Muslim.uz
91.2K subscribers
18.1K photos
5.05K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
Алеппо бош масжиди тикланади
#ДУНЁ_ЯНГИЛИКЛАРИ

Чеченистон президенти Рамзан Қодиров Алепподаги бош масжид тикланиши учун 14 миллион доллар ўтказди.

Алеппо масжидини террорчилар 2013 йилда вайрон қилган эди. Масжидни қайта тиклаш учун Аҳмад Қодиров жамғармаси 14 миллион доллар ўтказди.

Бу ҳақда Сурия муфтийси Маҳмуд Акама хабар қилди.

Муфтийнинг айтишича, масжидни қайта тиклаш учун сарф-харажат қилинадиган маблағни Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров таклиф қилган. “Рамзан Қодиров бизга ёрдам қўлини чўзди, биз ниҳоятда катта қийинчиликлар гирдобида қолганимизда у бизга кўмакчи бўлишга қарор қилди.

У террорчиликка қарши астойдил курашади ва бу балодан инсониятни халос қилиш учун жон куйдираётган давлат раҳбарларидан биридир. Биз у билан бир хил фикрлаймиз, мен унинг сурияликларга қанчалик меҳрибонликлар қилаётганига гувоҳман”, дейди у. Тахминларга кўра, Алеппо масжидини қайта қуриш ишлари икки йил давом этади.

Робия ЖЎРАҚУЛОВА тайёрлади.

@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Қирғизистон мадрасаси талабалари пазандаликни ўрганади
#ДУНЁ_ЯНГИЛИКЛАРИ

Қирғизистондаги бир неча аёл-қизлар мадрасаларида талабаларга ислом асослари билан бирга пазандалик сирлари ҳам ўргатилмоқда. Шу йилнинг ўзидаёқ юзлаб қизлар пазандалик дипломини ҳам олади. Янги курсларга ҳомийлик қилаётган маҳаллий ҳокимият органлари бу билан диний экстремизм қарши курашиш баробарида ишсизликнинг ҳам олдини олишдан умид қилмоқда.

Ошпазлик дипломини қўлга киритиш учун талаба имтиҳон топширади – биринчи, иккинчи таомлар, салат ва ширинликлар тайёрлайди. Безалган дастурхонни махсус комиссия баҳолайди.

– Қизларни 1 августдан ўқита бошладик. Дастурлар 138 дарс давомида ўргатилади. Умумий ҳисобда улар 1000 хил таом тайёрлашни ўрганади, – дейди “Имом Аъзам” мадрасаси ўқитувчиси Жамила Абдураҳмон қизи.

Робия ЖЎРАҚУЛОВА тайёрлади.

@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Назарбоев калта шим ва қора кийимлар киймасликка чақирди
#ДУНЁ_ЯНГИЛИКЛАРИ

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев республика ёшлари орасида “модага кирган” аёлларни қора кийимдан, эркакларни калта иштондан сақланишга даъват этди.

Унинг айтишича, буларнинг барчаси қозоқ халқининг тарихий анъаналарига мос келмайди, буни ёшлар унутмаслиги керак.

“Калта шим кийиш, шундай шим кийган қарияларимизни қаерда кўргансиз? Соқолни кўкракка қадар ўстириб юбориш мусулмонларнинг одатими? Шу ишни қилиш ҳақида Қуръони каримда ёзилганми?.. Булар бизнинг анъаналаримизга путур етказади. Бунинг орқасида қандай хусусият бор? Улар бизнинг кийимларимиз эмас.

Мен бу ҳақда айтганман, мен айтдимми, демак, бажаришга мажбур қиламан. Шунинг учун ёшларга тавсиям бундан эҳтиёт бўлинг, бу ишларнинг келажаги йўқ”, деди Назарбоев.


@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Абу Даби: қадимий Қуръон қўлёзмаси кўргазмада
#ДУНЁ_ЯНГИЛИКЛАРИ

Абу Дабининг Туризм ва маданият идораси бош директори Сайф Саид Гобашнинг хабар беришича, жорий йилнинг 20 сентябридан 2018 йилнинг 19 март кунига қадар “Ҳаж сафари хотиралари” номли кўргазма бўлиб ўтказилади.

Кўргазмада Ҳаж ибодати тарихи билан боғлиқ 180 дан кўп бадиий ва тарихий экспонатлар жой олган. Ушбу кўргазмадаги қадимий ёдорликлар, 15 нафар маҳаллий, халқаро муассаса ва коллекционерлар кўмагида йиғилган.

Кўргазмада кўп йиллар давомида Ҳаж сафарига Амирликдан борган зиёратчилар тарихи фотосуратлар ёрдамида ёритилган. Турли суратлар орқали Амирлик ва бошқа мамлакатлардан Макка ва Мадина шаҳарларига бориш йўллари ва ундаги турли машаққатлар кўрсатиб ўтилган.

Шунингдек, кўргазма доирасида турли кўнгилочар дастур ва илмий семинарлар ҳам ўтказилиши режалаштирилган.

Кўргазма экспонатлари орасидан қимматбаҳо Кўк Қуръон варақлари (Ал-Мусҳаф ал-азрақ) ҳам ўрин олган.

Маълумот учун, Кўк Қуръон – IX аср охири X аср бошларида ёзилган, ноёб Тунис куфий ёзувида ёзилган, вароқлари кўк рангда бўлган Қуръондир. Кўк Қуръонни Туниснинг тарихий Қайрувон туманида топилган. Қўлёзма тилла (хризография) ва кумуш сиёҳлар ёрдамида, пергамент (сув, ёғни ўзига шиммайдиган қилиб ишланган тери)га ёзилган. Қуръон вароқлари индиго (тўқ кўк) рангга бўялган.

Халқаро алоқалар бўлими
Моҳира Зуфарова


@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
БАА дунё бўйича энг катта қуёш электростанциясини ишга туширади
#ДУНЁ_ЯНГИЛИКЛАРИ

Бирлашган Араб Амирликларида 700 мегаватт қувватга эга бўлган дунё бўйича энг катта қуёш электростанцияси ишга туширилади.

Лойиҳа Дубайда амалга оширилади.

Улкан электростанцияни қуришга Саудия Арабистони ва Хитой Халқ Республикасининг бирлашган пудратчилари жалб этилган. Лойиҳани амалга ошириш қиймати – 3,8 миллиард доллар деб баҳоланмоқда. Электростанциянинг қуёш коллекторининг баландлиги 260 метрдан баланд бўлади.

Робия ЖЎРАҚУЛОВА тайёрлади.

@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Самарада масжид қурилишига рухсат берилмади
#ДУНЁ_ЯНГИЛИКЛАРИ

Самара маъмурияти мусулмонлар диний-маърифий бошқармасига Мехзавод ҳудудида масжид қуриш учун рухсат бермагани хабар қилинди.

Бу ҳақдаги қарор матни Самара шаҳар маъмуриятининг расмий сайтида оммага эълон қилинди. Шаҳар маъмурияти қурилишга “йўқ” дейилишига шаҳар аҳолисининг кўпчилик қисмининг фикрига асосланганини айтиб ўтган.

Самаралик фаоллар томонидан шаҳар раҳбари Олег Фурсовга мурожаатнома ёзилган ва бу расмий таъқиқнинг сабаби экани айтилган. Шу сингари масжидлар қурилишига қаршиликлар Россия Федерациясининг бир нечта шаҳарларида юз берган эди.

#Самара

@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Ҳиндистон олий суди мусулмонлар никоҳини ҳимоя қилди
#ДУНЁ_ЯНГИЛИКЛАРИ

Ҳиндистон Олий суди икки дин вакиллари никоҳини бекор қилиш тўғрисидаги қуйи инстанция қарорини бекор қилди. Суд ушбу қарори билан мусулмон оиласини сақлаб қолишга ҳукм чиқарди.

Ҳиндистонда бир қанча ойлардан буён можароларга сабаб бўлиб келаётган мусулмон йигит ва ҳинд қизининг никоҳга киришиши воқеаси юзасидан иш судга қадар бориб етди. Аввалроқ штат суди келин томоннинг қариндошлари талаби билан никоҳни бекор қилиш ҳақида қарор чиқарган эди. Келиннинг ислом динига мажбур қилиб қабул қилгани суд қарорига асос дейилган эди.

Бироқ Ҳиндистон Олий суди ушбу иш юзасидан ўрганишлар натижасида қуйи турувчи интанция қарорини бекор қилиш ҳақида ҳукмни қабул қилди.

24 ёшли Акхила Акошаннинг отаси Керала штати судига қизининг никоҳини бекор қилиш бўйича арз қилиб мурожаат қилган эди. У ўз арзида қизи куч остида исломни қабул қилганини айтиб ўтган.

Исломни қабул қилгач Ҳадия исмини олган қиз, турмушга чиққунига қадар таълим муассасаси ётоқхонасида дўстларидан ўрганган.

Май ойида никоҳи суд томонидан бекор қилингач, ота-онасининг уйига қайтарилган. Олий судда 27 ноябрь куни Ҳадиянинг кўрсатмалари тингланиши белгиланган бўлиб, қизнинг кўрсатмаларига асосан якуний қарорни қабул қилиши айтиб ўтилган.

#Никоҳ #Ҳиндистон Олий суди
@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Дунёда қанча одамнинг фуқаролиги йўқлигини биласизми?
#инсоният #дунё #ҳозирги_кун

БМТ берган маълумотга кўра, ҳозирги кунда дунёда 10 миллиондан ортиқ кишининг фуқаролиги йўқ яъни қонуний жиҳатдан қайсидир давлат фуқароси эмас. Фуқаролик ҳуқуқига эга бўлмаслик уларга кўплаб муаммоларни келтириб чиқармоқда.

Мисол учун, виза олиш билан боғлиқ ҳолатлар, ишга жойлашиш масаласи, тиббий ёрдамдан фойдаланиш ва кўплаб давлат хизматларидан фойдаланишни қийинлаштирмоқда. Улар дуч келаётган бу каби муаммо ва қийнчиликлар БМТнинг навбатдаги ҳисоботида келтириб ўтилди.

Фуқаролиги йўқ кўп сонли инсонлар ҳақида гап кетганда, Мьянманинг Ракхайн (Аракан) штатидаги роҳинга мусулмонлари жамоасини айтиб ўтиш лозим. Улар турли тазйиқ ва хўрликларга учрагани тез-тез тилга олинмоқда. БМТ роҳингаларга нисбатан амалга оширилган ҳаракатларни инсониятга қарши жиноятга қиёслади. Ўтган ойларда келгинди деб камситиладиган роҳингаларнинг уйларига ўт қўйилди, айримлари шафқатсизларча қатл қилинди, ҳатто ёш болалар ўлдирилди.

Халқаро ҳамжамиятнинг аралашуви билангина бу ваҳшийликларни тўхтатишга муваффақ бўлинди.

Маълумки, Мьянма ҳукумати роҳингаларни ўз фуқароси сифатида тан олишмагани боис, уларни кўплаб ҳақ-ҳуқуқлардан маҳрум этиб келмоқда. Ҳукумат фикрига кўра, роҳингалар ноқонуний мигрантлар ва улар ўз ватанига қайтиб кетиши керак.

Август ойига қадар Мьянмада тахминан бир миллион роҳинга бор эди, лекин уларнинг ярмидан кўпи нотинчликлар сабаб Бангладешга кўчиб кетишди.

Илҳом Маърупов
тайёрлади.

@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Шаржада 1350 йиллик Қуръони Карим мусҳафи намойиш этилмоқда
#ДУНЁ_ЯНГИЛИКЛАРИ

БААнинг Шаржа шаҳрида китоблар намойишига бағишланган халқаро кўргазма бўлиб ўтмоқда. Бу йилги кўргазмада дунёнинг 60 мамлакатидан 1650 та нашриёт ва матбаа корхоналари иштирок этишмоқда. Кўргазмада 1,5 миллиондан ортиқ китоб ва рисолалар намойиш этилмоқда.

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal | Muslim.uz