Muslim.uz
91.6K subscribers
18.2K photos
5.06K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
Китобдан яхшироқ дўст йўқ жаҳонда
Ғамхўринг бўлгай у ғамгин замонда
У билан қол танҳо ҳеч бермас озор
Жонингга юз роҳат беради такрор

Абдураҳмон Жомий

Ислом дини илму маърифатга тарғиб қилувчи диндир. Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)га нозил қилинган дастлабки оятларда илм олишга ундаш маъноси борлигининг ўзи ҳам, Ислом илму маърифат дини эканлигининг ёрқин далилидир:

"Ўқинг (эй, Муҳаммад! Бутун борлиқни) яратган зот бўлмиш Раббингиз исми билан!” (Алақ,1).
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Audio
▶️ Мўминлар биродардирлар
📀Муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари

#Илм_суҳбатлари
#Нуриддин_домла_Холиқназаров
#муфтий
➡️ "Гулистон" жоме масжидидаги суҳбатдан лавҳа (24-12-2021)

Улашинг⤵️⤵️⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
#Ғафлатда_қолманг! Бароат кечаси: тақдирлар, воқеа-ҳодисалар, қисматлар белгиланади

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
РАМАЗОНДА ТЎЙ ҚИЛИНМАЙДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Рамазон ойида тўй қилинмайди дейишади, шу гап қанчалик тўғри?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Рамазон ойи Қуръон тиловати ва ибодат мавсуми бўлганидан бу ойда тўй қилиш бизнинг диёрларда урф бўлмаган. Чунки тўйнинг ўзига яраша машаққати бўлади. Рамазон ойида тўй қилиш шаръий далилларда ман қилинмаган бўлсада, Рамазонда кундуз куни одамларга таом тортиш жоиз, эмас. Унда таом қўйган ҳам, кундузида уни еган ҳам гуноҳкор бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ТУТМАГАН РЎЗАЛАРИМНИ ҚАНДАЙ АДО ЭТАЙ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мен, қизлик пайтим — 17 ёшдан бери рўза тутаман. Лекин рўза балоғат ёшига етгандан кейин тутилиши керак. Рўза фарз ҳисобланади. Энди шунча йил тутмаган рўзаларимни фарзини қандай адо этай?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аёл киши ҳайз кўра бошлаган пайтдан балоғатга етган ҳисобланади. Уни билмаса, 9 ёшдан деб ҳисоблайди. Ҳар йилига 30 кун қазо рўза тўғри келади. Бўлиб-бўлиб тутиш ҳам жоиз, асосан йилнинг салқин пайтларида тутсангиз осон бўлади. Ниятида ِ"Фалон йилнинг Рамазон рўзаси қазосини тутишни ният қилдим", — дейсиз.

Қазо рўзаларни тутиш учун ниятни тонг отмасдан аввал қилиш шарт. Қазода ҳам саҳарлик қилиш суннат. Кечаси тура олишига кўзи етмаса, эртаси кун қазо рўзаси учун қуёш ботганидан кейин, ухлаш олдидан ният қилиб ётиши ҳам жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
🌙 ТАНИҚЛИ УЛАМОЛАРНИНГ ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ МАСЖИДЛАРГА ТАШРИФЛАРИ ДАВОМ ЭТАДИ

Бугун, 15 март куни юртимизнинг бир гуруҳ таниқли уламолари Тошкент шаҳрининг Олмазор, Чилонзор, Шайхонтоҳур, Юнусобод ва Яшнобод туманларидаги масжидларга ташриф буюриб Пешин ва Хуфтон намозларини жамоат билан бирга адо этиб, мўмин-мусулмонларга маърифий суҳбатлар қилиб берадилар.

Қуйида уламолар ва намозларга бориладиган масжидлар рўйхати билан танишишингиз мумкин:

🕌 “Мевазор” масжидига:
☀️ Пешинга Иброҳимжон домла Иномов;
🌃 Хуфтонга Ҳабибуллоҳ домла Абдураззоқов;

🕌 “Тўлқин Акром ўғли” масжидига:
☀️ Пешинга Исҳоқжон домла Бегматов;
🌃 Хуфтонга Саҳобиддин домла Сатимов;

🕌 "Новза” масжидига:
☀️ Пешинга Абдуллоҳ домла Ғуломов;
🌃 Хуфтонга Жалолиддин домла Ҳамроқулов;

🕌 "Бўта бува” масжидига:
☀️ Пешинга Зиёвуддин домла Мирсодиқов;
🌃 Хуфтонга Раббимқул домла Муҳаммадиев;

🕌 “Оқлон” масжидига:
☀️ Пешинга Собиржон домла Рустамов;
🌃 Хуфтонга Исмоил Муҳаммад Содиқ;

🕌 “Умар ибн Хаттоб” масжидига:
☀️ Пешинга Бахтиёр домла Саттаров;
🌃 Хуфтонга Мансур домла Даминов;

🕌 “Ислом ота” масжидига:
☀️ Пешинга Муҳаммадраҳим домла Абдуқодиров;
🌃 Хуфтонга Йўлдашали домла Каримовлар ташриф буюрадилар.

🤲 Аллоҳ таоло уламоларимизнинг суҳбатларини манфаатли ва давомли қилсин!

Ташрифлар ва маърифий суҳбатларни сайт ҳамда ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг.

#УЛАМОЛАР_ТАШРИФИ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Тақдирлаш #Хатм #Қорилар

▪️ Хушхабар: 2 нафар қори талаба 30 пора Қуръони каримни бир кунда тўлиқ ёддан ўқиб берди

▫️ Тошкент ислом институти 1-курс талабалари Убайдуллоҳ қори Ҳабибуллаев ва Баҳодир қори Иброҳимов 30 пора Қуръони каримни бир кунда, бир ўтиришда ёддан ўқиб берди. Шунингдек, 3-курс талабаси Муҳаммад Амин Абдупаттаев Ан-Нуқоя- النقاية китоби матнини ёддан ўқиб топширди.

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/28749

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
ЖАБРОИЛ АЛАЙҲИССАЛОМ НАМОЗНИ ЎРГАТИШЛАРИ
#намоз

886-CАВОЛ: Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи вассаламга Жаброил алайҳиссалом намозни ўргатганларида Мерож ва Исро кечалари бўлмаган эдими? Яъни, 5 маҳал намоз фарз бўлмаган эдими? Неча маҳал намоз ўқир эдилар.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Исро ва Меърож кечасида намоз фарз бўлгандан кейин Жаброил алайҳиссалом Пайғамбаримиз алайҳиссаломга Байтуллоҳнинг ёнида икки кун кетма-кет (пешин намозидан бошлаб) намозларни ўқиб бердилар. Биринчи куни намозларнинг аввалги вақтида, иккинчи куни кейинги вақтида. Намозлар мана шу аввалги ва охирги вақт оралиғида ўқилишини билдирдилар. Ҳар икки кунда шомни қуёш ботгандан кейин дарров ўқидилар.

عن بن عمر قال لما فرضت الصلاة نزل جبرائيل عليه السلام
على النبي صلى الله عليه وسلم فصلى به الظهر وذكر المواقيت ... (رواه الدارقطني)

Ибн Умар разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: "Намоз фарз қилинганда Жаброил алайҳиссалом Пайғамбар алайҳиссаломга келдилар. Пешинни ўқиб бердилар ва (намоз) вақтларини айтиб бердилар...." (Имом Дорақутний ривояти).

Бу воқеагача ибодатлар биз билган 5 вақт намоз шаклида бўлмаган.

Тафсири Табарийда шундай келтирилади:

قال قتادة رحمه الله : " كان بدءُ الصيام أمِروا بثلاثة أيام من كل شهر ، وركعتين غدوة ، وركعتين عشية " . "تفسير الطبري"

"Қатода раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Рўзани бошланишида (яъни фарз бўлишидан аввал) ҳар ойда уч кун тутишга ва икки ракат тонгда, икки ракат кечки пайт намозга буюрилдилар".
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диний_савол_жавоб

Мусофирлар пешин, аср ва шом намозларининг кириш ва чиқиш вақтини қандай аниқлайди?

Муҳаммад Айюб домла ҲОМИДОВ

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Жонлиқ сўйишда "Бисмиллаҳ"ни унутиб қўйишликнинг ҳукми нима?"

"Маърифий суҳбатлар” кўрсатувини тўлиқ
кўриш учун

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диний_савол_жавоб

Тирноққа лак суртса таҳорат кетадими?

Муҳаммад Айюб домла ҲОМИДОВ

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram


@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
56-дарс: Қуръон ўқишни ўрганамиз (Ясин сураси 48-54 оятлар)

Устоз Жаҳонгир қори Неъматов

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Қуръон
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Audio
▶️ Нурдан бўлган минбарларга лойиқ зотлар
📀Муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари

#Илм_суҳбатлари
#Нуриддин_домла_Холиқназаров
#муфтий
➡️ "Гулистон" жоме масжидидаги суҳбатдан лавҳа (24-12-2021)

Улашинг⤵️⤵️⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🌙 ТАНИҚЛИ УЛАМОЛАРНИНГ ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ МАСЖИДЛАРГА ТАШРИФЛАРИ ДАВОМ ЭТАДИ

Бугун, 16 март куни юртимизнинг бир гуруҳ таниқли уламолари Тошкент шаҳрининг Яккасарой ва Миробод туманларидаги масжидларга ташриф буюриб Пешин ва Хуфтон намозларини жамоат билан бирга адо этиб, мўмин-мусулмонларга маърифий суҳбатлар қилиб берадилар.

Қуйида уламолар ва намозларга бориладиган масжидлар рўйхати билан танишишингиз мумкин:

🕌 “Усмон бин Мазъун” масжидига:
☀️ Пешинга Иброҳимжон домла Иномов;
🌃 Хуфтонга Мансур домла Даминов;

🕌 “Яккасарой” масжидига:
☀️ Пешинга Исҳоқжон домла Бегматов;
🌃 Хуфтонга Ҳасан домла Қодиров;

🕌 "Раҳимжон ота” масжидига:
☀️ Пешинга Абдуллоҳ домла Ғуломов;
🌃 Хуфтонга Муҳаммадраҳим домла Абдуқодиров;

🕌 "Қўйлиқ ота” масжидига:
☀️ Пешинга Йўлдашали домла Каримов;
🌃 Хуфтонга Хасанхон домла Абдумажитов;

🕌 “Валихўжа ўғли Норхўжа” масжидига:
☀️ Пешинга Саҳобиддин домла Сатимов;
🌃 Хуфтонга Асрориддин домла Хушназаров;

🕌 “Гўзал” масжидига:
☀️ Пешинга Раббимқул домла Муҳаммадиев;
🌃 Хуфтонга Муродуллоҳ домла Хуназаровлар ташриф буюрадилар.

🤲 Аллоҳ таоло уламоларимизнинг суҳбатларини манфаатли ва давомли қилсин!

Ташрифлар ва маърифий суҳбатларни сайт ҳамда ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг.

#УЛАМОЛАР_ТАШРИФИ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ТАЪЗИЯ
ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Шукурилло Умаровнинг акалари Ҳақберди Умаровнинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло марҳумнинг барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин. Охиратлари обод бўлсин. Фарзандлари ва барча яқинларига чиройли сабр берсин!

Марҳумнинг жаноза намози бугун соат 14:00да Самарқанд вилояти Ургут туманининг Алгар қишлоғида бўлиб ўтади.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🤲 МАСЖИДЛАРДА ЁҒИНГАРЧИЛИКЛАР ОҚИБАТЛАРИДАН ПАНОҲ ВА ЯХШИЛИКЛАРГА САБАБЧИ БЎЛИШ ДУОСИ ЎҚИЛАДИ – ИСТИСҲО

Ўзбекистон Республикаси Гидрометереология хизмати хабарига кўра, шу йилнинг 16–19 март кунлари юртимиз ҳудудида узлуксиз давом этаётган ёғингарликлар оқибатида, Республикамизнинг 10 та вилоятида сел келиш хавфи мавжудлиги эълон қилинди.

🌙 Маълумки, Ислом дини манбаларида ҳар бир ҳолат учун – яхши-ёмон кунлар, хурсандчилик-мусибатли дамларда ўзига хос дуоларни ўқиш ҳақида баён этилган. Ҳақ таолодан шу кунларда юртимизда бўлаётган ёғингарчиликларнинг салбий оқибатларидан паноҳ ва яхшиликларга сабабчи бўлишини сўраб, вақтли намозларда, хусусан, бугун 16 март куни пешин намозида мамлакатимиздаги барча жоме масжидларда ёғингарчиликлар оқибатларидан паноҳ ва яхшиликларга сабабчи бўлиш дуоси (ИСТИСҲО) ўқилади.

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🕌 Муфтий ҳазратлари Оҳангарон шаҳридa қайта қурилган “Хонобод” жоме мaсжиди очилишида иштирок этадилар

2022 йил 16 март куни
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари 📍 Тошкент вилояти Оҳангарон тумани Оҳангарон шаҳридa жойлашган “Хонобод ” жоме масжидининг янгидан бунёд этилган иншоотининг очилиш маросимида қатнашадилар.

🔸Ушбу жоме масжид ҳомийлар маблағи ва ҳашар йўли билан бунёд этилди.

Бугунги кунга келиб ушбу жоме масжиднинг янги биносини қайта қуриш ва таъмирлаш ишлари тўлиқ якунланиб, мўмин-мусулмонлар фойдаланиши учун тайёр ҳолатга келтирилди.

Ташриф тафсилотларини сайт ва ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз орқали кузатиб боринг!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @vaqfuz | @diniysavollar
🌙 БУГУН ОНЛАЙН-ТАЖВИД ДАРСЛАРИ БЎЛИБ ЎТАДИ

🔸 16 март куни, соат 14:00 да (Тошкент вақти билан)
тажвид устози ва ижоза соҳиби – Жаҳонгир қори Неъматов онлайн-тажвид дарсларининг 61-машғулоти ўтказилади. Унда Қуръони каримнинг 55-сураси бўлмиш 🌙 "АР-РОҲМАН" сурасиннинг 31-45 оятлари ўқиш қоидалари ўргатилади.

Дарсларини ижтимоий тармоқларимиз орқали тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal

Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCQGFSBrqwBCKY5SYk_6wm7A

Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/

📞 Ўз қироатларини текширмоқчи бўлганлар жонли эфир вақтида 97-760-70-49 рақамли телефонга қўнғироқ қилишлари мумкин

#ОНЛАЙН_ТАЖВИД
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Дуо #Ёмғир #Истисҳо

▪️ ИСТИСҲО - Ёмғир тинишини сўраш дуоси

▫️ “اللَّهمَّ حوالَينا ولا علَينا ، اللَّهمَّ على الآكامِ والظِّرابِ ، وبُطونِ الأوديةِ ، ومَنابتِ الشَّجرِ”

▫️Ўқилиши: “Аллоҳумма ҳаваалайна ва лаа ъалайнаа. Аллоҳумма ъала-л-аакаами ваз-зироби ва бутуни-л-авдияти ва манаабити-ш-шажар”.

▫️Маъноси: “Эй Аллоҳ, устимизга эмас, атрофимизга ёғдир. эй Аллоҳ, тепаликларга, қир-адирларга, водийлар бағрига ва дарахтзорларга ёғдир”.


🎤 Ҳабибуллоҳ қори Олимжонов, Тошкент ислом институти талабаси

HD:
👉 https://youtu.be/R6CoFy-x5XM

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram