Muslim.uz
91.7K subscribers
18.2K photos
5.07K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🕋 Президентимизнинг Саудия Арабистонига ташрифи ва Умра ибодатидаги энг унутилмас лаҳзалар
🎬 (Тўлиқ видео)

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🌙 ТАНИҚЛИ УЛАМОЛАРНИНГ ТОШКЕНТ ШАҲРИ ЮНУСОБОД ТУМАНИДАГИ МАСЖИДЛАРГА ТАШРИФЛАРИ

Эртага, 22 август куни юртимизнинг бир гуруҳ таниқли уламолари Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги масжидларга ташриф буюриб Пешин ва Хуфтон намозларини жамоат билан бирга адо этиб, мўмин-мусулмонларга маърифий суҳбатлар қилиб берадилар.

Қуйида уламолар ва намозларга бориладиган масжидлар рўйхати билан танишишингиз мумкин:

🕌 “Минор” масжидига:
☀️ Пешинга Ҳомиджон домла Ишматбеков;
🌃 Хуфтонга Жалолиддин домла Ҳамроқулов;

🕌 "Мирза Юсуф” масжидига:
☀️ Пешинга Иброҳимжон домла Иномов ;
🌃 Хуфтонга Абдуллоҳ домла Ғуломов;

🕌 "Кулол-қўрғон” масжидига:
☀️ Пешинга Исҳоқжон домла Бегматов;
🌃 Хуфтонга Қосимжон домла Каримов;

🕌 “Камолиддин Ориф ал-Бухорий” масжидига:
☀️ Пешинга Ҳабибуллоҳ домла Абдураззоқов;
🌃 Хуфтонга Раббимқул домла Муҳаммадиев;

🕌 “Масжидул хайр” масжидига:
☀️ Пешинга Муҳаммадамин домла Алихонов;
🌃 Хуфтонга Ҳасан домла Қодиров;

🕌 “Муҳаммад Носир ҳожи” масжидига:
☀️ Пешинга Абдуқаххор домла Юнусов;
🌃 Хуфтонга Бахтиёр домла Сатторовлар ташриф буюрадилар.

🤲 Аллоҳ таоло уламоларимизнинг суҳбатларини манфаатли ва давомли қилсин!

#УЛАМОЛАР_ТАШРИФИ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Янгиликлар
“Жумадан жумагача” муҳим хабарларнинг қисқача тафсилоти (21-08-2022)

💻 “Жумадан жумагача” рукни орқали muslim.uz сайтида эълон қилинган энг муҳим хабарларнинг қисқача шарҳи билан танишиш мумкин.

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
САЖДАИ ТИЛОВАТНИ ЭШИТГАН ОДАМ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Саждаи тиловатни эшитган киши дарҳол сажда қилиши шартми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Сажда оятини эшитган ёки ўқиган заҳоти сажда қилиш вожиб эмас. Лекин саждани кечиктирмай, дарҳол қилиш афзалдир. Имом Таҳовий, саждани кечиктиришни (танзиҳий) макруҳ деганлари ҳам ривоят қилинган. ("Ал-Баҳрур-роиқ" китоби).
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ИККИ ХУТБА ОРАСИДАГИ ДУО
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Икки хутба орасидаки дуо қандай қилинади, қўл очилмайдими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Икки хутба орасида дуо йўқ. Икки хутба орасида қўл очиб дуо қилишга далиллар собит бўлмаган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тирик кишига ҳам Қуръонни савобини бағишласа бўладими?

Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
🌙 ТАНИҚЛИ УЛАМОЛАРНИНГ ТОШКЕНТ ШАҲРИ ЮНУСОБОД ТУМАНИДАГИ МАСЖИДЛАРГА ТАШРИФЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Эртага, 23 август куни юртимизнинг бир гуруҳ таниқли уламолари Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги масжидларга ташриф буюриб Пешин ва Хуфтон намозларини жамоат билан бирга адо этиб, мўмин-мусулмонларга маърифий суҳбатлар қилиб берадилар.

Қуйида уламолар ва намозларга бориладиган масжидлар рўйхати билан танишишингиз мумкин:

🕌 “Умар ибн Хаттоб” масжидига:
🌃 Хуфтонга Исҳоқжон домла Бегматов;

🕌 "Омина” масжидига:
☀️ Пешинга Иброҳимжон домла Иномов;
🌃 Хуфтонга Абдуллоҳ домла Ғуломов;

🕌 "Юнусобод” масжидига:
☀️ Пешинга Муҳаммадамин домла Алихонов;
🌃 Хуфтонга Зиёвуддин домла Мирсодиқов;

🕌 “Юнусобод Оқ тепа” масжидига:
☀️ Пешинга Ҳабибуллоҳ домла Абдураззоқов;
🌃 Хуфтонга Раббимқул домла Муҳаммадиевлар ташриф буюрадилар.

🤲 Аллоҳ таоло уламоларимизнинг суҳбатларини манфаатли ва давомли қилсин!

#УЛАМОЛАР_ТАШРИФИ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Ўзгаларга ҳавас қилган одам улардаги яхши хислатларни ўзлаштиришга ҳаракат қилади...

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар:“Фақат икки кишига ҳавас қилинади: (Биринчиси шундай) кишики, Аллоҳ унга мол-дунё беради ва у бойлигини ҳақ йўлда сарфлайди. (Иккинчиси шундай) кишики, Аллоҳ унга ҳикмат ато этади ва у ўша билан ҳукм қилади, уни (бошқаларга) ўргатади” (Имом Бухорий, Имом Муслим ва Ибн Можа ривоят қилган).

Ўзгаларга ҳавас қилган одам улардаги яхши хислатларни ўзлаштиришга ҳаракат қилади, уларга ато этилган неъматларнинг ўзига ҳам берилишини Аллоҳдан сўрайди, бу йўлда ҳаракат қилади. Шу билан яхшилик йўлида бўлади, эзгуликка интилиб яшайди.

Батафсил: https://old.muslim.uz/index.php/maqolalar/item/33257

Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🕌Диний-маърифий суҳбатлар Юнусобод тумани масжидларида давом этди

Шу кунларда бир гуруҳ уламо ва таниқли имом-хатиблар пойтахтимизнинг бир қанча туман ва масжидларида бўлиб, жамоатга илмий-маърифий суҳбат қилиб бермоқдалар. Ана шундай манфаатли мулоқот бугун, 22 август куни ҳам давом этди.

🌙 Бу сафар юртимизнинг бир гуруҳ таниқли уламолари Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги масжидларга ташриф буюриб пешин ва хуфтон намозларини жамоат билан бирга адо этиб, мўмин-мусулмонларга маърифий суҳбатлар қилиб бердилар...

➡️ Батафсил: https://old.muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/33264

#УЛАМОЛАР_ТАШРИФИ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Ҳусни хулқ – тоатлар ичида энг афзали

Жобир ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Албатта, сизларнинг ичингизда менга энг маҳбуброғингиз ва қиёмат кунида менга энг яқин ўтирадиганингиз ахлоқи энг гўзалроғингиздир. Албатта, сизларнинг ичингизда менга энг ёқмайдиганингиз ва қиёмат кунида мендан энг узоқда бўладиганингиз кўп гапирадиганлар, катта гапирадиганлар ва мутакаббирлардир” (Имом Термизий ривояти).

Абу Дардо разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Пайғамбар алайҳиссалом айтдилар: “Қиёмат кунида мўмин кишининг тарозусида ҳусни хулқдан кўра оғирроқ нарса бўлмайди. Албатта, Аллоҳ таоло фаҳш сўзлар билан сўкувчи кишини ёқтирмайди” (Имом Термизий ривояти).

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Дарҳақиқат, киши чиройли хулқи билан тунлари қоим, кундузлари соим бўлганнинг даражасини топади” (Шайхайннинг шартига кўра саҳиҳ).
Имом Абдуллоҳ ибн Муборак раҳимаҳуллоҳ “ҳусни хулқ”нинг тафсирини қисқача қилиб: очиқ юзлик, яхшилик улашиш ва азият беришдан тийилиш, деганлар.

Манба: https://t.iss.one/tuhur

Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#Қиёмат #ҳусни_хулқ #Аллоҳ #мўмин
ГЎШТНИ ҲАЛОЛЛИГИНИ БИЛМАСАК ҲАМ "БИСМИЛЛАҲ" ДЕБ ЕЯВЕРИЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Одатда тушлик вақтида кўчадаги ошхоналарда овқатланишга тўғри келади. Лекин гўшт ҳалол сўйилган-сўйилмаганини билмаймиз. Шундай шароитда ошхона ишчиларидан гўшт ҳалолми деб сўраб қўйиш керакми, ёки овқатни "Бисмиллаҳ" деб еявериладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Гўштни ҳалол бўлиши учун сўйилаётганида Бисмиллаҳ айтилиши керак. Еяётган вақтда Бисмиллаҳни айтиш кифоя эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Лайлатул қадр кечасини олдиндан айтиш имкони борми?

Саидаҳмад домла Сайдаралиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
АЁЛИМДАН ҚУРЪОННИ ЎРГАНСАМ БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Aёлим Қуръонни яхши билади. Ундан Қуръон ўқишни ўргансам бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Зарурий билимларни ўрганишда катта-кичик, ака-ука, эр-хотин кабилар аҳамиятли эмас. Балки, Қуръони каримни ўрганишга ўхшаш ибодатда зарур бўлувчи илмларни имкон қадар тезроқ ўрганиш лозим. Ҳатто ўз аёлидан, фарзандидан, набирасидан ҳам киши ўрганиши жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
66-дарс: Қуръон ўқишни ўрганамиз (Воқеа сураси 1-26 оятлар)

Устоз Жаҳонгир қори Неъматов

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Қуръон
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Пешқадамлар — "Дуоси ижобат саҳоба "
13-сон

Нўъмонхон Яҳёхон, 
Тошкент ислом институти талабаси

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#пешқадамлар
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Долзарб мавзудаги маърифий суҳбатлар бугун ҳам давом этди

Аллоҳ таоло «Оли Имрон» сурасида: «Сизлардан яхшиликка чақирадиган, амри маъруф-наҳйи мункар қиладиган бир уммат бўлсин. Ана ўшалар, ўзлари нажот топгувчилардир», дея мараҳамат қилади.

Уламоларимиз бу оятларни шарҳлаб бундай дейдилар: Аллоҳга ҳақиқий иймон келтирган ва унинг йўлида ҳақиқий биродар бўлган жамоа яхшиликка чақирадиган, амри маъруф-наҳйи мункар қиладиган умматдир. Амри маъруф–наҳйи мункар ишлари яхши йўлга қўйилган жамиятдагина яхшилик ёмонлик қилишдан осон бўлади. Ҳақиқат ботилдан устун, адолат зулмдан устун туради. Агар бу уммат бошқа фарзлар қатори ушбу фарзни ҳам ўз ўрнида адо қилса, бахт-саодатга эришади...
Батафсил: https://old.muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/33271

#УЛАМОЛАР_ТАШРИФИ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar