Muslim.uz
91.7K subscribers
18.2K photos
5.07K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
КЎЗ ТЕГИШИ БОР НАРСАМИ? (БИРИНЧИ МАҚОЛА)

Гоҳида одамлар орасида “фалончини кўзи тегди. У келиб-кетганидан кейин аҳволим оғирлашиб қолди” деган гап-сўзлар қулоққа чалиниб қолади. Айни воқеъликда ҳам бу каби ҳодисаларга кўп бора тўқнаш келамиз. Халқимиз орасида кўз тегиши ва унинг аянчли оқибатлари хақидаги ҳодисалар зарбулмасал бўлиб кетган. Шунинг учун бўлса керак, одамлар кўз тегишидан сақланиш мақсадида турли чора-тадбирларни қўллайдилар. Кимлардир хонадонининг кириш йўлакларига тақа қоқиб қўяди, кимлардир бошқа алланималарнидир осиб қўяди. Айримлар исириқ илиб қўяди ва ҳоказо. Айрим оналар ширинтой болачаларнинг бешигига ояти карималар ёзилган қоғозларни тумор қилиб осиб қўядилар. Ёки уларнинг юз ва пешоналарига қандайдир чизиқлар чизиб қўядилар. Булардан мақсад ушбу ширинтойларни кўрган одамнинг илк нигоҳи мана шу чизиқларга тушиши учундир. Ундан ташқари халқимиз орасида “кўзи бор одам бир енгини орқага қайириб юрсин” деган сўз ҳам маълум ва машҳур.

Бу масала қадим-қадимдан давом этиб келаётган жараён бўлгани учун ҳам ҳеч кимга сир эмас.

Бу каби ишлар орасида бола бешигига тумор ёки кўзмунчоқ тақиш масаласи анча ихтилофлидир. Умуман олганда тумор, исириқ, кўзмунчоқ каби нарсаларни осиб қўйиб айнан шулардан нажот кутиш, мана шу нарсалар бизни бало-қазолардан сақлайди, деб эътиқод қилиш ширк амали ҳисобланади...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Мол ва бойликларингизни ўрталарингизда ботил йўллар билан емангиз...

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
БУГУН ОНЛАЙН-ТАЖВИД ДАРСЛАРИ БЎЛИБ ЎТАДИ

🔸 2 декабрь куни, соат 🕑 14:00 да
тажвид устози ва ижоза соҳиби – Жаҳонгир қори Неъматовнинг онлайн-тажвид дарсларининг 15-машғулотлари ўтказилади. Унда Қуръони каримнинг 101-сураси бўлган "ҚОРИЪА" сурасининг ўқиш қоидалари ўргатилади.

Онлайн-тажвид дарсларини ижтимоий тармоқларимиз орқали тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

Facebook: MuslimUz
Youtube: MuslimTV

📞 Ўз қироатларини текширмоқчи бўлганлар жонли эфир вақтида 97-760-70-49 рақамли телефонга қўнғироқ қилишлари мумкин

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Хушхабар: Сирдарё вилоятидаги “Зиё” жоме масжидининг янги биноси очилмоқда
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/23944

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Audio
▶️ Ихлос сураси фазилати ва жаннат башорати📀 Азизхўжа домла Иноятов

#Архив _маърузалар
#Азизхўжа_домла_Иноятов
#Жума_маърузалари
▶️ 26

Имкон қадар яқинларга етказинг ⤵️⤵️⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Менинг тўртта синглим бор. Шулар билан жамоат намозини ўқисак бўладими? Агар бўлса саф тортиш тартиби қандай бўлади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Эркак киши аёлларга имомлик қилиши дуруст. Имомга ўтаётган эркак аёлларга ҳам имом бўлишини ният қилиши лозим. Имомга бир ёки ундан ортиқ аёл иқтидо қилса, гарча у балоғатга етмаган ёш қиз бўлса ҳам имомнинг орқасида алоҳида сафда туришади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Онлайн: Муфтий ҳазратлари “Зиё” жоме масжидининг янги биноси очилиш маросимида қатнашмоқда
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/23945

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
АЛЛОҲ ТАВБАНГНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ

Абу Саъид ривоят қилади: «Зоҳидлардан бири шундай ҳикоя қилади: «Абулҳорис Улосий мендан «Менинг тавбам қандай бошланганини биласанми?» деб сўради. «Йўқ» дедим. У шундай ҳикоя қилиб берди: «Мен жуда келишган йигит эдим. Ғафлатда юрган пайтларим эди. Бир куни йўлнинг ўртасида бир касалнинг йиқилиб ётганини кўриб, унга яқинлашдим. «Бирор нарса хоҳлайсизми?» десам, анор сўради. Анор топиб келиб, олдига қўйдим. У кўзини мен томон кўтариб, «Аллоҳ тавбангни қабул қилсин», деди. Кеч кирмасидан қалбим ўйин-кулгидан иборат барча нарсага нисбатан ўзгарди, ўлимдан қўрқиб қолдим. Бор-будимни олиб, ҳаж қилгани чиқдим. Фитнадан қўрқиб, кечаси йўл юриб, кундузи беркиниб олар эдим. Кечаси йўл юриб бораётиб, ичиб ўтирган бир давранинг олдидан ўтиб қолдим. Улар мени кўриб, хижолат бўлишди, сўнг ёнларига ўтқазишди, егулик беришди. Бироздан сўнг бавл қилишим кераклигини айтдим. Халони кўрсатгани бир хизматкорни тайинлашди. Улардан узоқлашгач, хизматкорга: «Нарироқ бориб тур, уяламан», дедим-да, ўрмоннинг ичига кириб кетдим. Бир пайт қарасам, қаршимда бир шер турарди. «Аллоҳим, нималарни тарк қилганимни, нима мақсадда йўлга чиққанимни биласан. Мендан мана бу шернинг ёмонлигини даф қил», дедим. Шер менга ҳеч нарса қилмади. Йўлга қайтиб, Маккага бордим ва у ерда ўзим манфаат оладиган кишилар билан учрашдим».

«Солиҳлар гулшани» китобидан
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
БУГУН, 3 ДЕКАБРЬ КУНИ СОАТ 19:30 ДА ОНЛАЙН-ҲАДИС ШАРҲИ БЎЛИБ ЎТАДИ

🔸3 декабрь куни соат 19:30 да
Тошкент ислом институтининг ҳадис илми устози ва ижоза соҳиби – Жалолиддин домла Ҳамроқуловнинг ҳадис шарҳининг навбатдаги суҳбатлари бўлиб ўтади.

Машғулотда
Устоз Жалолиддин домла Ҳамроқулов томонларидан ўтган ❗️26 ноябрь кунги суҳбатга оид савол берилади. Жонли эфирни кузатаётганлар орасидан ушбу саволнинг жавобини
@OnlineHadisBot ботига тўғри ва тезкор жўнатган дастлабки
уч кишига китоблар туҳфа этилади.

Мавзу юзасидан савол ва фикр-мулоҳазаларингизни
@OnlineHadisBot орқали жўнатинг.

Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали ҳадис шарҳининг навбатдаги суҳбатини кузатинг

Facebook: MuslimUz
Youtube: MuslimTV

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Бир_савол_сўрасам: ҚАРЗНИ ҚАЙТАРМАГАНЛАРГА ҚАНДАЙ ЖАЗО БЕРИЛАДИ?

Мен деҳқончилик билан шуғулланаман. Бундан 7-8 йил аввал деҳқончилигимдан олган йиллик даромадимни бир одамга қарз бергандим. Ҳалигача шу пулимни қайтиб ололмаяпман. Ҳар сўраганимда “ана бераман, мана бераман”, деб алдаб келади. Динимизда қарзни қайтармаганга ва қарздан воз кечганга қандай қаралади?

❗️ Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:

﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ لاَ تَأْكُلُواْ أَمْوَالَكُمْ بَيْنَكُمْ بِالْبَاطِلِ﴾

“Эй иймон келтирганлар! Бир-бирларингизнинг молларингизни ботил йўл билан еманг” (Нисо сураси, 29-оят).

Бировнинг молини ботил йўл билан ейишга рибо, қимор, порахўрлик алдамчилик, нархни сунъий равишда кўтариш, ўғрилик, қиморбозлик, товламачилик, қарзни инкор қилиш каби ишлар киради. Бир-бирининг молини ботил йўл билан ейиш одати бор жамиятлар ўзини ўзи ҳалокатга олиб борганини ва бораётганини ҳамма кўриб-билиб турибди. Шу билан бирга, қарздан тонаётган тараф билиб қўйсинки, охиратдаги ашаддий азобларнинг устига бошқа нарсалар ҳам мавжуд.

Муовиянинг мавлоси Қосимдан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Ким адо қилиш нияти билан қарз олса, уни адо қилишга қатъиятли бўлиб туриб, қарзни адо қилмасидан олдин ўлса, албатта, Аллоҳ таоло унинг талабгорини Ўз ҳузуридаги истаган нарса билан рози қилишга қодирдир. Вафот этганни ҳам мағфират қилади. Ким адо қилмаслик нияти билан қарз олса ва ўша ҳолида, қарзини адо қилмай ўлиб қолса, унга “Сен фалончининг ҳақини сендан тўлиқ олиб бермаслигимизни гумон қилганмидинг?” дейилади. Унинг яхшиликларидан олиниб, қарз эгасининг яхшиликларига зиёда ўлароқ қўшилади. Агар унинг яхшиликлари бўлмаса, қарз эгасининг ёмонликларидан олинади ва қарздорнинг ёмонликларига қўшилади” (Имом Байҳақий ривояти).

Нияти бузуқнинг ҳоли шу бўлса, қарздан тониб ўтиб кетганнинг ҳоли қандай бўлишини ҳар ким ўзи билиб олаверсин.

Ҳар бир қарздор тезроқ қарзини узиш пайида бўлиши керак. Қарзни узмай туриб вафот этиб қолиш жуда ҳам оғир вазиятни юзага келтиради. Ўлган бандадан Аллоҳ таоло Ўз ҳақини кечиб юбориши мумкин, аммо қарз банданинг ҳақидир. Бу ҳақни қарз эгасининг ўзи кечмагунча, Аллоҳ таоло кечмайди.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилган:

﴿وَإِن كَانَ ذُو عُسْرَةٍ فَنَظِرَةٌ إِلَى مَيْسَرَةٍ وَأَن تَصَدَّقُواْ خَيْرٌ لَّكُمْ إِن كُنتُمْ تَعْلَمُونَ﴾

“Агар ночор бўлса, бойигунича кутишдир. Садақа қилмоғингиз, агар билсангиз, ўзингиз учун яхшидир” (Бақара сураси, 280-оят).

Агар қарздор ночор бўлса, Аллоҳ таоло қарз берувчини сабр қилишга, қарздорни қийин-қистовга олмасликка, у ўзини ўнглаб олгунича кутиб туришга чақиради. Агар қайтаришнинг асло иложи бўлмаса, қарздорнинг камбағаллиги кундан-кунга ошиб кетаётган бўлса, берилган қарздан кечиб юбориш афзал экан. Бу ҳақда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида ҳам кўплаб иршод (кўрсатма)лар бор. Қарзнинг муддатини узайтириш олий фазилат бўлса, уни кечиб юбориш ундан ҳам каттароқ фазлдир.

Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ

#ҚАРЗ #ҚАЙТАРМАГА #ЖАЗО
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўрадилар:

“Эй Аллоҳнинг Расули, агар менга бир масала рўбарў бўлса-ю мен унинг ечимини Аллоҳнинг китобдан ҳам Расулининг суннатидан ҳам тополмасам унда қандай йўл тутай? Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Фақиҳ ва обидлар билан маслаҳатлашинглар, бу ишда хос бир фикрни жорий қилманг” дедилар (Имом Табароний ривоятлари).
манба
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
КОМПЬЮТЕР ЎЙИНГОҲИ ОЧИБ ШУНДАН ТИРИКЧИЛИК ҚИЛСАМ БЎЛАДИМИ?
#ҳалол_ҳаром

