Muslim.uz
92.3K subscribers
18.2K photos
5.08K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
🕌 Муфтий ҳазратлари водий йўлидаги масжид очилишига ташриф буюрдилар (фотолавҳа)

Бугун, 16 март куни Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳрида қайтадан бунёд этилган “Хонобод” жомеси фойдаланишга топширилди.


🌙 Маросимда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари иштирок этдилар. Муфтий ҳазратлари масжид қуриш ниҳоятда савобли амал эканини таъкидлаб, қурилиш ишларига ҳисса қўшган барча юртдошларимиз ҳаққига дуо қилдилар.

🕌 Шунингдек, муфтий ҳазратлари Набий соллаллоҳу алайҳи вассаламнинг “Ким Аллоҳ таоло учун бир масжид қурса, Аллоҳ унинг учун жаннатда бир уй қуради”, (Имом Муслим ривояти), деган мазмундаги ҳадиси шарифни шарҳлаб бердилар...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🤲 ДУОИМИЗ ҚАБУЛ БЎЛГАН КУН

🤲 «Менга дуо қилинг ва сизга ижобат қилурман...» деб бандаларини дуо қилишга буюрган ва ижобат этишининг хушхабарини берган Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсин.

🔸Албатта, дуо ҳар бир мўмин-мусулмон банданинг қуролидир. Қурол ғанимни енгишда қанчалик муҳим бўлса, дуо ҳам мўмин учун балолар ва мусибатларга қарши туришида зарурдир.

🔸Шу сабабли, бугун юртимиз ҳудудида узлуксиз давом этаётган ёғингарликлар оқибатида ўлкамизнинг қатор вилоятларида сел келиши хавфининг юзага келаётгани, айрим хонадонларга зарар ва талафот ҳам етаётгани учун юртимиздаги жоме масжидларда Аллоҳ таолодан бу ёғингарчиликларнинг салбий оқибатларидан паноҳ ва яхшиликларга сабабчи бўлишини сўраб дуо қилиш бошланди.

🕌 Айниқса, 16 март куни пешин намозида мамлакатимиздаги барча жоме масжидларда ёғингарчиликлар оқибатларидан паноҳ ва яхшиликларга сабабчи бўлиш (истисҳо) дуоси ўқилди.

🤲 Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки,
Ўзи қилган дуоларимизни қабул этиб, бугун эрта тонгдан осмонни қоплаб келган қора булутлар, қилинган дуолар сабабли тарқалиб, ўз ўрнини инсон қалбини нурафшон қиладиган қуёшга бўшатиб берди, булутлар тарқаб кетди!
Меҳрибон Роббимиз ёғаётган ёмғирни устимизга эмас, қир-адирларга, водийлар бағрига ва дарахтзорларга ёғдирсин. Ризқимизни мўл, ҳосилимизни баракали қилсин!

#дуо #истисҳо
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари:
Аллоҳим ёмғирни раҳмат қилгин, офат қилмагин!

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
57-дарс: Қуръон ўқишни ўрганамиз (Ясин сураси 55-61 оятлар)

Устоз Жаҳонгир қори Неъматов

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Қуръон
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕌 Муфтий ҳазратлари водий йўлидаги масжид очилишига ташриф буюрдилар

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Baroat_kechasi
⚡️Эслатма! Шаъбон ойининг 14-дан 15-га ўтар кечаси энг фазилатли тунлардан бири Бароат кечасидир. (Милодий ҳисобда 2022 йил 17 мартдан 18 мартга ўтар кечасига тўғри келади иншааллоҳ)

🔗 Улашинг: @diniysavollar |@muslimuzportal | @mp3muslim
#ЭЪЛОН

Бу йилги Бароат кечаси милодий 17 март пайшанбадан 18 март жумага ўтар кечасига тўғри келмоқда!

Бароат кечасини зикр, дуо ва турли ибодатлар билан бедор ўтказиш мустаҳаб амаллардан саналади.

Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиган ҳадисда “Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Шаъбон ойи ярмидаги кечада Аллоҳ таоло қараб кўриб, жамики махлуқотларини мағфират қилур. Бундан мушрик ёки хусуматчи мустаснодир”, дедилар (Имом Ибн Ҳиббон “Cаҳиҳ”ида, шунингдек, Имом Табароний ва Имом Байҳақийлар ривоят қилишган).

ШАЪБОН ОЙИНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ ҲАҚИДА БАТАФСИЛ

Аллоҳ таоло ҳаммамизни Ўзи рози бўладиган амалларга муваффақ айласин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗
Улашинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бароат кечаси қандай кеча ?

⚡️Эслатма! Шаъбон ойининг 14-дан 15-га ўтар кечаси энг фазилатли тунлардан бири Бароат кечасидир. (Милодий ҳисобда 2022 йил 17 мартдан 18 мартга ўтар кечасига тўғри келади иншааллоҳ)

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar