ᅠ
Вилоят бош имоми ёшларни аждодларга муносиб бўлишга чақирди
Жорий йилнинг 23 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасинингТошкент вилояти вакиллиги томонидан Зангиота туманидаги “Тиббиёт” касб-ҳунар коллежида маърифий тадбир ташкил этилди. Унда вилоят бош имом хатиби Ҳайруллоҳ домла Турматов, туман ҳокими ўринбосари Д.Мўминова, туман бош имом-хатиби Н.Мавлонов, туман прокуратураси ва солиқ идораси ходимлари, шунингдек, “Тарнов” маҳалласи аҳолиси, коллеж ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этишди.
@muslimuzportal | Muslim.uz

t.iss.one

Жорий йилнинг 23 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасинингТошкент вилояти вакиллиги томонидан Зангиота туманидаги “Тиббиёт” касб-ҳунар коллежид...
ᅠ
Вакилларимиз хабар қилади: Меҳр-мурувватга муҳтож қариялар ҳолидан хабар олинди
@muslimuzportal | Muslim.uz
Вакилларимиз хабар қилади: Меҳр-мурувватга муҳтож қариялар ҳолидан хабар олинди
@muslimuzportal | Muslim.uz
t.iss.one
Вакилларимиз хабар қилади: Меҳр-мурувватга муҳтож қариялар ҳолидан хабар олинди
Яратганга шукр хайрли ишлар, эзгу амалларда отинойиларимиз ҳам жонбозлик кўрсатишмоқда. Вақти-вақти билан боқувчисини йўқотганлар, меҳрга муҳтожлардан...
Кимлар одам савдоси қурбонига айланмоқда?
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/4628
@muslimuzportal | Muslim.uz | https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ

Порахўрлик – зарарли иллат
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/4630
@muslimuzportal | Muslim.uz | https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/4630
@muslimuzportal | Muslim.uz | https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
ᅠ
Вакилларимиз хабар қилади: ҳуқуқбузарликнинг салбий оқибатлари тушунтирилди
@muslimuzportal | Muslim.uz
Вакилларимиз хабар қилади: ҳуқуқбузарликнинг салбий оқибатлари тушунтирилди
@muslimuzportal | Muslim.uz
t.iss.one
Вакилларимиз хабар қилади: ҳуқуқбузарликнинг салбий оқибатлари тушунтирилди
Мамлакатимизда барча жабҳада эришилаётган ютуқларда, энг аввало, юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталик муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда. Зер...
#7_саволга_7_жавоб
Ҳаж шартлари
1️⃣-савол: Киши ўзи ишлаб турган муассаса ёки бирор бир ташкилотдан келажакда ойлик маошидан секин-аста тўлаш шарти билан қарз олиб ҳажга бориши мумкинми?
💬Жавоб: Ҳаж ибодати қодир бўлган кишига фарз. Етарли маблағи бўлмаган кишига ҳаж фарз эмас.
2️⃣-савол: Маълумки, ҳаж мавсумида тирбандлик сабабли эҳром бўлакларининг йиртилиш ҳоллари кўп бўлади. Ўша ҳолатда йиртилганларини ямаш жоизми ёки янгисига алмаштириш керакми?
💬Жавоб: Хоҳласа, тикиб олади, хоҳламаса, бошқасига алмаштиради, ҳар иккиси ҳам жоиз. Алҳамдулиллаҳ, шариатда бу масалада енгиллик бор. Шариатда ман қилинган нарса кўйлак ва шалвар кийишдир. Аммо эҳром бирор нарсага илиниб йиртилса ёки тешилса, уни ип билан чатиб ёки ямоқ солиб тикишнинг зарари йўқ.
3️⃣-савол: Муҳтарам Муфтий ҳазратлари! Яқинда турмушга чиқаётган дугонам маҳр учун эридан ҳаж зиёратига олиб боришни сўрамоқчи эканини айтиб қолди. Бизнинг мазҳабимизда шу тўғрими?
💬Жавоб: Маҳр учун ҳажга олиб боришни сўраса, бизнинг ҳанафий мазҳабимизда маҳри мисл вожиб бўлади. Маҳри мисл деганда опаларига берилган маҳр миқдори тушунилади.
БАТАФСИЛ

“Ат-таъарруф...” ва унинг шарҳи
#Тасаввуф
Тасаввуф чин исломий-маърифий ҳодиса сифатида юзага келди. Лекин милодий X-XI асрларда уни бузиб талқин қиладиган, асл ўзанидан узоқлаштирадиган тоифалар чиқди. Шу боис олимлар бу борада дастуриламал бўладиган китоблар ёзишди.
Бу масалада Тожулислом унвони билан машҳур муҳаддис, фақиҳ Абу Бакр Муҳаммад Бухорий Калободийнинг “Ат-таъарруф ли мазҳаб ат-тасаввуф” (“Тасаввуф йўлини билиш ҳақида китоб”) асари асос манбалардан ҳисобланади. Ушбу китобда ақида ва фиқҳга доир турли масалаларга Қуръон оятлари, ҳадиси шариф, улуғ орифлар, дин арбобларининг сўзларига таяниб, ечим топилади.
Бу китобга даврининг улуғ олимларидан Абу Иброҳим Исмоил Мустамлий форс тилида “Шарҳ ат-таъарруф” деган шарҳ ёзган.
Олимнинг тўлиқ исми Абу Иброҳим Исмоил ибн Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Мустамлий Бухорийдир. У нима учун бу китобни шарҳлагани ҳақида бундай дейди: “Дўстлар мендан форс тилида диёнат, муомала, ҳақойиқ, ишоратларни ўзида акс эттирган бир китоб ёзишимни истадилар. Бу китоб улар тушунчаси даражасида бўлса ва ибодатда адашмасалар, чунки тавҳидда ғалат кетиш куфр эрур. Имконим даражасида ҳаракат қилдим ва пиримиз Абу Бакр ибн Абу Исҳоқ Муҳаммад Бухорий Калободий раҳимаҳуллоҳнинг “Ат-таъарруф...” китобини шарҳладим. Сўзимни олдин ўтган азизлар сўзи билан табаррук айладим. Биров менга айб қўймаслиги учун нимани айтган бўлсам, уни оятлар, ҳадиси шариф ёки фиқҳнинг бирор масаласи билан далилладим. Ушбу китобда тавҳидда эътиқод масаласи, диёнат, ҳол, мақом, ҳақойиқ, мушоҳадалар, рамзлар, ишоратлар, шайхларнинг сўзлари ва ҳикоятларни аҳли сунна вал жамоа ақидасига мувофиқ баён этдим”

muslim.uz
“Ат-таъарруф...” ва унинг шарҳи
Тасаввуф чин исломий-маърифий ҳодиса сифатида юзага келди. Лекин милодий X-XI асрларда уни бузиб талқин қиладиган, асл ўзанидан узоқлаштирадиган тоифа...
#ИБРАТЛИ_ҲИКОЯЛАР
Қўй боқиб, “мен”и, манманлиги, ғурурини йўқотган талаба
Басра шаҳрида бир киши бор-будини ёлғизгина ўғлининг яхши таълим-тарбия олиши учун сарфлар экан. Ёш йигит неча йиллар мобайнида номдор илм даргоҳларида энг машҳур устозлардан таълим олибди.
Ниҳоят, бола уйга қайтибди. Кексайиб қолган отаси унга пешвоз чиқибди, ўғлининг кўзларига тикилиб, кўнгли тўлмабди ва:
– Ўғлим, нималарни ўргандинг? – деб сўрабди.
– Отажон, ўргатилиши мумкин бўлган барча нарсани ўргандим, – деб жавоб қилибди ўғил.
– Лекин ўғлим, сен ўргатиб бўлмайдиган нарсани ҳам ўргандингми? Бор, ўргатиб бўлмайдиган нарсани ўрганиб кел, – деб ота уни ортига қайтарибди.
Йигит устозининг ёнига қайтиб, отасининг талабини айтибди. Шунда устози жавоб ўрнида:
– Мана бу тўрт юз қўйни олгин-да, сони то мингтага етгунча тоғларда яша, – дебди.
Йигит қўйларни олиб тоғлар бағрида чўпонлик қила бошлабди. У ҳаётида биринчи марта сокинликка дуч келибди. Ҳеч суҳбатдош тополмай сиқилган вақтларида қўйларга гапирар, улар борлигидан ҳам таскин оладиган бўлибди. Йигит секин-аста ўзидаги “мен”ни, манманликни, ғурурни унута бошлабди… Бора-бора сокин ва ҳокисор инсонга айланибди. Унда сабрлилик ва донишмандлик белгилари пайдо бўлибди.
Орадан икки йил ўтиб қўйларнинг сони мингтага етгач, у устозининг ёнига қайтиб бориб ҳурмат билан таъзим қилибди. Шунда устози:
– Мана энди ўргатиб бўлмайдиган нарсани ҳам ўргандинг, – дебди.
Ⓜ️USLIM.UZ – HIDOYAT MASKANI
Дўстларингизга ҳам улашинг! 📣
@muslimuzportalига обуна бўлиш✅

ЎМИ Матбуот хизмати
Ⓜ️USLIM.UZ – HIDOYAT MASKANI
Дўстларингизга ҳам улашинг! 📣
@muslimuzportalига обуна бўлиш✅
ᅠ
Тафаккур қилинг: Ҳар куни тинч-хотиржам уйғонамиз, яхши кайфиятда нонушта қиламиз. Хурсанд бўлиб ишга жўнаймиз...
@muslimuzportal | Muslim.uz
Тафаккур қилинг: Ҳар куни тинч-хотиржам уйғонамиз, яхши кайфиятда нонушта қиламиз. Хурсанд бўлиб ишга жўнаймиз...
@muslimuzportal | Muslim.uz
t.iss.one
Тафаккур қилинг: Ҳар куни тинч-хотиржам уйғонамиз, яхши кайфиятда нонушта қиламиз. Хурсанд бўлиб ишга жўнаймиз...
Нуфузли халқаро ташкилотлар, статистика қўмиталари ва экспертлар юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни, иқтисодиёт, таълим, соғлиқни сақлаш каби...
#Бир_оят_тафсири_рукнидан:
Сизга қайси бир мусибат етса ўзингиздандир…
وَمَا أَصَابَكُمْ مِنْ مُصِيبَةٍ فَبِمَا كَسَبَتْ أَيْدِيكُمْ وَيَعْفُو عَنْ كَثِيرٍِ∗وَمَا أَنْتُمْ بِمُعْجِزِينَ فِي الْأَرْضِ وَمَا لَكُمْ مِنْ دُونِ اللَّهِ مِنْ وَلِيٍّ وَلَا نَصِيرٍِ
(Эй, инсонлар!) Сизларга не мусибат етса, бас, ўз қўлларингиз қилган нарса (гуноҳ) сабаблидир. Яна У кўп (гуноҳлар)ни афв этиб турур. (Акс ҳолда мусибат бундан ҳам кўп бўлур эди.) Сизлар ерда (ҳеч кимни) ожиз қолдирувчи эмассизлар. Сизлар учун Аллоҳдан ўзга бирор (ҳақиқий) дўст ҳам, ёрдамчи ҳам йўқдир. (Шўро, 30-31)
Ибни Касир ўзининг тафсирида қуйидагиларни айтади: “Ҳой инсонлар! Қачонки сизга мусийбатлар етса, албатта у ўзларингиздан ўтган ёмонликлар сабаблидир.” “Ва У зот кўпини авф қилур”.
Яъни, Аллоҳ кўп гуноҳларингиз сабабли сизларни жазоламайди, балки кечириб юборади.
Ушбу оят нозил бўлганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Жоним қўлида бўлган зотга қасамки, Аллоҳ таоло мўъминга етган ҳар бир дард ва касаллик, қайғу ва ташвиш сабабли унинг хатоларини кечиради. Хатто унга санчилган тикон учун ҳам” – дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривояти.

Довуд алайҳиссалом паноҳ тилаган 4 нарсани биласизми?
#паноҳ
Ҳазрат Довуд алайҳиссалом Бани Исроилга юборилган пайғамбарлардан. Унга Забур туширилган. У зот Яратгандан илтижо қилиб, ҳар вақт тўрт нарсадан паноҳ тиларканлар:
“Эй Парвардигор, мени фитна-фасод келтирадиган мол-дунёдан, азоб-уқубатга сабабчи бўладиган фарзанддан, қарилик келмасидан олдин қаритадиган ёмон хотиндан сақлагин. Яна Сендан кўзлари билан кузатиб, қулоқлари билан эшитиб, яхшилигингни ерга кўмадиган, ёмонлигингни ошкор қиладиган қўшнидан паноҳ сўрайман”.
Ҳалол меҳнат билан кун кўриш пайғамбарлар суннатидир. Ҳаром, шубҳали йўллар билан топилган мол фитна-фасод қўзғалишига ва банданинг бошига ҳар турли бало-қазолар ёғилишига сабаб бўлади. Бундай бойлик эгалари тириклигида таънаю маломатларга, жазоларга йўлиқса, ўлганидан кейин машҳаргоҳда халойиқ олдида шарманда бўлади. Қиёмат куни ҳар ким қаердан, қандай йўл орқали мол-дунё топгани ҳақида сўралади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қоринни ҳаром ва шубҳали нарсаларни ейишдан ва ичишдан сақлаш мўминлик аломатидир”, деганлар.
Фарзанд солиҳ, итоатли, ота-онасининг розилигини топиб, элу юрт дуосини олса, илмга, касб-ҳунарга эга бўлса, ота-онасига бу дунёда ҳам, охиратда ҳам фойда етказади.
Бунинг акси бўлса, меҳнату машаққатлар билан боқиб, не орзу-умидлар билан тарбия қилган ота-онаси бошига жабру жафолар солади.
Ота-она ҳар доим фарзандларининг таълим-тарбиясига қайғуриш билан бирга, инсоф, тавфиқ, ҳидоят ҳамда бахт-саодат тилаб уларнинг ҳақига дуо ҳам қилишлари зарур.
Ёшларнинг маънавий ва маърифий жиҳатдан етук, касб-ҳунарли, оиласи, ватани, миллати, дини учун фойда келтирадиган қилиб тарбиялаш ота-она елкасидаги вазифалардандир.
Яна Довуд алайҳиссалом дуосида қарилик келмасидан олдин қаритадиган ёмон хотиндан паноҳ сўралади. Динимиз ҳукмига кўра, эр ва хотин зиммасига бир қанча бурч юклатилади. Баъзилар бу бурчни тўлиқ тушунмайди, натижада можаро ва ажримлар келиб чиқади. Аёл эрига итоатда бўлган хонадонда тинчлик, ҳотиржамлик ҳукм суради. Айрим аёллар эрининг топган-тутганига қаноат қилмайди, тинч-тотув ҳаётнинг қадрига етмай ношукрлик қиладилар. Пайғамбаримиз алайҳиссалом аёлларга қарата: “Эринг сенинг жаннатинг ё жаҳаннамингдир” дея хитоб қилганлар.
Яна бир ҳадиси шарифда: “Агар аёл беш вақт намозини ўқиб, Рамазон рўзасини тутса, номусини муҳофаза қилиб, эрига итоат этса, жаннатнинг хоҳлаган эшигидан киради”, деганлар.
Демак, аёл киши оғир-босиқ бўлиши, арзимаган нарсалардан жанжал чиқармаслиги, никоҳлари бузиладиган даражада талашиб-тортишмаслиги керак.
Қўшнини ҳурмат қилиб, ҳақини адо этиш, касал бўлса хабар олиб, зориқса ёрдам бериш, хато ва камчиликларини яшириб, яхши фазилатларидан гапириш, вафот этса мусибатига ҳамдард бўлиб, дафн ишларига қатнашиш, уй-жой ва ер-сув масалаларида маслаҳат қилиш, иморатини уникидан баланд қуриб, ҳавони ва қуёш нурини тўсмаслик мўминнинг бурчи ҳисобланади.
Қўшнилар ҳақидаги оятлардан бутун бир шаҳар ёки қишлоқ аҳли дини, миллати ва эътиқодидан қатъи назар, бир-бирига қўшнилик ҳукмида экани маълум. Ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз алайҳиссалом:
“Ким Аллоҳ таоло ва охират кунига имон келтирган бўлса, қўшнисига озор бермасин”, деганлар.

Иззатуллоҳ Турғунов,
Шаҳрихон тумани имом-хатиби
@muslimuzportal | Muslim.uz
#Соғлом_эътиқод_сабоқлари_рукнидан:
куфр сўзининг қандай маънолари бор?
Куфр сўзи луғатда “бекитиш” ва “тўсиш” маъноларини англатади. Шу маънода барча моддий ва маънавий нарсаларни тўсишга нисбатан араб тилида куфр сўзи ишлатилади.
Куфр сўзи Қуръони каримда бир қанча маъноларда келган:
“Бекитиш” маъносида:
كَمَثَلِ غَيْثٍ أَعْجَبَ الْكُفَّارَ نَبَاتُهُ
“У худди ўсимлиги деҳқонларни ажаблантирган ёмғирга ўхшайдир” (Ҳадид сураси, 20-оят).
Ушбу оятдагиالْكُفَّارَ (кофирлар) калимаси “тупроққа уруғни бекитувчилар” яъни деҳқонлар маъносида келган.
“Ношукрлик қилиш” маъносида:
لَئِنْ شَكَرْتُمْ لَأَزِيدَنَّكُمْ وَلَئِنْ كَفَرْتُمْ إِنَّ عَذَابِي لَشَدِيدٌ
“Қасамки, (берган неъматларимга) шукр қилсангиз, албатта (уларни янада) зиёда қилурман. Борди-ю ношукрчилик қилсангиз, албатта, азобим (ҳам) жуда қаттиқдир” (Иброҳим сураси, 7-оят).
Ушбу оятдаги كَفَرْتُمْ сўзи (куфр келтирсангиз) сўзи “ношукрлик қилсангиз” маъносида келган.
“Инкор этиш” маъносида:
وَقَالُوا مَا هِيَ إِلَّا حَيَاتُنَا الدُّنْيَا نَمُوتُ وَنَحْيَا وَمَا يُهْلِكُنَا إِلَّا الدَّهْرُ
“Ўзларига таниш зот (Муҳаммад) келганда, уни инкор этдилар” (Бақара сураси, 89-оят).
Ушбу оятдаги كَفَرُوا (куфр келтирдилар) сўзи билиб туриб инкор этдилар маъносида келган.
Иймон қаршисидаги куфр маъносида, яъни иймон келтирмасдан кофир бўлиш маъносида:
وَمَنْ يَكْفُرْ بِاللَّهِ وَمَلَائِكَتِهِ وَكُتُبِهِ وَرُسُلِهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ فَقَدْ ضَلَّ ضَلَالًا بَعِيدًا
“Ким Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, Пайғамбарларига ва охират кунига куфр келтирса, батаҳқиқ, қаттиқ адашган бўлади” (Нисо сураси, 136-оят).
Ушбу оятдаги يَكْفُرْ (куфр келтирса) сўзи иймон келтирмаса маъносида келган.

Соғлом эътиқод сабоқлари рукнидан: куфр сўзининг қандай маънолари бор?
Куфр сўзи луғатда “бекитиш” ва “тўсиш” маъноларини англатади. Шу маънода барча моддий ва маънавий нарсаларни тўсишга нисбатан араб тилида куфр сўзи иш...
#ИБРАТЛИ_ҲИКОЯЛАР
Онажон, мендан воз кечманг!
Ассалому алайкум, онажон! Яхшимисиз? Мен яхшиман, туғилишимга жудаям оз вақт қолди. Сизга айтишим керак бўлган бир гапим бор: мен баъзи нуқсонлар билан, ёруғ дунёдагилар тили билан айтганда ногирон бўлиб туғиламан. Аммо бунинг учун ҳеч кимнинг олдида бошим эгик бўлмайди, биргина сиздан ташқари…
Сиздан узр сўрайман…
Кутганларингизнинг ҳаммасига жавоб беролмаслигим учун…
Қўшнилар болаларини мен билан бирга ўйнатишни хоҳлашмаган пайтларда чекадиган изтиробларингиз учун…
Мен сабабли эшитган, қулоғингиз остидан кетмай қалбингизни поралайдиган “Боламас, бутун умрга етадиган ташвиш туғдинг”, каби гаплар учун…
Дўконма-дўкон юриб, велосипед қидиришнинг ширин завқларини ҳис этиш ўрнига, ногиронлар аравачаси ахтаришнинг азобига рўбарў қилганим учун…
Сиз чақирилмай қолиб кетадиган тўй-маърака, тадбирлар учун…
Ёки чақирилсангиз ҳам, мени ташлаб боролмайдиган йиғинлар учун узр сўрайман, Онажон!
Сиздан бир илтимосим ҳам бор: мендан воз кечманг! Ва эсингиздан чиқарманг:
Қувватсиз оёқларим билан зинапоялардан чиқишим машаққатга айланса ҳам, мени кўтариб чиқаришга уринманг. Майли, тўсиқларни биргаликда енгайлик, аммо қўлларимдан тутманг. Ёрдам беришни истасангиз, юқорига чиқинг ва “Кел!” денг. Балки уддалашга қийналиб, аламимдан йиғларман. Аммо шунда ҳам пастга тушманг, аксига, мени олға чорланг. Шундай қилмасангиз, ҳеч қачон кучли бўлолмайман.
Қулоқларим яхши эшитмагани учун гапиришга ўрганишимга анча муддат керак бўлар, балки… Бироқ, онажон, умидингизни узманг, мен билан кўпроқ гаплашинг, жим бўлиб олманг. Қўшиқлар куйланг, китоблар ўқиб беринг, шундай қилмасангиз… ҳеч қачон гапира олмаслигим ҳам мумкин…
Ҳамиша эътиборда бўлишим кераклигини имтиёз билиб, инжиқлик, қайсарлик қилсам, менга “Йўқ!” дея олинг. Раҳм-шафқатингиз ҳамма истаганларимни бажаришга ундамасин. Мени қувонтирганингиздек, йиғлата билинг. Йиғласам ҳам, мени оёқда туришга мажбур қилингки, келажакда биргаликда йиғламайлик.
Балки… дунёга келганимда бошқалардан юзу кўзим, аъзоларим бошқача бўлар, чиройли кўринмасман… Лекин сиз менга доим муҳаббат билан қаранг. Шундай қилингки, ойнага қараганимда ҳамманики сингари нуқсонсиз чеҳрани кўра олай…
Балки бошқа болалардек бир нарсани тезда тушунолмасман, англолмасман. Бироқ сиз тушунтиришдан эринманг, Онажон, юз марталаб такрорланг. Бўлмаса шундайимча ўтиб кетишим ҳам мумкин.
Яна бир гап, бу сатрларни ўқиётганда, кўзёш тўкманг, хўпми? Чунки мен буларни ёзаётиб асло йиғламадим. Ахир, сиз менинг онамсиз, Онажонимсиз, шундай эмасми?!

Ирфон тақвимидан
@muslimuzportal | Muslim.uz
Сўз кумуш бўлса, сукут олтиндир
#Сўз #сукут
Тил - Аллоҳнинг улуғ неъмати, ажибу латиф санъатидир. Гарчи у жисман кичик бўлса ҳам итоати туфайли топадиган савоби ёки итоатсизлиги туфайли содир этадиган гуноҳи жуда катта. Чунки, куфр ҳам, иймон ҳам фақат тил гувоҳлигида аён бўлади. Куфр ва иймон эса тоат ва исённинг бошланиш ҳудудларидир. Кимки тилнинг жиловини бўш қўйиб юборса, шайтон уни йўлдан оздиради, жар ёқасига ҳайдаб, ҳалокатга судрайди. Фақат шариат билан жиловланган тилгина бу офатдан нажот топади.
Сўз кумуш бўлса, сукут олтиндир
#Сўз #сукут
Бас, шундай экан, тил дунё ва охиратга фойдаси бор нарсани гапириши, ҳозир ё келажакда зарари тегадиган нарсани гапиришдан тийилишлиги керак бўлади. Шунинг учун шариатимиз кўп гапиришдан қайтаради, жим юришни мақтайди ва жимликка ундайди. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом айтган эдилар: «Жим юрган киши нажот топди» (Термизий ривояти).
Инсонлар ортиқча сўзлашдан, беҳуда ва фисқ сўзларни айтишдан қайтарилган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Ким Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган бўлса, яхши сўз айтсин ёки жим турсин» деганлар (Имом Бухорий).

Тил - Аллоҳнинг улуғ неъмати, ажибу латиф санъатидир. Гарчи у жисман кичик бўлса ҳам итоати туфайли топадиган савоби ёки итоатсизлиги туфайли содир эт...
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари (11-қисм): Уйдан чиқаётганда
@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ

#Имом-хатиб:
фарзанд кўришда икки жуфтлик сабабчи холос
...
Инсонга ҳамма нарсани фақат Аллоҳ таоло беришининг ёрқин намунаси фарзанд масаласида кўринади. Айни шу масалада инсон ўзининг ожизлигини хис этади. Ўз хоҳишига кўра бирон нарсани бор қилаолмаслигини, балки доимо Аллоҳ таолонинг мадади ва иноятига мухтож бўлиб туришини англаб етади. Ҳатто фарзанд бермай туриб инсон томонидан барча ҳаракатлар бажарилган бўлса ҳам Ўзи хоҳлаган вақтида беришлиги, фарзанд дунёга келишлигида икки жуфтлик унинг сабабчиси холос эканлигини билдиради. Бу ҳақиқатни барча инсонлар орасида мусулмон одам кўпроқ тан олишлиги керак.
Гўё инсон бирор молу дунёга ҳар чанд чиранмасин ҳаргиз уни қўлга киритаолмаганидек фарзанд кўриш учун ҳам бошқалардан кўпроқ истаб, кўпроқ ҳаракат қилса ҳам Аллоҳ таоло бермаслиги мумкин.
Инсоннинг қўлидан неъмат берилишлик сабабини бажариш келади холос, уни ато қилинишлигини эса ато қилгувчи бўлган Аллоҳга топширилади. Яъни икки ёш фарзанд кўришлари учун турмуш қурдилар, иккаласи ҳам соғлом, фарзанд умидида юрибдилар ва Аллоҳдан фарзанд беришини сўрайдилар, ҳақиқат шу.
Турмуш қурган икки ёш ўзларини фарзанд кўриб тезроқ ота-она бўлишларини истайдилар. Чунки Аллоҳ таоло инсон зотига фарзанд муҳаббатини унинг жисмида қўшиб яратган...

old.muslim.uz
Имом-хатиб: фарзанд кўришда икки жуфтлик сабабчи холос
Албатта, фарзанд Аллоҳ таоло томонидан ато этиладиган улуғ неъмат ҳисобланади. Фарзанд инсон қалбидаги энг олий мақсадларидан бири бўлиб, ота она ўз ҳ...
Эри вафот этган ёки ажрашган аёл қанча муддатдан сўнг турмушга чиқади?
#Идда #турмуш
Баъзан аёлларга хос муҳим масалаларда саволлар тушади. Жумладан, идда ва унинг моҳияти ҳақида билишни истаганлар кўп.
«Идда» сўзи луғатда «санаш», «ҳисоблаш» маъноларини билдиради. Шариатда эса, эри вафот этган ёки эридан ажрашган аёл турмуш қурмай туриши лозим муддат “идда” дейилади.
Идданинг ҳикмати: биринчидан, эридан ажраган аёл ҳомиладорми-йўқми аниқланади, бу билан насл аралашиб кетиши олди олинади. Иккинчидан, ўлган эрнинг ҳурмати бажо келтирилади. Учинчидан, эр билан бирга ўтказилган оила ҳаётининг ҳурматидан ҳам идда ўтирилади.
Англиялик олимлар бир эркак билан яшаб туриб, орада танаффус қилмай иккинчи эр билан яшай бошлаган аёлларнинг бачадонларида оғир касаллик пайдо бўлишини илмий жиҳатдан исбот қилишди.
Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
«Талоқ қилинган аёллар, ўзларича уч қуруъ кутадилар. Уларга Аллоҳ уларнинг бачадонларида яратган нарсани яширишлари ҳалол эмас. Агар Аллоҳга ва охират кунига имонлари бўлса» (Бақара, 228).
Ушбу оятда талоқ қилинган ҳайз кўрадиган аёлнинг идда муддати баён қилинган. Ояти каримадаги «қуруъ» сўзи поклик ва ҳайз маъноларини англатади. Ҳанафий мазҳабимизда унинг ҳайз маъноси олинган. Эридан ажралган хотин иддаси талоқдан сўнг уч ҳайз кўриб, учинчи ҳайзидан пок бўлиши билан тугайди.
Аллоҳ таоло аёлларнинг бачадонларида яратган нарса ҳомиладир. Ажралишган мўмина-муслима аёл ҳомиладор бўлса, ҳомилам йўқ, уч марта ҳайз кўрдим, деб бошқа эрга тегиб кетмаслиги лозим.

Баъзан аёлларга хос муҳим масалаларда саволлар тушади. Жумладан, идда ва унинг моҳияти ҳақида билишни истаганлар кўп. «Идда» сўзи луғатда «санаш», «ҳи...
#ЯНГИЛИКЛАР 📣
📌 Шавкат Мирзиёев келажак учун ўта муҳим қарорни имзолади
📌 Самарқанд вилояти вакиллигидан янги ташаббус
📌 Шавкат Мирзиёев Филиппин Президентига таъзия билдирди
📌 51-сайлов округида такрорий сайлов ўтказилади
📌 Шавкат Мирзиёев маданият ва санъат соҳаси раҳбарлари билан учрашди
📌 Шавкат Мирзиёев Россия Федерациясига жўнаб кетди
ЎМИ Матбуот хизмати
@muslimuzportal | Muslim.uz
📌 Шавкат Мирзиёев келажак учун ўта муҳим қарорни имзолади
📌 Самарқанд вилояти вакиллигидан янги ташаббус
📌 Шавкат Мирзиёев Филиппин Президентига таъзия билдирди
📌 51-сайлов округида такрорий сайлов ўтказилади
📌 Шавкат Мирзиёев маданият ва санъат соҳаси раҳбарлари билан учрашди
📌 Шавкат Мирзиёев Россия Федерациясига жўнаб кетди
ЎМИ Матбуот хизмати
@muslimuzportal | Muslim.uz
muslim.uz
Шавкат Мирзиёев келажак учун ўта муҳим қарорни имзолади
Ислом инсон соғлигига жиддий аҳамият қаратадиган ҳамда сиҳат-саломатликни сақлашнинг барча кўринишларини мукаммал баён этган ва бу борада керакли тавс...
“Исламофобия” дан кўзланган ғаразли мақсадлар
#Исламофобия #ғаразли_мақсадлар
«Исламофобия» – исломдан ва мусулмонлардан қўрқув ва уларга нафрат туйғуси билан қараш демакдир. Шу билан бирга ислом динини қолоқ, мусулмон маданиятини эса қотиб қолган, ҳурфикрликка мойил бўлмаган, патриархал, аёллар фаолиятини чеклайдиган ва бошқа маданиятларга таҳдид солувчи» каби ноўрин айбловларда намоён бўлмоқда.
Ислом динини агрессивликда, террорчиликда айблаш жаҳон миқёсида ислом нуфузининг, ислом мавқеининг ошиб боришидан талвасага тушиш, глобал иқтисодий, сиёсий маданий ва демографик жараёнларда гегемонлигини тарихан йўқотаётган постиндустриал жамиятларнинг сиёсий кучлари учун хосдир.
Малайзия халқаро ислом университети профессори Лоуей Сафи фикрига кўра, ҳозирги кунларда «исламофобия»нинг қуйидаги кўринишлари мавжуд:
Исломий дунёқарашни, урф-одатларни бузиб кўрсатиш;
Ислом динининг радикал диний уюшмалар ғоялари билан алоқаси борлигини «тасдиқлаш» учун турли «тадқиқотлар» олиб бориш;
Ислом динини ғарб жамиятлари учун гўё нотинчлик манбаи сифатида кўрсатиш;
Мусулмон оламига нисбатан ноҳақлик ҳолатларни оқлашга уриниш.
Кўпчилик тадқиқотчилар фикрига кўра, исламофобия Ғарб мамлакатларида, мусулмонлар сони кескин ошиб бораётгани ва исломни Ғарб цивилизациясига рақобат уйғотаётгани сабабли сақланиб келмоқда. Шу ўринда бу ерда истиқомат қилувчи мусулмонлар ғарб урф-одатларини ўзларига сингдириш эмас, балки ислом қадриятларини атрофга ёйиш ходисалари ортиб бормоқда. Чунки, социологларнинг таъкидлашича, XXI асрда ислом бошқа динларга қараганда тезроқ тарқалиб тараққий этиш имкониятига эга. Бунга мисол, бугунги кунда дунё мусулмонларининг сони қарииб 1,8 млрдга етган. Бошқача айтганда мусулмонларнинг сони 2025 йилга бориб дунё аҳолисини 30% ташкил этади.

Маълумки, ҳозирги замон ўзининг дунёдаги турли хил сиёсий, ғоявий қарама-қарши кучлар тўқнашуви жиддий тус олган даврлиги билан характерланади. Бу бор...
Энди какку қушнинг қуйидаги айёрона ишларига қаранг: Руминиядаги Орадия шаҳрида жаҳоннинг 78 мамлакатидан келтирилган 750 қуш турининг 10 мингдан зиёд тухумини ўзида мужассам этган антиқа музей мавжуд. Ушбу коллекцияда каккунинг тахминан 150 га яқин хилма-хил тухуми бор. Ажабо, биргина қуш турли-туман тухум қўйиши мумкинми? Ниҳоят зоологик ҳақиқат аниқланди: Энг муҳими шундаки, какку тухум қўйишдан олдин, қораялоқ, жиблажибон, малиновка, сойка ва шулар сингари қушларнинг инларидаги тухумларни кўриб, айнан уларнинг тухумларига ўхшаш тухумини бемалол ташлаб кетаверар экан-ки, бу тухумларни ўгай ота-оналар парваришлаб, вояга етказар экан.
БАТАФСИЛ
@muslimuzportal | Muslim.uz
БАТАФСИЛ
@muslimuzportal | Muslim.uz
muslim.uz
Ҳар бир ҳодиса Аллоҳ иродаси ила бўлажак
Улуғ ҳикмат соҳиби Аллоҳ таоло «Жосия» сурасининг 3-ояти каримасида марҳамат қиладики: « Албатта, осмонлару ерда мўъминлар учун оят(белги)лар бордир»....