Muslim.uz
91.6K subscribers
18.2K photos
5.07K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
Бақара – Мадинада нозил қилинган энг аввалги сурадир. Суранинг бошидаги тўрт оят мўминлар ҳақида, ундан кейинги икки оят кофирлар ҳақида ва улардан кейинги ўн уч оят мунофиқлар ҳақида нозил бўлган. Бақара сураси Қуръони каримдаги энг узун сурадир. Энг узун оят ҳам айнан мазкур сурада бўлиб, у қарз ҳақидаги 282-оятдир. Бу оят тўлиқ бир бетни ташкил этади. Бақара сурасини доим ўқиб юрган кишиларга Аллоҳнинг изни билан сеҳру жоду таъсир қилмайди...
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/25787

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM

#Диний_савол_жавоб

Машинани 10 минг доллорга олиб, 12 мингга бўлиб тўлашга сотса бўладими?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Балоларни_кетказувчи_ғам_ташвишлардан_халос_этувчи_дардларга_шифо_бўлувчи_калима

Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ – жаннат эшикларидан бири.
ألا أدلك على باب من أبواب الجنة قال: وما هو؟ قال: لا حول ولا قوة إلا بالله

Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу айтадилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сени жаннат эшикларидан бир эшикка далолат қилайинми?” дедилар. Мен: “У нима?” деб сўрадим. Набий алайҳиссалом: “Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ”, дедилар" (Имом Табароний ривояти).

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ассалому алайкум мен 1 йил олдин намоз ўқишни ўрганиб намоз ўқишни бошладим яқинда бир муддат бетоб бўлиб кўп намозларим қазо бўлиб қолди. Аввал намозга муҳаббатим кучли эди ҳозир негадир намозга бўлган меҳрим тушиб қолди шайтон мени елкамга шунчалик миниб олганми деб қўрқяпман нима қилсам яна намозга муҳаббатим кучаяди илтимос жавоб берсангиз.

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом. Кўпроқ китоб ўқинг, олимларнинг суҳбатини эшитинг, жамоат билан намоз ўқинг, намозни қолдирмай ўқийдиган кишилар билан дўст бўлинг. Намоз ўқишнинг савоби ва намозни тарк қилишнинг гуноҳи ҳақида кўпроқ ўқинг. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗
Улашинг: @diniysavollar
#Бир_савол_сўрасам: АЁЛ КИШИ СОЧИНИНГ УЗУНЛИГИ КЎКРАГИНИ ЁПИШИ КЕРАК-МИ?

Кекса бувим йиқилиб, оёғи лат еди. Юролмай бир жойда ётиб қолди. Шунда онам иссиқда қийналмасин деб бувимнинг сочини калта қилиб кесиб қўйди. Лекин эшитишимча, аёллар сочи кўкрагини ёпадиган даражада узун бўлиши керак экан. Вафот этганда сочи калта бўлиб кетмаслиги керак экан. Шу гап қанчалик тўғри?

❗️ Эрлари бўлса, ўша кишининг рухсати ила бўлади. Зарурий ҳолатларда аёл киши ғусл ва баъзи бир нарсаларга қийналган ҳолатларда қисқартириш жоиз. Қиёматда қайта тирилганида эркагу аёл ялонғоч бўлади. Шундан баъзи кишилар ижтиҳод қилиб аёлнинг сочлари узун бўлса, кўкракларини тўсиб туриши керак, деганлар. Уламолар аёл киши сочини кесишига рухсат берганлар, фақат қулоқ юмшоғидан юқори бўлиб кетмаслиги керак эканлигини таъкидлаганлар. Соч зарарланганида парвариш учун, эр талаб қилганида кесиш жоиз. Аммо бошқа ҳолатларда узун бўлиши афзал албатта. Валлоҳу аълам!

Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Етти_кунга_етти_китоб
#Тасаввуф_ҳақида_тасаввур:
САМОЪ. МАДАД СЎРАШ. ЎЗАРО АНГЛАШУВ ЗАРУР.

САМОЪ

«Самоъ» сўзи арабча бўлиб, «эшитиш» маъносини англатади. Бу сўз тасаввуфга хос истилоҳлардан бирига айланиб қолган. Тасаввуфда «самоъ» сўзи зикр ёки зикрга оид нарсаларни эшитишга ишлатилади.

Бунда зикр учун мусиқа, қўшиқ, шеър ва бошқа нарсаларни эшитиш кўзда тутилган. Турли омилларга кўра, сўфийлар орасида зикрни рақс тушиб туриб қилиш, мусиқа ила қилиш, турли шеърларни оҳанг ила айтиш, ёш болаларни гўзал кийимлар кийгизиб, ўртага ўтирғизиб қўйиб адо этиш каби ғалати одатлар пайдо бўлган. Бунга асосан сунний тасаввуфга бегона бўлган унсурлар сабаб бўлган. Баъзи бир боҳисларнинг таъкидлашларича, чет эллардаги ва бошқа динлардаги тоифалар сабаб бўлган ҳолатлар ҳам бор.

Доктор Соиҳ Али Ҳусайн ўзининг «Ламаҳотун минат-тасаввуфи ва тарихиҳи» номли китобида қуйидагиларни ёзади:

«Тасаввуфнинг ёмон насибаларидан бири чегарасиз равишда бошқа маданиятлар, йўналишлар ва фикрларга очиқ бўлишдир. Ўшалар ўзи билан соғлом мантиқ ва тафаккурга тўғри келмайдиган турли нарсаларни олиб келганлар...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Бир_савол_сўрасам: ИМОМГА ҚАНЧА ЯҚИН ТУРИЛСА, ШУНЧА САВОБИ КЎП БЎЛАДИ-МИ?

Масжидда намоз пайти имомга қанча яқин қаторда ўтирса, шунча савоби катта, деб эшитгандим. Шу рост-ми?

❗️ Албатта, аввалги сафга савоб бор. Баро розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам сафнинг у бошидан бу бошигача орани тўғрилаб, елкаларимиз ва кўкракларимизни силаб чиқар ва: “Ихтилоф қилманглар, яна қалбларингиз ихтилоф қилиб қолмасин”, дер эдилар. Яна: “Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари биринчи сафларга саловот айтурлар”, дер эдилар” (Имом Абу Довуд, Имом Насоий ривоят қилганлар).

Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам сафларнинг тўғри бўлишига нафақат оғизда, балки амалда ҳам эътибор берганликлари баён этилмоқда. Сафнинг тўғрилигини кўриш билан кифояланмай, қўллари билан ҳам ушлаб, тўғрилаб чиқишлари шуни кўрсатади. Имомларимиз ҳам ушбу суннатга амал қилишлари керак.

Иккинчидан, сафдаги қинғир-қийшиқлик мусулмонларнинг қалбларидаги эгриликка ҳам сабаб бўлиб қолиши мумкинлиги баён қилинмоқда. Демак, мусулмонлар жамоат намозида сафни тўғри олиб, бир текис тутсалар, қалблари ҳам тўғри бўлади. Агар улар сафларини қинғир-қийшиқ тутсалар, қалблари ҳам эгри бўлиб қолади. Намоз ўқиб, жамоатда иштирок этганларнинг ҳоли шу бўлса, намоз ўқимай, жамоатга келмай юрганларнинг ҳоли қандай бўлишини ўзингиз билиб олаверинг!

Учинчидан, ҳадисда Аллоҳ биринчи сафда турганларга Ўз раҳматини нозил қилиши, фаришталарнинг уларнинг ҳаққига истиғфор айтиб, дуо қилишлари баён қилинмоқда. Демак, сафда турган намозхонлар ўзларига Аллоҳнинг раҳмати ёғилаётганини ва фаришталарнинг дуо қилаётганларини ҳис қилиб туришлари лозим. Бу қандай ҳам яхши ҳолат! Аллоҳнинг раҳматига, фаришталарнинг дуоларига лойиқ бўлмоқ ва уларга эришишга муваффақ бўлмоқ лозим! (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан) Валлоҳу аълам!

Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қуръони каримнинг арабчаси билан ўзбекча маънолар таржимасини ўқишнинг савоби бир хилми?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Диний_савол_жавоб
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
БАХТЛИ ОИЛА СИРИ

Кунларнинг бирида Қози Шурайҳ раҳимаҳуллоҳ ўзининг дўсти Фузайл раҳмутуллоҳи алайҳни учратиб қолди. Ҳол-аҳвол сўраб: "Уйинг тинчми?" деди. Шурайҳ унга: "Аллоҳга қасамки, қарийб 20 йилдан бери аёлим бирор марта кўнглимга ёқмайдиган иш қилгани йўқ", деди. Фузайл бундан ажабланиб: "Қандай қилиб, эй Шурайҳ", деди.

Солиҳ оилага совчи қўйдим. Никоҳ кечаси аёлимнинг солиҳа ва гўзал хулқли эканини кўрдим. Аллоҳ таолога солиҳа жуфт ҳалол ато этгани учун икки ракат шукр намозини ўқидим. Намозимни тугатиб ортимга қарасам, аёлим ҳам намозни тугатиб, Аллоҳга дуо қилаётган экан.

Уйдаги меҳмонлар, яқин қариндошлар кетишди. Иккимиз ёлғиз қолдик. Шунда аёлимга секин қўлимни узатдим. Аёлим: "Шошилманг!" деди-да, ўрнидан туриб сўзлай бошлади. "Эй Абу Умайя мен сизни яқиндан яхши танимасам, сизга нима ёқишини ва ёқмаслигини билмасам. Сиз менга нимани яхши кўришингизни айтинг, уларни муҳайё қилай ва нималарни ёқтирмаслигингизни ҳам айтинг, улардан узоқ бўлай. Эй Абу Умайя сизга муносиб бўлган қизлар кўп эди ва менга ҳам муносиб умр йўлдошлар кўп эди. Аммо Аллоҳнинг тақдири албатта амалга ошади. Аллоҳнинг хоҳиши ила сизнинг аёлингиз бўлдим. Аллоҳнинг Китоби ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига мувофиқ менинг ҳаққим борасида Аллоҳдан қўрқинг! Аллоҳ таолонинг Қуръони каримдаги "...яхшиликча ушлаб қолиш ёки яхшиликча қўйиб юбориш" деган оятига амал қилинг!" деди-да ўрнига ўтирди.

Шунда Қози Шурайҳ айтади: "Аёлимнинг нутқидан сўнг бироз ўйланиб қолдим. Аёлим ҳам ваъз-насиҳат қилишимни кутарди". Ўрнимдан турдим-да, "Агар айтган сўзларингизга амал қилсангиз, берган ваъдангизни бажарсангиз фойдангизга ҳужжат бўлади. Агар амал қилмасангиз икки дунёда ҳам ўзингизга қарши далил бўлади. Мен фалон, фалон нарсаларни яхши кўраман. Ва фалон, фалон нарсаларни хушламайман. Агар менинг бирор яхши томонимни кўрсангиз, уни кенг ошкор қилинг, борди-ю бирор ёмонлик жиҳатимни кўрсангиз уни яширинг. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Солиҳа аёл беркитувчи, ёмон аёл ошкор қилувчидир” деганлар.

Аёлим: "Ўзимнинг ва сизнинг аъзоларингизни қачон зиёрат қиламиз?" деди. Мен: “Улар малолланиб қолмаслиги учун вақти-вақти билан зиёрат қиламиз. Ҳадиси шарифда ҳам “Вақти-вақти билан (орасини узиб-узиб) зиёрат қилинг, янада кўпроқ муҳаббатлигини қозонасиз”, дейилган дедим.

Айтингчи, қўшниларимиздан қайси бирини уйимизга киритишга рози бўласиз, қайси бирларини эса киритишимни хоҳламайсиз. Яхши оилаларни киритамиз, ёмонларини эса йўқ.

Шу тариқа, орадан йиллар ўтди. Кунларнинг бирида уйга келсам аёлимнинг онаси аёлимга гўзал панд-насиҳатлар қилаётган экан. Чиройли тарзда кўришдим. Қизи онасига жуда бахтли ҳаёт кечираётгани ҳақида айтибди. Аёлимниг онаси: "Эй Абу Умайя, аёлинг яхшими?" деб сўради. "Ҳа, Аллоҳга қасамки, энг яхши аёл", дедим. "Эй Абу Умайя ҳар қандай эркак учун ҳаддидан ошган, инжиқ аёлдан ҳам ёмонроқ нарса йўқ. Аёлингни қандай бўлишини истасанг шундай тарбиялагин, ундаги айб-камчиликларни ҳам тўғрилаб тургин", деди. Кейин қизига бурилиб қараб, менга итоат этишга ва қулоқ солишга буюрди.

Шу тарзда йигирма йилдан бери тинч-тотув, бахтли яшаб келмоқдамиз. Аёлим бирор марта менга ёқмайдиган ёки жаҳлимни чиқарадиган иш қилгани йўқ.

Ушбу ривоятдан қуйидаги ҳақиқатни билиб олишимиз мумкин. Агар оила Аллоҳ таолога ва Унинг буйруқларига итоат этишга асосланса, Аллоҳнинг Ўзи эр-хотин орасида бир-бирига яқинлик ва муҳаббатни пайдо қилади. Борди-ю, оила Аллоҳга итоатсизлик қилиш устига қурилса, шайтон эр-хотин орасини бузади.

Доктор Муҳаммад Ротиб Нобулсий ҳафизаҳуллоҳнинг маърузаларидан Даврон НУРМУҲАММАД таржимаси
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ОНЛАЙН СИЙРАТИ НАБАВИЯ СУҲБАТЛАРИНИ ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ

🔸БУГУН, 2021 йил 23 март,
сешанба куни соат 20:00 дан бошлаб, онлайн сийрати набавия суҳбатларининг навбатдаги сони бўлиб ўтади.

🔸Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институтининг катта устози, Ислом тарихи ва сийрат илмлари бўйича тажрибали олим – Абдул Азим Зиёуддин ўғлининг онлайн сийрати набавия суҳбатлари тақдим этилади.

Набий соллаллоҳу алайҳи ва салам сийратлари мўмин-мусулмонларнинг имон-ихлосларига чинакам озуқа бўлади. Агар мусулмон кишининг имони комил бўлса, Расулуллоҳга бўлган муҳаббати ҳам зиёда бўлади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламни яхши кўриш тоат ва қурбатдир. Дарҳақиқат, динимизда Муҳаммад алайҳиссаломга муҳаббатли бўлиш вожиб амал саналади.

Анас ибн Моликдан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан бирорталарингиз мени фарзандидан, ота-онасидан ва одамларнинг барчасидан кўра, кўпроқ яхши кўрмагунча ҳақиқий мўмин бўлолмайди”, деганлар.

Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

Youtube: MuslimTV
Facebook: MuslimUz
Instagram: muslimuzportali

🔸Мавзу юзасидан савол ва фикр-мулоҳазаларингизни @OnlineSiyratBot орқали жўнатинг.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#онлайн_сийрат
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
АЛЛОҲ ТАОЛОНИНГ БАНДАГА МУҲАББАТИ АЛОМАТИ

Агар ўйлаб кўрсанг, Аллоҳ таоло сени яхши кўришини, сени афзал қилганини англаб етасан. Зеро, Аллоҳ таоло сенга Ўзига ибодат қилишинг учун куч-қувват ато этди. Намозда: "Сенгагина ибодат қиламиз, Сендангина ёрдам сўраймиз" дейишга муваффақ этди.

Агар ўйлаб кўрсанг, Аллоҳ сени яхши кўришини, сени мукаррам этганини тушуниб етасан. Дунёнинг беҳисоб турли неъматларини ато этди, осмону ердан ризқингни берди.

Агар ўйлаб кўрсанг, Аллоҳ сенга офият неъматини берганини, Унинг неъматлари сенга доимий равишда келаётганини гувоҳи бўласан.

Бу нимани англатади? Бу Аллоҳ таоло сени яхши кўришини билдиради. Ҳа, Аллоҳ ҳаққи, Ўзидан ўзга илоҳ йўқ бўлган Зот Аллоҳга қасамки, Албатта Аллоҳ сизни яхши кўради.

Бизни яхши кўради, зеро, Ўз раҳмати ила бизга Ўзини танитди.

Бизни яхши кўради, ахир Ўз фазли билан ибодатида бизни қоим этди.

Бизни яхши кўради, Ўзига сажда қилишимизни насиб этди-ку...

Агар Аллоҳ таоло сизни яхши кўришини англаб етсангиз, эй азиз биродарим, ахир Аллоҳ таолонинг муҳаббатига жавобан муҳаббат билан жавоб беришингиз керак эмасми?

Нима учун муҳаббатга муҳаббат билан жавоб қайтармайсиз?

Бизнинг қалбимиз Аллоҳ таолога бўлган муҳаббат билан тўлиб тошиши керак. Агар сизнинг қалбингиз Аллоҳнинг муҳаббатига лиммо-лим бўлса, қалбингиздаги барча зулуматлар йўқолади. Аллоҳнинг муҳаббатидан бошқа нарсага жой қолмайди. Шунда Аллоҳ таолонинг бандаларига қараб, уларнинг ҳар бири сиздан афзал эканини англаб етасиз. Ҳатто улар бугун сиздан яхши бўлмасалар-да, эртага сиздан кўра яхши бўлишлари мумкинлигига ишонасиз.

Доктор, шайх, шаҳид Муҳаммад Саъид Рамазон Бутий раҳматуллоҳи алайҳнинг маърузаларидан
Даврон НУРМУҲАММАД таржимаси
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
🔸Муслима аёл Танзания президенти бўлди
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/25823

🔸Англиянинг Блэкберн шаҳрида муҳташам масжид қурилади
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/25821

🔸Амир Темур кутубхонаси сирлари
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/25808

🔸Абу Муин Насафий меъросига бағишланган Марказий Осиё уламоларининг анжуман ўтказилади
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/25800

🔸Порсо Бухорийнинг йўқолган кутубхонаси қайта тикланмоқда
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/25796

🔸Турк тилли давлатлар раҳбарлари Туркистонда учрашади
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/25790

🔸Имом Мотуридий таълимоти Европада кенг ўрганилмоқда
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/25788

🔸“Oскар” танловига илк мусулмон актёр номзоди қўйилди
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/25785

🔸Президент фармони билан 140 нафар фуқаро афв этилди
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/25783

🔸Янги очилган “Ургут” марказий жоме масжидида илк жума намози (фотолавҳа)
https://muslim.uz/index.php/media-17/fotolavhalar-2/item/25780

🔸Наманган шаҳридаги янги инновацион “Юсуфхон ўғли Қосимхон” жомеси масжиднинг очилиш маросимидан фотолавҳалар
https://muslim.uz/index.php/media-17/fotolavhalar-2/item/25775

🔸Мусулмонлар яна бир буюк олимидан айрилди
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/25777

🔸Доғистонда буюк ватандошимизнинг китоби нашр этилди
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/25771

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бахтли яшаш сири

Доктор Муҳаммад Ротиб Нобулсий ҳафизаҳуллоҳ

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Видео_лавҳа
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Бир_савол_сўрасам: ТАЯММУМ ҚАНДАЙ ҚИЛИНАДИ?

Ёшим 70 да. Бетоб бўлиб қолганим ва сув ишлатолмаслигим сабабли таҳорат олишда муаммо бўляпти. Таяммумни эса қандай қилса, тўғри бўлишини билмаяпман. Момоларимиз айтишича, тоза тупроққа оёқ-қўлни уриб-уриб, чангитиб қилиш керак экан, ундай қилсак, уст-бошимиз чанг бўлади-ку. Тоза матога қилса бўлмайди-ми?

❗️ “Таяммум” луғатда “мақсад қилиш” маъносини англатади. Истилоҳда эса покланиш мақсадида пок ер жинси билан юзга ва икки қўлга тирсаклари билан қўшиб масҳ тортиш “таяммум” деб аталади.

Таяммум бўлиши учун тўртта асосий шарт топилиши лозим:

1) Ният; 2) Пок ер жинси; 3) Пок ер жинсига икки марта қўлни уриб, биринчисида юзга масҳ тортиш, иккинчисида икки қўлни тирсагигача масҳ тортиш; 4) Сув ишлатишдан узрли бўлиш.

Бизнинг мазҳабимизда ер жинсидан бўладиган барча пок нарсаларга таяммум қилиш жоиз ҳисобланади. Ер жинсидан бўлган нарсалар деганда эса қуйидагилар кўзда тутилади:

Тупроқ, қум, шўрлаб кетган ер, оҳак, гипс, сурма, сурматош, зирнийх (ҳидсиз рангсиз маъдан. Тиббиётда тери кассалликларини даволашда ишлатилади), олтингугурт, заж (бўёқда ишлатиладиган туз моддаси), кон тузи, дарахтлар, (чунки одатда устиларида чанги бўлади), ўт-ўланлар (чунки буларнинг устиларида ҳам одатда чанг бўлади), кийимдаги ёки улов ўриндиғидаги чанг (агар кийимда ё улов ўриндиғида мутлақо чанг бўлмаса, унга таяммум қилиб бўлмайди. Шунингдек, кийимини силкитиб ҳавода тўзғиган чанг-ғуборга ҳам таяммум қилса бўлади. Чунки бунда ҳам аслида ер жинсига таяммум қилинган бўлади.

Таяммум қилинмайдиган нарсалар:

Ер жинсидан бўлмаган нарсаларга таяммум қилиб бўлмайди. Шунинг учун қуйидаги нарсаларга таяммум қилиб бўлмайди:

Ун, талқон, кул, сувли туз, мушк; шакар; анбар (хушбўй модда), заъфарон, кафур (хушбўй модда), хина, лой (лой деганда унинг суюқ бўлиб турган пайти назарда тутилган. Аммо қотиб устига чанг ўтирадиган бўлса унга таяммум қилиш жоиз бўлиб қолади. Зеро, юқоридаги нарсаларга ҳам агар чанг ўрнашадиган бўлса, таяммум қилиш мумкин бўлиб қолади. Чунки бунда аслида ер жинсидан бўлган чангга таяммум қилинаётган бўлади).

Шунингдек, нажосат тегиб сўнгра қуриб нажосат асари кетган ерга ҳам таяммум қилиб бўлмайди. Чунки нажосатнинг асари кетгани сабабли тупроққа поклик ҳукми собит бўлса ҳам, покловчилик ҳукми собит бўлмайди. Таяммум қилинадиган тупроқда эса покловчилик сифати бўлиши шартдир.

Таяммум қилинган жойга яна қайта таяммум қилиш жоиз бўлади.

Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мустаҳаб (истинжо)сиз таҳорат қилиш мумкинми?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Диний_савол_жавоб
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вафот этган одамнинг ҳаққига таҳлил, истиғфор, тиловат ва дуо қилса савоби борадими?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Диний_савол_жавоб
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
БУГУН ОНЛАЙН-ТАЖВИД ДАРСЛАРИ БЎЛИБ ЎТАДИ

🔸 24 март куни, соат 14:00 да
(Тошкент вақти билан) тажвид устози ва ижоза соҳиби – Жаҳонгир қори Неъматов онлайн-тажвид дарсларининг 31-машғулоти ўтказилади. Унда Қуръони каримнинг 87-сураси бўлмиш 🌙 "АЪЛАА"нинг ўқиш қоидалари ўргатилади.

Онлайн-тажвид дарсларини ижтимоий тармоқларимиз орқали тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal

Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCQGFSBrqwBCKY5SYk_6wm7A

Instagram: muslimuzportali

📞 Ўз қироатларини текширмоқчи бўлганлар жонли эфир вақтида 97-760-70-49 рақамли телефонга қўнғироқ қилишлари мумкин

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ЭЪЛОН

Бу йилги Бароат кечаси мелодий 28 мартдан 29 мартга ўтар кечасига тўғри келмоқда!

Бароат кечасини зикр, дуо ва турли ибодатлар билан бедор ўтказиш мустаҳаб амаллардан саналади.

Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиган ҳадисда “Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Шаъбон ойи ярмидаги кечада Аллоҳ таоло қараб кўриб, жамики махлуқотларини мағфират қилур. Бундан мушрик ва хусуматчи мустаснодир”, дедилар (Имом Ибн Ҳиббон “саҳиҳи”да, шунингдек, Имом Табароний ва Имом Байҳақийлар ривоят қилишган).

ШАЪБОН ОЙИНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ ҲАҚИДА БАТАФСИЛ

Аллоҳ таоло ҳаммамизни Ўзи рози бўладиган амалларга муваффақ айласин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗
Улашинг: @diniysavollar |@muslimuzportal | @mp3muslim
🔴 ЖОНЛИ: ҚУРЪОН ЎҚИШНИ ЎРГАНАМИЗ - Аьлаа сураси (31-дарс, 24.03.2021)

Youtube орқали тамоша қилиш

Facebook орқали тамоша қилиш

Instagram орқали тамоша қилиш

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar