Muslim.uz
92.1K subscribers
18.2K photos
5.08K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
#СИРДАРЁ: #Аёл-қизлар:
Қуръон мусобақасидан фотолавҳалар.
Қуйидаги линк орқали онлайн кузатишингиз мумкин: https://www.facebook.com/muslimuzportal/videos/1977183599186223/
#СИРДАРЁ: #Аёл-қизлар:
Қуръон мусобақасидан фотолавҳалар.
Қуйидаги линк орқали онлайн кузатишингиз мумкин: https://www.facebook.com/muslimuzportal/videos/1977183599186223/
#Сирдарё: Мусобақа ғолиблари тақдирланди. Ҳаяжонли лаҳзалардан фотолавҳалар!
@muslimuzportal | Muslim.uz
Аёл-қизлар ўртасида мусобақа ғолиблари аниқланди
#Ўзбекистон_Қуръон_мусобақаси_2018

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги “Осиё” кошонасида бўлиб ўтаётган Қуръон мусобақасининг ҳудудий босқичи жуда ҳам кўтаринки кайфиятда ўтмоқда. Айни пайтларда аёл-қизлар ўртасидаги тиловат йўналиши бўйича мусобақа ғолиблари аниқланди.

Марҳамат ғолиблар билан танишинг:
18-25 ёшли аёл-қиз иштирокчилар орасида қуйидагилар ғолиб бўлди:
1-ўринга Мустафоева Сарвиноз;
2-ўринга Вафоева Дурдона;
3-ўринга Нўъмонова Маърифат муносиб деб топилди.

26-40 ёшли аёл-қиз иштирокчилар орасида қуйидагилар ғолиб бўлди:
1-ўринга Усманова Ҳулкар;
2-ўринга Турдиева Феруза;
3-ўринга Ҳасанова муносиб деб топилди.

Ҳудудий босқичнинг аёл-қизлар ўртасидаги ғолиблар Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда ҳомийлар томонидан ташкил этилган диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.
Бизни жонли тарзда кузатишда давом этинг.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Muslim.uz pinned «Аёл-қизлар ўртасида мусобақа ғолиблари аниқланди #Ўзбекистон_Қуръон_мусобақаси_2018 Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги “Осиё” кошонасида бўлиб ўтаётган Қуръон мусобақасининг ҳудудий босқичи жуда ҳам кўтаринки кайфиятда ўтмоқда. Айни пайтларда аёл-қизлар ўртасидаги…»
Қуръон мусобақасининг жами иштирокчилари
сони ва таркиби эълон қилинди
#Ўзбекистон_Қуръон_мусобақаси_2018

Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, оммавий тарзда ўтказилаётган Қуръон мусобақасининг илк йилидаёқ диёримизда Аллоҳнинг каломига муҳаббат қўйган қори йигит-қизларимиз сони минг-минглаб экани яққол намоён бўлди. Мусобақанинг илк босқичини кузатар эканмиз, қори ва қорияларимизнинг юзидаги нур, муомаласидаги самимийлик ва қироатидаги жозибадан барчамиз сўз билан таърифлаб бўлмайдиган даражада мамнунликни ҳис этдик.

Агар инсоннинг қалби Қуръонга муҳаббатли бўлса, унинг қироатидан лаззатланади, унга бор эътиборини қаратади ва бунинг натижасида чуқур тушуниш учун тадаббур ҳосил бўлади. Барча ишлари ўнгидан олади, нафс истаклари камайиб, ихлоси ортиб бораверади. Аксинча, агар муҳаббат бўлмаса, қалбнинг Қуръонга юзланиши қийин бўлади. Қуръонга томон бурилиш фақатгина нафсини қаттиқ тергаш, ўзини мажбурлаш орқали бўлади.

Биз орзу қилган комил инсон ва баркамол авлодлар мана шундай Қуръонга муҳаббатли кишилардан чиқади. Яратган Парвардигорга минг шукрки, мана шундай инсонлар бизнинг ўлкамизда ҳали жуда ҳам кўп экан. Бундай улуғ неъматни Ҳақ таоло бардавом айласин, барча мутасаддилардан Аллоҳ таоло рози бўлсин.

Ташкилий ҳайъат томонидан Матбуот хизматига маълум қилинишича, Қуръон мусобақаси иштирокчиларини рўйхат олиш ишлари 15 январь куни якунланган. Унга кўра, жами иштирокчилари сони 5366 нафарни ташкил этган. Шундан 3263 нафар эркак 2103 нафари аёл-қиз иштирокчилар экан. Мана бу кўрсаткич ҳақиқий кутилмаган натижа, тарихий воқеа бўлди.

Мана энди кўпчилик муҳтарам Президентимизнинг Қуръон мусобақасини ўтказишга катта ташаббус кўрсатиб: “Қуръонни эшитиш, эшита олиш юксак маънавият, маърифат. Қуръон ҳеч қачон ёмонликка даъват қилмайди. Агар, Қуръони каримни эшита олсак, эшиттира олсак бу муваффаққият бўлади. Элимизга нур келади”, деб айтган гапларининг ҳикматини англаган бўлса, ажаб эмас...
Мусобақаларнинг ўтиш жараёнларини кузата туриб, мана шундай файзу баракотли кунлардан мамнун бўлган ҳамюртларимизнинг кўзлари ёш ила қўлларини дуога кўтариб, унинг шукронаси учун яратган Парвардигорга ҳамду санолар айтишаётгани, бу ишга ташаббускор бўлган Давлатимиз раҳбари, ташкилий ишларга бош бўлиб турган олиму уламоларимиз ҳаққига дуолар қилишаётганинг бевосита гувоҳи бўлдик, Яратган Парвардигорга шукр.

Азизлар барчангизнинг эътиборингизга Қуръон мусобақаси иштирокчиларининг минтақа, аёл-эркак ва йўналишлар бўйича сонини ҳавола этамиз.
Қори ва қорияларимизнинг чиқишларини жонли кузатиб, Қуръонга бўлган муҳаббатимизни янада сайқаллашга чақирамиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
#СИРДАРЁ
Қуръон мусобақаси давом этмоқда.
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Муносабат: Бу кунларни қанчалик орзу қилган эдик...
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/5112-bu-kunlarni-anchalik-orzu-ilgan-edik
@muslimuzportal
#Муносабат

Бу кунларни қанчалик орзу қилган эдик...

Бизнинг болалик йилларимиз кўп қалтис йилларга тўғри келди. Ота-боболаримиз муқаддас китобларимизни яшириб сақлар ва доимо хавотир остида яшар эдилар. Аммо ўша, даҳшатли шарпалар кезиб юрган паллаларда ҳам бизни Қуръон илмига солиш учун Аллоҳ таолога таваккал қилиб ўқитар эдилар. Саводимиз ана ўша кезларда чиққан. Болаликдан Қуръони каримга муҳаббат қўйдик. Тунлар ухламасдан уни ҳижжалаб ўқиб ёдлаб ҳам олдик...

Аммо, азизлар! нафақат, мамлакатимиз, балки қўшни давлатларда ҳам мамлакат миқёсида катта Қуръон мусобақаси бўлибди, унда истаган кишилар қатнашибди деб эшитмаганман.

Биз ана шу кунларни қанчалик орзу қилган эдик. Оталаримиз-боболаримиз қанчалар орзу қилган эди. Чунки Қуръон мусобақаси барчани бирдай илм олишга чорлайди: бунда қатнашган қорилар илмини устозлар кўригидан ўтказиб пухталаб олади; бошқалар эса қироатлардан таъсирланиб илм олишни истаб қолади; фарзандларининг қори бўлишини ният қилиб, уларни Қуръон илмига йўналтиради.

Кеча мусобақа чоғида ёш қориларимизнинг, қорияларимизнинг тиловатларини тинглаб ўтириб, қанийди шу кунларни менга Қуръони каримни ўргатган қиблагоҳим ҳам кўрганида, қори бўлганимдан боши осмонга етган онажоним ҳам кўрганида қанчалик севинган бўлар эди, деб ўйлаб дийдам юмшади, кўзимга ёш келди. Қориларнинг ширали овозда, аниқ-тиниқ ўқиётганини кўриб, шундай ажойиб қорилар етишиб чиққанига шукрлар қилдим.

Буларнинг барчаси табаррук устозларимизнинг, Рамазони шарифларда қилинган узундан узоқ дуои хайрларнинг шарофатидир. Шу дуолар сабаб, меҳрибон Аллоҳимиз юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, ҳаётимиз фаровон бўлиши учун халқим, юртим дейдиган халқпарвар Раҳбарни бошимизга келтириб қўйди. Биз эса бунинг учун ҳар лаҳзада Аллоҳимизга шукурлар айтиб туришимиз, бу неъматларнинг қадрига етишимиз, дуои хайрларда бўлиб туришимиз лозим. Шунда Аллоҳ таъоло бу неъматларини бардавом қилади, иншооллоҳ.    

Куни кеча бошланган Қуръон мусобақаси олдиндаги ниҳоятда буюк ишларнинг пойдеворидир. Зотан, пойдевор мустаҳкам бўлса, бинони истаган қадар юксалтириб боравериш мумкин. Шу жиҳатдан, Қуръони каримга асосланган билим, маърифат энг пешқадам илмга айланади, юртнинг эса келажаги порлоқ бўлади. Зотан, Қуръонни эъзозлаб бағрига босган бандаларни Аллоҳ таоло бағрига олади, уни кўзларига сурган халқнинг Аллоҳ таоло кўз нури бўлади, уни неъмат билган халққа неъматларни зиёда қилиб қўяди, уни эъзозлаган халқнинг мартабасини юксалтиради. 

Қуръон байрами барчамизга муборак бўлсин, азизлар!

Марказий Осиё қориларининг фахрий устози Яҳё қори бува (88 ёшда)

ЎМИ матбуот хизмати


@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
#Қуръон_мусобақаси

Сирдарё вилоятида хотин-қизлар ўртасида Қуръон мусобақаси давом этмоқда

Facebook орқали
онлайн 👇
https://www.facebook.com/muslimuzportal/videos/1977584482479468/
Аёл қизлар ўртасидаги мусобақа давом этмоқда.

Қуръон тиловати билан қалбларингиз ором олсин!

Кўриш учун манзил👇
https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=1977613749143208&id=1608085119429408
#СИРДАРЁ: #Аёл-қизлар:
Қуръон мусобақасидан фотолавҳалар.
Қуйидаги линк орқали онлайн кузатишингиз мумкин: https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=1977613749143208&id=1608085119429408
Қорилар мусобақасидан лавҳа: "Саидазимов Абдулҳамид қори"
https://muslim.uz/index.php/media-17/videolav-alar/item/5125-orilar-musoba-asidan-lav-a-saidazimov-abdul-amid-ori

@muslimuzportal
#Қуръон_мусобақаси

Самарқандда Қуръон мусобақасига тайёргарлик

@muslimuzportal 👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
#Тилни_сақлашлик

Ҳакимлардан марҳамат қилинади: “Жим туришлик (тилни сақлашлик)да етти минг яхшилик бор. Унинг ҳаммаси етти калимада жам бўлади. Ҳар калимада минг яхшилик бор”, деганлар.

1. Жим туришлик чарчоғи йўқ ибодатдир;
2. Безаксиз зийнатдир;
3. Давлатсиз ҳайбатдир;
4. Деворсиз қўрғондир;
5. Бировларга узр айтишдан беҳожатликдир;
6. Яхшилик ва ёмонлик амалларни ёзувчи фаришталарга роҳатдир;
7. Айблари учун беркитувчидир. Ҳакимлар яна: жим туришлик олим учун зийнат, жоҳил учун сатр (парда)дир, деб марҳамат қилганлар.


Аллоҳ барчамизни тил сабабли келадиган офатлардан асраб, Ўзининг зикрида бўлишимизни насиб этсин!

@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Эртага Қуръон мусобақаси маёғи Самарқандда нур сочади
#Ўзбекистон_Қуръон_мусобақаси_2018

Азиз Қуръон мухлислари галдаги қорилар мусобақаси Ер юзининг сайқали бўлмиш Самарқандга кўчмоқда. Бу шаҳар халқимиз довруғини бутун дунёга таратган, азиз авлиёлар қўним топган табаррук маскандир. Аждодларимиз бир неча йиллар муқаддам имон-эътиқоднинг бақувват пойдеворини худди шу заминда мустаҳкамлашган.
Эрта, 18 январь кунидан бошлаб ушбу вилоятнинг бир неча туманларида мусобақанинг ҳудудий босқичлари бошланади. Сиз азизлар билан уч кун давомида Жиззах ва Сирдаё вилоятларида хушовоз қорилар тиловатини тинглаб, кўп роҳат олдик.

Ўлкамизнинг ҳар бир ҳудудида ана шундай қориларнинг ўзига хос савти, оҳанги бор, албатта. Самарқанд қорилари ҳам ўзларининг маҳоратлари билан жуда ҳам машҳур. Айниқса, варш қироати билан ҳаммани эътиборини ўзига тортган қорилар айнан мана шу заминдадир. 

Дарҳақиқат Қуръон қалбнинг шифоси, ҳидоят манбаидир. Аллоҳ таоло айтади: «Биз мўминлар учун шифо ва раҳмат бўлган Қуръон оятларини нозил қиламиз...» (Исро, 82). Қуръон мўминлар қалбидаги маънавий иллатлар, нифоқ, ширк, адоват ва тўғри йўлдан тойиш кабиларни бартараф этади.

Эртага Имом Бухорий ҳазратларининг ҳоки поклари қўним топган ёдгорлик мажмуасида Самарқанд вилоятидаги Қуръон мусобақасининг ҳудудий босқичига оқ фотиҳа берилади. Ҳозирдан тайёргарликлар жуда авжида, мусобақа muslim.uz сайти ва ижтимоий тармоқ саҳифаларида онлайн узатиб борилади.
Қуръонни қалбга жо айлаш, Каломуллоҳни яхши кўриш инсонни икки дунё саодатига етиштиради. Шундай экан, барча Қуръон ихлосмандларини эртага Самарқандга таклиф этамиз, Қуръоний зиёфатга марҳабо, азизлар!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
Muslim.uz pinned «Эртага Қуръон мусобақаси маёғи Самарқандда нур сочади #Ўзбекистон_Қуръон_мусобақаси_2018 Азиз Қуръон мухлислари галдаги қорилар мусобақаси Ер юзининг сайқали бўлмиш Самарқандга кўчмоқда. Бу шаҳар халқимиз довруғини бутун дунёга таратган, азиз авлиёлар қўним…»
Диққат: Имом Бухорий мажмуасидан Қуръон мусобақаси онлайн узатилади

Самарқанд вилоятидаги Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасида Қуръон мусобақасининг ҳудудий босқичига оқ фотиҳа берилди. Мусобақани онлайн узатиш ишлари бир неча дақиқадан сўнг бошланади.
Азиз мухлислар Самарқанд вилояти Пайариқ туманидаги интернет тезлигининг заифлиги сабабли мусобақани онлайн узатишда узилишлар ва камчиликлар бўлиши мумкин. Бунинг учун сизлардан узр сўраймиз. Бор куч ва имкониятимизни ишга солиб, камчиликларни бартараф этишга ҳаракат қиламиз. Аллоҳ таоло Ўзи мадад беришини сўраб, дуо қилиб туришингизни илтимос қиламиз.

Бизнинг muslim.uz портали ва ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг. Энг хушовоз қориларнинг ҳузурбахш тиловатларидан баҳраманд бўлишга барчани чорлаймиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#САМАРҚАНД: Қуръон мусобақасидан фотолавҳалар.
@muslimuzportal | Muslim.uz