562-CАВОЛ: Плейстейшен (Playstation) компьютер ўйингоҳи очиб, шу бўйича шуғулланмоқчи эдик. Шуни ортидан топган пулимиз ҳалолми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Мусулмон инсон маблағини ҳар тарафлама фойда келтирадиган ўринга сафлаши керак. Фойда олсам бўлди деб, ҳалол-ҳаромига эътибор бермай савдо қилиши яхшиликка олиб келмайди. Сармоя киргизмоқчи бўлган савдоси бу дунёда фойда келтиришидан ташқари охиратда ҳам фойда бўладиган бўлса, мана шу нарса қандай ҳам яхши савдо ҳисобланади. Сиз айтган ишни бошласангиз қанчадан-қанча ёшлар бу ўйин билан машғул бўлиб, вақтларини, ғанимат умрларини, бебаҳо ёшлик дамларини беҳуда сарф қиладилар. Улар шунинг ўрнига таълим олиб, ўқиб-ўрганиб, миллатимизга етук кадр бўлиши мумкин. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилган:
وَتَعَاوَنُوا عَلَى الْبِرِّ وَالتَّقْوَى وَلَا تَعَاوَنُوا عَلَى الْإِثْمِ وَالْعُدْوَانِ وَاتَّقُوا اللَّهَ إِنَّ اللَّهَ شَدِيدُ الْعِقَابِ
яъни: «Эзгулик ва тақво (йўли)да ҳамкорлик қилинглар, гуноҳ ва адоват (йўли)да ҳамкорлик қилманглар! Аллоҳдан қўрқинглар! Албатта, Аллоҳ азоби қаттиқ зотдир» (Моида сураси, 2-оят).
Ҳадиси шарифда:
عَنْ مُعَاذِ بْنِ جَبَلٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ : النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لاَ تَزُولُ قَدَمَا عَبْدٍ يَوْمَ الْقِيَامَةِ حَتَّى يُسْأَلَ عَنْ أَرْبَعٍ : عَنْ عُمُرِهِ فِيمَا أَفْنَاهُ ، وَعَنْ جَسَدِهِ فِيمَا أَبْلاَهُ ، وَعَنْ مَالِهِ مِنْ أَيْنَ اكْتَسَبَهُ وَفِيمَا وَضَعَهُ ، وَعَنْ عِلْمِهِ مَاذَا عَمِلَ فِيهِ
Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: У киши айтдилар: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қиёмат куни банданинг икки оёғи, тўртта нарсадан сўралмагунча (ўрнидан силжимайди) давомли бўлади: умрини нимага сарф қилгани, жасадини нимага зое кетказгани, бойлигини қаердан касб қилиб ва уни қаерга ишлатгани, илмига қандай амал қилгани ҳақида, сўралади”, дедилар (Имом Доримий ривояти).
Шундан келиб чиқиб, Сизга жамиятимиз, эл-юртимиз ҳамда ёшларимизнинг дунё ва охиратига фойда келтирадиган соҳага сармояни жалб қилишингиз тавсия этилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
Forwarded from Muslim.uz
#Жума намози ва жума кунига тааллуқли одоблар ҳақида

Бу одоблар ўн бешта:

1. Жума намозига пайшанба куни ва жума кечасидан тозаланиш, кийимларни ювиш ва керакли нарсаларни тайёрлаш орқали ҳозирлик кўриш зарур.

2. Жума куни ғусл қилиш – ювиниш. Имом Бухорий ва Муслимнинг "Саҳиҳ" китобларида ривоят қилинган ҳадислар ва бошқа асарларда келган хабарларга мувофиқ ювинишнинг энг афзал вақти – жума намозига боришдан бир оз олдин ғусл қилишдир.

3. Баданини поклаб зийнат бериш, тирноқларини олиш, мисвок ёрдамида тишларни тозалаш, юқорида зикр этилганидек кир-ифлосликларни бадандан кетказиш каби тозалик амалларини бажариш, хушбўйликлар суртиш ва энг яхши кийимларни кийиш мақсадга мувофиқ.

4. Жума намозига эрта, пиёда бориш (бунинг иложи бўлса, албатта - тарж.). Жомеъ масжидига ташқарига чиққунча қадар унда эътикофда бўлишни ният қилиш афзалдир.

5. Одамларнинг елкаси оша ўтмаслик, намозхонлар ўртасида бўш жой бўлса, шу ердан ўтиш одобдандир.

6. Намоз ўқиётганлар олдидан асло кесиб ўтмаслик шарт.

7. Биринчи сафда туришга интилиш мақсадга мувофиқ. Агар имкон бўлмаса ва эътироз эшитса, олдинги қаторига ўтмайди. Кечикса, узрли бўлади.

8. Имом ҳужрасидан чиқиб, минбарга йўналса, нафл намоз ўқишни ва турли зикрларни тўхтатиш ҳамда муаззинга жавоб билан машғул бўлиш, сўнгра хутбани эшитиш зарур.

9. Жума намозидан кейин икки ё тўрт, ёки олти ракат суннат намози ўқиш афзал саналади.

10. Аср намози адо этилгунга қадар масжидда туриш. Агар шом намозига қадар турса, янада афзал бўлади.

11. Жума кунидаги дуолар қабул бўладиган муборак соатни қалб ҳозирлиги ва доимий зикрлар билан ўтказиш зарур.

12. Пайғамбаримиз алайҳиссаломга салавот айтишни кўпайтириш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар: "Ким жума кунида менга саксон марта салавот айтса, Аллоҳ таоло унинг саксон йиллик гуноҳларини (сағираларини) афв этур" (заиф ҳадис бўлиб, уни Дайламий "Муснад"ида келтирган).

Бунга истиғфор айтишни ҳам қўшиш мумкин, зеро бу кунда истиғфор айтиш мустаҳабдир.

13. Каҳф сурасини ўқиш.

14. Имкон борича жума куни хайр-эҳсон ва садақалар бериш. Садақа-эҳсонни масжид ташқарисида тарқатиш керак. Жума куни"Тасбеҳ" намозини адо этиш мустаҳаб (Ҳофиз Абул Ҳасан Мақдисий ва бошқалар бу ҳақдаги ҳадисни саҳиҳга ҳукм этишган).

15. Жума кунида охират амаллари билан машғул бўлиб дунё ишларидан холи бўлиш ҳам мустаҳаб амалдир.

"Минҳожул қосидин" китобидан
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
Жума айёми муборак бўлсин!

🔗 Улашинг: @muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Бир_савол_сўрасам: ТЎРТ НАФАР ҚИЗНИНГ ОТАСИ ФАРЗАНДЛАРИНИНГ УВОЛИГА ҚОЛДИ-МИ?

Тўрт нафар қизим бор. Эрим қиз туққаним учун бизни ташлаб уйдан чиқиб кетган. Ҳозирда умуман хабар олмайди. Шу фарзандларнинг уволи тутади-ми? Динимизда бундай оталар ҳақида нима дейилган?

❗️ Аллоҳ таоло Қуръони Каримда бундай марҳамат қилади:

﴿لِلَّهِ مُلْكُ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ يَخْلُقُ مَا يَشَاءُ يَهَبُ لِمَنْ يَشَاءُ إِنَاثًا وَيَهَبُ لِمَنْ يَشَاءُ الذُّكُورَ أَوْ يُزَوِّجُهُمْ ذُكْرَانًا وَإِنَاثًا وَيَجْعَلُ مَنْ يَشَاءُ عَقِيمًا إِنَّهُ عَلِيمٌ قَدِيرٌ﴾

“Осмонлару ернинг мулки Аллоҳникидир. У зот хоҳлаган нарсасини яратур. У зот хоҳлаган кишисига қизлар ҳадя этур ва хоҳлаган кишисига ўғиллар ҳадя этур. Ёки уларни жуфтлаб ўғил-қиз қилиб берур ва хоҳлаган кишисини туғмас қилур. Албатта, У зот ўта билгувчи ва ўта қодирдир” (Шуро сураси, 49-50 – оятлар).

Инсонга ҳамма нарсани фақат Аллоҳ таоло беришининг ёрқин намунаси фарзанд масаласида кўринади. Айни шу масалада инсон ўзининг ожизлигини ҳис этади. Ўз хоҳишига кўра бирон нарсани бор қила олмаслигини, Аллоҳ таолонинг мадади ва иноятига муҳтож бўлиб туришини англаб етади.

Абу Саъийд Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимнинг учта қизи бўлса ёки учта синглиси бўлса ёхуд икки қизи ёки икки синглиси бўлса, у уларнинг суҳбатини яхши қилган бўлса ва уларнинг ҳаққида Аллоҳга тақво қилган бўлса, унга жаннат берилур”, дедилар (Имом Термизий, Имом Абу Довуд ривояти).

Қиз кўргани учун аёл айбдор-ми?! Кимга қандай фарзанд ато этишни Аллоҳ таолонинг Ўзи билади. Саволда кўзда тутилган эркак пасткашлик қилган, Аллоҳ таолонинг қазои қадарига рози бўлмаган, аёлини масъулликда айблаб, унга туҳмат қилган, ўзининг зиммасидаги оталик масъулиятини ҳис қилмаган, нафақа деган муҳим вожиб амални тарк этган кимса ҳисобланади. Агар у ўзини тузатиб, тавба қилиб, оиласини қайтариб олиб келмаса, дунёда ҳам, охиратда ҳам оғир аҳволда қолади. Валлоҳу аълам!

Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ
#ҚИЗ #ОТА #ФАРЗАНД #УВОЛ
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Muslim.uz pinned a photo
#Ўтказиб_юборманг
БУГУН СОАТ 19:00 ДА ОНЛАЙН ДИНИЙ
САВОЛ-ЖАВОБ БЎЛИБ ЎТАДИ

🔸Бугун, 4 декабрь куни кечки соат 🕖19:00 дан бошлаб,
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг шогирди, Тошкент ислом институти катта устози МУҲАММАД АЙЮБХОН ДОМЛА ҲОМИДОВнинг онлайн диний савол-жавоб дастурининг навбатдаги сони бўлиб ўтади.

Саволларингизни @DiniySavolJavobBot телеграм боти ёки жонли эфир вақтида 97-900-92-94 телефон рақамига қўнғироқ қилиш орқали йўлланг!

Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали савол-жавоб дастурини тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

Facebook: MuslimUz
Youtube: MuslimTV


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar