеймер касаллигининг ривожланиш хавфини ва хотиранинг заифлашини 50 фоизга камайтириши аниқланди. Хужуъ-хузу билан адо этилган намоз қон томирлари тизимида қон айланишини яхшилайди, танага куч-қувват бағишлайди. Тадқиқотда жами 65 ёшдан ошган 892 нафардан ортиқ киши иштирок этди.

Даврон НУРМУҲАММАД тайёрлади
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
ОНЛАЙН ДИНИЙ-МАЪРИФИЙ ДАРСЛАР 📚
#ДАРС

Ҳурматли мухлислар!

Бугун соат 14.00 да «Сийрат» фанидан "Қамал даври" мавзусида 24 - дарс бўлиб ўтади.

Ушбу дарсни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси, Сийрат фани устози Абдул Азим Зиёуддин домла олиб боради.

Онлайн дарсни қуйидаги ижтимоий тармоқ саҳифамизда тўғридан-тўғри кузатишингиз мумкин:
Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal/

@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
#Эътиборли_бўлинг: саноқли дақиқалардан кейин тўғридан-тўғри эфир бошланади

Самарқанд вилояти Пасдарғом туманида бўлиб ўтаётган Қуръон мусобақасининг ҳудудий босқичини саноқли дақиқалардан кейин онлайн узатиш ишлари бошланади.
Бизнинг muslim.uz портали ва ижтимоий тармоқларни кузатиб боринг.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
Forwarded from mp3muslim.uz
#Самарқанд

Зийнат қори. Анвар қоридан гўзал қироат.

@mp3muslim | mp3muslim.uz
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEFE_ihGgcOzHL2JoA
Forwarded from mp3muslim.uz
#Самарқанд

Зийнат қори. Анвар қоридан гўзал қироат.

@mp3muslim | mp3muslim.uz
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEFE_ihGgcOzHL2JoA
Muslim.uz pinned «​#Эътиборли_бўлинг: саноқли дақиқалардан кейин тўғридан-тўғри эфир бошланади Самарқанд вилояти Пасдарғом туманида бўлиб ўтаётган Қуръон мусобақасининг ҳудудий босқичини саноқли дақиқалардан кейин онлайн узатиш ишлари бошланади. Бизнинг muslim.uz портали…»
Фидоий ва жонкуяр инсон ёди

Кеча, 17 январь куни диний идорада Биринчи Президентимиз Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш борасида қилинаётган ишларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда таниқли уламолар, тажрибали имом-хатиблар, илғор мударрислар, диний соҳа ходимлари, халқаро илмий-тадқиқот марказлари раҳбарлари иштирок этди.


БАТАФСИЛ

@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz