Muslim.uz
91.5K subscribers
18.2K photos
5.06K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
Қироат дарслари бошланди

Аввал хабар берганимиздек, имом-хатиб ва имом ноиблар учун “Қуръони карим ва тажвидни ўргатиш” бўлими мудири Шайх Алижон қори Ҳайдаров бошчилигида ҳафта давомида икки марта онлайн Қироат дарслари ташкил этилди.

Шу муносабат билан шу йил 7 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида йиғилиш ўтказилди. Унда қироат устозларидан иборат ҳайъат тузилди. Ҳайъат аъзолари Республикамизда фаолият юритаётган имом-хатиб ва имом ноибларнинг қироат ва тажвид борасидаги билимларини янада яхшилаш ишларини амалга оширади.

Мазкур дарсларнинг илк машғулоти "Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф" мажмуасида ташкил этилди. Унда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти имом-хатиб ҳамда имом ноиблари ўқув машғулотида бевосита иштирок этган бўлса, республиканинг 80 та нуқтасидан йиғилган тингловчилар ZOOM платформаси орқали қатнашди.

Илк маҳорат дарсида малакали 14 нафар қори устоз тингловчиларга таништирилди, улардан ҳар бир ҳудудга бир нафардан масъул тайин этилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
КАБУТАР БОҚИШ ЖОИЗМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ман кабутар боқаман. Эшитишимча, кабутарни фақат зийнат яъни чирой учун боқиш керак, учириш учун боқиб бўлмас экан. Мен эса фақат учишига қизиқиб боқаман. Шу жоизми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ишқибозлик қилиб кетидан қувиб юрмаса кабутар боқиш жоиз. Уни учишига қизиқиб намозларнинг вақтини кечиктирмаслик, гаровлашиб қиморга айлантирмаслик шарт бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗
Улашинг: @muslimuzportal / @Muftiy_Nuriddin_domla
@diniysavollar
НАМОЗИ ДУРУСТ БЎЛАДИМИ?
#Намоз #қаъда
#ракат

1100-CАВОЛ: Тўрт ракатли намознинг аввалги қаъдасига ўтирмай, учинчи ракатга туриб кетган киши қайтиб қаъдага ўтирса, намози дуруст бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тўрт ракатли фарз намозларда аввалги қаъда вожибдир. Агар билмасдан учинчи ракатга туриб кетса, қайтиб ўтирмайди ва охирида саждаи саҳв билан намозини якунлайди. Агар қайтиб ўтирса, намозни бузилиши ёки бузилмаслиги борасида муҳаққиқ уламолар ўртасида ихтилоф бўлган. Жумладан, “Дуррул мухтор” китобида бу ҳақда шундай дейилади:
( فَلَوْ عَادَ إلَى الْقُعُودِ ) بَعْدَ ذَلِكَ ( تَفْسُدُ صَلَاتُهُ ) لِرَفْضِ الْفَرْضِ لِمَا لَيْسَ بِفَرْضٍ وَصَحَّحَهُ الزَّيْلَعِيُّ ( وَقِيلَ لَا ) تَفْسُدُ لَكِنَّهُ يَكُونُ مُسِيئًا وَيَسْجُدُ لِتَأْخِيرِ الْوَاجِبِ ( وَهُوَ الْأَشْبَهُ ) كَمَا حَقَّقَهُ الْكَمَالُ وَهُوَ الْحَقُّ بَحْرٌ در المحتار
“Агар учинчи ракатга туриб кетган киши қаъдага қайтса, фарз бўлмаган нарса учун фарзни тарк қилгани сабабли намози бузилади. Бу гапни Имом Зайлаъий раҳимаҳуллоҳ саҳиҳ, деганлар. Баъзи уламолар эса бу масалада намоз бузилмайди, лекин гуноҳкор бўлади ва вожибни кечиктиргани учун саҳв саждасини қилади, деганлар (Намоз бузилмайди, деган гап мазҳаб қоидаларига яқинроқдир). Аллома Камол ибн Ҳумом раҳимаҳуллоҳ бу масалани таҳқиқ қилиб: “Ҳақ нарса намозни бузилмаслигидир”, деганлар. “Баҳрур роиқ” китобида шундай келган”.
Нафл намозларда аввалги қаъдага ўтирмасдан туриб кетган бўлса, модомики кейинги ракатни саждасини қилмаган бўлса, қайта ўтиради ва ташаҳҳудни ўқийди. Кейинги ракатдан яна намозини тўлиқ давом эттиради ва намозини саждаи саҳв билан якунлайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗
Улашинг: @muslimuzportal / @Muftiy_Nuriddin_domla
@diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Гуноҳ #ширк
#тавҳид

🎬 Кабира гуноҳлар нечта?

🎙Абдувоҳид домла Аҳмадалиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @muslimuzportal / @Muftiy_Nuriddin_domla
@diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мўъжиза сотиб оламан

Ибратли ҳикоялар - 4

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
⚡️“Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишда зиёратчиларнинг манфаатларини самарали ҳимоя қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (345-сон, 08.08.2023 й.) қабул қилинди.

🔰Қарорга кўра, “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларни кўрсатиш билан боғлиқ туристик фаолиятни амалга ошириш лицензияси чиқиш туризми кичик турининг алоҳида фаолият йўналиши ҳисобланиб, мазкур фаолият фақат маҳаллий туроператор томонидан амалга оширилиши белгиланди.

☑️ Туристик фаолиятни амалга ошириш лицензияси чиқиш туризми кичик турининг “Умра” хизматларини кўрсатиш фаолияти бўйича қуйидаги қўшимча лицензия талаблари ва шартлари жорий этилади:

🔸 100 минг АҚШ долларидан кам бўлмаган маблағларни Туризм қўмитасининг Хавфсиз туризм жамғармасига захира қилиб қўйиш;

🔸 “Умра” хизматлари давомида зиёратчиларнинг гуруҳ раҳбари этиб Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан тузиладиган шартнома асосида унинг диний билим ва кўникмаларга эга бўлган мутахассисларини тайинлаш;

🔸 “Умра” хизматларини кўрсатувчи туроператор штатида диний (исломий) таълим йўналишлари бўйича республика таълим муассасаси ёки Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг тегишли бакалавриат таълим йўналиши ёхуд магистратура мутахассислиги битирувчиси бўлган камида бир нафар мутахассиснинг бўлиши;

🔸 “Умра” хизматларини вояга етмаган фуқароларга кўрсатмаслик;

🔸 “Умра” хизматларини Саудия Арабистони Подшоҳлигидаги ҳамкор ташкилот ўртасида имзоланадиган шартномага мувофиқ амалга ошириш.

☑️ “Умра” хизматларини кўрсатувчи туроператор мурожаати асосида Ўзбекистон мусулмонлари идораси мутахассисини зиёратчиларга гуруҳ раҳбари (элликбоши) сифатида жалб этиш бўйича қуйидаги тартиб жорий этилади:

🔸 мутахассиснинг зиёратчилар гуруҳларига раҳбарлик қилиши билан боғлиқ хизмати беғараз амалга оширилади, унинг сафар харажатлари (транспорт, меҳмонхона, озиқ-овқат, суғурта, виза тўловлари ва бошқалар) “Умра” хизматларини кўрсатувчи туроператор томонидан қопланади;

🔸 мутахассис туроператорнинг сўровига кўра Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан 3 иш кунида ажратилади;

🔸1 нафар гуруҳ раҳбарига 50 нафардан ошмаган зиёратчилар гуруҳи бириктирилади.

2023 йил 1 октябрдан “Умра” хизматларини кўрсатувчи туроператорлар фаолиятини рейтинг асосида баҳолаш тизими жорий этилади.

✳️ Қарорда белгиланган қўшимча лицензия талаб ва шартлари 2023 йил 1 ноябрдан қўлланилади ҳамда улардан лицензияни қайта расмийлаштиришда аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим ва лицензия учун давлат божи ундирилмайди.

Манба: https://teletype.in/@huquqiy_axborot/fYsn7QB092B

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ЯНГИЛИКЛАРИ_ВАҚТИ

🔸Олий маъҳад модуль йўналиши мандати эълон қилди
➡️БАТАФСИЛ

🔸Саудия Арабистони 8 давлат фуқароларига зиёрат визаларини тақдим этади
➡️БАТАФСИЛ

🔸Ўзбекистоннинг БМТдаги янги доимий вакили тайинланди
➡️БАТАФСИЛ

🔸Қироат дарслари бошланди
➡️БАТАФСИЛ

🔸БAAда халқаро тинчлик форуми ўтказилади
➡️БАТАФСИЛ

🔸Имом Бухорий қаламига мансуб 22 номдаги асарларнинг 3 минг 296 та қўлёзма нусхаси аниқланди
➡️БАТАФСИЛ

🔸Халқаро араб тили куни кенг нишонланади
➡️БАТАФСИЛ

🔸Ўзбекистоннинг бой мероси Саудия Арабистони ОАВлари нигоҳида
➡️БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ШАРТНОМАНИ СОТИШ ЖОИЗМИ?
#шартнома #машина #автосалон

1106-CАВОЛ: Бугунги кунда баъзилар автосалонлардан шартнома олиб, бошқасига маълум бир маблағ эвазига сотмоқдалар. Шу иш жоизми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Йўқ, бу иш шаръан жоиз эмас. Чунки биринчидан, бу ерда бир қарашда шартноманинг ўзи сотилаётганга ўхшаб кўрингани билан, аслида шартнома предмети бўлган машина савдо моли бўлиб, унга қилинадиган тўлов шартнома эгасининг номидан амалга оширилади ва машина ҳам унинг номига чиқади. Яъни сотувчи ҳали қўлига кирмаган машинани устига фойда қўйиб сотади. Бу иш эса, шаръан жоиз эмасдир.

Бу ҳақида фуқаҳоларимиз шундай дейдилар:
( لَا بَيْعُ الْمَنْقُولِ ) أَيْ لَا يَصِحُّ لِنَهْيِهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنْ بَيْعِ مَا لَمْ يُقْبَضْ ، وَلِأَنَّ فِيهِ غَرَرَ انْفِسَاخِ الْعَقْدِ عَلَى اعْتِبَارِ الْهَلَاكِ (البحر الرائق)
Яъни: “Кўчар мол-мулкларни савдоси уларни қўлга киритишдан олдин жоиз эмасдир. Зеро, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам қўлга киритилмаган нарсанинг савдосидан қайтарганлар. Чунки, бу савдода сотилган нарса (харидор қўлига етиб боришидан олдин) ҳалок бўлиши яъни унга талофат етиши мумкинлиги эътиборидан, савдо келишуви бузилиши хавфи мавжуд” ("Баҳрур-роиқ" китоби).

Иккинчидан: машинага тўлов қилаётган шахс шартнома эгасининг номидан тўлов қилгани учун, машина ҳам шартнома эгасининг номига чиқади ва қачонки у нотариал идора орқали харидор номига ўтказиб бермагунича мулк ҳам унинг ихтиёрида бўлиб, харидор алданиб қолиш эҳтимоли мавжуд. Бу эса, шариатда ман қилинган ғарар – алдов устига қурилган савдо ҳисобланади.

Учинчидан: аксарият ҳолатларда бу каби шартнома сотувчилар бир нечта шартномани қўлга киритиб, уларни сотишга ҳаракат қилади. Масалан 134 млн 294 минг сўмлик автомашина устига шартномани олиб бергани учун 1200 доллар устама қўяди. Табиийки бу нарса автоулов нархининг ошишига сабаб бўлади. Сунъий равишда нархларни оширишдан Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам қайтарганлар:
عن عبد الله بن عباس قال : "نَهَى رَسولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عليه وسلَّمَ أنْ يُتَلَقَّى الرُّكْبَانُ، ولَا يَبِيعَ حَاضِرٌ لِبَادٍ. قُلتُ: يا ابْنَ عَبَّاسٍ، ما قَوْلُهُ: «لايَبِيعُ حَاضِرٌ لِبَادٍ»؟ قَالَ: لا يَكونُ له سِمْسَارًا" (رواه البخاري و مسلم).
Яъни: Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам карвондаги деҳқонларнинг йўлига пешвоз чиқиб, уларни бозорга киритмасдан маҳсулотларини арзон сотиб олиб, кейин шаҳар аҳолисига қиммат нархда сотишдан қайтардилар ва “Шаҳарлик киши ташқаридан келган одам учун сотувчилик қилмасин”, дедилар. Мен сўрадим: Эй, Аббоснинг ўғли, у зотнинг: “Шаҳарлик киши ташқаридан келган одам учун сотувчилик қилмасин” деганларининг маъноси нима? Шунда, у деди: “Унга даллоллик қилмасин” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).
Демак, ушбу ҳадиси шариф ҳукмига кўра, нарх-навони сунъий равишда оширишдан қайтарилган. Бу ишда кароҳият бор.
Шуларни эътиборга олган ҳолда автомашина сотиб олиш учун тузилган шартномани сотиш шаръан ножоиздир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
🕋 Судайс янги лавозимга тайинланди,
Ҳаж вазирига эса қўшимча вазифа юкланди

🌙 2023 йил 8 август куни Саудия Арабистони Вазирлар Маҳкамаси қошида Масжидул ҳаром ва Масжидун Набавийдаги диний ишлар бўйича мустақил аппарат фаолияти йўлга қўйилди. Ушбу аппаратга Шайх Абдурраҳмон Судайс раҳбар этиб тайинланди. Бу ҳақда "Саудия хабарлари" интернет нашри хабар берди.

🕌 Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа эгаллаб турган вазифасидан ажралмаган ҳолда Масжидул Ҳаром ва Масжидун Набавий ишларини умумий назорат қилиш бўйича Бош бошқарма бошқарув кенгаши раиси этиб тайинланди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz / @muslimuzportal / @Muftiy_Nuriddin_domla
@diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диний_савол_жавоб

Эркак ва аёл бир-бирига розилик берса никоҳ боғланиб қоладими?

Муҳаммад Айюб домла ҲОМИДОВ

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
144 O'zim ham molim ham Alloh
muslim.uz
📗 Ўзим ҳам, молим ҳам Аллоҳ ва Расулиники (Аудио)

#Расулуллоҳ_соллаллоҳу_алайҳи_васаллам_ҳаётларидан_лавҳалар:

▶️144

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
⤵️ ⤵️ ⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim
ХОТИННИ ОНАДАН УСТУН ҚЎЙИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Хотинни онадан устун қўйиш ҳақида динимизда нима дейилган?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Динимизда уларни бир-биридан устун қўйиш керак, деган гап йўқ. Бирининг ҳаққи деб иккинчисининг ҳаққини поймол қилинмайди. Чунки фарзанднинг она олдидаги бурчлари бор. Уларни жойига қўйишга у мажбур. Ҳадиси шарифда эркак кишида энг ҳақи кўп бўлган шахс онаси экани айтилади (Отанинг ҳам ҳаққи бундан кам эмас. Лекин ҳадиси шарифда меҳрибонлик кўрсатишга кўпроқ она ҳақли эканига урғу берилган).

Эр сифатида хотини олдида ҳам бурчлари бор: уни едириб ичириши, кийинтириши ва уй-жой билан таъминлаши керак.

Агар эркак инсоф билан, шариат ва адолат тарозусини ушласа, бу икки бурчни бажариш бир-бирига тўсиқ бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar